1. /Темиров Н..doc | Баркамоллик юксак маънавият ва маърифат тимсоли темиров Н. п ф. д. Фжўи матм |
БАРКАМОЛЛИК – ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ ТИМСОЛИ
Темиров Н. п.ф.д.ФЖЎИ МАТМ
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ таълимни ислоҳ қилиш, ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий маданий-тарихий анъаналари,урф-одатлари ҳамда умубашарий қадриятларидан фойдаланишга алоҳида аҳамият берилди. Бу жиҳатдан таълим-тарбиянинг янги даврга ва замонга мос ва хос шакл ва воситалари ишлаб чиқилди, амалиётга жорий этилди. Айниқса, давлат ва жамият,узлуксиз таълим ,фан ва ишлаб чиқариш кабиларнинг бирлиги,ўзаро ҳамкорлиги натижасида қишлоқ ёшларининг маънавиятни шакллантиришга алоҳида эътибор берилди. Бу борада қишлоқдаги умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларининг ижтимоий етуклигини шакллантириш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш , ўз Ватанига ва халқига содиқ фуқарони вояга етказиш масаласи асосий ўринни эгаллади.
Давлат сиёсатида устивор йўналишларидан бири бу қишлоқ мактаблари битирувчиларининг ижтимоий етуклигини юксалтиришга, иккинчидан таълимнинг янги моделини, унинг мазмунини такомиллаштиришга, учинчидан ,жамиятда мустақил фикрловчи етук фуқарони шакллантиришнинг назарий ва амалий йўналишлари муҳим ўрин тутади.
Ёшларимизга бўлган муносабат келажагимизга бўлган муносабатдир. 2008 йил “Ёшлар йили”, 2009 йил “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб эълон қилиниши қишлоқ ёшларининг турмуш тарзини шаҳарликлардан кам бўлмаслиги ва қишлоқда ҳам замонавий шароитлар яратилиши йўлида қўйилган катта қадам бўлди.
2010 йил “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинди ва малакатимиз ёшларининг жисмонан соғлом, зиёли, маданиятли ва ХХ1 асрга мос кадрлар қилиб тарбилаш давлат сиёсатида устивор вазифа қилиб белгиланди. Энг аввало баркамоллик сўзининг маъносини тушуниб, англаб олиш керак. Давлат дастурида бу соғлом, баркамол авлод, ижодий ва интеллектуал салоҳият, хар томонлама ривожланган шахс, хуқуқий саводхон, соғлом она – соғлом бола каби муҳим маънолар келтирилган. Тарихан ота–боболаримиз ёшларга камол топгин деб дуо қилишган. Комилликка эришиш-бу-мураккаб жараён. Илм ва маърифат орқалигина бунга эришиш мумкин. Имом Бухорий, ат -Термизий, ал-Фарғоний каби буюк алломаларни комиллик даражасига эришган шахслар деб айтиш мумкин.
Бугунги кунда ёшлардаги миллий руҳият, инсоний фазилатлар, маънавият, жамиятни маънавий юксалтиришдаги иштироки албатта, уларнинг баркамол итнсонлар бўлиб етишиши учун асос бўлади. Баркамол ёшлар тарбияси тарихий аҳамиятга эга. Улуғ мутафакирларимизнинг илм-маърифат, таълим-тарбия соҳасидаги беназир фикрларидан фойдаланиш бугунги тараққиёт учун, ёш авлодни камолоти учун муҳим эканлигини инкор қилиб бўлмайди. Шу боис ҳам Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Хожиб, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий каби улуғ мутафаккирларнинг комил инсон тарбияси ҳақидаги қарашларидан турмушда кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.Буюк сиймолар меросидан таълим-тарбияни такомиллаштиришда ҳамда ўқувчи ёшларнинг ижтимоий етуклигини шакллантириш, комил инсонни вояга етказиш каби масалаларга қаратиш ижобий натижалар беради..
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, буюк алломаларимиз янгитдан дунёга келдилар, десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов бошчилигида ўтмишда яшаб ижод қилган, ўз даврида бутун дунёга танилган, аммо собиқ шўролар даврида ўз зулмини ўтказиб, ўзбек халқининг тарихини йуқотишга интилганлар таъсирида тарих сахифаларидан ўчиб кетган улуғ аждодларимиз қайтадан тикландилар. Улар туғилиб ўсган ва ижод қилган муқаддас жойлар обод бўлиб, алломаларимиз рухлари шод бўлмоқда.
Хақиқий тарихимиз тикланиб ёшларимиз онгига миллий истиқлол руҳи мукаммал сингдирилмоқда. Кейинги 19 йил мобайнида И.Каримов бошчилигида мамлакатимиз эришган ютуқларни дунё ахли тан олмоқда. Бу буюк бунёдкорликка эришиш осонликча бўлмаганлиги барчага аён. Барча ислоҳотларнинг босқичма-босқич фақат инсон манфаатлари учун бўлаётганига асло шубҳа йуқ.
Ҳаётда ҳар бир инсон ўз қадриятлари билан яшайди. Мавжуд қадриятлар эса унинг кимлигини белгилайди. Агарда фан нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, одамларни шартли равишда бешта тоифага бўлиш мумкин.
1- тоифадагилар фақат оила муаммолари билан;
2 – тоифа- оила, махалла, туман, шахар муаммолари билан;
3 - тоифадагилар янада кенгроқ вилоят муаммолари билан;
4- тоифадагилар мамлакат муаммолари билан;
5- тоифадагилар дунёдаги муаммолар билан қизиқади, ўйлайди ва яшайди.
Фуқароларимиз ичида дунёқараши кенг бўлган инсонлар кўп. Улар нафақат ўзлари ҳақида, балки бошқа инсонлар ҳақида хам қайғурадилар. Буюк бобомиз Алишер Навоийнинг “Одами эрсанг демагил одами, ониким йўқ халқ ғамидин ғами” сўзлари айнан баркамол инсонларга қаратилган. Бизнинг олий мақсадимиз “Озод, обод Ватан ва фаровон турмуш”га эришишдир. Бу буюк йўлдан биз бормоқдамиз ва халқимиз кундан-кунга фаровонликка эришмоқда.
Ҳар бир инсон ўз ҳаётида ижтимоий фаол бўлишликка интилиши керак. Бунинг учун, энг аввало, ўз шахсий қадриятларини шакллантиришга эришиши, оилавий турмушга тайёр бўлиши, илм олишга интилиши, ҳаёти учун зарур бўладиган меҳнат малакаларига эга бўлиши, маданий ҳордиқ чиқара олиши ва, албатта, Ватан олдидаги бурчини бажара олишга тайёр бўлиши лозим.
Инсоннинг инсоний фазилатлари, энг аввало, наслдан ўтади. Бу фазилатлар инсон яшаётган муҳитда мустаҳкамланади ва тарбия орқали бошқарилади. Бу мараккаб жараён иштирокчиси бўлмиш одам боласи оилада, ўқув юртларида ва ижтимоий ҳаётда синовдан ўтади. Ҳаёт бизлар ўйлаганчалик оддий эмас. Бола дунёга келгач, барча болалар каби бир хил шакл ва мазмун эгаси бўлади. Кейинги ҳаёт уни ё яхши йўлга, ё ёмон йулга олиб кириб кетади.
Мамлакатимизда барча фуқаролар учун бир хилда Конституциявий хуқуқ ва бурч белгиланган. Буни ҳамма ҳам бир хил англамаслиги оқибатида кимдир насл қурбони, кимдир муҳит қурбони кимдир тарбия қурбонига айланади ва оқибатда айрим инсонлар ҳаётдаги жиддий тўсиқларга учрайди.
2010 йилда амалга ошириладиган муҳим ишлардан бири ёшларни ҳаётга тайёрлаш ва уларнинг тарбиясидир. Бунда кенг жамоатчилик, айниқса ўқув муассасалари, сиёсий партияларнинг “Ёшлар қаноти”, “Аёллар қаноти” “Камолот” ЁИҲ , Маҳалла ва Қишлоқ фуқаролар йиғинлари каби ташкилотлар ўта жонбозлик кўрсатишлари керак. Ёшларнинг ҳаёти ва турмуш тарзи чуқурроқ ўрганилса, уларда маълум даражада ижтимоий-иқтисодий соҳаларда муаммолар мавжудлиги сезилади. Кейиги пайтларда учраётган оилалардаги, маҳаллалардаги, ўқув муассасаларидаги носоғлом муҳит, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги нопедагогик муносабатлар, масъулиятсизликлар, ёшлар тақдирига бефарқлик оқибатида ҳар хил диний оқимларга кириб кетишлар ёшлар ҳаётига таҳдид солмоқда. Бу салбий ҳолат ҳар бир соғлом фикрловчи инсонларни чуқур ўйлантириши лозим.
Хар қандай муаммонинг келиб чиқиш сабаблари олдиндан батафсил ўрганилса, унинг ечими осон бўлади. Кўпинча бизлар муаммо вужудга келганидан сўнггина фаолиятимизни кучайтирамиз. Бу ўз – ўзидан тескари самара беради. Мақсадимиз ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш экан, бунда бола туғилган кундан то у ҳақиқий ҳаётга киргунча унинг шаклланиши доимий жамоатчилик назоратида бўлишини таъминлашимиз керак. Катталарнинг шахсий намунаси эса бунда муҳим рол ўйнайди.
Биз ўз тарихи билан фахрланадиган инсонларни тарбиялашимиз ва шакллантиришимиз, бунда миллий ғурур ва миллий қадриятларимизга таянишимиз ва ундан унумли фойдаланишимиз зарур.
И.А.Каримов нутқларида ёшларимизга мустақиллик қанчалар буюк неъмат эканлигини тушунтиришни тинмай давом эттиришликни ва хар бир фуқарони мамлакат келажаги учун жавобгарликни англашига ёрдам беришликни, айниқса, олимлар, зиёлилар ва сиёсатшунослар олдида бу соҳада амалга оширилиши керак бўладиган амалий ишларнинг механизмлари ва технологияларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқ кўрсатиб берилган.
Минг афсуски, ҳали одамларимиз ичида дунёқараши ва сиёсий саводхонлиги замон талабларига жавоб бера олмайдиган ҳар хил тоифадаги фуқароларнинг борлиги ачинарли ҳолат.. Бу салбий ҳолат 2010 йилда таълим –тарбия, айниқса, мафкуравий ишлар соҳасида фаолият кўрсатаётган барча ташкилотлар асосий эътиборни ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини оширишга, ҳозирги ўтиш даврида иқтисодий сохани инсон учун ҳаётий зарурий устувор масала эканлигига қаратишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
uz.denemetr.com
Проблема гармонично-развитого поколения с давних времён интересовала человечество. Воспитание гармонично-развитого поколения на протяжении веков является мечтой,желанием, идеалом людей. Эволюция мыслей о гармонично-развитом человеке связана с развитием науки и культуры,степенью производства, стилем руководства государства,характером системы, усовершенствованием.
Ключевые слова: человек, камолот, гармонично развитый человек, поведение, человечество, образование и воспитание, качества, личность, идея, ученые, произведение, Авесто, хадис.
The problem of harmoniously developed generation has interested humankind since ancient times. Upbringing of harmoniously developed generation for centuries is the dream,the desire, the ideal of the people. The evolution of ideas about harmoniously-developed man is connected with the development of science and culture,level of production,way of managing the state,the nature of the system improvement
Key words: Human, kamolot, harmoniously developed man, behavior, humanity, education and nurture, features, person, idea, scientists, work, Avesto, hadith.
«... Келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир»
И. Каримов
Маълумки, Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришган дастлабки кунлариданоқ мамлакатимиз Президенти И.Каримов келажагимиз пойдевори бўлган ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитларни яратиб бериш мақсадида таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга катта аҳамият берди.
Сир эмаски, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат нафақат ер ости ва ер усти табиий бойликлари билан, ҳарбий қудрати ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан биринчи навбатда, ўзининг юксак маънавияти билан кучлидир. Бу нарса инсон шахсига нисбатан эътибор ва талабнинг кучайганлигини кўрсатади.
Таълим-тарбия жараёни тарбиячи ва тарбияланувчилар фаолиятининг ўзаро ҳамжиҳатлигидан иборатдир. Таълим-тарбия жараёни индивиднинг фақатгина билим, кўникма ва малакаларини шакллантириб қолмасдан, балки тарбияланувчи шахсига комплекс равишда таъсир этувчи ижтимоий муҳит доирасида амалга ошади [1]. Бундай жараённи талаб даражасида амалга ошишида мураббийлар, маънавият тарғиботчиларининг роли беқиёсдир.
Одамнинг комил инсон ва мукаррам инсон мартабасига кўтарилиши унинг маънавиятининг юксалиши демакдир. Шу ўринда айтиш керакки, бу соҳада олиб борилаётган назарий ва амалий изланишларни чуқур ўрганиш, уни амалиётда қўллаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Ёшларни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш ҳамда камол топтиришда соғлом ижтимоий-руҳий муҳитнинг самарадорлигини янада оширишда мураббийлар ва тарғиботчиларнинг вазифалари, тавсиялар уларнинг иш ҳужжатлари, маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширишда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар ўз аксини топган. Ҳар бир мураббий, комиллик тарғиботчиси таълим-тарбия жараёнини тўғри ташкил қилишга, соғлом ижтимоий муҳитни яратиб беришга, масъулиятли вазифаларни виждонан бажариши лозимдир.
Комил инсонни тарбиялашга тасаввуф таълимотида алоҳида эътибор қаратилган. Тасаввуф том маънодаги инсонпарварлик таълимотидир, десак муболаға бўлмайди.
Е. Э. Бертельс: «Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, ўрта асрлар мусулмон Шарқи маданий ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас. Бу адабиётдан хабардор бўлмасдан Шарқнинг ўзини ҳам англаш қийин [2]», – дея алоҳида таъкидлайди. Шу боис ислом таълимотидаги комил инсон ғоясини тасаввуф таълимоти билан уйғун ҳолда ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Тасаввуф таълимотининг йирик вакили Ибн ал Арабийнинг фикрича, «Тангри таоло илоҳий нурдан илк марта Ақлли Аввални яратди ва унинг мурати шакли Комил Инсон қиёфасида зуҳур этди. Шунинг учун “Ҳалақаллоҳу одама ало суратар-Раҳмону», яъни Аллоҳ-одамни Раҳмон суратида яратди, деган ҳадис мавжуд. Комил инсон, шу тариқа, Аллоҳнинг Раҳмону Раҳим сифатларига эга бўлди, дейди.
...Комил инсон тимсоли Муҳаммад пайғамбар тимсолидир. Чунки у кишида ақлий руҳий камолот, дунёвий ва илоҳий билимлар жамулжам эди [3].
Аллоҳ ўзининг сифатларини фақат комил инсондагина кўради. Шу боис комил инсонгина Аллоҳ жамолини кўришга муяссар бўлади, – деб таълим берилади, тасаввуф таълимотида.
Демак, маънавий меросимизда, диний таълимотда комиллик инсоннинг қалби, яъни ботиний гўзаллиги билан белгиланишига алоҳида урғу берилади. Бу «Аллоҳ сизнинг суратларингиз ва амалларингизга эмас, балки қалбларингиз ва ниятларингизга боқар» сингари ҳадисларда ҳам ўз аксини топган.
Азизиддин Насафий комил инсонга таъриф бериб ёзади: «...билгилки, комил инсон шундай инсондурким, унда қуйидаги тўрт нарса камолга етган бўлсин: яхши сўз, яхши феъл, яхши аҳлоқ ва маориф».
Мутафаккирнинг ушбу фикрлари Абу Ҳомид Ғаззолий томонидан кенгроқ ифодаланади: «Аллоҳ ҳамма учун севимлидир, чунки Унда инсон тасаввуридаги барча эзгуликлар, инсонни ўзига тортувчи, муҳаббатига сабаб бўлувчи жамики сифат ва ҳислатлар мавжуд. Жумладан, инсон ўзига яхшилик қила оладиган саховатли одамларни, адолатли шохларни, шунингдек барча гўзал нарсалар, нафосат олами, хушбўй, хушсурат нарсалар ҳам севимли бўлиб, «саҳийлар сиймосида саҳоватни, одиллар сиймосида адолатни, қаҳрамонлар сиймосида қаҳрамонликни севамиз».
Комил инсон масаласида мулоҳаза юритилар экан, бевосита диний ва дунёвий маънавий қадриятларимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилганини эътироф этиш зарур.
Комил ва етук инсон ғояси, айниқса илк Ўрта асрларда Ўрта Осиёда машшойўун – перипатетик фалсафасида ўзининг ёрқин ифодасини топди.
Шайх Абдуқодир Гийлонийнинг комил инсон тўғрисидаги айтган фикрлари диққатга сазовордир. Мутасаввиф қодирия тариқатининг асосчиси бўлиб, «Девони Ғавсул Аъзам», «Мактуботи Гийлоний», «Туҳфатул қодирия», «Сиррул асрор. Мактубот», «Қасидаи ғавсия» каби асарлар Гийлоний қаламига мансубдир. Мутасаввифнинг «Сиррул асрор. Мактубот» асари ўзбек тилига таржима қилинган[4]. Ушбу асарда Гийлонийнинг комил инсон тарбияси ҳақидаги фикрлари баён қилинган. У комил инсонни ҳақиқий инсон номи билан ҳам атайди. Олимнинг назарида,
Комил инсон – руҳи олий ҳад даражасида юксалган инсон.
Комил инсон – фақирлик мақомидаги инсон.
Комил инсон – ўз нафсини жиловлаган инсон.
Комил инсон – тана ва руҳи уйғун инсон
Комил инсон – ҳақиқатни англаган инсон.
Комил инсон – нурий инсон.
Комил инсон – илоҳий-ладуний илмни эгаллаган инсон [5].
Қодирия таълимотининг асосчиси Гийлоний ҳақиқий инсонни тарбиялаш учун илм олиш, маърифатли бўлишни биринчи асос деган. Унга кўра, инсон кўриш, эшитиш, ақлни ишлатиш воситасида билиш қобилиятига эга бўлади, дейилган. Ушбу талқин Гийлонийнинг «Сиррул асрор» асарида яққол очиб берилган. Асарда инсонга илм икки қанот сингари зарурдир дейилади. Яъни инсон камолотида илмлар икки кўринишда: зоҳирий ва ботиний бўлади, дейилган.
Илмни эгаллаган, маърифатли бўлган шахс жаҳолатга қарши туради ва камол топади. Огоҳлик ўз навбатида илм, ақл, тафаккурга таянади [6]. Инсонни ғафлатдан уйғотиб, огоҳлик руҳида тарбиялаш ғояси Гийлонийнинг «Раббонийликни англаш» асарида яққол тасвирланган.
Хуллас, Гийлонийнинг фикрича, «комил инсон ҳақиқат илмини эгаллаган, руҳи қудсий, илоҳий зотни тажаллий этадиган, ақли кулдан баҳраманд бўлган, руҳи Лоҳут олами даражасидаги олий ҳадга камол топган, фақр ҳолатига етган улуғ, муборак, нурли, файзли ва барокотли зотдир».
Уйғониш даврининг буюк файласуфи, «иккинчи муаллим» унвонини олган мутафаккир Абу Наср Форобийни (873-950) комил инсон тўғрисидаги ғоялари унинг ижтимоий-сиёсий ва аҳлоқий қарашларида ўз инъикосини топди.
Маълумки, Абу Наср Форобий мусулмон Шарқида социология, сиёсий фалсафа соҳасида яхлит таълимот яратди. Бу соҳада мутафаккир кўплаб асарлар ёзди. «Фуқаролик сиёсати», «Фозил шаҳар аҳолиларининг фикрлари», «Бахт-саодатга эришув йўллари ҳақида рисола», «Буюк кишиларнинг нақллари», «Фазилатли ҳулқлар», «Фазилат, бахт-саодат ва камолот ҳақида» ва бошқа асарлар шулар жумласига киради. Умуман олганда, Форобий фалсафа, мусиқа, илм-фан, аҳлоқ, мантиқ, психология, математика, давлат ва ҳуқуққа оид кўплаб асарларнинг муаллифидир.
Адабиётлар:
1. Иброҳимов А. ва бошқалар. Ватан туйғуси. Т.: Ўзбекистон, 1996. 110-б.
2. Бортельс Е. Э. Суфизм и суфийская литература. – М.: Наука. 1995. С. 54.
3. Комилов Н. Тасаввуф. – Тошкент. 2009 йил. 131-132-бетлар.
4. Юнусова Г. С. Абдулқодир Ғийлоний таълимотида билиш муаммолари// Фалсафа ва ҳуқуқ. Т.: 2005. № 3. – 78-82 б.
5. Бу ҳақда қаранг: Юнусова Г. Машғуллик ила фориғлик //Имом Бухорий сабоқлари. – Т.: 2005. № 4 – 188-189 б.
6. Наврўзова Г. Н., Зоиров Э. Х., Юнусова Г. С. Тасаввуфда инсон ва унинг камолоти масаласи. – Т.: Фалсафа ва ҳуқуқ нашриёти, 2006. – 123 б.
Основные термины (генерируются автоматически): комил инсон, инсон ва, ва унинг, Фалсафа ва ҳуқуқ, инсон ва мукаррам, инсон ва унинг, ва етук инсон, ва унинг мурати, нисбатан эътибор ва, ер ости ва, жараёни тарбиячи ва, оширишда мураббийлар ва, ҳарбий қудрати ва, кўникма ва малакаларини, дунёвий ва илоҳий, борилаётган назарий ва, яхши аҳлоқ ва, ва амалларингизга эмас, балки қалбларингиз ва, диний ва дунёвий.
moluch.ru
Баённомаси
5 июль 2012 йил Тошкент шаҳар
Қатнашчилар:
Миробод тумани Халқ таьлим
бўлимига қарашли 213-ўрта умум
таьлим мактаби қошидаги соғлом-
лаштириш майдончасининг
“Ғунча” номли 1-гурухи.
Гурух рахбари:
Қорабоева Наргиза.
Жами: 30 та дам олувчилар.
Кун тартиби:
“Буюк рассомлар ижодидан” рукни остида Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров таваллудининг 100 йиллигига бағишланган суҳбати
Ассалому алайкум! Азиз ўқувчилар, сизлар билан кўришаётганимиздан хурсандман. Ўқув йилини аъло бахоларга тугатиб олдингизми, таътилингиз қандай ўтяпти.
Болалар сухбатимизни бошлашдан олдин шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, инсон умрининг ўзи бир хикмат. Зеро бу хаётда кимгадир умрнинг оппоқ дафтарини нурли битикларга тўлдириб яшаш, кимгадир бутун умир эзгу ўй, эзгу амаллар ёғду сочиб турган манзилларга интилиб яшамоқлик бахти насиб этади. Мен бугун сизларга Чингиз Аҳмаровнинг хаёти ва ижоди билан таништиришни мақсад қилдим.
Чингиз Аҳмаров асарларида кўпинча замондошларимизнинг ижодкорлик руҳи билан яшаётган гўзал ва ёқимтой табиати мураккаб ва нафис қиёфаларда тасвирланган. Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Аҳмаров 1912 йилда Челябинск вилоятининг Троицк шаҳрида туғилган.
Таржимаи ҳол
1927 —1931 йилларда Пермь тасвирий санъат техникумида, 1942 йилда В. Суриков номидаги Москва Давлат бадиий институтида ҳамда 1948 йилда шу институт аспирантурасида таълим олди. У санъатшунослик номзоди илмий даражасига эга.
Мехнат фаолиятини Тошкент шаҳрида, Ҳамза номидаги Санъатшунослик илмий тадқиқот институтида илмий ходимликдан бошлаб, сўнг Беньков номидаги бадиий билим юртида ўқитувчи. Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси раисининг муовини, Тошкент Политехника институтида кафедра мудири, Тошкент Санъатшунослик институтида профессор лавозимларида ишлади.
Ижодий фаолиятини эса 1931 йили Самарқанд шаҳрида бошлаб, даставвал асосий диққат-эътиборини портрет жанри ва китоб сураткашлиги соҳасига қаратди. «Алпомиш ва Ойбарчин» (1944), «Ширин» (1949), «Қизлар» (1949), «Мукаррама Турғунбоева портрети» (1951), «Ганалик қиз» (1958), «Африкалик» (1958), «Рассом Рашид Темиров портрети» (1960), «Аълочи Зотова портрети» (1960), «Зулматдаги зиё» (1964), «Шоира Зулфия портрети» (1964), «Раққоса» (1964), Алишер Навоий лирикасига бағишланган расмлар туркуми (1966—1967), «Мушоира», «Беҳзод ҳузурида» (1966) каби ранг-баранг мавзудаги расмлар рассом мўйқаламига мансубдир.
Ч. Аҳмаровнинг асарларида кўпинча замондошларимизнинг ижодкорлик руҳи билан яшаётган гўзал ва ёқимтой табиати мураккаб ва нафис қиёфаларда тасвирланган. Унинг сураткашлик асарлари орасида, айниқса «Студентлар» ва «Аёл портрети» (1944), Индонезияга қилинган сафарда чизилган суратлар (1964), Шарқий Африка сафарида чизилган суратлар (1965), «Сурмахон» (1966) кабилар муваффақиятли чиққан.
Китоб сураткашлиги соҳасида рассомнинг «Менинг ёшлигим», Ш. Сулаймоновнинг «Ли Чу» (1934), Ойбекнинг Навоий» романи (1951)га, «Равшан эпоси» (1958), М. Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» (1964) трагедиясига ишлаган расмлари диққатга сазовордир.
1968 йилда Алишер Навоийнинг 525 йиллик юбилейи нишонланди. Юбилейга тайёргарлик ишлари эса 1966 йилдан бошланган эди. Алишер Навоий юбилейини ўтказувчи ҳукумат комиссияси ва А. Навоий номидаги Адабиёт музейини ташкил этувчи бадиий кенгашнинг аъзоси сифатида Чингиз Аҳмаров фаол ишлаб, мумтоз шоир ҳақида бир неча янги нодир асарлар яратди.
Шоирнинг «Хамса» асаридаги «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр» достонлари асосида монументал деворий суратлар чизди.
Умуман монументал деворий суратлар чизиш рассом ижотида алоҳида ўрин тутади. Бу соҳада унга тенг келадиган ижодкорни топиш қийин, албатта. Ч. Аҳмаров Ўзбекистонда шарқона миллий рассомлик санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган улкан санъаткорлардан
У қадимги миниатюра анъяналарини давом эттириб, замонавий услублар билан бойитган ҳолда ўзига хос янги бадиий мактаб яратди. Республикамиздаги кўзга кўринган ўнлаб ҳашаматли биноларии монументал деворий суратлар билан безади. Жумладан, Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат академик Катта театри, Адабиёт музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ҳамза номидаги Саньатшунослик институти, Тошкент метросининг Алишер Навоий бекати ва бошқа иншоотлар унинг бетакрор санъати билан жило топди.
Рассом киносанъати соҳасида ҳам ижод қилиб, «Ўзбекфильм» киностудиясида суратга олинган «Улуғбек юлдузи», «Икки дил достони» ва бошқа фильмларга кийим-кечак эскизларини яратди, кўплаб ёш истеъдодли рассомларга устоз-мураббийлик қилди. Унинг сермаҳсул ва серқирра ижодий фаолияти «Ўзбекистон халқ рассоми» фахрий унвони, Давлат мукофотлари ва орден, медаллар билан тақдирланди.
Унга «Татаристон халқ рассоми» фахрий унвони ҳам берилган.
Устоз санъаткор, профессор — Чингиз Аҳмаров 1995 йил 13 мартда Тошкент шаҳрида вафот этди.
uz.denemetr.com
Маънавият, маърифат ва санъат бўлими шўъба мудири М.А.Алимованинг
2012 й. 17 январь Тошкент ш.
Қатнашчилар:
Республика болалар кутубхонаси
В.Успенский номидаги
РИМАЛ талабалари
Юнусобод туманидаги
58-умумтаълим мактаби
ўқувчилари ва ўқитувчилари
Марказий офицерлар уйи илмий-услубий бўлим бошлиғи У.Олтинов
Жами: 80 та ўқувчи.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 20 йиллиги муносабати билан “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” номли тадбир баённомаси.
Хавф-у хатар йўқ, дея куйланади бир қўшиқда. Дарҳақиқат, шижоатли ўктам, жасур ҳарбийларимиз бор экан, кўнгиллар хотиржам, ҳаётимиз тинч, осуда кечади. Бугун юртимизда бу соҳага катта эътибор қаратилаётгани ҳам бежиз эмас. Бу ўз навбатида ҳар томонлама етук, билимли ва малакали мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.
Реcпублика болалар кутубхонасининг тадбирлар залида ҳам Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 20 йиллиги муносабати билан “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” номли тадбир бўлиб ўтди. Меҳмонлар В.Успенский номидаги республика ихтисослашган мусиқа академик лицейининг дамли оркестри ижросидаги мусиқа садолари ва Юнусобод туманидаги 58-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан ташкил топган ҳарбий гуруҳнинг марши остида кутиб олиниши кечага байрамона кайфият бахш этди. Тадбирда Халқ таълими вазирлиги, Тошкент умумқўшин қўмондонлик билим юрти ва Марказий офицерлар уйи вакиллари иштирок этишди.
Тадбирлар залида Ўзбекистон Республикасининг гимни ижро этилиб кеча довом эттирилди .
Кечани “Мактабгача ёшдаги ва 1-4 синф ўқувчиларига ҳизмат кўрсатиш медиаресурс бўлими” бошлиғи М.Хаитбаева очиб, барча йиғилганларни байрам билан қутладилар ва сўз навбатини Т.Шириновга бердилар.
Халқ таълими вазири Темур Ширинов барчани Қуролли Кучларимизнинг 20 йиллиги билан қутлаб, ёшларга Ватан ҳимоясидек улуғ вазифа олдидан пухта тайёргарлик кўриш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Юнусобод туманидаги 58-умумтаълим мактабининг 70га яқин ўқувчиларига Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Трастбанк” ҳомийлигида ўқув қуролларидан ташкил топган совғалар топширилди.
Сўнг сўз навбати Тошкент умумқўшин қўмондонлик билим юрти ва Марказий офицерлар уйи вакилларига берилди.
Сўзга чиққан Марказий офицерлар уйи илмий-услубий бўлим бошлиғи У.Олтинов барча мехмонларни байрам билан яна бир бора табриклаб ўқувчиларга:
- Дунёда касблар кўп. Аммо ватан ҳимоячиси бўлиш уларнинг ичида энг шарафлисидир. Зеро, киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ўз оиласини, шаъну-ғурурини, ор-номусини ҳимоя қилиш демакдир дейди.
Сўзни Тошкент умумқўшин қўмондонлик билим юрти вакили давом эттирди. Тинчлик ва осойишталигимиз посбонлари – ҳарбийлар байрами мамлакатимизда миллий байрам сифатида нишонланади.Инсон ҳаётидаги бош мезон тинчликдир. Ватан химоячилари байрами мардлар байрамидир.
Тадбир давомида кутубхонамиз раҳбари сўзга чиқиб:
-Ёшлар онгига ватанпарварлик, жасурлик туйғуларини сингдиришда кутубхонанинг ўрни беқиёс.
Зотан, юртимиз келажаги ватанпарвар, билимли ёшлар қўлидадир,- дейди Дониёр Ўролов.
Тадбир сўнгида ўзбек эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Куй-қўшиқлар садоси остида рақсга тушаётган ўқувчиларнинг қувончи чексиз эди.
Нигоҳлари ўктам, одимлари шахдам ўқувчилар билан хайрлашар эканмиз, юртимиз тинчлиги, сархадларимиз хавфсизлиги, қўйингчи, эртанги куни ишончли қўлларда эканлигига яна бир бор амин бўлдик.
Ҳулоса: Ватаннинг ҳар қарич ерини, ҳар томчи сувини, ҳар ноёб гиёхини, тили, тарихи, келажагини асрамоқ даркор. Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланаётганлигининг боиси ҳам шундадир.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад - ҳар бир шахс онгига, қалбига ватанпарварликдек юксак туйғуни, мардлик, жасурлик сингари фазилатларни сингдиришдир. Чунки, мамлакатимизнинг буюк келажагини ватанпарвар, юртпарвар ёшлар қурадилар.
Баённома юритувчи: Алимова М.А.
uz.denemetr.com
documents.tips
Баённомаси
18 май 2012 йил. Тошкент ш.
Қатнашчилар:
Мирзо Улуғбек туманидаги 18-ўрта мактабнинг 4 “Б”, 5 “А” синф ўқувчилари
Жами: 36 та ўқувчи.
Кун тартиби:
18 май - “Халқаро музейлар куни” муносабати билан
“ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи”га экскурсия.
18 май - “Халқаро музейлар куни” муносабати билан Республика болалар кутубхонаси маънавият, маърифат ва санъат бўйича медиаресурс бўлими ва 18 ўрта мактабнинг 4 “Б” ва 5 “А” синф ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрдик. Музейда бизларни яхши кутиб олишди ва музей бўйлаб экскурсия қилдирдилар. Музей ходими аввал унинг тарихини сўзлаб берди ва у ердаги экспонатлар билан таништирди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, истиқлол йилларида топталган яна бир адолат тантана қилди: буюк бобомиз Соҳибқирон Амир Темурнинг муборак номи қайта тикланди. Соҳибқироннинг табаррук номини тиклаш, руҳи покини шод этиш йўлида залворли қадамлар қўйилди. Амир Темур ордени таъсис этилгани, Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда бобокалонимизга ҳайкаллар ўрнатилгани, Темурийлар тарихи давлат музейи ташкил топгани ана шундай шарафли ишлардандир.
ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи 1996 йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида бунёд этилган. Музейни ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 мартдаги 99 сонли қарори қабул қилинган.
Музейнинг асосий мақсади Амир Темур ва темурийлар даврида илм – фан, маориф ва маданиятнинг юксак даражадаги тараққиётини ҳаққоний акс эттириш ва кенг тарғиб қилиш, чуқур инсонпарварлик руҳи билан суғорилган тарихий ютуқларимиз ва анъаналаримиз асосида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдир.
Музей фондининг асосий қисми Амир Темур ва темурийлар даврига оид қўлёзма асарлар, турли давлатлар ҳукмдорлари билан олиб борилган ёзишмалар, тангалар, сопол ва мис буюмлар, меъморий безак қопламалари, китоблар, этнографик буюмлар, юртимиз рассомлари асарлари каби нодир экспонатлардан иборат. Экспонатларнинг сони эса 2,5 мингдан ошади.
Музей ходимининг айтишича, музейни тарихий ашёлар билан тўлдиришда, аввало, юртбошимизнинг доимий эътибори муҳим омил бўлмоқда. Археология экспедициялари топилмалари, музей ходимларининг бундай қазишмаларда бевосита иштироки, хорижга олиб кетилган темурийлар даври ёдгорликларини қайтариш борасидаги ишлар бунда катта аҳамиятга эга.
Музей экспозицияси хориждан ташриф буюрувчи фахрий меҳмонларнинг бебаҳо совғалари ҳисобига ҳам бойимоқда. “Совғалар”, “Дастхатлар” кўргазмалари ана шундай экспонатлар асосида ташкил этилган.
Айни пайтда музей залларидаги “Ўзбекистонда ёзув маданияти ва тарихи”, “Шоҳруҳия қалъа-шаҳри”, “Хориждаги меросимиз”, “Амир Темур-Клавихо-Самарқанд”, “Амир Темур ҳаётидан лавҳалар”, “Амир Темур ва темурийлар даври - рассомлар нигоҳида”, “Амир Темур ва темурийлар даври тарихи олимлар ва ёзувчилар назарида” каби кўргазмаларда 1,5 минг экспонат намойиш этилмоқда. 2009 йилда “Темурийлар тарихи давлат музейи 10 ёшда” мавзуидаги янги экспозиция ўтказилди.
Музей зиёратчилари сафида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан мунтазам келиб турувчи ҳамюртларимиздан ташқари, Марказий Осиё минтақаси давлатларидан, шунингдек, бошқа хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар, айниқса, кўпчиликни ташкил этади.
Ўн йил давомида музейни зиёрат қилганлар орасида Япония, Хитой, Россия, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Саудия Арабистони, Кувайт, Миср, Малайзия, Таиланд, Бангладеш, Замбия, Афғонистон, Туркия, Исроил, Австралия, Австрия, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франсия, Германия, Греция, Италия, Испания, Бельгия, Лихтенштейн, Финляндия, Швеция, Дания, Болгария, Полша, Руминия, Чехия, Словакия, Венгрия, Украина, Грузия, Озарбойжон, Латвия, Литва каби мамлакатлардан ташриф буюрган давлат раҳбарлари, ҳукумат бошлиқлари, парламент делегациялари, дипломатлар, ишбилармонлар, банкирлар, саноатчилар, таълим соҳаси мутасаддилари, маданият ва санъат намояндалари, спортчилар, ҳарбийлар, меъморлар, диний конфессиялар вакилларидан то оддий сайёҳларгача бор.
Мустақиллик шарофати туфайли халқимиз ўз миллий давлатчилигини қайта тиклаган бугунги кунда Соҳибқирон номи билан боғлиқ буюк кошона - Темурийлар тарихи давлат музейи ҳам шон-шуҳратимизни оламаро ёйишга ҳизмат қилмоқда.
Баённома юритувчи Алимова М.А.
uz.denemetr.com
Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи:Жуманиязов Икрам Исмайлович
|
Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими университетда олиб бориладиган маънавийй-маърифий ишларга бошчилик қилиш, бўлимга тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ишларида ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларни умумлаштириш, адабиётлар тайёрлаш ва уларни нашр қилдириш, талабаларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилади.
Умумий қоидалар
Бўлимнинг мақсади:
Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий-эстетик дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини юксалтириш, ҳар хил оммавий маданият хуружларидан авайлаб-асраш, уларни бу йўллардан қайтариш, Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.
Бўлимнинг вазифалари:
Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;
Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, олижаноблик фазилатларини шакллантиришни йўлга қўйиш;
Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олиб борилаётган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш
Талабаларнинг руҳий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиб бориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш;
Университетда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини белгилаш, уларга зарур норматив ҳужжатлар ҳам тавсиялар ишлаб чиқиш;
Республика маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда хизмат кўрсатиб келаётган фондлар, ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш.
Бўлимнинг ҳуқуқлари:
Факультетлардаги маънавий-ахлоқий ишларни назорат қилиш;
Маънавий-ахлоқий ишларга боғлиқ вазирлик буйруқлари ҳам кўрсатмаларни факультетлардаги бажарилишини текшириш;
Деканнинг маънавий-ахлоқий ишлари бўйича ўринбосарларини сайлаш, ҳамда вазифалардан озод қилишга боғлиқ йиғилишларда доимий равишда ўз тавсиялари билан қатнашади;
Маънавий-ахлоқий масалалар бўйича факультет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларида «Маънавий-маърифий ишлари» соҳасига тегишли бандига тўлиқ бажарилишини назорат қилади ва уни баҳолайди;
Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича декан ўринбосарлари олиб борадиган ишлар бўйича ҳар семестр якунида бўлим бошлиғига ҳисобот беради;
Маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш, яхши намуна кўрсатган бўлим, факультет, кафедра жамоатини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради.
www.karsu.uz