Ислом динида кийиниш маданияти. Кийиниш одоби хақида реферат


Кийиниш одоби — феъл-атвор кўзгуси

Кийиниш одоби — феъл-атвор кўзгуси

Подробности Категория: Тарбия Дата публикации

Инсоннинг феъл-атворини унинг кийинишидан ҳам билиш мумкин экан. Пала-партиш, кир-чир кийимда юрадиганларнинг аксарияти бадфеъл кишилар бўлгани каби диду фаросат билан кийиниш юксак одоб белгиси саналади. Аммо кейнги пайтларда баъзи аёллар ғарбона модага кўр-кўрона тақлид қилишади. На турмуш ўртоғи, на ака-укаси, на маҳалла аҳлидан уялишни билмайдиганларга эса эртага қизи, синглиси, келини эргашади. Бу ҳолат онги ва шуури ўзбекона тарбия таъсирида вояга етган ҳар кимни ўйга толдириши табиий. Кўча-кўйга, бозорга чиққанимизда ҳам, тўйларда ҳам, тарбия масканлари — олий ўқув юртларида ҳам бугун аксарият ҳолларда ана шундай калта кийимларга “бурканган”ларни кўрамиз. қараманг, дейсизми? Айтишга осон, ахир улар саноқли эмас-ку?! Қизиқ, кимдир бундай йиртиқ шиму калта кўйлакларни (бошқа нима ҳам дейиш мумкин?) замонавийлик деб, яна биров эса ҳамма шундай қилаётгани учун кияётгандек туюлади. Нега десангиз, ярашса-ярашмаса қиз-жувонларнинг эгниларида шундай кийимни кўриб энсаси қотади кишининг. Буни тақлиддан бошқа яна нимага йўйиш мумкин?! Минг таассуфки, яратилаётган айрим кинолдарда ҳам, клипларда ҳам суратга тушаётган қизларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Улар ёқасию енги очиқ либосларда шундай муқом қилишадики, оила даврасида бўлсангиз, уятдан бошингиз эгилади. Санъатнинг ҳар қандай тури — у кино ёхуд қўшиқчилик бўладими ёки рақс ва театрми, таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Унинг ғоявий кучи олдида унча-мунча кучлар ожиз қолади. Шундай экан, шарқона фазилатлардан ҳоли, ҳаётийликдан йироқ, удумларимизга тескари енгил-елпи кино ва клипларни суратга олишдан, унниг тарғиботидан кимлар манфаатдор? Бу билан биз ўзимизда ишланаётган клип ва киноларни ёмонотлиққа чиқармоқчи эмасмиз. Бадиий пишиқ-пухта, кишини эзгуликка етаклайдиган лавҳаларимиз ҳам кўп. Қолаверса, тарбияли, одобли киши ҳеч қачон дуч келган кино ёки сериал қаҳрамонларига тақлид ҳам  қилавермайди. Гап шундаки, ҳар қандай тасвир ортида бирор бир мақсад ётади. Шундай экан, ўзимиз билиб-билмаган ҳолда ғарбдан ёпирилиб келаётган маънавий таҳдидларнинг иштирокчиси, тарғиботчиси бўлиб қолмаслигимиз керак. Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида ёзилганидек: “ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти  оила муқаддаслиги ва ёшлар тьарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим экканини англаб олмоқда”. Зиё – Шарқдан, деганларидек, дарҳақиқат, азалий қадриятларимиз бизни мудом одоб-ахлоқли, хушхулқ бўлишга ундайди. Қалб покизалиги инсонни улуғлайди, комилликка етаклайди. Шундай экан, қалб тозалиги либосларимизда ҳам акс этмоғи керак. Бу билан биз ёшу қари, қизу жувоннинг кийимга бурканиб оллишини назарда тутмаяпмиз. Калта кийим кийганнинг ҳаммаси беҳаё бўлмаганидек, одоблилик ҳам фақат ўраниб кийниш билан ўлчанмайди. Аслида “оммавий маданият”дан ортда қолишни истамайдиган, ўзини кўз-кўз этишни хуш кўрадиган, бошқалардан ажралиб туришга ружу қўйганларгина мана шундай либосларда юришади. Мазкур мавзу ҳақида гап борар экан, танишларимиздан бири айтиб берган воқеа эсга тушади. “Ён қўшнимизнинг хотин-қизи узун кийим киядиган бўлиб қолишди, — деди у. — Очиғи, хурсанд бўлдим. Чунки қўшним, оила бошлиғи Содиқ ака ниҳоятда хушфеъл инсон бўлгани билан хотини гап-гаштакка, ҳашамга ўч. Кунда-кунора Содиқ акага ҳали у йўқ, ҳали бу йўқ деб, можаро қиларди. қизлариям онасига тортган танноз — на саломни билади, на қўшничиликни. Хуллас, уларнинг тўсатдан узун-узун кўйлаклар кийиб, рўмол ўраб юришлари бутун маҳалламизнинг диққатини тортди. Тўғриси, бундай қувондим. Лекин қувончим узоққа чўзилмади. Бир куни ишдан кейин уйга борсам, келинойингиз гап топиб келди. Нима эмиш, Хосият (Содиқ аканинг хотини) яқинда Дубайга борармиш. У ёқларда кийимга ўраниб юрадиган хотин-қизларга бошқача эҳтиром кўрсатилармиш. Бажариш енгил, маоши кўп тўланадиган ишлар ҳам ана шундай аёлларга насиб этаркан. ғўшнимиз бу гапни кимдандир эшитган заҳоти қизларига ҳам, ўзига ҳам шундай кийимлар харид қилибди. Айни пайтда хориж саёҳатига тайёргарлик кўраётган экан. Ана холос, дедим хотинимнинг гапини эшитиб. Мен бўлсам, Содиқ аканинг бошига бахт қуши қўнибди, деб юрибман. Наҳотки, асл қиёфани, феъл-атвордаги қусурларни шу йўл билан бекитиш мумкин бўлса?!” Шу ўринда интернетдан олинган бир маълумотни келтиришни жоиз деб билдик. Ижтимоий кузатувлар натижасига кўра, ривожланган давлатлар аҳолиси бугунги кунда болаларнинг эркин ўсишларини қўллаб-қувватлаган. Яхши фикр, бироқ ўзанидан ошган бундай “эркинлик” ҳаддан зиёд қимматга тушаётгани ҳам бор гап. Масалан, айрим ғарб давлатларида ўсмир йигит-қизларнинг ахлоқий тубанлашувига ота-оналарнинг фарзандлари кўз ўнгида очиқ-сочиқ ўт ириши ва суяксиз тилга зўр бериши сабабдир. “Қуш уясида кўрганини қилади” деган нақлини эшитмаганларнинг “уяси”да айтишга ҳам тил бормайдиган “тарбия усуллари” борки, бу болаларга таъсир этмай қолмаяпти. Натижа эса маълум: эндигина 14 ёшдан ҳатлаган қизлар “алданиб” қоляпти, йигитчалар эса 16 ёшга етар-етмас ахлоқ тузатиш колонналарининг фаол “мижози”га айланиб бормоқда. Биз эса бундай воқеаларни эшитганимизда ҳам сесканиб кетадиган халқмиз. Шу маънода, такрор айтамизки, ушбу мулоҳазалар билан очиқ-сочиқ кийинаётганларнинг барчасини ахлоқсиз ёки дидсиз дея олмаймиз. Фақат бу ҳолат ўсиб келаётган фарзандлар тарбиясига жиддий зиён етказмасин. Хавотиримиз шундан!

Дилбар УЗОҚОВА “Eko Hayot”дан

Фикр билдириш

www.oilam.uz

Кийиниш одоби (видео) | «Умид» мактаб-интернати

Инсоннинг феъл-атворини унинг кийинишидан ҳам билиш мумкин экан. Пала-партиш, кир-чир кийимда юрадиганларнинг аксарияти бадфеъл кишилар бўлгани каби диду фаросат билан кийиниш юксак одоб белгиси саналади. Аммо кейинги пайтларда баъзи аёллар ғарбона модага кўр-кўрона тақлид қилишади. На турмуш ўртоғи, на ака-укаси, на маҳалла аҳлидан уялишни билмайдиганларга эса эртага қизи, синглиси, келини эргашади.

Не саодатки, Истиқлолимизга, Ватанимизга, келажагимизга муносиб баркамол авлод вакиллари вояга етди. Уларнинг одоб-ахлоқ, илму тафаккур бобидаги муваффақиятлари кўп. Бундан қувонамиз, фахрланамиз. Бироқ, айрим ҳолларда, кўча-кўйда, жамоат жойларида миллатимизга мос келмайдиган тарзда кийиниб олган ёшларни, айниқса, қизларни кўриб, кўнглимиз ранжиши ҳам бор гап.

Аслида, ким қандай кийиниши ҳар бир инсоннинг шахсий ишидир. Лекин бир туйғу борки, уни писанд қилмаслик кўнгилга хавотир солади. Бу туйғу – гўзал хулқ, ўзбекона одобу ва андишага нисбатан эҳтиром ҳамда ҳурматдир. Чуқур ва холис назар ташлаганда кийиниш одоби миллийликка хослик, қадриятлар ва анъаналардан келиб чиқади. Зотан, азалдан халқимизда “Ҳаё ва ибонинг ташқи кўриниши – кийимдур”, мазмунидаги ҳикмат бор.

Бу ҳолат онги ва шуури ўзбекона тарбия таъсирида вояга етган ҳар кимни ўйга толдириши табиий. Кўча-кўйга, бозорга чиққанимизда ҳам, тўйларда ҳам, тарбия масканлари — олий ўқув юртларида ҳам бугун аксарият ҳолларда ана шундай калта кийимларга “бурканган”ларни кўрамиз. қараманг, дейсизми? Айтишга осон, ахир улар саноқли эмас-ку?! Қизиқ, кимдир бундай йиртиқ шиму калта кўйлакларни (бошқа нима ҳам дейиш мумкин?) замонавийлик деб, яна биров эса ҳамма шундай қилаётгани учун кияётгандек туюлади. Нега десангиз, ярашса-ярашмаса қиз-жувонларнинг эгниларида шундай кийимни кўриб энсаси қотади кишининг. Буни тақлиддан бошқа яна нимага йўйиш мумкин?!

Минг таассуфки, яратилаётган айрим кинолдарда ҳам, клипларда ҳам суратга тушаётган қизларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Улар ёқасию енги очиқ либосларда шундай муқом қилишадики, оила даврасида бўлсангиз, уятдан бошингиз эгилади. Санъатнинг ҳар қандай тури — у кино ёхуд қўшиқчилик бўладими ёки рақс ва театрми, таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Унинг ғоявий кучи олдида унча-мунча кучлар ожиз қолади. Шундай экан, шарқона фазилатлардан ҳоли, ҳаётийликдан йироқ, удумларимизга тескари енгил-елпи кино ва клипларни суратга олишдан, унинг тарғиботидан кимлар манфаатдор?

Бу билан биз ўзимизда ишланаётган клип ва киноларни ёмонотлиққа чиқармоқчи эмасмиз. Бадиий пишиқ-пухта, кишини эзгуликка етаклайдиган лавҳаларимиз ҳам кўп. Қолаверса, тарбияли, одобли киши ҳеч қачон дуч келган кино ёки сериал қаҳрамонларига тақлид ҳам қилавермайди. Гап шундаки, ҳар қандай тасвир ортида бирор бир мақсад ётади. Шундай экан, ўзимиз билиб-билмаган ҳолда ғарбдан ёпирилиб келаётган маънавий таҳдидларнинг иштирокчиси, тарғиботчиси бўлиб қолмаслигимиз керак. Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида ёзилганидек: “ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти оила муқаддаслиги ва ёшлар тьарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим экканини англаб олмоқда”.

Зиё – Шарқдан, деганларидек, дарҳақиқат, азалий қадриятларимиз бизни мудом одоб-ахлоқли, хушхулқ бўлишга ундайди. Қалб покизалиги инсонни улуғлайди, комилликка етаклайди. Шундай экан, қалб тозалиги либосларимизда ҳам акс этмоғи керак. Бу билан биз ёшу қари, қизу жувоннинг кийимга бурканиб оллишини назарда тутмаяпмиз. Калта кийим кийганнинг ҳаммаси беҳаё бўлмаганидек, одоблилик ҳам фақат ўраниб кийниш билан ўлчанмайди. Аслида “оммавий маданият”дан ортда қолишни истамайдиган, ўзини кўз-кўз этишни хуш кўрадиган, бошқалардан ажралиб туришга ружу қўйганларгина мана шундай либосларда юришади.

-Видеони *.flv форматида юклаб олмоқ – 122.36 мбайт-Видеони *.flv (оригинал) форматда юклаб олмоқ – 113.64 мбайт

Шу ўринда интернетдан олинган бир маълумотни келтиришни жоиз деб билдик. Ижтимоий кузатувлар натижасига кўра, ривожланган давлатлар аҳолиси бугунги кунда болаларнинг эркин ўсишларини қўллаб-қувватлаган. Яхши фикр, бироқ ўзанидан ошган бундай “эркинлик” ҳаддан зиёд қимматга тушаётгани ҳам бор гап. Масалан, айрим ғарб давлатларида ўсмир йигит-қизларнинг ахлоқий тубанлашувига ота-оналарнинг фарзандлари кўз ўнгида очиқ-сочиқ ўт ириши ва суяксиз тилга зўр бериши сабабдир. “Қуш уясида кўрганини қилади” деган нақлини эшитмаганларнинг “уяси”да айтишга ҳам тил бормайдиган “тарбия усуллари” борки, бу болаларга таъсир этмай қолмаяпти. Натижа эса маълум: эндигина 14 ёшдан ҳатлаган қизлар “алданиб” қоляпти, йигитчалар эса 16 ёшга етар-етмас ахлоқ тузатиш колонналарининг фаол “мижози”га айланиб бормоқда. Биз эса бундай воқеаларни эшитганимизда ҳам сесканиб кетадиган халқмиз.

Шу маънода, такрор айтамизки, ушбу мулоҳазалар билан очиқ-сочиқ кийинаётганларнинг барчасини ахлоқсиз ёки дидсиз дея олмаймиз. Фақат бу ҳолат ўсиб келаётган фарзандлар тарбиясига жиддий зиён етказмасин. Хавотиримиз шундан!

Дилбар Узоқова “Eko Hayot”Раҳмонберди Собиров, Андижон шаҳри.

«Кийиниш одоби»

Дид билан кийинган бойдек кўринар,Юлдуз бўлса ҳамки ойдек кўринар.

Кийса киши баданига мос,Кўринади улуғларга хос.

Танда либос одамни очар,Дидсиз бўлса, одамлар қочар.

Янги кийма, тоза либос кий,Ҳайвон бўлма, одамга хос кий.

Эр олдида ҳар қандай аёл,Минг ясанса мумкин-у ҳалол.

Оро бериб, аёл ўзига,Ташланмасин ётлар кўзига.

Аёл киши кийса агар тор,Номаҳрамлар ўқига дучор.

Кийса аёл ярим яланғоч,Тездагина бу аёлдан қоч.

Ўзига мос кийинса аёл,Дилда ҳурмат уйғонар дарҳол.

Кетса агар аёлдан ҳаё,Ўзгани ҳам қилар беҳаё.

Кимда ақл бўлса уқади,Ёмон феъллар тезда юқади.

Кияр бўлсанг ҳарқачон либос,Либос кийгин миллатингга хос.

Кийимда бор ўзбек удуми,Бўлма ўзга миллатнинг думи.

Кимлигингни айтар либосинг,Кимсан ўзи, кимда ихлосинг.

Либос қилар аҳволинг баён,Либосингдан кимлигинг аён.

Маҳмудхон Махдум

Ўхшаш мавзулар:

idum.uz

Либосингизда нима ёзилган?! Ёки кийиниш одоби ҳақида

Шуниси қизиқки, тарихга эътибор берсак, барча замонларда ҳам ёшларнинг кийиниши катталарга ёқмаганини кузатамиз. Чунки иккала авлод ўртасида қарашларда катта фарқ мавжуд. Бу барча миллатларда бирдай учрайдиган ҳолат. Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидовнинг “Ҳозирги ёшлар” деб номланган шеърида бу ҳолат жуда чиройли тарзда ифодаланган:Кийимлар-чи…

Қизиқ буларнинг диди.

Ола-чипор кўйлак…

Нимаси кўркам?

Рост айтсам, унчалик ёқмаган эди

Оталарга бизнинг чарм камзул ҳам…

Ўзбекнинг  қадрияти шундай, инсоннинг кийинишига эмас, балки унинг қалбига назар ташлаб, маънавий дунёсига баҳо беради. “Яхшини жанданинг ичида тани”, деган халқ мақоли ҳам шундан келиб чиққандир эҳтимол. Аммо XXI асрга келиб бу қарашлар батамом ўзгарди. Фаровонликнинг ошиб бориши билан инсонларда яратувчанлик иштиёқи ривожланиб боради, бироқ бу ҳиссиёт учун аниқ мақсад бўлмаганда хатога йўл қўйиш ҳеч гапмас. Масалан, бугунги кун замондошларимизга назар солсак, чиройли, бежирим, қулай, қимматбаҳо брендлар, чет элда ишлаб чиқарилган кийимларни кийишга бўлган ҳаракатнинг кучайганлигини кўрамиз. Мутахассисларнинг фикрича, турли ёзувли кийимларни кийиш бетакрор кўринишга эга бўлиш ёки қимматбаҳо брендни кўрсатиш, оммадан ажралиб туриш, севимли фильмларидаги каҳрамонлар билан ўз характери ўртасидаги ўхшашликни намойиш этишга уриниш каби мақсадларни ўзида жамлайди. Оммадан ажралиб туриш хусусиятига эътибор қаратсак, бу кийиниш маданиятида сирлиликка интилишдан  келиб чиқишини англаймиз. Сирли бўлишнинг асосини эса кўпинча тушунарсиз урфларга берилиш, ҳеч ким, ҳатто ўзи ҳам тушунмайдиган ёзувлар билан бежалган кийимларни кийиш ташкил  этмоқда. Кўпинча, ёзувли кийимни харид қилаётганлар ундаги ёзувнинг маъносини тўлиқ тушуниб етмайди.

Ёзувли кийимлар ҳақида сўз юритар эканмиз, бу тариқа кийимларнинг пайдо бўлиш тарихига ҳам назар солишимиз лозим. Илк ёзувли кийимлар бундан бир неча асрлар олдин Юнонистонда пайдо бўлган. Дастлабки безакли ёзувлар бадавлат хонадон ёки тарихий наслни билдирувчи нақшлар – исм-шарифлар сифатида кийимлар, аксессуар, суратлар, уй жиҳозларига битилган. Бадавлат хонадон эгаларидагина ўз исмини  кашта билан  кийим ва бошқа жиҳозларга ёзиш урф-одати бўлган. Бу ёзув унинг қайси наслдан эканлигини билдириб турган. Ёзувларни моҳирона ёзиш,  безатиш ҳунари эса каллиграфия санъати деб аталган.

Кейинроқ ишчилар кийимларида корхона ёзувлари, хусусий фирмалар брендлари ва  харидорни жалб этишга қаратилган, шунингдек, маънавий  тарғибот сифатидаги ёзувлар  пайдо бўлган.

Бугунги кунда бозорларимизда турли услубларда безак ёки геометрик шаклларга мослаб, шунингдек, оддий сатрда ёзилган кийимларни кўплаб учратиш мумкин. Чет элларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ичида ҳам футболка ва бош кийимларидаги кўплаб ёзувларга  кўзимиз тушади. Улардан айримлари шу кийимни ишлаб чиқарган фирма номини англатса, яна баъзилари узундан-узоқ жумлалардан ташкил топади ёки ёрқин рангда битилган бир, икки сўздан иборат бўлади ва албатта, ўз маъноси ҳамда мақсадига эга. Ҳозирги кунда маънавиятимиз кушандасига айланаётган “оломонча маданият” унсурларининг кўпчилигини айни шу кийимлардаги ёзувларда кўришимиз мумкинлиги эса ташвишланарли ҳолдир.

Тўғри, ҳамма ўзига ёққан кийимни харид қилади, қандай кийим кийиш ҳар кимнинг ўз ихтиёрида. Бироқ билиб-билмай, миллий  маънавиятимизга мос келмайдиган ёзувли либосларни эгнимизга кияр эканмиз, бу либослар миллий менталитетимизга, анъана ва қадриятларимизга тўғри келадими, йўқми, бу ҳақида жиддий ўйлаб кўрганимиз маъқулроқ. Бир танишим бу ҳақида қизиқ воқеани сўзлаб берди:– Қиш фасли эди. 8-синфда ўқийдиган қизимга бош кийими харид қилиш учун бозорга бордик. Бир четида чиройли ёзуви бор, кўк рангдаги шарфли шапкани олмоқчи бўлдик. Сотувчи қиздан “Шапкада нима деб ёзилган?” деб сўрасам, у “Мен гўзалман”, деб ёзилган”, деди. Қизим инглиз тилидан қўшимча дарсларга қатнаётган эди. Шарфни олиб, яхшилаб ўқиб кўрди ва унда “мен ёлғизман”, деган жумла ёзилганини айтди. Сотувчи қизга савол назари билан қарасам, “билмасам, бир ўртоғим шунақа деган эди-да”, деди узр сўрагандай бўлиб. Хуллас, ўша бош кийимини олмадик. Излаб-излаб, ёзуви бўлмаганини харид қилдик…

Бу воқеани эшитганимдан кейин менда қизиқиш уйғонди ва қаерда ёзувли кийимларни кўрсам, уларнинг маъносини сўрайдиган бўлдим, баъзан луғатлардан қидириб топиб, таржимасини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрдим. Кичкинагина “тадқиқот”им натижасида шунга амин бўлдимки, бу ёзувларнинг асосий қисми ғарб маданиятини тарғиб қилувчи сўзлар бўлиб, инсонни енгил яшаш, фақат ўзини севишга ундар экан, баъзан эса бу ёзувлар кишига зўравонлик кайфиятини ҳам беради. Бир кийимда, масалан, “Сен биз билан ўтиролмайсан” деб ёзилган, яна бирида эса “Бошлиқ ҳамиша ҳақ” деган гап зарб қилинган. Ҳатто “Иккинчи исмим шоколад” ва “қидирилмоқда” деган маънони билдирувчи ёзувларни ҳам кўришга муваффақ бўлдим. Яна шундай ёзувли кийимлар ҳам борки, улар англатадиган маъно бизнинг ўзбекона анъаналаримизга умуман тўғри келмайди.

Албатта, либос инсонни гўзал қилади, бироқ агар биз чиройли, ҳурматга лойиқ кўриниш истагида бўлсак, албатта, кийинишимиз миллий маънавиятимиз, миллий эътиқодимизга мос бўлсагина ярашиқли бўлади. Нима бўлганда ҳам турли ёзувли кийимларни кийиш, либос билан нимагадир эришишга ҳаракат қилиш ўзбекнинг ҳаёт тарзига мос эмас. Қолаверса, Мавлоно Румийнинг “Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл” деган нақли бугунга келиб ҳам ўз моҳиятини йўқотмаган.

Гулчеҳра АЛИҚУЛОВА,

«Қашқадарё» газетаси

hilol.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

hordiq.uz

Мусулмоннинг кийиниш одоби

Аллоҳ таоло инсон фарзандини яратди ва Қуръони каримда:

 

وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَىٰ كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا

 “Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик”, деб марҳамат қилди (Исро, 70).

Уни ҳурмат қилгани намунаси - ер юзидаги барча нарсаларни унга бўйсундириб қўйди. Ердаги ҳайвонот дунёси ҳам, наботот дунёси ҳам ва барча нарсалар инсоннинг хизматида.  

Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло:

 

لقد خلقنا الانسان في أحسن تقويم

 

“Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик”, дейди (Тийн, 4).

Аллоҳ таоло инсонга берган неъматлардан бири либос неъмати.

Қуръони каримда марҳамат қилинади:

 

يَا بَنِي آدَمَ قَدْ أَنْزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاسًا يُوَارِي سَوْآتِكُمْ وَرِيشًا ۖ وَلِبَاسُ التَّقْوَىٰ ذَٰلِكَ خَيْرٌ ۚ ذَٰلِكَ مِنْ آيَاتِ اللَّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُون

 

“Эй, Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратларингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидир. Шоядки эсласалар” (Аъроф, 20).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобалар билан ўтирганларида бир одам кириб келди. Уст кийими кир эди, кийимига камроқ эьтибор берган эди. Шунда Расулуллоҳ саҳобаларини чақириб: “Тезда пул йиғинглар, ёрдам қилинглар, бу биродаримизни чиройли кийинтириб қўяйлик”, - дедилар. Бу гапни эшитган саҳобий: “Эй расуллуллоҳ, мен ўзимга кийим сотиб олишга қодирман”, - деганда. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бир бандага бир неъмат бергандан кейин, бу мол дунёсининг асарининг кўриниб туришини яхши кўради”, - дедилар.

 

عَنْ جَابِرٍ ، أَنَّ أَعْرَابِيًّا جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَقَالَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ , مَا لِي مِنْ مَالِي ؟ قَالَ : " مَا لَكَ مِنْ مَالِكَ إِلا مَا أَكَلْتَ فَأَفْنَيْتَ ، أَوْ لَبِسْتَ فَأَبْلَيْتَ ، أَوْ أَعْطَيْتَ فَأَمْضَيْتَ ، وَمَا بَقِيَ فَلِمَوَالِيكَ

 

Бир аъробий набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг расули молимдан қанчаси меники бўлади?” - деб сўради. Шунда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Молингдан сен оладиган насибанг еб ҳазм қилганинг, кийиб эскиртирган нарсанг ва бериб сарфлаганинг. Қолгани эса сени мавлоларинггадир”, дедилар.

Бу ҳадис билан набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминнинг либоси чиройли бўлмоқлигини, унинг либоси ўзига мос ва лойиқ бўлмоқлигини Аллоҳ ва расули хоҳлагандек бўлмоқлигини уқтирдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни изларидан борган издошлари ҳам мана шу суннатга иқтидо қилган эдилар.

Умар розияллоҳу анҳунинг олдиларига бир аёл эридан шикоят қилиб келди. У: “Мен эримдан талоғимни сўраяпман, у талоғимни бермаяпти, эримдан ажралмоқчиман, у билан яшашни истамайман”, - деди. Умар розияллоҳу анҳу бу аёлнинг эрини чақиртирдилар. Уни олиб келишгандан кейин: Буни ҳаммомга олиб киринглар, яхшилаб ҳаммом қилдириб, яхши кийимларни кийинтиринглар, унинг соч соқолига зийнат беринглар”, - дедилар. Улар шундай қилишди. Аёл ҳали ўша масжидда ўтирарди. У саҳобийни олиб келишганида, Умар розияллоҳу анҳу у кишига қарата: “Эй саҳобий, аёлинг сендан шикоят билан келган: бунинг жавобини бераркансан, розимисан? – деганларида, аёл эркакка қаради ва: “Бу ким эй Умар?” - деди. Умар розияллоҳу анҳу:“Бу сенинг эринг”, - дедилар. Аёл: “Эҳ, менинг шундай эрим бор экан, мен бундан асло ажралмайман, менга асло жавобимни бериши керак эмас”, деб уйларига равона бўлишган экан.

Аллоҳ таоло ўзимизни гўзал қилиб юришимиз учун, одамларнинг кўзларига ҳам Аллоҳ таолонинг назарида ҳам чиройли ва гўзал бўлиб кўринмоғимиз учун бизларга либос берди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийиниш одобларидан меҳмонларнинг олдларига муносиб либос, жумъа учун муносиб либос, жамоат учун муносиб либос киярдилар. Бизлар ҳам у зотга эргашиб, ҳафтамизнинг энг афзал жумъа куни алоҳида либос кийишга ҳаракат қилайлик.

Кийган либосимиз динимиз эьтиқодимиз ва миллий анъаналаримизга мувофиқ келмоғи даркор. Зотан, тандаги либос қалбдаги эътиқод ва ғоянинг кўринишларидан биридир, дейдилар. Тандаги либос - ташқи кўриниш қалбдаги  эътиқод ва ақлдаги тасаввурнинг акси.  Қалбимда иймон бор деб ташқи кўринишда куфрий либос бўлса унда иймон бор деб айтиш амримаҳол. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтадилар:

 

مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ ، وَمَنْ أَحَبَّ قَوْمًا حُشِرَ مَعَهُمْ

 

“Кимки қайси қавмга ўхшаса, у  ўшалардан. Кимки бир қавмни яхши кўрса, у ўшалар билан маҳшарда жамланади”, дейдилар.

Демак, кимки аҳлига ўхшаб кийинса, уларни яхши кўрса у ўшалардан ҳисобланади. Ким бошқаларга ўхшаб кийим кийса, у бошқалардан бўлади, Аллоҳ асрасин.

 

Пайғамбар алайҳиссалом: “Сизлар ҳали ўзларингиздан олдин ўтган умматларга изма-из  эргашиб кетасизлар, агар улар эчкиэмарнинг бузилган инига кириб кетсалар сизлар ҳам уларнинг орқасидан кириб кетасизлар”, дейдилар.   Имом Муслим ривояти.

Эй уммат сизлар ҳаргиз бундай йўл тутманглар.

Ҳар бир жинснинг, ҳар бир тоифанинг кийими ўзи учун мос, ўзига лойиқ ўзи учун тикилган  бўлмоғи лозим. Эркакларнинг либослари эркакча бўлмоғи, аёлларнинг либослари аёлларнинг табиатлари уларнинг шаънлари ва уларнинг жинсларига мос бўлмоғи даркор.

 

لعن رسول الله صلي الله عليه و سلم  المتشبهين من الرجال بالنساء ، والمتشبهات من النساء بالرجال

 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини аёлларга ўхшатган эркакларни ва ўзларини эркакларга ўхшатган  аёлларни  лаънатладилар”. Имом Бухорий ривояти.

Эркакларга ўзини ўхшатган аёллар деганда, уларга сўзда, юриш-туришда, муомалада, кийинишда ўхшатганлари тушунилади. Шунингдек, ўзларини аёлларга ўхшатган эркаклар деганда, сўзда, юриш-туришда, муомалаю кийинишда ўзларини аёлларга ўхшатган эркаклар тушунилади. Хусусан, либос борасида имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда:

 

أن رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم لعن المرأة تلبس لبسة الرجل والرجل يلبس لبسة المرأة

 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркакнинг кийимини киядиган аёлни, аёлнинг кийимини киядиган эркакни лаънатладилар”.

Лаънат дегани Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлсин деганидир. Бу лаънат ким томонидан айтилаётганига эътибор берайлик.

Ҳар бир жинс, ҳар бир тоифа ўзига лойиқ бўлган кийимни киймоғи лозим. Ақлини шунга одатлантирмоқлиги шарт.

Эркак кишининг кийим кийиш одобларидан: бири шуки у ипак киймоқлиги ёки уни тўшак қилиб олиб тагига ташлашлиги мумкин эмас. Шунигдек олтин узук олтин тақинчоқлар тақмоқлик ҳам эркак учун ҳаромдир.

 

من لبس الحرير في الدنيا لم يلبسه في الآخرة

 

“(Эркаклардан) кимки бу дунёда ипак кийса уни охиратда киймайди” (ҳадис).

Аллоҳ таоло икки дунёда авратларимизни ёпсин, илоҳо барчаларимизга Ўзи рози бўладиган, расули рози бўладиган либосларни насибу муяссар айласин.

Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли

Бухоро туман Чаҳор Бакр

жомеъ масжиди имом хатиби

 

 

minbar.uz

Ислом динида кийиниш маданияти | ayol.uzayol.uz

Либос бу – Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак муболаға қилмаган бўламиз. У инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади «Эй Одам болалари, дарҳақиқат, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан либосини ҳам нозил қилдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир» (Аъроф сураси: 26-оят).

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларга авратларини беркитадиган ҳамда уларга зийнат бўладиган ҳар турли либосларни яратиб бергани, уларга бу нарсаларни бичиш, тикиш ва тайёрлаш учун имкон берганини «нозил қилдик» деган сўз билан эслатар экан, авратларни мазкур либослар ила тўсишга амр этмоқда.

Аврат ўринлари эркакларда киндикдан тиззагача бўлган жойни ўз ичига олади. Демак, мазкур жойларни беркитиш вожибдир. Имом Аҳмад ўзларининг «Муснад» номли ҳадис тўпламларида ривоят қилишларича, Жарҳад исмли саҳобий сонини очиб турган пайтда Набий алайҳиссалом унинг ёнидан ўтиб қолдилар ва «Эй Жарҳад, сонингни ёп(!), зеро, сон авратдир», дедилар.

Мазкур ҳадиси шарифни ҳужжат қилиб аксар уламолар, жумладан, Ҳанафий мазҳаби уламолари сон авратдир, дейдилар. Шундай экан, киши энг камида ўзгаларга баданининг мазкур жойларини очиқ ҳолда кўрсатмаслиги лозим. Акс ҳолда гуноҳкор бўлади.

Ислом дини мукаммал шариат бўлгач, унда барча нарсанинг одоби ва маданияти муфассал тарзда баён қилиб берилган. Шу жумладан динимиз таълимотида кийиниш маданиятининг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд бўлиб, қуйида улар ҳақида қисқача сўз юритамиз.1. Либос инсоннинг терисини кўрсатадиган даражада юпқа ва шаффоф бўлмаслиги лозим.2. Тор бўлмаслиги. Баъзи либослар терини кўрсатадиган даражада юпқа бўлмасада аммо, аврат ерларининг шаклини кўрсатиб қўядиган даражада тор бўлади. Бу ҳам мумкин эмас.3. Эркак киши кийинишда ўзини аёлларга ўхшатиб олмаслиги ёки аксинча, аёл эркакча кийинмаслиги лозим. Имом Бухорий ўзларининг «Саҳиҳ» тўпламларида Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (кийинишда) ўзини аёлларга ўхшатадиган эркакларни ва эркакларга ўхшаб кийинадиган аёлларни лаънатладилар».4. Кийим олишда ҳаддан ошмаслик, одамлардан ажралиб туриш учун ўта қиммат либосни харид қилмаслик. Имом Аҳмад ўз «Муснад»ларида Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Кимки, дунёда шуҳрат либосини кийса, Қиёмат кунида Аллоҳ унга хорлик либосини кийгазади». Демак, мусулмон киши одамларга кибру ҳаво қилиш, ўзини улардан юқори тутиш ёхуд шуҳрат қозониш учун кийинмаслиги лозим. Чунки, бу нарса уни кибру ҳавога берилиб, ўзидан мамнун бўлишга етаклайди. Бу эса маънавий иллатлар сирасига кирувчи зарарли хислатлардан биридир.5. Эркакларга тилла тақинчоқлар ва ипак либосларнинг ҳаромлиги. Имом Абу Довуд ўзларининг «Сунан» номли ҳадис тўпламларида Али (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилишларича, бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ипак матони олиб ўнг томонларига қўйдилар, тиллани олиб чап томонларига қўйдилар. Сўнг: «Мана бу икки нарса умматимнинг эркакларига ҳаромдир!», дедилар.6. Либос кийишда ўнг томондан кийиш суннатдир. Оиша онамиз (разияллоҳу анҳо) айтадилар: «Набий алайҳиссаломга покланишда (яъни, таҳорат ва ювинишларда), соч тарашда ва оёқ кийим кийишда ўнг томондан бошлаш ёқар эди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисда фақат пояфзал кийиш зикр қилинган бўлсада, ҳадисда тилга олинган суннат бўлмиш ўнг томондан бошлаш бошқа турдаги либосларни кийишга ҳам тааллуқли ҳисобланади.Уламоларнинг таъкидлашларича, овқатланиш, кийиниш ва ҳоказолар каби инсоннинг каромати ва обрўсига далолат қиладиган ишларда ўнг қўлни ишлатиш ёки ўнг томондан бошлаш мустаҳабдир. Истинжо каби паст ишларда эса чап қўлни ишлатиш лозим. Чунки, ўнг қўл олий ишлар учун, чап қўл эса юқорида айтилганидек, зарурат бўлган аммо, ўзи паст нарсалардан саналувчи ишлар учундир.7. Оқ рангдаги либосларнинг афзаллиги. Абдуллоҳ  ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинишича, Набий алайҳиссалом шундай деганлар: «Кийимларингиздан оқ ранглисини кийинглар, зеро, у либосларингизнинг энг яхшисидир. Ва маййитларингизни ҳам унга (яъни оқ рангли матога) кафанланг!» (Абу Довуд ривояти).8. Кийимларни пок тутиш лозимлиги. Ислом дини поклик динидир. Бу поклик маънавий ва моддий покизаликни тақозо этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Муддассир сурасида Набий алайҳиссаломга қарата ва у киши орқали бутун инсониятга хитоб қилар экан: «Кийимларингни пок тут!», деган. Демак, либос покизалиги мусулмон кишининг ҳаётида ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Шу боис ҳам намознинг шартларидан бири либоснинг поклигидир. Ундан ташқари поклик ва орасталик иймондан эканлигига далолат қилувчи бир қанча ривоятлар ҳам келган.9. Кийим кийишда айрим дуоларни ўқишнинг савобли эканлиги. Мусулмон киши аксар вақтда Аллоҳни зикр қилади, Уни ёдга олади. Бу нарса унинг қалби покланиб, ярақлашига, руҳан юксалишига ва гуноҳлари ўчирилиб, даражалари ошишига сабаб бўлади. Набий алайҳиссалом кўп ҳолларда Аллоҳни зикр қилардилар, уйга киришда, чиқишда, уйқуга ётишда, уйқудан туришда, таомланиш олдидан, таомдан сўнг ва ҳоказо. Шу жумладан, либос кийишда ҳам айтиш савобли ва мустаҳаб бўлган баъзи бир зикру дуолар борки, уларнинг айримларини мисол тариқасида келтирамиз. «Алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний валаа қувваҳ». Яъни, «Барча ҳамду санолар менинг ўзимда ҳеч қандай куч-қудрат ва имконият бўлмаган ҳолда бу либосни менга кийдирган ва ризқ қилиб берган Аллоҳга хосдир».10. Инсоннинг устида яъни либосида Аллоҳ неъматининг асари кўриниб туриши. Агар кимгадир Аллоҳ кенгчилик ва давлат ато этган бўлса, у инсон ўзининг имконияти ва мақомига мос равишда яхши кийимлардан кийиши, ташқи кўринишига эътибор бериши, покиза ва ораста кийиниши мақсадга мувофиқдир. Зеро, Аллоҳ таоло бирон кимсага неъмат ато этган бўлса, ўша инсонда мазкур неъматнинг асари ва аломати кўриниб туришини яхши кўради. Абул Аҳвас номли саҳобий ўз отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига паст (эскириб кетган, увада) кийимларда келдим. Шунда у киши менга «Сенинг мол-давлатинг борми?», дедилар. Мен: «Бор!», дедим. «Нималаринг бор?», сўрадилар яна Ул зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Мен: «Аллоҳ менга туя, қўй ва отлар ҳамда қуллар ато қилган», дедим. Буни эшитгач, Набий алайҳиссалом: «Аллоҳ сенга мол-дунё ато қилган бўлса, Унинг сенга берган неъмати ва икромининг асари кўриниб турсин!», дедилар (Абу Довуд ривояти).

Худди шунга ўхшаш воқеа мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ билан ҳам рўй берган. Ўйлаймизки, мазкур воқеани келтириш фойдадн холи эмас.

Бир куни Абу Ҳанифа ҳамсуҳбатларидан бирининг устида эскириб, увадаси чиққан кийимларга кўзи тушди. Одамлар тарқалиб, мажлисда фақат Абу Ҳанифа-ю ҳалиги кишининг ёлғиз ўзи қолгач, Имом унга юзланиб, деди:– Анави жойнамозни кўтаргин-да, тагидагини ол.Киши жойнамозни кўтарди, қараса, тагида минг дирҳам пул бор эди.– Уни олиб, уст-бошингни тартибга келтир, – деди Абу Ҳанифа.Шунда, – мен ўзимга тўқман,- деди ҳалиги киши,- Аллоҳ менга бойлик, мўлчилик ато қилган. Бу пулларингизга эҳтиёжим йўқ.Бу сўзларни эшитгач, Абу Ҳанифа (р.ҳ.) ҳалиги кишига:– Аллоҳ таоло сенга бойлик ва фаровонлик неъматини ато қилган экан, Қани У берган неъматларнинг асари?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта Аллоҳ Ўз бандасининг устида унга берган неъматининг асарини кўришни севади», – деган сўзлари сенга етиб келмаганми? Ҳамонки, бой экансан, ўзингни тартибга келтириб, уст-бошингга қараб юришинг даркор. Токи, ўз яқинларингни ғамга ботирмагайсан,-  дея насиҳат қилди.Аллоҳ таолодан барчамизни тақво либоси ила зийнатлашини, хато-ю камчиликларимизни эса Ўзининг сатри ила беркитишини сўраб қоламиз.

Раҳматуллоҳ Сайфутдинов,Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби

Манба: Kun.uz

www.ayol.uz

Кийиниш одоби — феъл-атвор кўзгуси

Кийиниш одоби — феъл-атвор кўзгуси

Инсоннинг феъл-атворини унинг кийинишидан ҳам билиш мумкин экан. Пала-партиш, кир-чир кийимда юрадиганларнинг аксарияти бадфеъл кишилар бўлгани каби диду фаросат билан кийиниш юксак одоб белгиси саналади. Аммо кейнги пайтларда баъзи аёллар ғарбона модага кўр-кўрона тақлид қилишади. На турмуш ўртоғи, на ака-укаси, на маҳалла аҳлидан уялишни билмайдиганларга эса эртага қизи, синглиси, келини эргашади. Бу ҳолат онги ва шуури ўзбекона тарбия таъсирида вояга етган ҳар кимни ўйга толдириши табиий. Кўча-кўйга, бозорга чиққанимизда ҳам, тўйларда ҳам, тарбия масканлари — олий ўқув юртларида ҳам бугун аксарият ҳолларда ана шундай калта кийимларга “бурканган”ларни кўрамиз. қараманг, дейсизми? Айтишга осон, ахир улар саноқли эмас-ку?! Қизиқ, кимдир бундай йиртиқ шиму калта кўйлакларни (бошқа нима ҳам дейиш мумкин?) замонавийлик деб, яна биров эса ҳамма шундай қилаётгани учун кияётгандек туюлади. Нега десангиз, ярашса-ярашмаса қиз-жувонларнинг эгниларида шундай кийимни кўриб энсаси қотади кишининг. Буни тақлиддан бошқа яна нимага йўйиш мумкин?! Минг таассуфки, яратилаётган айрим кинолдарда ҳам, клипларда ҳам суратга тушаётган қизларни кўриб ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Улар ёқасию енги очиқ либосларда шундай муқом қилишадики, оила даврасида бўлсангиз, уятдан бошингиз эгилади. Санъатнинг ҳар қандай тури — у кино ёхуд қўшиқчилик бўладими ёки рақс ва театрми, таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Унинг ғоявий кучи олдида унча-мунча кучлар ожиз қолади. Шундай экан, шарқона фазилатлардан ҳоли, ҳаётийликдан йироқ, удумларимизга тескари енгил-елпи кино ва клипларни суратга олишдан, унниг тарғиботидан кимлар манфаатдор? Бу билан биз ўзимизда ишланаётган клип ва киноларни ёмонотлиққа чиқармоқчи эмасмиз. Бадиий пишиқ-пухта, кишини эзгуликка етаклайдиган лавҳаларимиз ҳам кўп. Қолаверса, тарбияли, одобли киши ҳеч қачон дуч келган кино ёки сериал қаҳрамонларига тақлид ҳам  қилавермайди. Гап шундаки, ҳар қандай тасвир ортида бирор бир мақсад ётади. Шундай экан, ўзимиз билиб-билмаган ҳолда ғарбдан ёпирилиб келаётган маънавий таҳдидларнинг иштирокчиси, тарғиботчиси бўлиб қолмаслигимиз керак. Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида ёзилганидек: “ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти  оила муқаддаслиги ва ёшлар тьарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим экканини англаб олмоқда”. Зиё – Шарқдан, деганларидек, дарҳақиқат, азалий қадриятларимиз бизни мудом одоб-ахлоқли, хушхулқ бўлишга ундайди. Қалб покизалиги инсонни улуғлайди, комилликка етаклайди. Шундай экан, қалб тозалиги либосларимизда ҳам акс этмоғи керак. Бу билан биз ёшу қари, қизу жувоннинг кийимга бурканиб оллишини назарда тутмаяпмиз. Калта кийим кийганнинг ҳаммаси беҳаё бўлмаганидек, одоблилик ҳам фақат ўраниб кийниш билан ўлчанмайди. Аслида “оммавий маданият”дан ортда қолишни истамайдиган, ўзини кўз-кўз этишни хуш кўрадиган, бошқалардан ажралиб туришга ружу қўйганларгина мана шундай либосларда юришади. Мазкур мавзу ҳақида гап борар экан, танишларимиздан бири айтиб берган воқеа эсга тушади. “Ён қўшнимизнинг хотин-қизи узун кийим киядиган бўлиб қолишди, — деди у. — Очиғи, хурсанд бўлдим. Чунки қўшним, оила бошлиғи Содиқ ака ниҳоятда хушфеъл инсон бўлгани билан хотини гап-гаштакка, ҳашамга ўч. Кунда-кунора Содиқ акага ҳали у йўқ, ҳали бу йўқ деб, можаро қиларди. қизлариям онасига тортган танноз — на саломни билади, на қўшничиликни. Хуллас, уларнинг тўсатдан узун-узун кўйлаклар кийиб, рўмол ўраб юришлари бутун маҳалламизнинг диққатини тортди. Тўғриси, бундай қувондим. Лекин қувончим узоққа чўзилмади. Бир куни ишдан кейин уйга борсам, келинойингиз гап топиб келди. Нима эмиш, Хосият (Содиқ аканинг хотини) яқинда Дубайга борармиш. У ёқларда кийимга ўраниб юрадиган хотин-қизларга бошқача эҳтиром кўрсатилармиш. Бажариш енгил, маоши кўп тўланадиган ишлар ҳам ана шундай аёлларга насиб этаркан. ғўшнимиз бу гапни кимдандир эшитган заҳоти қизларига ҳам, ўзига ҳам шундай кийимлар харид қилибди. Айни пайтда хориж саёҳатига тайёргарлик кўраётган экан. Ана холос, дедим хотинимнинг гапини эшитиб. Мен бўлсам, Содиқ аканинг бошига бахт қуши қўнибди, деб юрибман. Наҳотки, асл қиёфани, феъл-атвордаги қусурларни шу йўл билан бекитиш мумкин бўлса?!” Шу ўринда интернетдан олинган бир маълумотни келтиришни жоиз деб билдик. Ижтимоий кузатувлар натижасига кўра, ривожланган давлатлар аҳолиси бугунги кунда болаларнинг эркин ўсишларини қўллаб-қувватлаган. Яхши фикр, бироқ ўзанидан ошган бундай “эркинлик” ҳаддан зиёд қимматга тушаётгани ҳам бор гап. Масалан, айрим ғарб давлатларида ўсмир йигит-қизларнинг ахлоқий тубанлашувига ота-оналарнинг фарзандлари кўз ўнгида очиқ-сочиқ ўт ириши ва суяксиз тилга зўр бериши сабабдир. “Қуш уясида кўрганини қилади” деган нақлини эшитмаганларнинг “уяси”да айтишга ҳам тил бормайдиган “тарбия усуллари” борки, бу болаларга таъсир этмай қолмаяпти. Натижа эса маълум: эндигина 14 ёшдан ҳатлаган қизлар “алданиб” қоляпти, йигитчалар эса 16 ёшга етар-етмас ахлоқ тузатиш колонналарининг фаол “мижози”га айланиб бормоқда. Биз эса бундай воқеаларни эшитганимизда ҳам сесканиб кетадиган халқмиз. Шу маънода, такрор айтамизки, ушбу мулоҳазалар билан очиқ-сочиқ кийинаётганларнинг барчасини ахлоқсиз ёки дидсиз дея олмаймиз. Фақат бу ҳолат ўсиб келаётган фарзандлар тарбиясига жиддий зиён етказмасин. Хавотиримиз шундан!

Дилбар УЗОҚОВА “Eko Hayot”дан

Фикр билдириш

www.oilam.uz

Ислом динида кийиниш маданияти

Фото: Reference.com

Юнусобод тумани бош имом-хатиби, Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси, «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов ислом динидаги кийиниш маданияти ҳақида мақола ёзди.

Либос бу – Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак муболаға қилмаган бўламиз. У инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади. 

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади «Эй Одам болалари, дарҳақиқат, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан либосини ҳам нозил қилдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир» (Аъроф сураси: 26-оят). 

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларга авратларини беркитадиган ҳамда уларга зийнат бўладиган ҳар турли либосларни яратиб бергани, уларга бу нарсаларни бичиш, тикиш ва тайёрлаш учун имкон берганини «нозил қилдик» деган сўз билан эслатар экан, авратларни мазкур либослар ила тўсишга амр этмоқда. 

Аврат ўринлари эркакларда киндикдан тиззагача бўлган жойни ўз ичига олади. Демак, мазкур жойларни беркитиш вожибдир. Имом Аҳмад ўзларининг «Муснад» номли ҳадис тўпламларида ривоят қилишларича, Жарҳад исмли саҳобий сонини очиб турган пайтда Набий алайҳиссалом унинг ёнидан ўтиб қолдилар ва «Эй Жарҳад, сонингни ёп(!), зеро, сон авратдир», дедилар. 

Мазкур ҳадиси шарифни ҳужжат қилиб аксар уламолар, жумладан, Ҳанафий мазҳаби уламолари сон авратдир, дейдилар. Шундай экан, киши энг камида ўзгаларга баданининг мазкур жойларини очиқ ҳолда кўрсатмаслиги лозим. Акс ҳолда гуноҳкор бўлади.

Ислом дини мукаммал шариат бўлгач, унда барча нарсанинг одоби ва маданияти муфассал тарзда баён қилиб берилган. Шу жумладан динимиз таълимотида кийиниш маданиятининг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд бўлиб, қуйида улар ҳақида қисқача сўз юритамиз.

1. Либос инсоннинг терисини кўрсатадиган даражада юпқа ва шаффоф бўлмаслиги лозим. 

2. Тор бўлмаслиги. Баъзи либослар терини кўрсатадиган даражада юпқа бўлмасада аммо, аврат ерларининг шаклини кўрсатиб қўядиган даражада тор бўлади. Бу ҳам мумкин эмас.

3. Эркак киши кийинишда ўзини аёлларга ўхшатиб олмаслиги ёки аксинча, аёл эркакча кийинмаслиги лозим. Имом Бухорий ўзларининг «Саҳиҳ» тўпламларида Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (кийинишда) ўзини аёлларга ўхшатадиган эркакларни ва эркакларга ўхшаб кийинадиган аёлларни лаънатладилар».

4. Кийим олишда ҳаддан ошмаслик, одамлардан ажралиб туриш учун ўта қиммат либосни харид қилмаслик. Имом Аҳмад ўз «Муснад»ларида Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Кимки, дунёда шуҳрат либосини кийса, Қиёмат кунида Аллоҳ унга хорлик либосини кийгазади». Демак, мусулмон киши одамларга кибру ҳаво қилиш, ўзини улардан юқори тутиш ёхуд шуҳрат қозониш учун кийинмаслиги лозим. Чунки, бу нарса уни кибру ҳавога берилиб, ўзидан мамнун бўлишга етаклайди. Бу эса маънавий иллатлар сирасига кирувчи зарарли хислатлардан биридир.

5. Эркакларга тилла тақинчоқлар ва ипак либосларнинг ҳаромлиги. Имом Абу Довуд ўзларининг «Сунан» номли ҳадис тўпламларида Али (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилишларича, бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ипак матони олиб ўнг томонларига қўйдилар, тиллани олиб чап томонларига қўйдилар. Сўнг: «Мана бу икки нарса умматимнинг эркакларига ҳаромдир!», дедилар. 

6. Либос кийишда ўнг томондан кийиш суннатдир. Оиша онамиз (разияллоҳу анҳо) айтадилар: «Набий алайҳиссаломга покланишда (яъни, таҳорат ва ювинишларда), соч тарашда ва оёқ кийим кийишда ўнг томондан бошлаш ёқар эди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисда фақат пойабзал кийиш зикр қилинган бўлсада, ҳадисда тилга олинган суннат бўлмиш ўнг томондан бошлаш бошқа турдаги либосларни кийишга ҳам тааллуқли ҳисобланади.  Уламоларнинг таъкидлашларича, овқатланиш, кийиниш ва ҳоказолар каби инсоннинг каромати ва обрўсига далолат қиладиган ишларда ўнг қўлни ишлатиш ёки ўнг томондан бошлаш мустаҳабдир. Истинжо каби паст ишларда эса чап қўлни ишлатиш лозим. Чунки, ўнг қўл олий ишлар учун, чап қўл эса юқорида айтилганидек, зарурат бўлган аммо, ўзи паст нарсалардан саналувчи ишлар учундир.

7. Оқ рангдаги либосларнинг афзаллиги. Абдуллоҳ  ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинишича, Набий алайҳиссалом шундай деганлар: «Кийимларингиздан оқ ранглисини кийинглар, зеро, у либосларингизнинг энг яхшисидир. Ва маййитларингизни ҳам унга (яъни оқ рангли матога) кафанланг!» (Абу Довуд ривояти).

8. Кийимларни пок тутиш лозимлиги. Ислом дини поклик динидир. Бу поклик маънавий ва моддий покизаликни тақозо этади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Муддассир сурасида Набий алайҳиссаломга қарата ва у киши орқали бутун инсониятга хитоб қилар экан: «Кийимларингни пок тут!», деган. Демак, либос покизалиги мусулмон кишининг ҳаётида ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Шу боис ҳам намознинг шартларидан бири либоснинг поклигидир. Ундан ташқари поклик ва орасталик иймондан эканлигига далолат қилувчи бир қанча ривоятлар ҳам келган.

9. Кийим кийишда айрим дуоларни ўқишнинг савобли эканлиги. Мусулмон киши аксар вақтда Аллоҳни зикр қилади, Уни ёдга олади. Бу нарса унинг қалби покланиб, ярақлашига, руҳан юксалишига ва гуноҳлари ўчирилиб, даражалари ошишига сабаб бўлади. Набий алайҳиссалом кўп ҳолларда Аллоҳни зикр қилардилар, уйга киришда, чиқишда, уйқуга ётишда, уйқудан туришда, таомланиш олдидан, таомдан сўнг ва ҳоказо. Шу жумладан, либос кийишда ҳам айтиш савобли ва мустаҳаб бўлган баъзи бир зикру дуолар борки, уларнинг айримларини мисол тариқасида келтирамиз. «Алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний валаа қувваҳ». Яъни, «Барча ҳамду санолар менинг ўзимда ҳеч қандай куч-қудрат ва имконият бўлмаган ҳолда бу либосни менга кийдирган ва ризқ қилиб берган Аллоҳга хосдир».

10. Инсоннинг устида яъни либосида Аллоҳ неъматининг асари кўриниб туриши. Агар кимгадир Аллоҳ кенгчилик ва давлат ато этган бўлса, у инсон ўзининг имконияти ва мақомига мос равишда яхши кийимлардан кийиши, ташқи кўринишига эътибор бериши, покиза ва ораста кийиниши мақсадга мувофиқдир. Зеро, Аллоҳ таоло бирон кимсага неъмат ато этган бўлса, ўша инсонда мазкур неъматнинг асари ва аломати кўриниб туришини яхши кўради. Абул Аҳвас номли саҳобий ўз отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига паст (эскириб кетган, увада) кийимларда келдим. Шунда у киши менга «Сенинг мол-давлатинг борми?», дедилар. Мен: «Бор!», дедим. «Нималаринг бор?», сўрадилар яна Ул зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Мен: «Аллоҳ менга туя, қўй ва отлар ҳамда қуллар ато қилган», дедим. Буни эшитгач, Набий алайҳиссалом: «Аллоҳ сенга мол-дунё ато қилган бўлса, Унинг сенга берган неъмати ва икромининг асари кўриниб турсин!», дедилар (Абу Довуд ривояти). 

Худди шунга ўхшаш воқеа мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ билан ҳам рўй берган. Ўйлаймизки, мазкур воқеани келтириш фойдадан холи эмас. 

Бир куни Абу Ҳанифа ҳамсуҳбатларидан бирининг устида эскириб, увадаси чиққан кийимларга кўзи тушди. Одамлар тарқалиб, мажлисда фақат Абу Ҳанифа-ю ҳалиги кишининг ёлғиз ўзи қолгач, Имом унга юзланиб, деди:  - Анави жойнамозни кўтаргин-да, тагидагини ол.  Киши жойнамозни кўтарди, қараса, тагида минг дирҳам пул бор эди.  - Уни олиб, уст-бошингни тартибга келтир, - деди Абу Ҳанифа.    Шунда, - мен ўзимга тўқман,- деди ҳалиги киши,- Аллоҳ менга бойлик, мўлчилик ато қилган. Бу пулларингизга эҳтиёжим йўқ.  Бу сўзларни эшитгач, Абу Ҳанифа (р.ҳ.) ҳалиги кишига:  - Аллоҳ таоло сенга бойлик ва фаровонлик неъматини ато қилган экан, Қани У берган неъматларнинг асари?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Албатта Аллоҳ Ўз бандасининг устида унга берган неъматининг асарини кўришни севади», - деган сўзлари сенга етиб келмаганми? Ҳамонки, бой экансан, ўзингни тартибга келтириб, уст-бошингга қараб юришинг даркор. Токи, ўз яқинларингни ғамга ботирмагайсан,-  дея насиҳат қилди. Аллоҳ таолодан барчамизни тақво либоси ила зийнатлашини, хато-ю камчиликларимизни эса Ўзининг сатри ила беркитишини сўраб қоламиз. 

kun.uz


Смотрите также