БОШҚАРМАСИ
НАМАНГАН ВИЛОЯТ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ
Жисмоний тарбия, санъат ва меҳнат
таълими кафедраси
Мусиқа маданияти дарсларида ўқувчиларга «Катта ашула» ҳақида маълумотлар бериш.
(методик тавсия)
Наманган – 2008
НАМАНГАН ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ
БОШҚАРМАСИ
Вилоят халқ таълими педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Жисмоний тарбия, санъат ва меҳнат
таълими кафедраси
Мусиқа маданияти дарсларида ўқувчиларга «Катта ашула» ҳақида маълумотлар бериш.
(методик тавсия)
Наманган – 2008
Ушбу матодик тавсия мактаб мусиқа маданияти фани ўқитувчилари ҳамда тўгарак раҳбарлари учун мўлжалланган.
Тузувчи: Р.Бобоев – Жисмоний тарбия, санъат ва меҳнат таълими кафедраси ўқитувчиси.
Тақризчилар: К.Маърулов – Чуст туман 19-мактабнинг олий тоифали мусиқа маданияти фани ўқитувчиси
Ушбу методик тавсия жисмоний тарбия, санъат ва меҳнат таълими кафедрасининг 2008 йил __ ______даги йигилишида муҳокама қилинган ҳамда институт илмий кенгашининг 2008 йил ________ даги йигилишида __-сонли баённома билан тасдиқланган.
Мусиқа маданияти дарсларида ўқувчиларга «катта ашула» ҳақида маълумотлар бериш.
РЕЖА:
Дастурида 7-синфнинг II-чорагида Фарғона - Тошкент хамда Хоразим вохалари мусиқий услублари билан танишув амалга оширилиши режалаштирилган,
Шу боис албатта, ўқувчиларга катта ашула ҳақида тушунча бериш зарур
бўлади.
Лекин 7-синф дарслигида катта ашула ҳақида етарли маълумот берилмаган, Шу боис ушбу методик тавсияномани мусиқа маданияти ўқитувчиларига жуда катта фойдаси тегади деган умидда тайерланди.
Чунки улар ўқувчиларга катта ашула ҳақида қуйидаги маълумотларни
беради.
Ўзбек мусиқа меросидаги қадимий жанрлардан бўлган "катта ашула" ўлкамизнинг Фарғона водийсига хос ажойиб бир мўжизадир,
Истеъдодли хушовоз хофизлар ижросида авлоддан-авлодга ўтиб, асрлар оша бизгача етиб келган бу сермазмун ва сехрли санъат намунаси "катта ашула" ёки "ликобли ашула» "патнусли ашула" профессионал (касбий мусиқамизнинг) етакчи жанрларидан бири сифатида ўзига хос услуб ва мураккаб тузилиши билан алоҳида ажралиб турада.
Катта ашулага ҳеч қандай чолғу асбоби жўр бўлмайди, Хофизнинг қўлида кичик бир патнис ёки ликобча бўлади. Патнис товушни маълум даражада баланд чиқаради, товушни бир томонга йўналтириш ва усулни йўқтмай, чертиб туриш учун хизмат қилади.
Катта ашула ижро этувчининг овози баланд ва нафаси кенг (узун) бўлиши шарт, Шунинг учун ҳам бу ашулани кўпроқ профессионал ашулачилар ижро этишади. Одатда бу ашулани икки баъзан уч, тўрт ашулачи тик турган ҳолда ижро этада, Лекин ҳамнафас ижрочиларнинг овозлари бир-бирига мос бўлиши керак.
Одатда катта ашула классик шоирларимизнинг шеърлари биан атилиб келган ва кўпроқ Навоий, Лутфий, Машраб, Муқумий, Фурқат, Завқий, Ҳазинний, Мискин ва бошқаларнинг лирик, ишқий, динний шеръларидан фойдаланилган. Бу эса ўз навбатида худди шу шеърларга хос услуб ҳамда аруз вазни хусуссиятларнинг катта ашула жанри шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этганлигидан далолат беради.
Айни вақтда катта ашула бўйича ихтисослануви ҳофизлар ҳам мусиқий ижрочилик муаммолари билан бир қаторда шеъриятга хос қонуниятни тубдан ўрганишни лозим кўрадилар. Чунки ўз ижрочилик фаолитларида ҳам куй билан сўз бир – бутунлигига алоҳида этибор берадилар.
Аммо катта ашула ижрочилигида кўпгина бошқа жанрларда кузатилганидек шеърлар ўзгарувчандир. Ҳар бир ҳофиз ўз диди ва ижодий интилишларига таянган ҳолда маълум шоир асарларини танлайди, лекин танланган шеър ўз уммум мазмуни ва тузилиши жиҳатдан олдин ижро этилиб келинган ашула шеърига яқин бўлиши кераклиги ҳам алоҳида эътиборга оинади.
Лекин халқ шеъри одатда катта ашулда ишлатилмайди. Ҳатто замонавий шорилар шеърларидан ҳам деярли аруз вазнида ёзилганларини танлаб олнади. Яъни, Ушшоқ ва Чоргоҳлардан олдин келадиган «Ёввойи» ибораси маълум мақом қисмларининг эркинроқ услубда, аниқроғи мақомларга хос доира усулига қаътий риоя этмасдан асил нусхани бироз ўзгартириб, катта ашула тусида ижро этилган намуналарига нисбатан ишлатилади.
Бундай катта ашула услубида айтилган мақмларнинг номлари олдида «Патнис», яъни, «патнуски» сўзини қўшиб «Патнис Чоргоҳ» тарзида айтилиши ҳам юқоридаги маънодадир.
Катта ашула ижрочилигида одатда томонидан айтилиши деярли шўролар давридагина расм бўла бошлади. Бундай ҳофизларнинг моҳир намоёндалари сифатида биз ўзбек операсининг атоқли бўлбўли Ҳалима Носировани фахр билан тилга оламиз.
Шоир Акмал Пўлатнинг замонавий мавзудаги шеърлари билан Ҳалима Носирова ҳамда Фотима Боруховлар томонидан кўтаринки руҳда ижро этилган «Меҳнат аҳли» ашуласи шинавандаларни ҳамон ҳушнуд этмоқда.
Лекин бу ашула миллий халқ асбобларимиз жўрлигида ижро этилаётганлигига тез-тез гувоҳ бўлмоқдамиз. Аммо бундай ижролар ҳам катта ашула шинавандаларини жуда ҳушнуд этмоқда. айрим хонандаларни халқимиз Ҳофиз деб номлаганлар. «Ҳофиз» сўзи арабча сўз бўлиб, «эсда сақловчи» деган маънони билдиради.
Илгарилари «Қуръон»ни ёддан қироат билан чиройили ўқиганларни халқимиз ҳофиз деб номлаб атагалар, кейинчалик ашула ва мақом йўлларини моҳирлик билан ижро этган, халқ урматига сазовор бўлган айрим хонандаларни халқимиз «ҳофиз» деб ҳурматлаганлар. Ашула айтиш санъатнинг юқори чўққиларини эгаллаган мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов, Шораҳим Шомуров, Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов, Жўрахон Султоов ва бошқа атоқли хонандалар номига ҳурмат билан ҳофиз унвони қўшиб айтилган.
Масалан: мула Тойчи ҳофиз, Жўрахон ҳофиз ва бошқалар.
Республикамизда ашуллачилик санъатида катта хизмат қилинган хонанда санъат арбобларига Республикамиз Презиенти «Халқ ҳофизи» унвнини бермоқда.
Олдин халқ орасида катта ашулачилардан Мамдбобо Сатторов, Эркақори Каримов, Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Саидмузаффар Азизов, Ҳамрақулқори, Шерқўзи Бойқўзиев, Акбарқори Ҳайдаров ва шунга ўхшаш кўплани номлари оммалашган бўлса, бугунги кунда уларнинг қаторига Орифхон Ҳотамов, Маҳмуджон Тожибоев, Дилнура Мирзақулова, маҳмуджон Йўлдошев ва шу каби кўчиликниннг номлари қўшилиб бормоқда.
Айрим катта ашулчиларнинг номлари Республикамизда эмас, хорижий мамлакатларда ҳам танилган. Улардан Қувасойлик ота-бола Солижон Ҳошимов ва Одилжон Солиевлар 1971 йили Московада бўлиб ўтган Халқаро мусиқа анжумани диққатини юксак бадиий – эмоционал таъсирчанлик била таъсирчанлик билан ҳарактерланувчи «катта ашула» га жалб этдилар ҳамда ушбу жанр анъанавий ижрочилигига хос бой мусиқавий – самимий олқишлар ва таҳсинларга сазовор бўлдилар.
Худди шу хоандалар ижросида ёзиб олинган замонавий мавзудаги катта ашула (М. Қодиров шеъри) Азиз деҳқонларсиз» эса 1976 йили Филипнда бўлиб ўтган «Осиё мусиқаси» халқаро анжуманида хакамлари хайати томонидан бутун мамлакатлар радиоси орқали тарғиб этишга лойиқ моҳирона ижро этилган бадиий юксак асар деб танланди. Бунинг боиси ҳам катта ашул тасвирий имкониятларининг бойлигидадир. Шу ўринда мусиқа маданияти дарсларида мусиқа тинглатишдаги 4 та асосий пайтларга риоя қилган ҳолда ўқувчиларга «Катта ашула» номли грампластинкани ушбу «Азиз дехқонларсиз» номли ашулани тинглатиш зарур бўлади. (Бундай грампластинкаси йўқ ўқитувчиларга методик тавсия нома муаллифидан магнит тасмасига ушбу ашулани ёзиб кетиш тавсия этилади ёки грампластинкадаги ҳамма ёзувларни магнит тасмасига кўчириб кетиш мумкин бўлади. Чунки бу грампластинкадаги катта ашула ҳақида Ф. Караматов шарҳи ва жуда кўп катта ашулачилар ижро этган ижролар мавжуд).
«Азиз деҳқонларсиз»
Чўлни гулстон этган, азиз дехқонларсиз,
Боши кўкларга етган, азиз деҳқонларсиз,
Мусобақа байроғин доим балан тутиб,
Мара сари интилган, азиз деҳқонларсиз
Азиз деҳқонларсиз, меҳри дарёларсиз.
Юртимизнинг бойлигин ана шараф ва шони
Оқ олтинлар тоғу, тоғ. Азиз деҳқонларсиз.
қақраб ётган ерларнинг обиҳаётин йўллаб,
барпо этган боғу-роғ, азиз деҳқонларсиз.
Азиз деҳқонларсиз, меҳри дарёларсиз.
Қўлни қўлга беришиб пахтакорлик шаънига
Сурмаган зарра доғ, азиз дехқонларсиз.
Мутал айтур таърифлаб. Сизлар марду майдонлар
қалбини қилган чоғ, азиз деқонлар сиз.
Азиз деҳқонларсиз, меҳри дарёларсиз.
Ҳозирги биз тинглаган «Азиз деҳқонларсиз» номли катта ашула ижрочилари ота-бола Солижон Ҳошимов ҳамида Одилжон Солиевлардир.
Халқ ичидан чиққан, ҳақиқий халқ ҳофизи Солижон ота Ҳошимов 1898йилда Қувасой шаҳрининг сўфон қишлоғида таваллуд топган. Отаси Ҳошим бобо асли деҳқон бўлсада. Яхшигина ашула айтар, тўй йиғинларида ҳамқишлоқларини ўз қўшиқлари билан хурсанд этарди. Унинг довруғи атрофларга ҳам ёйилган эди. Солижон ота умр бўйи деҳқончилик қилди, қатор боғла яратди, ширин – шакар қовун тарвузлар етиштирди, лекин қўшиққа бўлган ҳавас ёшликдан Арсиф қирларитагидаги боғлар қўўйнида бор овози илан ашула айтиб юрган давридан бошланган.
Солижон ҳофиз катта устозлардан таълим олмади, лекин давраларда, базмларда, сайилларда устоз ҳофизлардан эшитилган ашулаларни куйлаб юриб, ўзи ҳам ашулалар яратиб айта бошлади. Шу билан қўшиқчиликнинг мураккаб йўли бўлган «патнусаки какатта ашула» йўлини танлади ва одамни ўзига тортувчи қандайдир оҳанграболик бор эдики, тингловчига тезда таъсир қиларди.
Солижон Ҳошимов ёлғиз ўзи ашула ижро этиш билан бирга. Ҳамнафас шогирдлари билан қўшиқларни маромига етказиб куйлашар эди. Раҳматуллахўа фарзандлари Назиржон, Одилжон, набираси Адҳамжонлар қўшилди. Солижон ота катта ашулаларни ҳамнафаслари билан ижро этганда ҳам баланд авжини ўзи олар эди. У ижро этган «Қачон келасиз?», «Чоргоҳ», «Азиз деҳқонларсиз», «Боғаро», «Эй чеҳраси тобоним». «Хайрул башар», «Кириб бўстонни кездим», «Фарғонам», «Ўзбекистоним» сингари ашулалари Республика радиосининг олтин жамғармасидан ўрин олган.
Ажойиб инсон, сеҳрли овоз соҳиби Солижон ота ҳошимов 1994 йил 10 ноябр куни 97 ёшида вафот этди ва жонажон қишлоғида дафн қилинди.
Ҳа ўзининг бир асрлик умри давомида одамларга фақат яхшилик улашган, давраларда ёниб куйлаган. Саҳий қалб эгаси Солижон ота Ҳошимовнинг ибратли ҳаёт йўли таҳсинларга сазовордир. Унинг қуйидаги қўшиқлари одамлар қалбида ҳақиқий сўнмас наво бўлиб қолади.
Ўғли Одилжон Солиев 1967 йилда Фарғона давлат мусиқа билим юртининг ашулачилик бўлимини тугатиб, журналистика ихтисослигига эга бўлган. Узоқ йиллар ҳозирги «Фарғона ҳақиқати» газетасида ишлаган ва кўплаб шеърлари ҳамда ҳажвий асарлари эълон қилинган. Кейинги йилларда А. Қодировнинг «Ажал шарпалари» қиссаси эълон қилинди. Кўпчилик Абдумутал акани футбол шарҳловчиси сифатида билади, чунки узоқ йиллар «нефтчи» футбол жамосининг ўйинларини шарҳлаб борган. Абдумутал ака аслида узоқ йиллардан бери Фарғона вилояти телерадиокомпанияси радио эшиттиришлар бўлимида ишлаш билан бирга бадиий ижод билан ҳам шуғулланиб келмоқда.
Узоқ йиллик меҳнати эвазига Абдумутал Қодиров «Шуҳрат медали» билан мукофотланган.
Абдумутал акага мустаҳкам соғлик узоқ умр ва ижодий ишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Шу ўринда яна шоир Ҳазиний шеъри билан айтилган «Ёввойи Чоргоҳ» номли пайтнускаки катта ашулани грамапластинкадан Мамадбобо Сатторов ҳамда Ҳожимурод Муҳамедовларнинг кексайиб қолган чоғларида ёзиб олинган ижроларини эшиттириш мумкин.
Ҳазиний ғазали, халқ куйи.
Кело дилимни равшансиз рўшно келинг,
Афтодларни сўрагали бир ошно келинг,
Ҳали табоҳнинг қошиға мушкулкушо келинг,
/урбаткашида қуллараро, эй дилкушо, келинг.
Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо келинг.
Ман ташнаман висолингга, эй ёр қайдасан,
Кўнгулдаги дарду ғамнинг ағёрга айтсан,
Ўтлиқ шаробин бериб куйдурса, қайтасан,
/урбаткашида қуллараро, эй дилкушо, келинг.
Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо келинг.
Сабру қарорим қолмади, йўлинда кўз тутиб,
Умрим ичинда доимо ишқнинг билан ўтиб,
Тиғи ситмаларинг мани жонимга қасд этуб,
/урбаткашида қуллараро, эй дилкушо, келинг.
Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо келинг.
Зарра тарҳҳумэтмадинг, эй шўхи пуситам,
Рўзи азалда ёзмиши чун котиби қалам,
Йўқламасанг Ҳазинийини. Юз дарду, минг алам,
/урбаткашида қуллараро, эй дилкушо, келинг.
Вақти иёдатин сўраб, кулбам кушо келинг.
Мамадбобо Сатторов 1885 йили Марғилонда тавалуд топган. Унинг отаси Саттор ҳофиз элга танилган ашулачи бўлиб, хуш овози билан барчани ром этарди. Мамадбобонинг мурғак қалбида санъатга бўлган ҳавас эндигина уйғогна бошлаган пайтида отаси дунёданбевақт кўз юмади. Лекин унинг қўшиққа бўлган эҳтироси сўнмади, аксинча отаси севган касбни давом этиришга бел боғлади.
1923 йили Москвада биринчи қишлоқ хўжалик кўргазмаси ташкил этилганда Мамадбобо Сатторов, Тўйчи ҳофиз, Тамарахоним, Ўктамхон яллачи, Юсуфжон қизиқ, Аҳмаджон қўшнай, Абдуқодир найчи, Тўхтасин Жалилов каби атоқли санъаткорлар билан бирга Ўзбекистон павилионида бўлган концертда қатнашган. Кейинчалик Муҳиддин қори Ёқубов уни ўзи тузган Ўзбек этнографик ансамбилига таклиф қилади ва бу даргоҳда чинакам ижодий баркамолликка эришади. Шу йиллар унинг дастуридан «Кўп эрди хасратим жоно», Бир келиб кетсин, «Айладинг», «Ул кун жонон», «Адашганман», Эй, Дилбари жоним» сингари қўшиқлар ўрин олган эди.
Ҳофизнинг кўп йиллик хизматлари муносиб тақдирланиб, 1939 йили унга «Ўзбекистон халқ ҳофизи» фахрий унвони берилди.
Даҳшатли уруш йиллари Мамадбобо Сатторов Усмон Юсуповнинг таклифи билан Янгийўлга келди ва бе ерда ташкил этилган мусиқали драма театирида ишлайди. Жўрахон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Ортиқхўжа Имомохўжаев, Сатторов Ярашев сингари шоргирдлари билан спектакилдаги қўшиқ ва яллаларни маромига етказиб ижро этарди, Мамадбобо сатторов Усмон Юсуповнинг таклифи билан Янгийўлга келди ва бу ерда ташкил шогирдларига йўлланма берди.
Ҳофиз умрининг охиригача куйлашдан қолмади ва 85 ёшида Марғилонда вафот ээтди унингатор қўшиқлари мажмуаси, устоз болатабой Ражабов билан патнусаки ашула йўлларида айтилган қўшиқлари Республика радиосининг олтин жамғармасида сақланмоқда, Фарзандлари, набирали, шогирдлри, ҳамюртлари унинг хотирасини ҳамиша ёдда сақлаб келмоқдалар.
«Ёввойи Чоргоҳ» ғазалини ёзган шоир Зиёвуддинхон Эшон Ҳазиний қўқон яқинидаги Кегас қишлоғида 1867 – 1932 йилларлда яшаб ижодд қилган. Ҳазиний домла ғазалхон шоир бўлиши илан бирга, танбур чертиб ажойиб хониш қиладилар.
Мамабобо Ҳазинийнинг довруғини кўпдан эшитиб юрар, бу улуғ зот билан суҳбат қилишни жуда орзу қиларди ва шу мақсадда шоирнинг ҳузурига борарди ҳамда бир неча муддат у кишининг уйида юриб, ғазалиёт илмини ва қўшиқ йўлларини ўрганиб қайтди, «Чоргоҳ», «Ушоқ», «Муножот», сингари қўшиқларнинг патнускаси йўлларини Ҳазиний домладан ўргангани ҳофиз эслаб юради.
Бугунги кунда Ҳазиний шеъри билан жуда кўп ашулалар ижро этмоқда. Мамадбобо сатторов ижро этган қуйидаги «Кириб бўстонни кездим» номли ашуланинг шеърини эса чархий ёзган.
Кириб бўстонни кездим аста-аста,
Чаманинг бўлбўли гул хори хаста.
Қаддингга нозанин гул даста-даста,
Жамолинг кеўргали олам ҳавасда.
На жонда оразинг бўлдихувайдо,
Кўнглида меҳру ишқинг бўлди пайдо.
Бинафша кокилинг бўйингга шайдо,
Санобар қадди шамшодингга баста.
Такаллум боғида тўтини боғлаб,
Гирифтор айлади кўксини доғлаб,
Чаман бўлбўллари ёнингда боғлаб,
Сенингдек гул чекар қумри қафасда.
Аламлдур манки бағрим эзарман,
Сени деб дашту саҳрони кезарман.
Тахайюр кунжида равнақ кезарман,
Қўлинг Чархийга нозик бўлди баста.
Бу катта ашуланинг Асқарали Ўғли Чархий 1900 йилда Қўқонда таваллуд топган. Бўлғуси шори Сулаймонқул Рожий, Мирза Ҳўқондий каби Қоқонлик шоирлардан аруз қоидаларини ўрганди. Асқарали Чархий тахаллуси билан шеърлар ёзиб юрган бўлса-да, уларни узоқ вақчтгача матбуотда эълон қилинмайди.
Чархий 1938 – 1939 йиллардан бошлаб Қўқондаги «Янги Фарғона» газетасида, «Муштум» журналида фаол қатнашди. Шоир «Ширин ва аччиқ» (1059), «Шеърлар» (1966), «Алихўжа ва Хўжаали» (1970), «Девон» (1972) номли китобларини ўқувчиларга тақдим этди.
Чархий мумтоз адабиётимизнинг асосий вазн-аруз тизимида ва мумтоз шеъриятнинг турли жанирларида ижод этган. У кўп йиллар давомида Қўқондаги Муқумий уй-музейида илмий ходим бўлиб ишлаган.
1975 йил Республикамиз ҳукумати шоир Чархийга «Ўзбекистон халқ шоири» деган фахрий унвон берди.
Чархий истеъдодли ғазалнавис, ажойибқўшиқчи – шоир. Жонкуяр маърифатчи сифатида ихлосмандлари хотирасида ўчмас из қолдирди.
У 1979 йил 18 Декабр Қўқонда вафот этди.
(Ўқитувчи ўз имкониятига қараб, юқоирда қайд этилган ашулалардан биронтасини ёки бошқа биронта катта ашулани тинглатиши мумкин бўлади. Лекин ашулланинг муаллифилари ва ижрочиси ҳақида қисқача маълумот бериши керак).
Катта ашула ижрочилигида турли йўналишлар, ижрочи мактаблар мавжудлиги, айниқса, Марғидлон, Қўқон, Наманган каби шаҳарларга мансуб ёрқин лоқалхусусиятлар билан ажралиб тирувчи ижрочили услублари ҳамда ҳар бир моҳир ижрочи гуруҳ одатда 2-4 кишидан иборат ҳамнафас ҳофизлар ансамблини ҳам ўзига хос усулублари мавжудлиги. Ушбу жанр тасвирий имкониятларини янада бойитилдаи.
(бу ўринда ҳам ўқитувчи ўз имкониятидан келиб чиқиб, марғилон. Қўқон, наманган ёки Андижон ижрочилик мактабларига мансб бўлган ижрочилар томонидан ижро жтилган катта ашуллардан моҳир намуналар тинглатиши мумкин).
Юқорида биз тинглаган моҳир катта ашулани фақатгина Фарғона водийсидагина эмас, бутун республикамиз, қолаверса ўзга қардош республикаларда ҳам кенг тарғиб этилишда. Ушбу жанр шинавандаларини борган сари кўпайб боришида муҳим ролъ ўйнайди.
Катта ашула уста бастакорларимиз ва тажрибали моҳир копазиторларимиз диққатини ҳамон жалб этиб, асарларида муҳим ўрин эгаллаб келиши ўз навбатида мусиқа маданиятимиз ривожидаги муҳим манбалардан бири сифатида катта аҳамият касб этаётганидан далолат беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
uz.denemetr.com
Katta ashula, patnusaki (patnis) ashula — Fargona vodiysiga xos boʻlgan oʻzbek anʼanaviy ashula yoʻli. Odatda, 2—5 hamnafas ashulachi (hofiz) tomonidan cholgʻu joʻrligisiz (qoʻllariga patnis yoki likobcha ushlagan holda) aytiladi. Koʻpincha yuqori pardalarda va keng nafasda ijro etilib, oʻziga xos murakkab ijro uslubi bilan ajralib turadi. Katta ashula qadimiy marosim va mehnat qushiqlari, marsiya, navha, ayolgʻu qoʻshiqlari hamda aruz vaznidagi gʻazallarning qad. oʻqilish uslublari zaminida vujudga kelgan. Katta ashula, odatda, katta yigʻin, sayil va toʻy-tomoshalarda aytilgan. Uning oʻtmishdagi namunalarida lirik va nasihatomuz gʻazallar bilan bir qatorda diniy, tasavvuf yoʻnalishidagi sheʼrlar ham kuylangan. Navoiy, Lutfiy, Mashrab, Xaziniy, Muqimiy, Furqat, Zavqiy, Miskin va boshqalarning gʻazallari Katta ashula janridan alohida oʻrin olgan. Xalq orasida "Doʻstlar" (Navoiy), "Koʻp erdi", "Yolgʻiz", "Adashganman" (Muqimiy), "Oh kim, rahm aylamas" (Furqat), "Bir kelsun", "Ey, dilbari jononim" (Miskin) kabi Katta ashulalar keng tarqalgan. Habibiy, Chustiy, Kamtar, Charxiy, Sobir Abdulla, Akmal Poʻlat, Vosit Saʼdulla, Nasimiy, Erkin Vohidov, Oʻtkir Rashid va boshqalarning sheʼrlari ham Katta ashulada sevib ijro etiladi.
Katta ashula ijrochiligida badiha uslubidan keng foydalaniladi. Bu esa undagi nutqdosh va ohangdor tuzilmalar birbiriga mukammal va uzviy bogʻlanishini taʼminlaydi, ashulani rang-barang musiqa bezaklari bilan boyitadi, turli avjlar qoʻllanishiga olib keladi. Katta ashula ijrochisi anʼanaviy "ustoz-shogird" maktabini oʻtgan, sheʼriyat qonunlari va ijrochilik anʼanalariga tayangan, keng diapazonli, baland ovozga va mahoratga ega boʻlishi lozim. Hofizlar, odatda, sheʼr bandidagi boshlangʻich misralarning har birini galma-gal, soʻnggi misralarni joʻr boʻlib ijro etadilar. 20-asr ning 2-yarmida Katta ashulaning yangi ashula-cholgʻu yoʻllari, yakkaxon hofizga moʻljallangan turlari yuzaga keldi. Mazkur namunalarda cholgʻu ansambli hamnafas hofiz vazifasini bajargan, ijroda erkin uslub saqlanib qolgan. Katta ashulaning bu uslubi Joʻraxon Sultonov tomonidan yaratilgan ("Ey dilbari jononim", "Ohkim", "Topmadim", "Guluzorim qani", "Mehnat axli", "Oʻzbekiston" va boshqalar). Ayrim maqom shoʻʼbalari ("Bayot", "Chorgoh", "Ushshoq") ham Katta ashula ("yovvoyi maqom") uslubida aytilgan (mas, "Yovvoyi Ushshoq", "Patnusaki Chorgoh", "Likobi Bayot" va boshqalar). Mohir sozandalar Katta ashulaning cholgʻu (nay, surnay, gʻijjak) yoʻllarini yaratdilar. Rivojlanish mobaynida Katta ashula ijrochilik (Qoʻqon, Margʻilon, Toshkent, Namangan — Andijon) maktablari shakllangan. Erkaqori Karimov, Sherqoʻzi Boyqoʻziyev, Haydarali Hikmatov, Meliqoʻzi Yusupov, Oʻtimboy Sarimsoqov, Turdiali Ergashev, Otamirza Abdurahmonov (Qoʻqon), Mamatbuva Sattorov, Joʻraxon Sultonov, Maʼmurjon Uzoqov, Boltaboy Rajabov, Ibrohim Ishokov, Musajon Orifjonov (Margʻilon), Orif Alimahsumov, Ortiqxoʻja Imomxoʻjayev, Akbar Haydarov, Eshmat Haydarov, Ochilxon Otaxonov (Toshkent), Fattohxon Mamadaliyev, Odiljon Yusupov, Joʻraxon Yusupov (Andijon), Hamroqulqori Toʻraqulov (Beshariq), Rasulqori Mamadaliyev (Buvayda), Solijon Hoshimov (Quvasoy) va boshqa Katta ashula ijrochiligida shuhrat qozongan. Halima Nosirova, Munojot Yoʻlchiyeva, Ismoil va Isroil Vahobovlar, Mahmud Tojiboyev, Mahmud Yoʻldoshevlar ham Katta ashulani mahorat bilan ijro etmoqdalar. 1984 yildan OʻzRda Katta ashulachilarning koʻriktanlovlari (Margʻilon, 1984; Toshkent, 1987; Koʻqon, 1991; Shahrisabz, 1994) oʻtkazilmokda. Katta ashula ijrochilik yoʻllari anʼanaviy mahorat maktablari (Baliqchi, Buvayda) va musiqa oʻquv yurtlari (Fargʻona sanʼat bilim yurti, Oʻzbekiston davlat konservatoriyasi)da oʻzlashtirib kelingan. 2001 yil Andijonda 1- Respublika professional Katta ashula ijrochilari tanlovi va ilmiy-amaliy (Toshkent, Andijon) konferensiyalari oʻtkazildi. Katta ashula bastakor (F. Sodiqov, "Oʻzbekiston", "Toʻy muborak"; M. Murtozoyev, "Sogʻinish" va boshqalar) va kompozitorlar (V. Uspenskiy, "Lirik poema"; M. Tojiyev, 3-simfoniya; M. Bafoyev, Xalq cholgʻulari orkestri uchun konsert; B. Umidjonov, a kapella uchun "Chorgoh")ning ijodlariga ozuqa boʻlmoqda.
Rustam Abdullayev.[1]
uz.wikipedia.org
Площадь: 447, 8 тыс. кв. км Столица: ТашкентВремя: GMT + 5:00Код Страны: +998Государственный язык: УзбекскийДенежная единица: Сум Население: 30,3 млн Этнические группы: 80% - узбеки, 5% таджикских, 5% русских и 7% других.
Узбекистану, основные туристические центры которого – города Самарканд, Бухара и Хива – внесенные в список Всемирного наследия ЮНЕСКО – есть, что показать миру.
К тому же нам доставляет удовольствие говорить о том, что народы Узбекистана внесли в наследие человечества не только архитектурные памятники. В список нематериального культурного наследия человечества, составляемый в рамках программы ЮНЕСКО «Шедевры устного и нематериального культурного наследия» вошли:
    • традиционное сложнейшее песнопение «Катта ашула»;     • яркий праздник весеннего равноденствия «Навруз»;     • древняя прекрасная музыка «Шашмаком»;     • культурное пространство уникального этнографического района Бойсун Сурхандарьинской области.
Волею судеб отделенный горами и пустынями от морей и океанов, Узбекистан оказался на самом перекрестке мировых цивилизаций, мировых религий, культурных традиций и кулинарных предпочтений. Впитывая лучшее, обогащая свой духовный мир, каждый житель страны легко говорит на двух, трех и более языках (узбекский, каракалпакский, фарси, казахский, русский) и прочитает рубаи Омара Хайяма на языке оригинала. Каждый считает себя знатоком узбекской, уйгурской, корейской и русской кухни. Любой мужчина легко приготовит плов на тысячу человек. Ну, хорошо, плов на десять человек любой мужчина приготовит уж точно. Каждый местный строитель знает, как построить сейсмостойкий дом из глины особого замеса.
Более полутора тысяч лет, до самого открытия морского пути в Индию, перемещались товары по Великому Шелковому пути с Востока на Запад. Потому-то жители Узбекистана столь генетически талантливы как купцы и торговцы: они впитали навыки греков и иудеев, мавров и китайцев.
Много вобрал в себя Узбекистан во всех отраслях. Много и подарил миру: мыслителей и математиков, теологов и астрономов, полководцев и правителей, поэтов и врачевателей, гроссмейстеров и футбольных рефери.
Многие поступки и привычки жителей этой страны, совершаемые на уровне инстинктов – заложены даже не с детства, они сидят в генетической памяти. Поднять с земли и отложить в сторону упавший кусок хлеба. Первую пиалу ароматного чая подать гостю. Первый глоток воды в жару дать испить самому младшему. Усадить гостя на самое почетное место в доме, на максимальном удалении от входной двери, чтобы хозяин смог защитить его от внезапно ворвавшегося неприятеля. Манера нарезать дыню или делать «ковшик» из арбуза. Веточка базилика за ухом и степенного мужчины, и юной красавицы в летнюю жару. Всё это – тысячи бусинок, из которых складывается мозаика удивительно красивой древней и вечно молодой страны – Узбекистана, которая, сохраняя свою неповторимость, обновляет свой облик, строя дороги и мосты, заводы и дома, протягивая трубопроводы и выплавляя металл.
Страна, в который надо побывать хотя бы раз в своей жизни. Чтобы было, что внукам рассказывать.
Расстояние между городами Узбекистана.
Ташкент | Андижон | Бухара | Гулистон | Жиззах | Карши | Навоий | Наманган | Нукус | Самарканд | Термиз | Фергана | Урганч | |
Ташкент | 447 | 616 | 118 | 203 | 558 | 509 | 432 | 1255 | 354 | 708 | 419 | 1119 | |
Андижан | 447 | 784 | 375 | 421 | 668 | 669 | 67 | 1342 | 516 | 892 | 73 | 1566 | |
Бухара | 616 | 784 | 485 | 363 | 161 | 125 | 778 | 558 | 268 | 434 | 749 | 503 | |
Гулистан | 118 | 375 | 465 | 106 | 353 | 254 | 369 | 1027 | 201 | 557 | 340 | 1001 | |
Жиззах | 203 | 421 | 363 | 106 | 247 | 248 | 415 | 921 | 95 | 471 | 386 | 916 | |
Карши | 558 | 668 | 161 | 353 | 247 | 241 | 662 | 719 | 152 | 273 | 663 | 664 | |
Навоий | 509 | 669 | 125 | 354 | 248 | 241 | 663 | 383 | 153 | 477 | 634 | 610 | |
Наманган | 432 | 67 | 778 | 369 | 415 | 662 | 663 | 1336 | 510 | 886 | 85 | 1552 | |
Нукус | 1255 | 1342 | 558 | 1027 | 921 | 719 | 683 | 1336 | 826 | 992 | 1307 | 136 | |
Самарканд | 354 | 516 | 268 | 201 | 95 | 152 | 153 | 510 | 826 | 376 | 481 | 765 | |
Термиз | 708 | 892 | 434 | 577 | 471 | 273 | 477 | 886 | 992 | 376 | 857 | 937 | |
Фергана | 419 | 73 | 749 | 340 | 386 | 633 | 634 | 85 | 1307 | 481 | 857 | 1538 | |
Урганч | 1119 | 1566 | 503 | 1001 | 916 | 664 | 610 | 1552 | 136 | 765 | 937 | 1538 |
Расстояние между городами указано в километрах.
triptofergana.uz