بسم الله الرحمن الرحيم
Муҳтарам жамоат! Келаси ойнинг биринчи кунида азиз ва мустақил юртимизда яна бир шодиёна Устоз ва мураббийлар куни кенг нишонланади, иншааллоҳ.
Дарҳақиқат халқимиз устоз отадек улуғ деб, бежиз айтмаганлар.
Ёш авлодни теран билимли ва етук мутахассис бўлиб етишишидаустоз ва мураббийларнинг ишларида беминнат хизматлари улкан. Муборак динимиз таълимотлари инсон зотини жаҳолат зулматидан нурли ҳаётга етишишда муҳим омил бўлган улуғ устоз ва мураббийлар хизматларига юқори баҳо беради ва Аллоҳ таолодан уларга улуғ мукофотлар бўлиши башоратини беради.
Инсон ҳаётида билими, маърифати билан жамият аъзолари ўртасида қадр-қиммат ва обрў эътиборга эга бўлади, ҳатто Одам алайҳиссаломни барча фаришталардан ҳам юқори мақомга кўтарган нарса илм-маърифатдир.
Ҳақ таоло Қуръони каримда илмли кишиларнинг ва устозларнинг мартабалари юксак даражаларга кўтарилишини баён қилиб, бундай дейди:
... يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ (سورة المجادلة/11
яъни:...Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир.
Бошқа бир ояти каримада бундай дейилган:
قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ ... (سورةالزّﻣﺮ/9
яъни: “...Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!..”
Мазкур ояти карималар, Аллоҳ таоло илм эгаллаган ва уни бошқаларга етказишда холис жиддий саъйи-ҳаракат қиладиган улуғ устозларнинг обрў-эътиборларини янада юқори кўтариб қўйишини ваъда қилмоқда.
Олимлик, устозлик мақоми нақадар улуғ ва бемисл экани ҳақида Жаноби Пайғамбаримиз бундай марҳамат қилганлар: “Олимнинг, яъни унинг бошқалардан ортиқлиги ойдин кечада ойнинг бошқа юлдузлардан зиёда нурли эканига ўхшайди. Дарҳақиқат, уламо-устозлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар ўзларидан кейин динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар фақат ўзларидан илму маърифатни мерос қилиб қолдиришган. Ким бу мерос илмни олган бўлса, у катта бахту-саодатни қўлга киритибди”. Бу ҳадиси шарифни Имом Термизий, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривоят қилишган.
Илм-ирфон тарқатиш, ёшларга таълим тарбия бериш нақадар улуғ фазилат ва савобли иш эканлиги ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган: “Дарҳақиқат, инсонларга яхшилик ва илму-маърифатни ўргатган барча устозларга барча ҳайвонлар, ҳаттоки денгиздаги балиқлар ҳам истиоғфор айтади”.
Луқмони Ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: “Эй, ўғлим! Олимлар билан ҳамнафас бўл, устозлар орасида ўтир, чунки Аллоҳ таоло еру осмонни суви билан обод қилганидай, қалбларни ҳам илму ҳикмат нури билан мунаввар қилади”.
Азиз жамоат! Бугунги кунда фарзандларимиз, хусусан ёш авлод илм олиш учун ҳеч қандай монеълик йўқ, барча шарт-шароит ва имконият бор. Юзлаб ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар очиб қўйилган. Мамлакатда динимизни ўргатадиган ўн иккита ўрта махсус Ислом билим юрти ишлаб турибди. Жаҳондаги жамики илмларни жамлаган бепоён Интернет тизимига кириш имкони бор. Бу улуғ илм даргоҳларида ўз соҳасида етишиб чиққан иқтидорли, малакали ва тажрибали фидоий устозлар ўз талабалари ва ўқувчиларига фидокорона таълим-тарбия бермоқдалар.
Юртимизда кадрларни тайёрлаш уларни тизимли таълим ва тарбиялаш ишларига катта аҳамият бериб келинмоқда. Бунинг учун зарур шарт-шароит яратилиб ва керакли қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳам ишлаб чиқилди ва 1997 йилда қонун билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим бепул бўлиб, у мажбурийдир. Асосий Қомусимизда бу ўз ифодасини топган.
Шунга шароит ва имкониятлар бўлишига қарамай, баъзи инсонларда рағбат йўқ, ихлос суст, ғайрат-ҳаракат етишмаятганлиги сезилиб қолмоқда. Қанчалаб вақтимизни беҳуда амалларга, номақбул ўтириш ва гапларга сарфлаб юборяпмиз. Бироқ озгина илм олишга, ҳеч бўлмаса, оммавий ахборот воситаларда тарқатилаётган хабар-маълумотлар билан танишиб қўйишга ҳам вақт-имкон “топа олмаяпмиз”. Ўтмишда оила дастурхони устида хонадон улуғининг эрталаб ва кечқурунлари илмий-ахлоқий мавзуларда ихчамгина маърифий суҳбат бизга худди эртаклардагидай эриш туюлади. Онда-сонда вақт топиб, нимадир ўқишимиз ҳам “айниган”: дунё ва охиратга фойдали, илм ва фикрлашга ундовчи китоб, газет-журналлар ўрнига олди-қочди, таги пуч ёки бузуқлик тарғиб қилинган нарсаларни ўқиймиз.
Муҳтарам жамоат! Юртимиз мусулмонларининг илму-маърифат йўлида бепарво бўлишларига ҳеч қандай сабаб-баҳона бўлиши мумкин эмас. Биз дунёга донғи кетган улуғ олимлар ва мутаффаккирларнинг, дунёвий илмлар чунончи алжабр, кимё, физика, фалакиёт ва диний илмлар, чунончи, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом илми пешқадамларининг ворисларимиз. Ўтмишдаги олимларимиз ва уларнинг мерослари билан фақат фахрланиб юриш юрт равнақига ҳам, дин ривожига ҳам, кишилар ҳаётига асло манфаат келтирмайди. Замонавий ва диний билимларни ҳам баравар ўрганиш жоиздир. Ухровий ва замонавий илмлар ўртасига тўсиқ қўйиш дин душманларининг иши. Ваҳоланки, айримлар қаттиқ ишонадиган ғарб тарихчиларининг ўзлари ҳам Оврупа илм-фанни, адабиётни асосан Ислом ҳазорасидан ўрганганини тан олиб ёзишади ва ўша пайтнинг даҳо олимларига миннатдорчилик изҳор этишади. Буюк устозларнинг Аллоҳ берган иқтидори, илм-фан соҳасидаги кашфиётлари ҳақиқатан ҳам дунё ҳавас қилгулик, ҳайратда қолгулик даражада эди.
Машҳур ватандошимиз Абу Мусо Муҳаммад Хоразмий алгебра фанига асос солган, “алгебра” истилоҳи унинг “Ал-жабр ва ал-муқобала” рисоласидан олинган, олимнинг номи эса “алгоритм” шаклида фанга кирган, унинг арифметикага оид рисоласи XII асрдаёқ Испанияда таржима қилиниб, шу асосда дарслик ёзилган. Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Фарғоний каби олимлар ҳам фаннинг у ёки бу соҳасига асос солинган. Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин.
Маълумки, улуғ устозлар ҳамма нарсадан илму-маърифатни афзал билишган ва бутун ҳаётларини илмга, шогирдларга таълим беришга бағишлашган. Шунинг учун илм ўқувчи талабадан устозини эъзозлаш талаб этилади. Устозга меҳр қўймаган уни ҳурматини қилмаган шогирднинг илмни пухта эгаллашига ишониш қийин. Бемор киши ўз ихтиёрини бутунлай табибга топширганидай, таълим олувчи шогирд ҳам ўзини батамом муаллим ихтиёрига топшириши, уни эъзозлаб-ҳурматлаши ва доимо хизматида шай туриши керак. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг уловлари тизгинини ушлаб, унга минишларида ёрдам бериб бундай деганлар: “Уламоларга шундай хизмат қилишга буюрилганмиз. Агар шогирд улуғлик сифатига етмай туриб, ундан фахрланиб кибрланса, жоҳилдир. Зеро, илм-ҳикмат мўмин кишининг йўқотган нарсасидир, қачон топса, уни олишга ҳақли”.
Ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам бизда шогирдларига илм-ҳикматни танитувчи устозлар қаттиқ ҳурмат қилинган. Бу ҳақда шунчалик кўп ривоятлар бор, шу ўринда айримларини келтириб ўтиш фойдадан холи бўлмас:
“Ҳидоя” муаллифи, шайхулислом Бурҳониддин Марғиноний ҳикоя қиладилар: “Бухорои шарифнинг улуғ олимларидан бирлари дарс халқасида эдилар. Дарс асносида гоҳо ўринларидан туриб қўяр эдилар. Зийрак толиблар бунинг сабабини сўрашди. У зот камоли эҳтиром билан: “Меҳрибон устозимнинг фарзандлари кўчада болалар билан ўйнаб юрибдилар. Гоҳида ўйин билан машғул ҳолда эшик олдига келсалар, устозим ҳурматидан дарҳол ўрнимдан туряпман”, деб жавоб қилдилар.
Яна ҳикоя қилишадики, Имом Бухорий раҳматуллоҳ алайҳи бир муддат Маккаи мукаррамада дарс берганлар. Бир зиёратчи Имом ҳазратларига Бухорои шарифдаги устозларидан салом ва мактуб келтиради. Шунда Имом Бухорий зиёратчининг устозлар юртидан келганини билиб, уни қучоқ очиб кутиб олганлар ва чексиз эҳтиром кўрсатиб меҳмон қилганлар. Ундан салом хабарини эшитганларида Бухорои шариф томонга юзланиб, саломга алик олганлар ва табаррукона мактубни икки қўллаб олиб, эҳтиром билан танишиб чиққанлар.
Соҳибқирон Амир Темурнинг бундай гапи бор: “Илм ва диннинг машҳур устозлари ўз маслаҳатлари билан подшоҳларга ёрдам бериб келишган”.
Устозлар барчамизнинг, хусусан шогирдларнинг эҳтиромига лойиқ бўлган буюк инсонлардир. “Илм билан мустаҳкамланмаган ҳар қандай улуғликнинг оқибати хорликдир”, деган экан Аҳнаф ибн Қайс.
Ҳукамолардан бири бундай деган экан: “Ота-оналар фарзандларини дунёдаги оловдан ҳимоя қилишса, устозлар эса уларни охират олови-дўзахдан муҳофаза этишади”.
Муҳтарам жамоат! Устознинг ҳам ўзига хос бурч ва вазифалари мавжуд. Устоз шогирдига шафқатли бўлиши, уларни ўз фарзандидек кўриши, берган илми учун улардан ҳақ талаб этмаслиги, илм бергани учун мукофот ва ташаккур истамаслиги, балки Аллоҳ йўлида холис илм ўргатиши лозим бўлади.
Устоз шогирдларига бирон нарсани миннат қилмайди, балки уларнинг қалбларига илмни маҳкамлаш орқали Аллоҳга яқин бўлишни ният қилади, тиришқоқ шогирдларини маънавий тақдирлаш ва рағбатлантиришни афзал деб билади. Шогирдлар бирор одамга экин экиб, деҳқончилик қилиши учун ижарага берилган ерга ўхшашади. Устознинг мукофот талаб қилиши ножоиз, зеро у Аллоҳдан улкан ажрга муяссар бўлади. Ўтган солиҳлар шогирдлардан ҳадя қабул қилишдан ўзларини тийишган.
Лекин устоз шогирдларга насиҳат қилишни тўхтатмайди, улардан маслаҳатини дариғ тутмайди. Имкони борича шогирдларини ёмон хулқлардан ишора йўллари билан қайтаради. Уларга танбеҳ бермайди, зеро танбеҳ ҳайбат, улуғлик пардасига нуқсон етказади. Яна шу каби устоз шогирдининг ақл ва фаҳмлаш миқдорига аҳамият беради. Фаҳми етмайдиган ва ақли олмайдиган мавзуларда дарс ўтмайди. Илм толиблари ва шогирдлар ҳам доимо илму-маърифатлари зиёда бўлиш йўлида Устозлардан билмаган ва тушунмаганларини сўраб-билишда жиддий ҳаракат қилишлари лозим бўлади, зеро Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ (سورة النّحل/43
яъни: “ …Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангиз, аҳли зикрлардан (яъни Таврот ва Инжилни биладиганлардан) сўрангиз”!
Аллоҳ таоло барчаларимизни билганларимизга амал қилишга, азиз устозларнинг билим-маърифатларидан доимо баҳраманд бўлиб боришга насиб айлаб, барча устозу-мураббий ва муаллимларни Ўзининг ҳифзу-ҳимоясида сақлаб, энг эзгу орзу ниятларига етишишларида ёру мададкор бўлсин. Омин!
www.e-bozor.com
Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги йўллади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ўқитувчи ва мураббийларига байрам табригини йўллади. Табрик матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Қадрли ва муҳтарам устозлар!
Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Бугун ушбу қутлуғ айёмни мамлакатимизда кенг нишонлар эканмиз, биринчи навбатда қадрдон мактабимиз, бизга ҳарф ўргатган, эзгуликдан сабоқ берган меҳрибон муаллимларимиз сиймоси кўз олдимизда намоён бўлади. Биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган сизлар каби азиз ва мўътабар зотлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз. Сизларнинг барчангизга ҳеч қачон узиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси билан таъзим қиламиз.
Буюк Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам сизларнинг олижаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди.
Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир.
Биз бугун замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва сизларнинг бу улуғ хизматингизни юксак қадрлаймиз.
Ҳурматли юртдошлар!
Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйган ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Ана шу ислоҳотларнинг муваффақияти, мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан, бу борада бизнинг дунё миқёсида рақобатдош бўла олишимиз билан узвий боғлиқ, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.
Айни шу мақсадда ўтган бир йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг бевосита таълим-тарбия соҳасига дахлдор бўлган 74 та фармони, қарор ва фармойиши қабул қилинганини таъкидлаш ўринлидир.
Албатта, соҳа ривожига юксак эътибор натижаси бўлган бу ҳужжатларни ҳаётга самарали жорий қилиш, уларга бамисоли жон бахш этишда биз аввало сиз, азиз ўқитувчи ва мураббийларга, сизларнинг билим ва тажрибангиз, истеъдод ва маҳоратингизга суянамиз.
Бугунги кунда биз замон талаби ва халқимизнинг хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда, таълим тизимида улкан ислоҳотларни амалга оширишга киришдик. Жумладан, умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик тизимга ўтиш, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш, 5 та янги олий таълим муассасаси ва филиаллар ташкил этиш, 16 та университет ва институтда 12 та йўналиш бўйича кечки ва сиртқи бўлимлар очиш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, нодавлат таълим хизмати кўрсатиш, педагог кадрлар ва халқ таълими ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича татбиқ этилаётган, узоқни кўзлаган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини сиз, ҳурматли устоз ва мураббийлар, албатта, ҳаммадан кўра яхши тушунасиз.
Ана шу ишларимизнинг давоми сифатида шу кунларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, “Астрономия ва аэронавтика” боғи ташкил этилаётгани, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда таълим сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтаришга хизмат қилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатларининг нуфузли Вебстер университетининг филиали очилиши ҳам илм-фан ва таълим соҳасида илғор хорижий тажриба ва инновацияларни жорий этиш йўлида муҳим қадам бўлади.
Айни вақтда биз таълим-тарбия муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, муаллимлар, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, хориждаги етакчи таълим марказлари билан илмий-педагогик ҳамкорликни кучайтириш, ўқув-тарбия жараёнларига замонавий таълим ва ахборот технологияларини, янги ўқув методикаларини жорий этиш бўйича ҳали олдимизда кўплаб долзарб вазифалар турганини яхши англаймиз ва уларнинг ечими устида доимий иш олиб борамиз.
Муҳтарам дўстлар!
Бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган ҳаёт олдимизга қўяётган бир-биридан мураккаб ва муҳим масалаларни ҳал қилиш ҳақида ўйлар эканмиз, уларнинг ечими айнан таълим-тарбия билан, ёшларнинг дунёқарашини замонавий билим, юксак маънавият ва маърифат асосида шакллантириш билан боғлиқ эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз.
Жумладан, бутун инсониятни ташвишга солаётган терроризм ва экстремизм каби бало-қазоларни бартараф этишда фақат уларнинг оқибатларига қарши курашиш билан чекланмасдан, биринчи навбатда бу таҳдидларни келтириб чиқараётган сабабларга қарши курашиш, ёшларни эзгу инсоний идеаллар руҳида камол топтириш энг асосий вазифага айланмоқда.
Айнан ана шундай ёндашув Ўзбекистон томонидан нуфузли халқаро саммитларда, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг яқинда бўлиб ўтган 72-сессиясида алоҳида таъкидлангани сизларга яхши маълум, албатта.
Бу борада биз илгари сураётган “Жаҳолат ва зўравонликка қарши маърифат билан курашамиз”деган ғоя ва ташаббус халқаро майдонда катта эътибор ва қизиқиш уйғотмоқда ҳамда қўллаб-қувватланмоқда.
Ишончим комил, халқимиз зиёлиларининг илғор вакиллари бўлган сиз, ҳурматли устоз ва мураббийлар мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ишларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ҳаётда ўзини оқлаган мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигига асосланган ижтимоий тизим самарасини оширишда фаол иштирок этиб, барчага ўрнак ва намуна бўласизлар.
Сиз, азизларнинг ана шу эзгу мақсадларга эришиш, инсон ҳар томонлама эркин ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон давлатини барпо этиш, жонажон Ватанимизни янада тараққий эттиришга қаратилган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли меҳнатингизни муносиб қадрлаш учун биз давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этишга тайёрмиз.
Сизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти
kun.uz
Ўқитувчилик азал – азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи – мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1-октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.
Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий – маърифий – маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муваффакияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларига боғлиқ эканлиги барчамизга аён.
Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхур, ҳар биримиз учун азиз ва муътабар бўлган улуғ зот – бу муаллим ва мурраббийлардир. Бу буюк зотга халқимиз азалдан ҳурмат бажо этган.
Азиз халқимизнинг бир нақлида: «Сен одамларга бир йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, бўғдой эк, ун йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, таълим – тарбия бер» – дейилган. Шу боис қадимдан кишилар ўз зурриётларини устоз қўлига топширар эканлар, «Эти сизники, суяги бизники» деб устозга нисбатан ишонч билдиришган.
Оламнинг гултожиси инсон бўлса улар орасида суюклиси устоз – муаллимдир. Устозлар ҳақида сўз кетганда беихтиёр беғубор болалигимиз, орзу – интилишларга тўла болалик йилларимиз, илк бора қўлимизга қалам тутказган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади. Бизларнинг хар бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим. Сизларга бугун қўлимизни кўксимизга қўйиб ташаккур айтамиз.
Оддий муаллим
Қадри билинади менга энди гоҳ,Олис мактабимнинг ўша беҳашам…Навоий-ку бизга устоздир, бироқКимгадир ўқитган-ку Навоийни ҳам.Шундай буюк зодга харф ўргатган ким?…Одддий муаллим-да, оддий муаллим.
Тупроқдек хокисор, безота жонлар,Аммо қанотида тоғдек улуғвор,Аммо Темурдайин СоҳибқиронларПирим деб, этгаин ўпган бор.Буюк Жахонгирга йўл кўрсатган ким?Одддий муаллим-да, оддий муаллим.
Йўқдан Берунийлар бинолар қилган,Машрафни машҳури дунёлар қилган,Ҳусайнни – Ибн Синолар қилган,Илоҳ сўз ўргатган ким?Одддий муаллим-да, оддий муаллим.
Лекин бу ҳаёт ниш-санчиқлардан,Қоқилса кўтарган қўлтиқларидан,Отадек эзилган ғусага бўлса,Боладек қувонган ютуқларидан,Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?Одддий муаллим-да, оддий муаллим.
Улфат кўп-у аммо бир дўсти ҳамроҳ —Ҳалим тополмадим ундан ҳалимроқ.Қанча устоз кўрдим, қанча олийгоҳ,Олим тополмадим ундан олимроқ.Бола юрагимда бебаҳо тилсим —Оддий муаллим-да, оддий муаллим.
Юзга кираман мен Худо хоҳласа —Юз йилдан кейин бир мўмин ўртоғимКўзим ёпиб қўйса, оғзим боғласа,Сўнгги сафар сари отланган чоғим,Фақат бир кимсадан бўлади қарзим,Оддий муаллим-да, оддий муаллим!
Муаллимим
Кўз ўнгимда очди дуне муаллимим.Йўлларимга сочди зиё муаллимим.Гўдак эдим она каби парваришлаб,Улғайтирди мени доно муаллимим.Шогирдманки тахт тураман хизматига,Қилса агар битта имо муаллимим.
«2» қўйманг, ўқитувчим
Қийин экан саволингиз,Йўқми бошқа мисолингиз?Уқитувчим, кўп қийнаманг,Баланд бўлсин иқболингиз.«Етарлидир «икким», «учим»,«2» қўйманг, ўқитувчим.Осонидан озроқ сўранг,Жон домлажон, «2» қўйманг,«2» қўйманг, «2» қўйманг.Вазифалар анча оғир,Китоб олсам бошим оғрир.Қандоқ қилай, ўқитувчим, у аҳволда қолмай охир.Юрагимни босмасин ғам,Нима дейди ота-онам.Сирларимни айламанг фош,Майли эди «4» бўлса ҳам…Имтиҳондан ўтиб олай,кейин ўзим ўқиб олай.Илож қилинг, ўқитувчим,каникулга чиқиб олай.
Устозларга
Қўлларимда жаранглар созим,Бугун чиндан янгроқ овозим,Устоз панди — баҳорим, ёзимСизга таъзим, сизларга таъзим.
Ўгитингиз — келажак дарси,Ташвишингиз — юрагим дарзи.Сизни севмоқ ҳаётим қарзи,Сизга таъзим, сизларга таъзим.
Устозим
Ўргатиб бизга билим,Дилни хушнуд этасиз.Дедим, сизни муаллим,Бизга бердингиз таълим.
Сиз мен учун қадирлисиз,Кўкларда ой қуёшим.Сизни хурмат қилгайман,Омон бўлса, бу бошим.
Сиз тунлари ойимсиз,Кундузда қуёшимсиз.Сиз кўнглимнинг дил тожи,Сизсиз азиз устозим!
Ҳар бир ширин сўзингиз,Дилга ором бахш этар.Ҳар бир кун завқли бўлса,Муаллимни ёд этар.
Мағрур бошим эгилсин,Майли устоз сиз учун.Пойингизга гул тўшай,Муаллимим ёд этай.
Устоз
Билим — катта дарё, устоз, сиз — мироб,Миллат равнақида мураббий — офтоб.Замонлар ўзгарар, асрлар ўтар,Қуёшдек ўзгармас Алифбо китоб.
Кундалигим варағида баҳолар,Гоҳо аъло, гоҳо икки жазолар.Йўл топдик. Ранж чекканингиз ганж бўлди —Болаликда тўғриланди хатолар.
Эсдалик дафтаримни қўлга олдим,Ўқувчилик давримга назар солдим.Кечиргансиз қанча шўхлигимизни,Сабру-тоқатингизга қойил қолдим.
Кекса устозимнинг сочлари оппоқ,Кўзлари меҳрибон чақнайди бироқ.Билим ва маърифат ўргатар ҳамон,Ҳаёт мактабида чалиб қўнғироқ.
Ўқимасак, такрор ўқитган, толган,Манглайида қатор ажинлар қолган.Ўша ажинлари туфайли халқниКелажакка элтар тўғри йўл солган.
Устозлар! Бугун сизларни қанча олқишласак, қанча шарафласак шунча оз! Сиз устозларнинг пойингизга гулдасталар сочиб ҳурматлаб эъзозласак арзийди. Бугун Сизларни улуғ айёмингиз билан яна бир бор муборакбод этамиз. Азиз, меҳрибон устозлар, сизларни яна бир бор байрамингиз билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Сизларга саломатлик, баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги машаққатли, лекин шарафли ишингизда улкан зафарлар ва омад, оилангизда эса тинчлик, омонлик ва шоду хуррамлик тилаймиз. Шогирдларингиз ва фарзандларингиз камолини кўриш барчангизга насиб этсин!
Хаёт уммонида бамисли маёк,Йирокларга назар ташлар устозлар.Содик шогирдларга бераркан сабок,Доимо хак йўлга бошлар устозлар!!!
1-октябр “Устоз ва мураббийлар” байрамига бағишланган байрам сценарийси (11 кбайт)
манба манба #2
idum.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табриги
Муҳтарам устоз ва мураббийлар!
Аввало, сизларни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклаб, барча-барчангизга ўзимнинг юксак ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман.
Бугун биз мана шу қутлуғ айёмни кенг нишонлар эканмиз, сиз, азизларнинг болаларимиз, ёш авлодимизга билим ва тарбия беришдек ўта мураккаб, ўз касбига меҳр ва садоқатни, бутун борлиғини бағишлашни, фидойиликни талаб этадиган шарафли меҳнатингиз учун сиз, муҳтарам муаллимлар зоти олдида барчамиз чин қалбимиздан, юрагимиздан сизларга миннатдорлик билдиришни ўз бурчимиз деб биламиз.
Айни шу фикрларни, яъни фарзандларимизни камол топтириш, уларга илму фан сирларини ўргатишдек ғоят масъулиятли ишни адо этиб келаётган инсонларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган олижаноб меҳнатини инобатга олиб, бундан 18 йил муқаддам Ўқитувчи ва мураббийлар кунини таъсис этганимиз ва уни умумхалқ байрами даражасига кўтарганимиз жамоатчилигимиз, бутун халқимизнинг хоҳиши ва интилишини ўзида мужассам этади, десам, ўйлайманки, ҳақиқатни айтган бўламан.
Азиз устозлар, муаллимлар!
Дунёда “ўзбек модели” деб тан олинган, мамлакатимиз миллий тараққиёт стратегиясининг ажралмас қисми бўлган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ўз вақтида қабул қилиб, амалга оширганимиз янги ҳаёт, янги жамият қуришда энг кучли, айтиш мумкинки, энг қудратли омил бўлиб, нафақат таълим соҳасини, балки одамларимизнинг дунёқарашини, бутун ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборгани ҳақида бугун ҳар қанча ғурурланиб, фахрланиб гапирсак, арзийди, албатта.
Биз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларга эришиш йўлида, жумладан, энг мураккаб, шу билан бирга, ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия соҳасида ғоят муҳим масалани ечишда, яъни, биз бошлаган ишларни давом эттирадиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, янгиликка интилиб яшайдиган, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ёш авлодни тарбиялаш борасида ҳақиқатан ҳам қийин ва машаққатли йўлни босиб ўтганимиз, аввал тажрибамизда мутлақо кўрмаган марраларни забт этишга қандай катта меҳнатимиз сингганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
Таълим соҳасидаги ноёб дастурларимизнинг ижроси қанча куч ва имконият, қанча маблағни талаб қилгани – бу ўз йўли билан, лекин мана шундай улкан ва улуғвор ишларни амалга оширишда айнан сизлар ўзингизни аямасдан, сидқидилдан меҳнат қилганингиз ҳисобидан биз юртимизда бу соҳада туб бурилиш ва ўзгаришларга ҳам назарий, ҳам амалий пойдевор яратдик.
Қанча-қанча янги таълим стандартлари, ўқув дастурлари, қўлланма ва дарсликларни ишлаб чиқиб, амалда жорий этиш, уларни ҳар бир ўқувчи, ҳар бир талабанинг онгу шуурига сингдириш учун бутун соҳа ходимлари, сиз, ҳурматли муаллим ва устозлар бу мактабдан аввало ўзингиз ўтганингиз, беминнат хизмат қилиб келаётганингизни ҳақиқий фидойилик намунаси, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди.
Мамлакатимиз, давлатимиз учун ҳал қилувчи мураккаб бир даврда сизлар билан бирга таълим соҳасини тубдан ўзгартириб, замон талаб қилаётган даражага кўтаришга эришганимизни кўз ўнгимиздан ўтказар эканмиз, бу йўлда сиз, азизларнинг қандай қийин бўлмасин, қатъиятлик ва фидойилик кўрсатганингизни, бу буюк мақсад учун белни маҳкам боғлаб меҳнат қилганингизни мен чинакам жасорат деб баҳолайман ва мана шундай олижаноб фазилатларингиз учун барча-барчангизга таъзим қиламан.
Қадрли ватандошлар!
Ҳар бир инсон, ҳар бир ота-онанинг эзгу орзуси бўлмиш соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, шу мақсадда минглаб замонавий ўқув масканлари, болалар спорти иншоотларини барпо этганимиз, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ишлар, соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, моддий ва маънавий рағбатлантиришга қаратилган самарали тизим ишлаб чиқиб, амалда татбиқ этганимиз ва бошқа кўпгина чора-тадбирлар бугун ўз ижобий натижасини бермоқда. Хусусан, биргина сўнгги беш йилда ойлик иш ҳақи халқ таълими муассасаларида 2,9 баробар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида қарийб 4 марта, олий таълим соҳасида 3,6 карра оширилгани, минглаб устоз ва мураббийлар, профессор-ўқитувчиларимиз Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирлангани ҳам ана шундан далолат беради.
Ҳурматли дўстлар!
Барчамизга аёнки, бугунги глобал интеграциялашув шароитида, кундалик ҳаётимизга компьютер технологиялари ва Интернет тизими жадал кириб келаётган бир пайтда хорижий тилларни ҳар томонлама пухта эгалламасдан туриб, жаҳон ҳамжамияти билан ҳамқадам бўлиб яшашни тасаввур этиб бўлмайди.
Айни шу мақсадда мамлакатимизда ўтган йилдан эътиборан умумтаълим мактабларининг 1-синфидан бошлаб чет тилларни ўқитишнинг узлуксиз тизими жорий қилингани янги амалий қадам бўлди. Бу соҳада ишни тўғри ташкил этиш, кутилган самарага эришиш учун аввало мавжуд ўқув-методик базани мустаҳкамлаш, дастур ва қўлланмаларни янада такомиллаштириш, педагог ходимларнинг билим ва малакасини ошириш зарурлиги ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман.
Шу билан бирга, таълим масканларида “Ziyonet” тармоғи ёрдамида ўқув-тарбия жараёнларини бугунги тараққиёт, миллий ва умумбашарий тафаккур ютуқлари билан узвий боғлиқ равишда олиб бориш, Мультимедиали умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази фаолиятини кучайтириш, ўқув адабиёти ва қўлланмалари электрон турларининг илмий-услубий савиясини юксалтириш муҳим вазифамиздир.
Айни шу йўналишдаги ишларимизнинг узвий давоми сифатида жорий йилда Жанубий Кореянинг дунёда ном қозонган нуфузли Инха университетининг Тошкент филиалини, шунингдек, таълим соҳаси билан боғлиқ бўлган янги ўқув ва малака ошириш марказларини ташкил этганимиз ёшларимиз учун янги имконият ва янги уфқлар очиб бериши муқаррар.
Бугунги кунда дунёда, ён-атрофимизда қарама-қаршилик ва зиддиятлар кўпайиб, инсон қалби ва онгини эгаллаш, биринчи навбатда, ёшларнинг маънавий оламини издан чиқариш, уларни ўз ота-онасига, эл-юртига қарши қўйишга қаратилган таҳдид ва хуружлар кучайиб бораётган мураккаб ва таҳликали замонда ўзининг кимлигини, қандай буюк зотларнинг авлоди, қандай бебаҳо мерос ворислари эканини теран англаб, она юртга муҳаббат ва садоқат ҳисси билан яшайдиган ёш авлодгина муқаддас заминимизни ёт ва бегона таъсирлардан, бало-қазолардан сақлашга, Ватанимизни ҳар томонлама равнақ топтиришга қодир бўлади.
Бу ҳақда гапирганда, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини кўз қорачиғидек асрашда, авваламбор, болаларимизни мустақил фикрга эга бўлиб, оқни қорадан ажратишга қурби етадиган инсонлар этиб, бир сўз билан айтганда, ёшларимизнинг иродасини мустаҳкам ва бақувват қилиб тарбиялашда сиз, муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлар бундан буён ҳам куч-ғайратингиз, билим ва тажрибангизни аямайсиз, деб ишонаман.
Азизларим, қадрдонларим!
Давлатимиз, жамиятимиз сизларнинг Ватанимиз тараққиётига қўшаётган катта ҳиссангизни, масъулиятли фаолиятингизни юксак баҳолайди ва қадрлайди. Бу масала келгусида ҳам доимий эътиборимиз марказида бўлиб қолади, деб ишонтириб айтмоқчиман.
Фурсатдан фойдаланиб, сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, эзгу ишларингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.
Ҳеч қачон кам бўлманг, умрингиздан барака топинг, азиз ва меҳрибон устозлар!
Ислом Каримов, Ўзбекистон Республикаси Президенти
darakchi.uz
Шавкат Мирзиёев устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклади.
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига Қадрли ва муҳтарам устозлар! Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни умумхалқ байрами — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Бугун ушбу қутлуғ айёмни мамлакатимизда кенг нишонлар эканмиз, биринчи навбатда қадрдон мактабимиз, бизга ҳарф ўргатган, эзгуликдан сабоқ берган меҳрибон муаллимларимиз сиймоси кўз олдимизда намоён бўлади. Биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган сизлар каби азиз ва мўътабар зотлар шаънига энг гўзал сўзлар, эзгу тилакларимизни изҳор этамиз. Сизларнинг барчангизга ҳеч қачон узиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси билан таъзим қиламиз. Буюк Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам сизларнинг олижаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир. Биз бугун замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва сизларнинг бу улуғ хизматингизни юксак қадрлаймиз. Ҳурматли юртдошлар! Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйган ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.Ана шу ислоҳотларнинг муваффақияти, мамлакатимизнинг дунёдаги ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан, бу борада бизнинг дунё миқёсида рақобатдош бўла олишимиз билан узвий боғлиқ, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Айни шу мақсадда ўтган бир йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг бевосита таълим-тарбия соҳасига дахлдор бўлган 74 та фармони, қарор ва фармойиши қабул қилинганини таъкидлаш ўринлидир. Албатта, соҳа ривожига юксак эътибор натижаси бўлган бу ҳужжатларни ҳаётга самарали жорий қилиш, уларга бамисоли жон бахш этишда биз аввало сиз, азиз ўқитувчи ва мураббийларга, сизларнинг билим ва тажрибангиз, истеъдод ва маҳоратингизга суянамиз. Бугунги кунда биз замон талаби ва халқимизнинг хоҳиш-иродасидан келиб чиққан ҳолда, таълим тизимида улкан ислоҳотларни амалга оширишга киришдик. Жумладан, умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик тизимга ўтиш, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш, 5 та янги олий таълим муассасаси ва филиаллар ташкил этиш, 16 та университет ва институтда 12 та йўналиш бўйича кечки ва сиртқи бўлимлар очиш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, нодавлат таълим хизмати кўрсатиш, педагог кадрлар ва халқ таълими ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича тадбиқ этилаётган, узоқни кўзлаган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини сиз, ҳурматли устоз ва мураббийлар албатта ҳаммадан кўра яхши тушунасиз. Ана шу ишларимизнинг давоми сифатида шу кунларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, “Астрономия ва аэронавтика” боғи ташкил этилаётгани, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда таълим сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтаришга хизмат қилади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатларининг нуфузли Вебстер университетининг филиали очилиши ҳам илм-фан ва таълим соҳасида илғор хорижий тажриба ва инновацияларни жорий этиш йўлида муҳим қадам бўлади. Айни вақтда биз таълим-тарбия муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, муаллимлар, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, хориждаги етакчи таълим марказлари билан илмий-педагогик ҳамкорликни кучайтириш, ўқув-тарбия жараёнларига замонавий таълим ва ахборот технологияларини, янги ўқув методикаларини жорий этиш бўйича ҳали олдимизда кўплаб долзарб вазифалар турганини яхши англаймиз ва уларнинг ечими устида доимий иш олиб борамиз. Муҳтарам дўстлар! Бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган ҳаёт олдимизга қўяётган бир-биридан мураккаб ва муҳим масалаларни ҳал қилиш ҳақида ўйлар эканмиз, уларнинг ечими айнан таълим-тарбия билан, ёшларнинг дунёқарашини замонавий билим, юксак маънавият ва маърифат асосида шакллантириш билан боғлиқ эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз. Жумладан, бутун инсониятни ташвишга солаётган терроризм ва экстремизм каби бало-қазоларни бартараф этишда фақат уларнинг оқибатларига қарши курашиш билан чекланмасдан, биринчи навбатда бу таҳдидларни келтириб чиқараётган сабабларга қарши курашиш, ёшларни эзгу инсоний идеаллар руҳида камол топтириш энг асосий вазифага айланмоқда. Айнан ана шундай ёндашув Ўзбекистон томонидан нуфузли халқаро саммитларда, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг яқинда бўлиб ўтган 72-сессиясида алоҳида таъкидлангани сизларга яхши маълум, албатта. Бу борада биз илгари сураётган “Жаҳолат ва зўравонликка қарши маърифат билан курашамиз”деган ғоя ва ташаббус халқаро майдонда катта эътибор ва қизиқиш уйғотмоқда ҳамда қўллаб-қувватланмоқда. Ишончим комил, халқимиз зиёлиларининг илғор вакиллари бўлган сиз, ҳурматли устоз ва мураббийлар мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жамиятимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ишларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ҳаётда ўзини оқлаган мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлигига асосланган ижтимоий тизим самарасини оширишда фаол иштирок этиб, барчага ўрнак ва намуна бўласизлар. Сиз, азизларнинг ана шу эзгу мақсадларга эришиш, инсон ҳар томонлама эркин ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон давлатини барпо этиш, жонажон Ватанимизни янада тараққий эттиришга қаратилган оғир ва машаққатли, шу билан бирга, ғоят шарафли меҳнатингизни муносиб қадрлаш учун биз давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этишга тайёрмиз. Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
qalampir.uz
Устоз – улуғ зот1 - бошловчи: Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар устозу мураббийлар!2 - бошловчи: Ассаламу алайкум, қадрли меҳмону мезбонлар! Бугунги тантанамиз – улуғ устозларимизга бағишланган “Устоз – улуғ зот” деб аталувчи шодиёнамизга хуш келибсиз!1 - бошловчи: Бугун ўлкамизда тўю тантана. Бугун устозлар байрами. Устозу муаллим! У фидойи инсон. Устоз... Устоз – улуғ зот! У мағрур жаранглайди. Шу биргина сўз замирида олам - олам маъно, олам - олам меҳнат бор. Ўқитувчи софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқий пок инсондир. Улар пойларига гулдасталар сочсак, доимо ҳурматларини адо этиб ардоқласак арзийди, чунки устозлар бугун кучларини. Ақл - идрокларини, билим ва зеҳнларини қалб қўрию сеҳрларини биз шогирдларига бахшида этган заҳматкаш инсонлардир. Улар бизларга оқ - қорани, яхши - ю ёмонни танитиб, жажжи қўлларимизга илк бор қалам тутқазиб, “ОНА”, “ОТА”, “ВАТАН”, “Эзгулик”, “Бахт” каби сўзларни ёзишга ўргатган буюк зотдир.
1 - бошловчи:Ассалом, эй, калб тўридан,Жой олган, эй, буюк зот.Бош эгармиз қаршингизда,Таъзим айлаб умрбод.2 - бошловчи:Устозлардир номингиз,Шарафли меҳнатингиз,Куйлай баланд, ардоклайШогирдлик бурчим оклай.
1 - 2 - бошловчи: Бугунги кечамиз сизларга бағишланади.(Рақс. “Омон - омон” Бахтиёрова Моҳинур)1 - бошловчи:Сиз мўъжаз юракка таратган ёғду,Оқибат қуёшдек ёқа олган нур,Буюклар ҳақига қасамёд гап буСиздан бошланади асли тафаккур.2 - бошловчи:Оламда кўп эрур муборак онлар,Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.Сизгадир илк раҳмат, азиз инсонлар,Мунис муаллимлар, сизга ташаккур!1 - бошловчи:Муаллим хакида сузим ушбудир,Муаллим камолот ичра кўзгудир.Ўқидим Геродот тарихин кўп бор,Форобий, Дантени такрор ва такрор.2 - бошловчи:Барини ўқидим, лол қолди ақлим,Барига устозсан ўзинг, муаллим.Алишер қалбига солгай сеҳр, файз,Сенсан, эй, муаллим, устоз Абу - Лайс.(Саҳнага А. Жомий, А. Навоий, А. Авлоний чиқиб келади)А. Жомий:Бисмиллоҳир Раҳмонир роҳим... Азиз фарзандларим, жигарбандларим, тингланг! Ҳар бир авлод ўз жамиятини устоз - муаллимсиз тасаввур эта олмайди. Хаётнинг гўзаллиги, фаровонлиги, ободлиги, қолаверса, истиқлолингиз равнақи муаллим меҳнати биландир. Шунинг учун мен бугун ҳам:Жаҳонда бўлмаса муаллим, агарҲаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар, - деб баралла айта оламан(таъзим бажо келтиради).А. Навоий:Устоз мавлоно А. Жомий лутф айлаганлари каби, оламни илм ёритади. Шунинг учун камина ҳам:Турк назмида чу тортиб мен алам,Айладим ул мамлакатни яккалам, - дейман.Илмни, одобни устоз - муаллимлар кўп машаққатлар, фидойи меҳнатлари эвазига инъом этурлар, сизлар улар эъзозини, ҳурматини доимо бажо келтирибардокдашингиз лозимдур. Улар меҳнати сиз учун беҳисоб кўлдур. Шунинг учун мен сизларга бугун ҳам:Ҳак йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин минг ганж ила,- дея насиҳат қилурман.Абдулла Авлоний:Азизларим! Давр сиздан кўп меҳнатни, фидойиликни талаб қилмокда. Шунинг учун менинг ўгитларимга қулоқ беринг: “Тарбия бизлар учун ё хаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокатдир. Шундай экан, миллий мафкурани онгимизга сингдирувчи амалий тарбияни йўлга қўйиш жамиятимизнинг соғлом муҳитини етаклаш билан баробар эканини англашингиз даркор.Ана шундай улкан мақсадингиз йўлида буюк устозлар ўгитлари сизларга мададкор бўлсин! (Таъзим килади).(Улар хам пастга тушиб, одамлар орасига ўтирадилар).Иккала бошловчи хитоб билан:Кел, эй, Жомий,Навоий халқ билан бирга,Мадҳия айтайлик устозларга биз.Умрингиз нури минглаб асргаЕтсин, Устоз - мангу фахрга, — дейишади.
(Рақс._______)1 - бошловчи: Азиз устозлар, биз сизнинг меҳнатингиздан миннатдормиз. Сизнинг ўгитлару панд - насиҳатларингизни асло ёдимиздан чиқармагаймиз.2 - бошловчи: Чунки биз келажаги буюк, рақобатбардош Қозоғистонни қурувчи ва уни бошқарувчи ёшлармиз. Бу йўлда сизнинг ўгитларингиз биз учун дастуриламалдир.
Зайтуна МУАЛЛИМ..Яшасам юз йил ҳам чиқмайди эсдан,Менга илк алифни ўргатган устоз.Кечирдим мен юзлаб китобни кўздан,Биринчи дафтарга мен қўйган ихлос -Яшайди кўнглимда нафасдай азиз,Қаламим ёзгунча, миннатим чексиз.ЎткирМуаллим!.. - У қандай шарафли унвон,Табиат сирларин, турмуш ҳикматин,Шуурнинг қудратин кўп равшан, аён -Насллар онгига у айлар талқин.Унинг кўзи билан бизлар баримизДунё китобини ўқий бошлаймиз.ФарангизГуллаб борар экан элда фан ҳар он,Асрлар, насллар сенга умидвор!Элнинг муаллими, сенга бу фармонТарихлар номидан бўлмиш барқарор.Улуғ муаллимдан сен олгин ўрнак,Юлдузлар қуёшдан нурни олгандак.Асад МусаевЯшасам юз йил ҳам чиқмайди эсдан,Менга илк алифни ўргатган устоз.Кечирдим мен юзлаб китобни кўздан,Биринчи дафтарга мен қўйган ихлос -Яшайди кўнглимда нафасдай азиз,Қаламим ёзгунча, миннатим чексиз.
НозимаЎҚИТУВЧИ ҚАСИДАСИҲар ҳунарнинг ўзга шавқи, ўзга шони бор,Ҳар умрнинг умид кутган гулистони бор.Улуғбекка мухлис тутар бириў,Узоқ тунлар кўкка тикар жоду кўзини.Бири врач эл дардига излайди даво,Бири куйчи - хониш қилар минг турли наво.Бири боғбон - юртга тутар мева ранго - ранг,Бири рассом - хатга олар хиллаб буёқ - ранг,Бастакори куй саралар қалби тубидан,,Шоирона ҳис келади ҳар мактубидан.ДавлатҚилич кайраб от ўйнатар бири майдонда,Бири лочин - парвоз қилар чексиз осмонда,Бири ёдлар Навоийни - дил малҳами деб,Бири битар тарихларнинг қолган ками деб.МатлубаБири шоир - қалами тиғ, куйлар кўнгулданШаҳло кўзу, ширин сўзу сочи сунбулдан!Бири қурар бино, йўллар - демак инженерТарихларга номин қўшар эпчил, доно эр!Юсуф МаматнабиевБарчасига таълим берган, савод берган ким?Ҳар авлодга онг бергану, ҳаёт берган ким?Умидининг бўстонига гуллар эккан ким?Келажаги - бахтли кунга кўзин тиккан ким?Ким. уларнинг устози - ю, жафокаши ким?Ҳам шарафга муясару чин йўлдоши. ким?Ким беради менга жавоб, қани; айтинг, ким?Барча одам жавоб берар: удир. муаллим!ГулнафисАгар ҳаёт бўстон эса, боғбон муаллим,Агар ҳаёг карвон эса, сарбон муаллим.Агар ҳаёт денгиз эса, гавҳар муаллим,Агар ҳаёт олтин эса, заргар муаллим ’.Агар ҳаёт узук эса, кўзи муаллим,Агар ҳаёт шоир эса, сўзи муаллим.СаломатЧунки удир ҳар кимсага бергувчи таълим,Таълим сўзин барчасидан чиқмиш муаллим.Шараф сенга, обрў сенга, сенга тантана,Мақтовларга сазоворсан, эй улуғ она!( Рақс._________)(Интермедия______)1 - бошловчи: Устозлар доимо биздан сўрайди, бизга баҳо қўяди. Ҳозир биз уларга савол қўйиб, биз баҳоласак қандай бўларкин?2 - бошловчи: Жудаям яхши фикр. Ундай бўлса савол биздан, жавоб сиздан, азиз устозлар.Давомини айтинг:1. Етти ўлчаб.............. (бир кес).2. Бирни кессанг................ (ўнни эк).3. Бир йил тут эккан киши.............. (минг йил гавҳар теради)4. Ер ҳайдасанг куз ҳайда,....... (куз ҳайдамасанг юз ҳайда)5. Бир йигитга...... (етмиш ҳунар оз)6. Бир кун бурун эксанг,............. (бир кун бурун ўрасан)Қизиқарли саволлар:1. Қачон 3ни кўриб, 15 деймиз? (Соатда)2. Энг катта ва энг кичик беш хонали сонларни айтинг (99 999, 10 000)3. Кунларнинг номини, санани айтмасдан кетма - кет беш кунни айтинг(Ўтган кун, кеча, бугун, эрта, индин)4. Ниманинг учи ва охирини топиш мумкин эмас? (Халқа ва доиранинг учини топиш мумкин эмас)5. Энг катта ва энг кичик беш хонали сонларни айтинг (999 999, 100 000)6. Икки ўқувчи 4 соат шахмат ўйнашди, ҳар бир ўқувчи неча соат шахмат ўйнаган? (4 соат)7. Кунлардан бир кун чол ўғлига ўттиз тийин бериб шундай дебди:— Ўғлим, шу пулга нарса олиб келгинки, биз ҳам, товуғимиз ҳам, қўзимиз ҳам тўядиганбўлсин. Айтинглар - чи, бола нима олиб келиши керак? (Қовун)8. Анҳор бўйида уч қарағай ўсади. Уларнинг ҳар бирида учтадан йўғон шохи бор, ҳар би йўғон шохида бештадан новда бор. Ҳар бир новдада етти донадан олма бўлса, ҳаммаси бўлиб нечта дона олма бор? (Битта ҳам олма йўқ, қарағайда олма бўлмайди)Асад АбдувахановУстозҚиёс этгим келади устозларни қуёшга,Ўз меҳрини - нурини бахш этади ҳар ёшга.Билганингда суюниб, билмай қолсанг куюнгай,
Бардошга - ю, бардошга - ю, бардошга.Ўхшамоғин истайди, энг покиза инсонга,Етаклайди сени у фан боғига, бўстонга,Юрагингга ўтқазар, юрагидан ниҳоллар,;Етганингда вояга боши етар осмонга,Осмонга - ю, осмонга - ю, осмонга.ЮнусУстоз йўли порлокдир, устоз йўли ёруғдир,Устоз кўнгли хазина, саховатга тўлиқдир,Етсанг устоз қадрига, элинг сени ардоқлар,;Мўмин, билсанг устозинг отанг каби улуғдир.Улуғдир у, отангдан ҳам улуғдир.УСТОЗПулат Мумии
Шодибек ЎқитувчимгаЎкитувчи меҳрибон устоз,Ҳеч туганмас Сизга ҳурматим.Маърифатнинг нур қучоғиданМангу топдим бахт - саодатим.МоҳинурБолалигим илк баҳоридаСиз бердингиз қўлимга қалам.Бир қаламки, мазмуни тийрак,Унда ҳаёт, эркин меҳнат ҳам.Юсуф АҳмаджонўғлиЎргатдингиз улуғлар номин,Шу сўзлар - ла чиқди саводим.Хаёлимдан чиқмайсиз асло,Сизда тун - кун фикр ила ёдим.СултонойКамолотнинг поғонасигаБошладингиз кўрсатиб оқ йўл.Миннатдорман, устоз умрбод,Ҳурматлайди, Сизни ёш кўнгил.
Асад Абдурахманов МУАЛЛИМЛАРГАНечоғ бахтиёрман, таъзимда шу тоб,Сизнинг шаънингизга битмоқдаман байт.Не одам бўлардим, қўлимда китобБирор ҳарф танимай, турсайдим лоқайд.АкажонСиз - ку «Алифбо»дан «Қомус»гача тоБари - барисини танитган устоз.Илк бор Сиз кўрсатган дурахшон ЗуҳроБукун шеърим ичра ташбеҳдир мумтоз.АидаСиз мўъжаз юракда ёколган ёғду,Оқибат қуёшдек соча олур нур.Буюклар ҳаққига қасамёд гап бу:Сиздан бошланади асли Тафаккур.Оламда кўп эрур муборак онлар,Табаррук зотлар ҳам гарчанд кўп эрур.Сизгадир илк раҳмат азиз инсонлар,Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур!
( Рақс.________)1 - бошловчи:Рахмат сизга, азиз устозлар,Пок дил сизни эъзозлар.Ҳаёт китобидан тинмай,Дарс беряпсиз бизга эринмай.Ўкитувчим, маним, меҳри мўллигим.2 - бошловчи:Мурғак ақлимга ҳикмат танитган,Ранг излаган кўзга сифат танитган.Инсонликка қадр - қиммат танитган,Ўкитувчим, маним, меҳри мўллигим.Умр совғалари кўплигим маним( Рақс.________)МардонУСТОЗДедилар, дунёда асли ким азиз,Айтдилар, устоздир, устоз бегумон.Тағин айтдиларки, азиз шубҳасизУстозин қадрига етолган Инсон.ХушнозаМУАЛЛИМШоирга дедилар:Сиз бахтли инсон,Халқингиз ардоклар, ҳамма танийди.Шоир жавоб килди:Менда бир армон:Муаллим десалар мени қанийди!Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.
Қўлимга тутқазиб дафтар ва қалам,Юрагимга қувонч бериб бир олам,Гоҳ эркалаб, гоҳ куйиб, гуёки онам,Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.
Сиздан олдик одоб - аҳлоқ, ҳаёни,Онгимизга жойлаб ҳар сўз, маънони,Сўзингиздан англадик биз дунёни,Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.
Сиз туфайли бугун баланд парвозим,Устоз, десам жаранглайди овозим,Бу қўшиғим сизга ҳурмат - эъзозим,Раҳмат, илк бор кўзим очган устозим.
(Жуманиёз Жабборов)
kopilkaurokov.ru
Халқимиз азалдан устозларни, умуман, кўпни кўрган, ақл-заковат ва меҳнати билан эл орасида танилган, қайси соҳада бўлмасин, ўз билими ва тажрибасини бошқаларга, хусусан, ёшларга ўргатган кишиларни алоҳида эъзозлаган. Бу эзгу анъана истиқлол йилларида юртимизда янгича маъно-мазмун касб этди.
Жамиятда педагогларнинг мавқеини янада юксалтириш, ёш авлодга чуқур билим бериши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш борасида изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда 1997 йилдан буён 1-октябрнинг Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланаётгани муаллим зотига кўрсатилган ҳурмат-эҳтиромнинг юксак намунасидир.
Ўтган 25 йил юртимиз таълими тараққиётида беқиёс юксалтириш даври бўлди. Мустабид тизимдан қолган бирёқлама ўқитиш услубидан бутунлай воз кечилиб, таълим соҳаси тубдан ислоҳ этилди. Ёшларнинг чуқур таълим-тарбия олиши ва касбий-малакавий тайёргарлигини талаб даражасида таъминлашга хизмат қилаётган 9+3 схемаси асосидаги 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим, бакалавриатура ва магистратура йўналишларидан иборат олий таълим муассасаларининг юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. Бу вазифаларни амалга оширишда педагогларнинг хизмати ғоят масъулиятли ва шарафлидир.
Таълим муассасаларида 1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва байрамни юқори савияда ташкил этиш бўйича қуйидагилар тавсия этилади:
“Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбирлари: дарс, тарбиявий соат, семинар-кенгаш, адабий-бадиий, илмий кечалар, учрашув ва давра суҳбатлари шаклида ўтказилиши мумкин.
Тадбирни ўтказишда фойдаланиш мумкин бўлган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг шиор даражасига кўтарилган ҳикматли сўзлар ва ибораларидан намуналар
Байрамингиз муборак, азиз Устозлар! номли тадбир СЦЕНАРИЙСИ
Мактаб зали ва саҳнаси байрамона безатилган. Зал ўқитувчи-мураббийлар ҳақида ҳадислар, алломалар сўзлари, халқ ҳикматларидан намуналар, гуллар, шарлар ва байрамга бағишлаб ўқувчилар томонидан чизилган деворий газеталар билан жиҳозланган.
Пўлат Мўмин сўзи, халқ куйи асосида яратилган “Устозлар” қўшиғини мусиқа жўрлигида бир ўқувчи ижро этади. Байрам тадбирига таклиф этилган меҳмонлар, устозлар ҳурмат билан кутиб олиниб, залда ҳозирланган жойларга ўтказилади.
(Мактаб раҳбари барчани байрам билан қутлаб, кечани очиқ деб эълон қилади).
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди. Байрам аҳли қўлларини кўксига қўйиб, мамлакатимизнинг бош қўшиғига жўр бўлади.
( Саҳнага байрам тантанасини олиб борувчи қиз ва йигит байрамона либосларда чиқишади.Устозларни мадҳ этувчи чиройли шеърлар ўқилади).
Қиз: — Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар устозу, мураббийлар!
Йигит: — Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар ва мактабдошлар! Бугунги шодиёнамиз — улуғ устозларимиз байрамига бағишланган “Байрамингиз муборак, азиз Устозлар!” деб номланган тантанали кечамизга хуш келибсиз!
Қиз: — Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, буюк келажагимиз — Ўзбекистонга фидокорона хизмат қилаётган, унинг юксак ва қудратли бўлиши учун меҳнат қилаётган, давлат ва миллат манфаатларини юракдан ҳис этаётган азиз устозлар!
Йигит: — Ўз иқтидори билан она юртни улуғлашга қодир, истеъдодли ва садоқатли, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда ўз зиммасига катта масъулиятни олган меҳридарё муаллимлар ва мураббийлар! Сизларни улуғ айёмингиз билан муборакбод этамиз.
(Ҳаваскор ўқувчилар «Дилхирож» халқ куйини ижро этадилар. Бунга миллий либосда ўғил–қизлар рақсга тушадилар).
Қиз: —Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади.
Йигит: — Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот — бу ўқитувчи ва мураббийлардир.
Қиз: — Йирик давлат арбоби Амир Темур уч ҳолатда ихтиёрсиз отдан тушар экан: устозини учратиб қолганида, нон бўлакларини ерда кўрганида ва қабристон ёнидан ўтаётганида. Демак, Соҳибқирон муаллимларга нисбатан жуда ҳурматда бўлган. Шунинг учун ҳам буюк бобомиз Амир Темур ўз жасадини устози Мир Саид Барака қабри пойига қўйишларини васият қилган. Бу улуғ зотнинг қалбидаги бундай эзгулик ва инсонийлик ҳислатларини ота-онаси ва устозлари тарбиялагани барчамизга тарихий манбалардан маълум.
Йигит: — Ҳа, ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи-мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда. Халқимиз ҳам ўқитувчи ва мураббийларни қадрлаб, ҳақли равишда «Устоз отангдек улуғ», дея буюк зотга эҳтиром кўрсатамиз. Биз шогирдлар ҳам ушбу ибратга чин дилдан амал қиламиз.
«Ота каби, она каби ким азиз, —
Деб сўрсангиз», дейман доно муаллим.
Арзир сочсак бошларидан тилло, зар,
Ўзи жаҳон, ўзи дунё муаллим.
(Нормурод Нарзуллаев)
(Оҳанграбо куй-наволар янграйди, турли мукофотларга сазовор бўлган устозлар ва шогирдлар рақсга тушиб, эсдалик учун суратга тушишади).
Қиз: — Бугунги кунда ёшларнинг ҳар томонлама камол топиши учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Айниқса, хорижий тилларни билиш, ўрганиш учун мамлакатимизда мустақилликнинг бир меваси сифатида бир нечта олий ўқув юртларининг ташкил этилганлиги катта тарихий воқелик бўлди.
Хусусан, мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар бошланганидан буён олий ўқув юртлари сони 2 марта ошди. Бугунги кунда 60 та университет ва институтда 230 минг нафардан зиёд талаба илм-фан сирларини билиш билан бирга, турли халқларнинг нафақат тили, балки тарихи, маданияти, маънавияти, урф-одатлари билан ҳам яқиндан танишмоқда.
Йигит: — Ўзбекистон Республикаси таълим даражаси бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлари билан бир қаторда туради. Маданият, санъат, спорт халқ ва давлатни дунёга тезроқ танитадиган ўзига хос соҳадир.
Фақат сўнгги беш йилда мамлакатимизда 278 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 523 та спорт иншооти ва 100 дан зиёд сузиш ҳавзалари қурилиб, реконструксия қилинди, бугунги кунда 2 миллион нафар фарзандимиз, жумладан, 840 мингдан ортиқ қизларимиз спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Жорий йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчиларимиз 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медални қўлга киритди.
Қиз: — Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этишга доир таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 1999 йил 10 июнда Фармон чиқарди. Бунинг натижасида ёш иқтидорли қизларга фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат йўналишларида давлат мукофоти берилди.
Санъат соҳасидаги қобилиятли ёшларга тақдим этиладиган Республика “Ниҳол” мукофоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 августдаги Қарорига асосан таъсис этилган. Ёш истеъдодларни кашф этишда “Ниҳол” мукофотининг ўрни ва аҳамияти ғоят катта бўлиб, бугунги кунга қадар ўнлаб ёшлар ушбу мукофотга сазовор бўлдилар.
Йигит: — 2016 йилнинг 13-14-август кунлари Сингапурда математика бўйича ўтказилган халқаро мусобақада дунёнинг турли бурчакларидаги мактабларда таҳсил оладиган 780 нафар ёш математика билимдонлари қатнашди. Ўзбекистоннинг 5 нафар вакили СИМО-2016 ғолиблари қаторидан жой олиб, олтин медал нишондори бўлишди. Шунга ўхшаш ёшларимиз эришган ютуқлардан кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин.
(Ўқувчилар Ш.Саттор сўзи, Шермат Ёрматов мусиқаси асосида яратилган “Муаллим” қўшиғини мусиқа жўрлигида ижро этишади).
Йигит: — Қадрли устоз! Ҳаёт китобини очувчи Сизсиз. Яхши-ёмон кунларимизнинг кузатувчиси ҳам Сиз. Сизни кўриб шодланамиз, Юрагимиз, қалбимиз билан Сизга талпинамиз устоз!
Мабодо ҳаётда қоқилсак, хато қилиб қўйсак уларни тўлдирувчи, тузатгувчи, унутгувчи ҳам сизсиз, азиз, муаллим.
Қиз: — Дарҳақиқат, устоз буюклар ичра буюк зот. Зотан ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Берунийларнинг ҳам илм оламига илк тета-поялари оддий ўқитувчи, устоз кўмагида ташланган. Ўқитувчи — машъала. У ўзи ёниб, ўзгалар йўлини ёритишга умрини бағишлаган фидойи инсондир. Муаллим — матонат тимсоли. У меҳр-муҳаббат, эзгулик рамзи. Зеро, боланинг мурғак қалбига эзгулик уруғини қадаган, илмга ташналик, ота-она, Ватанга меҳр ҳиссини уйғотадиган хокисор инсон — оддий ўқитувчидир.
Йигит: — Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёш авлодни ватанпарварлик ва халқига садоқат, она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялашга қўшган ҳиссаси учун ҳар йили юзлаб таълим соҳаси ходимлари давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлишади. Мана шундай юксак мукофотларга эга бўлган педагогларни яна бир бор муборакбод этамиз.
(Кадрлар тайёрлаш миллий дастури вазифаларини амалга ошириш, таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш, ёш авлод қалби ва онгига миллий ғояни сингдириш борасида ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётган, Давлат мукофотига сазовор бўлган устоз-мураббийларнинг рўйхати ўқиб эшиттирилади. ХТВ, ВХТБ, ТШХТБ томонидан тармоқ мукофотлар, эсдалик ва қимматли совғалар ҳам тантанали равишда устоз-мураббийларга топширилади. Ёш ўқитувчилар уларга гулдасталар тақдим этишади).
Қиз: — Азиз устозлар, сизни эъзозламаган шоир, таърифламаган шогирд топилмаса керак. Сизни юлдузларга қиёс этгим келади. Негаки, юлдуз қоронғу тунни эритса, сиз чуқур билимингиз билан шогирдларингиз дилини эритасиз.
Йигит: — Таълим берган устози яшаган уй олдидан
Шогирд пошшо бўлса ҳам тушиб ўтар отидан.
Бундай ибрат топилмас тарихлар бисотидан,
Эй миллат муаллими, закий ва донишманд зот,
Сиздан дарс олиб ўсар озод ва эркин авлод.
Саъдулла Ҳаким
Қиз: — Муаллим шундай зотки, у инсониятни илм безаги билан зийнатлайди. Инсонни ҳақиқий комиллик даражасига етказувчи билим хазинасини уларнинг қалбларига жойлайди.
Йигит: — Муаллим! У дунёдаги жамики инсонларни маърифат сари етакловчи, қалбларни билим ва тафаккур нури ила ёритувчи камтарин ШАХСдир. Ана шундай заҳматли, айни дамда шарафли касб эгалари – азиз ўқитувчи ва мураббийларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами билан самимий муборакбод этамиз!
Қиз: — АЗИЗ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР! Барчангизга 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муборак бўлсин! Мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотларни янада изчил давом эттириш ҳамда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, милллатимиз ва халқимизга садоқат руҳида тарбиялашдаги сермашаққат ва шарафли касбингизда омад ҳамда зафарлар ёр бўлсин!
(Устозлар учун шўх куй ва қўшиқлар ижро этилади, ўқувчилар устозларни рақсга таклиф этишади).
Ижтимоий, иқтисодий билим асосларива маънавий-маърифий ишлар бўлимибош методисти Омонова Муқаддас Бобомуротовна
rtm.uz