Нотўғри огоҳлантириш ва ичимлик суви машмашалари қандай ҳал этилди? Ичимлик суви хакида реферат


ИЧИМЛИК СУВИ ҚАНДАЙ ТОЗАЛАНАДИ? | Ekobarqaror

ёхуд Тошкент сув тозалаш иншоотлари фаолиятига бир назарIMG_1256

-Ҳой, крандан сув ичма! Ана чойнакда совуқ чой бор. Кеча Сурайё холанг ҳам крандан сув ичиб, қорни  оғриб қолганини айтди.

Севара 12 яшар ўғли Комилжонни койиб, сув тўлдирилган пиёлани унинг қўлидан тортиб олди.

-Ойи, мактабда ўқитувчимиз, крандаги сув тоза, уни мутахассислар бир неча маротаба текшириб, зарарсизлантириб, кейин истеъмол учун узатишларини айтувдилар.

-Ўқитувчинг айтаверади-да,  ундан кўра сен менинг гапимга қулоқ сол. Қара, жумракдан сувнинг оппоқ бўлиб оқишини?! Ғирт хлор.

Комилжон ноилож чойнакдаги совуқ чойни пиёлага қўйиб  ичдида, индамай хонасига  кириб кетди.

Бундай ҳолатларни деярли ҳар бир хонадонда кузатиш мумкин. Биз ҳар куни истеъмол қилаётган сувимиз қанчалик тоза ва жавобни истеъмолга яроқли? Краннинг жумрагидан оқаётган сувни қайнатмасдан ичиш мумкинми? Пойтахтимизга етказиб берилаётган оби-ҳаёт қандай текширишлардан ўтади? Мазкур саволларга  Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Сувсоз” давлат унитар корхонаси кўмагида  Қодирия сув олиш иншооти ва Салар аэрация станциясига ташкил этилган медиа-тур давомида жавоб олдик.

Қулай, барқарор атроф-муҳитни яратишда асосий эътибор биринчи галда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилади. Зеро,  етказиб бериладигнан сувнинг тозалиги ва истеъмолга яроқлилиги биринчи галда аҳоли  саломатлилигининг гаровидир. “Сувсоз” ДУК Ўзбекистон Республикасида йирик коммунал  корхоналаридан бири бўлиб,  унинг асосий вазифасига Тошкент шаҳрини узлуксиз сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, шаҳар оқова сувларини ажратиш ҳамда тозалаш киради. Сув иншооти 1969 йилда  босқичма -босқич қурила бошланган. Айни пайтда  иношоат томонидан аҳолига етказиб бериладиган сув тоза бўлиб, барча давлат стандартларига мос келади.

 

IMG_1220

-Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг водопровод билан таъминланганлик даражаси 99 фоизни, канализация билан эса 92 фоиздан ортиғини ташкил этади. Шаҳар аҳолиси ҳар куни 1,375 млн.м3  атрофида ичимлик сувини истеъмол қилади, дейди   Қодирия сув олиш иншоати бош маслаҳатчиси Зокир Салиходжаев. – Айни пайтда Тошкентга бир сонияда 20 м3 сув узатилади. Тошкент шаҳрининг сув таъминоти 7 та сув олиш иншоотлари орқали амалга оширилади, шулардан бири Қодирия сув иншоотидир. Тошкент шаҳар сув таъминоти тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, қувват тежайдиган технологияларни жалб этиш, шаҳарни ичимлик суви билан узлуксиз таъминлашни кучайтириш, шунингдек, корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш учун Тошкент шаҳар хокимияти ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги кредит келишуви доирасида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида “Тошкент шаҳар сув таъминоти тизимини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳаси тўлиқ амалга оширилди. Лойиҳа доирасида ишлатиб бўлинган жиҳозларни замонавийларига алмаштириш билан учта йирик сув чиқарувчи иншоотнинг қайта таъмирланиши амалга оширилди. Лойиҳа доирасида “Қодирия” водопроводининг бош иншоотларида янги насосларни ўрнатиш, назорат ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш орқали биринчи кўтарилишнинг иккита насос станцияларида горизонтал насослар алмаштирилди ҳамда эксплуатацияга топширилди. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида электр қувватининг ойлик иқтисоди соатига 2,5 млн.кВт ёки  20-25 фоизни ташкил этди. Ботувчи насосларни янги русумдаги насосларга алмаштириш, назорат ҳамда бошқарувнинг автоматлашган тизимини жорий этиш орқали Қибрай водопровод иншоотларида таъмирлаш ишлари ўтказилди.

IMG_1205

Қодирия сув олиш иншоотида 200 нафар ишчи эгилувчан жадвал асосида кечаю-кундуз меҳнат қилишади. Аксарият ишчилар оталарининг йўлларини давом этиб келишмоқда. Дарахтлар ва гуллар экилган йўлаклардан иншоотнинг сув тозалаш цехига ўтиб борар эканмиз, атрофнинг ободонлиги инсоннинг кўзини қувонтиради. Цехда  қатъий тозаликка риоя қилинади. “Сувсоз” трести бош муҳандисининг муовини Ғайбулла Эргашевнинг фикрига кўра, иншоотдан узатилаётган сув юз фоиз тозадир. Аммо баъзи ҳолатларда сувнинг бир оз хиралиги, бугунги кунда мавжуд сув узатиш қувурларининг 55 фоизи талабга жавоб бермаслиги оқибатидадир. Мазкур муаммони ечиш учун  35,70 млн. АҚШ доллари миқдорида Ислом тараққиёт банки иштирокида “Тошкент шаҳар канализация тизимини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилиб,  қувурларни таъмирлаш йўлга қўйилмоқда.

IMG_1242

Сув чиқариш иншоотларининг кимёвий-бактериологик лабораторияси кечаю- кундуз фаолият юритиб, унинг ходимлари Тошкент шаҳрига узатиладиган ичимлик сувининг таркиби ҳамда сифатини таҳлил қиладилар. Бундан ташқари  “Сувсоз” шаҳар бошқармасининг лабораториялари 300 та объектларда, яъни болалар боғчалари, мактаблар, бозорлар ва бошқаларда сув назоратини амалга оширишади.

-                     Кимёвий таҳлиллар бир ойда бир марта олиниб, қисқа кимёвий таҳлиллар, яъни сувга турли хил оқава сувларнинг қўшилиши мумкин бўлган жойда бир кунда икки маротаба намуна олиниб, текширилади, дейди биз билан суҳбатда кимёвий-бактериологик лаборатория бошлиғи Фарида Агзамова. -Ҳар  3 соатда олинадиган намуналар сувнинг сифатини кўрсатиб берувчи омил ҳисобланади. Бактериологик таҳлиллар эса бир  кунда бир маротаба, кириб келаётган манбада олинади. Бу таҳлиллар натижасида сувга қай пайтда қанча регентлар қўшиш мукинлигини кўрсатади.

Иншоот юқори нуқтада жойлашганлиги сабабли тозаланган сув ўз оқими билан келиб шаҳарга узатилади. Айтиш жоизки, пойтахтимизни  тоза ичимлик суви билан мунтазам таъминлаб бериш учун 310 та водопровод-канализация насос станциялари фаолият юритиб, уларнинг аксарияти автоматлаштирилган режимда ишлайдиган замонавий насос агрегатлар бўлиб, улардан фойдаланиш натижасида 2012 йилга нисбатан  электр қувватини ўртача йиллик иқтисод қилишни модернизациялаш  натижасида соатига 5,963 миллион киловатни ташкил этди. Модернизациялаш ишларини давом эттириш ва ЎзР Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 25 июндаги “Тошкент шаҳрининг ичимлик суви таъминотива сувоқова тизимига замонавий энергия тежайдиган технологияларни тадбиқ қилиш ва модернизация қурилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 179-сонли Қарорининг ижросини таъсинлаш учун “ГРУНДФОС” компанияси билан 3456,1 минг евро миқдорида 239 та агрегат насосларини олиб келиш бўйича келишув имзоланган.

                         IMG_1253               Салор аэрация станцияси  иккиламчи сув манбаи

Канализация сувларини тозалаб, улардан фойдаланиш  бутун дунёда кенг тарқалган. Айниқса кескин сув етишмовчилиги муаммосидан  азият чекаётган давлатлар билан бир қаторда, бир қарашда сув сероб бўлган Европа давлатларида ҳам мазкур усул кенг қўлланилади. Зеро, ичимлик сувидан фақатгина мақсадли фойдаланиш, хўжалик эҳтиёжларига эса иккиламчи тозланган сувларни ишлатиш оби-ҳаёт муаммосини қисман бўлсада ҳал қилишга ёрдам беради.

Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларни канализация сувларининг зараридан муҳофазалаш ва фойдаланган сувни тозалаш вазифасини Салор аэрация станцияси ўтайди. 82 гектар ерда жойлашган иншоатда 240 нафар ишчи меҳнат қилади.

Унинг тарихига назар ташласак, 1924 йилларда Тошкент шаҳрига “Первенец” номли ичимлик суви етказиб бериладиган станция қурилган. Аммо оқова сувларининг  тозаланиши муаммо бўлиб қолган эди.  Шу сабабли  шаҳар ташқарисида , ҳозирги Сергели тумании Саадий кўчасида, Салор ариғини қирғоғининг бўйига 1935-37 йилларда станция қурилиши бошланиб, 1961 йил 12 апрель куни фойдаланишга топширилган. 1980 йилларга келиб иншоотнинг кучи 970 минг куб сувни тозалаш қувватига эга бўлди. Ҳозирга келиб бир суткада 750-800 минг куб оқова сув қабул қилиниб, тозалаб, зарарсизлантиргач,  Салор ариғига оқизилади ва ундан балиқчилик хўжаликлари фойдаланади.

IMG_1258

-Сув бир неча босқичда тозаланади, дейди Салор аэрация станциясининг бошлиғи Камолбой Сарибоев.- Биринчи босқич механик усулда тозалаш бўлиб, унда сувдаги ахлатларнинг барчаси ушлаб қолинади. Сўнг сув каналлар орқали бирламчи сув тиндиргичларга ўтилиб, ундаги ноорганик моддалар  30-40 фоизгача ушлаб қолинади. Биологик тозалаш бўлимида 60 метрли учта секцияли аэротехника мавжуд бўлиб, 805 метрли 7 та секция аэротехника ва 22 та иккиламчи тиндиргичда тозаланади. Ҳавони ҳайдаш бўлимида эса атмосферадаги ҳаво сўрилиб, аэротехника қувурларига тақсимланади. Бунда сувдаги мавжуд органик моддалар нордонлаштирилиб,  тозаланади. Бундан сўнг сув иккиламчи тиндиргичларга ўтказилиб, у ерда сувнинг лойқаси пастга туширилгач, тинган сув каналлар орқали хлорлаш учун каналга жўнатилади.  1996 йилга қадар станцияда сув газсимон хлорда зарарсизлантирилган.  Ушбу модданинг аҳоли соғлиғига зарарини инобатга олиб, 2013 йили гипохларид натрий цехи ишга туширилиб,  сувни зарарлансизтирилиш мазкур кимёвий моддалар билан тозалана бошланди. Бу  жараёнда сувдаги мавжуд паразитлар, бактериялар нобуд бўлади. Чўктирилган лойқа ҳам бир неча маротаба тиндирилиб, зарарсизлантирилиб қуйқа майдонига ташланади. У ердан “Махсустранс” ташкилоти шартномага кўра чиқиндиларни ташқарига олиб чиқишиб кетишади. Ўтган йилдан бошлаб  Ислом тараққиёт банкидан олинган кредитга асосан  тозалаш конструкцияларнинг металл қурилмалари алмаштирила бошланди. Ушбу реконструкция 7 та босқичдан иборат бўлиб, тозалаш жараёни тўхтаб қолмаслиги учун қурилмалар навбатма навбат тўхтатилади.

IMG_1214

Албатта аэрация станциясида ҳам кимёвий-бактериологик лаборатория мавжуд бўлиб, сув станциядан чиқиб, Салор ариғига ташланганига қадар кунига бир неча маротаба намуналар олиниб, сув тозалиги таҳлил қилинади. Бу жараёнда оқава сув 80 фоизгача тозаланади.   Бугунги кунда аэрация станцияси аҳоли яшайдиган ҳудудга кириб қолганлиги учун уни 2030 йилгача босқичма-босқич  шаҳар ташқарисига кўчириш лойиҳаси ишлаб чиқилган.

IMG_1254

Салор аэрация станцияси ходимларини қийнаётган асосий муаммолардан бири аҳолида экологик маданиятни етишмаслиги, ариқ ва канал бўйида истиқомат қилаётганлар барча ахлатни сувга ташлашлари бўлса, иккинчи муаммо йирик корхоналар томонидан кимёвий зарарланган чиқинди сувларини сув ҳавзаларига оқизишидир. Бундай корхоналарда сувни фильтрлаш қурилмалари мавжуд бўлсада, уларни ишлатишдан кўра, белгиланган жаримани тўлаш уларга арзонга тушмоқда. Натижада атроф-муҳитнинг зарарланиши ортмоқда. Албатта, бу омил аҳолининг соғлиғига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Табиат ҳеч қачон янгилишмайди ва дунёдаги мавжуд сув Ер шарининг аҳолисига етади. Аммо инсониятнинг ундан мақсадсиз, исроф қилган ҳолда фойдаланиши ичимлик сувининг муаммосини келтириб чиқармоқда. Оддий ҳисоб-китоблардан маълумки, Ўзбекистонда аҳоли бир куни атиги 14 литр сувни истеъмол қилиб, қолган 300 литрини ифлослантириб тўкиб ташлайди. Бугунги кунда 1 м3 сувнинг нархи 265 сўм бўлиб, унинг арзонлиги ҳам қисман мазкур муаммонинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Яна бир муаммо тоза ичимлик сувининг қишлоқ хўжалигида ишлатилишидир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, юртимизда  1900 минг куб сув ушбу мақсадларда ишлатилиб келмоқда, бу эса яна бир марта ҳар биримиздан оби-ҳаётни тежаш ва йилдан йилга кескинлашиб бораётган ичимлик суви муаммосини олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшишни талаб этади.

Наргис ҚОСИМОВА.

 

 

 

 

ekobarqaror.uz

Президент қарори: “Тоза ичимлик суви” жамғармаси тузилади

Шавкат Мирзиёев "2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги қарорга имзо чекди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 

Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистонда мустақиллик йилларида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида каттагина ишлар амалга оширилди. Ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича ғоят муҳим дастурлар ва лойиҳаларни изчиллик билан рўёбга чиқариш шаҳар ва туманларда, шу жумладан, қишлоқ жойларда сув таъминоти ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. 

Кейинги олти йилнинг ўзидагина 13 минг километрга яқин сув қувурлари ва водопровод тармоқлари, 1,6 мингтадан кўпроқ сув чиқариш қудуқлари, шунингдек, 1,4 мингта сув босимини ҳосил қиладиган минора ва резервуарлар барпо этилди ҳамда реконструкция қилинди. Натижада, жумладан, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ва кредитларини жалб этиш ҳисобига ичимлик суви билан таъминланмаган кўпгина аҳоли пунктлари сифати ва хавфсизлиги бўйича замонавий талабларга мос келадиган сув билан таъминланди. 

Шу билан бирга, айрим минтақаларни, энг аввало, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларини сифатли ичимлик суви билан таъминлашнинг бир қанча ечилмаган муаммолари ҳамон сақланиб қолмоқда. 

Аҳоли сонининг муттасил ортиб бориши, янги турар жой массивлари барпо этилиши, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг тобора кенгайиши энергия ва ресурларни тежайдиган замонавий технологияларни фаол жорий этиш асосида сув олиш иншоотларини, сув қувурлари, насос станциялари, тақсимлаш узеллари ва водопровод тармоқларини модернизациялаш ва илдам ривожлантиришга йўналтирилган кафолатланган сув таъминоти тизимини тубдан яхшилаш бўйича амалий чоралар кўрилишини тақозо этмоқда. 

Аҳолининг кенг қатламлари яшаши учун, айниқса, қишлоқ жойларда, шинам ва қулай ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, истеъмолчилар учун ҳамма жойда сифатли ичимлик суви етказиб берилишига эришиш, республикада сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида: 

1. Қуйидагилар 2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини янада ривожлантириш ҳамда модернизациялашнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин: 

аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойлардаги аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш; 

сув олиш, канализация иншоотлари ҳамда водопровод тармоқларининг янгиларини қуриш, мавжудларини қайта тиклаш ва реконструкция қилиш, шунингдек, сув таъминоти ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ускуналар, машиналар, механизмлар, таъмирлаш-фойдаланиш ва ўлчов техникаси билан жиҳозлаш; 

сув таъминоти соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан, истеъмол қилинган сув ва кўрсатилган хизматлар ҳажмини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш; 

ичимлик суви ишлаб чиқаришнинг технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини ошириш, белгиланган талабларга мувофиқ сувнинг сифатли бўлишини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнига энергия ҳамда сувни тежайдиган технологиялар ва ускуналарни татбиқ этиш; 

сув таъминоти ва канализация тизимларини, шу жумладан, давлат билан хусусий сектор шериклиги асосида бошқарувнинг бозор тамойилларига мос келадиган механизмларини жорий этиш; 

сув таъминоти ташкилотларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларга нарх шакллантириш тартибини такомиллаштириш. 

2. 2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури (кейинги ўринларда Дастур) тасдиқлансин, у қуйидагиларни ўз ичига олади: 

2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурининг йиғма параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурини молиялаштиришнинг йиғма параметрлари 2-иловага мувофиқ; 

2017-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ичимлик суви таъминоти тизими объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилишнинг манзилли дастурлари 3.1-3.13-иловаларга мувофиқ; 

2017-2021 йилларда ҳудудлараро аҳамиятдаги ичимлик суви таъминоти тизими объектларини ҳамда алоҳида муҳим объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли дастури 4-иловага мувофиқ; 

2017-2021 йилларда халқаро молия ташкилотларининг кредитларини жалб этган ҳолда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш параметрлари 5-иловага мувофиқ; 

2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг машина ва механизмлари паркини мустаҳкамлаш параметрлари 6-иловага мувофиқ. 

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси ва вилоятлар ҳокимлари тасдиқланган Дастур параметрлари қатъий ўрнатилган муддатларда сўзсиз бажарилиши юзасидан шахсий жавобгардир. 

3. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш Республика комиссияси (кейинги ўринларда – Республика комиссияси) 7-иловага мувофиқ таркибда тузилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин: 

тадбирлар Дастури амалга оширилишини, ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш; 

аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда ичимлик суви таъминоти ва канализацияни ривожлантиришнинг ҳудудий схемаларини тасдиқлаш; 

сув олиш иншоотларида, насос станциялари ва сув тақсимлаш узелларида энергия тежайдиган замонавий насос ускуналарини татбиқ этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш; 

қудуқлар ва сув олиш иншоотларининг техник ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисида, шунингдек, ер ости сув ресурсларидан самарали фойдаланилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиб туриш; 

Дастур қандай бажарилаётганлигини ҳар чоракда кўриб чиқиш. 

Республика комиссиясига, зарур ҳолларда, тадбирлар Дастурининг йиғма ва манзилли параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин. 

4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Дастурни амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб белгилансин. 

5. “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” корхонаси ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида ихтисослаштирилган бош лойиҳа институти этиб белгилансин ва унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклансин: 

Республика ҳудудида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш, ривожлантириш ва реконструкция қилишни лойиҳалаштиришда ягона сиёсат ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, сув таъминоти ва канализация тизими объектларини лойиҳалаштириш бўйича ихтисослаштирилган бош ташкилот функцияларини амалга ошириш; 

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан илғор хорижий тажрибадан самарали фойдаланган ҳолда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш соҳасида техник тартибга солиш борасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга оид ўтказиладиган ишларда қатнашиш; 

аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш доирасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини ривожлантиришнинг ҳудудий схемаларини тузишда иштирок этиш; 

ичимлик сувининг кафолатланган манбалари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш усулларини жорий этиш, шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялашни лойиҳалашда оптимал техник ечимларни қўллаш; 

объектларни автоматлаштирилган тарзда лойиҳалаштиришнинг замонавий технологияларини, жумладан, қурилишнинг илғор методлари ва қурилиш материалларининг янги турлари қўлланилишини назарда тутган ҳолда жорий этиш; 

лойиҳалаштирилган объектлар қурилишининг барча босқичларида сифатли муаллифлик назоратини таъминлаш; 

етакчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларини жалб этган ҳолда, халқаро стандартлар даражасидаги юқори технологияли усуллар ва ускуналар қўлланилишини назарда тутувчи ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш соҳасида техник назоратни тартибга солишнинг замонавий норматив ҳужжатларини татбиқ этиш бўйича таклифлар тайёрлаш. 

6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йилнинг охирига қадар ҳар бир аҳоли пункти ва умуман ичимлик суви таъминоти ташкилотлари бўйича сув таъминоти тизими объектлари (қудуқлар, сув олиш иншоотлари, магистрал водопроводлар, тақсимлаш тармоқлари ва бошқа объектлар) паспортлаштирилишини, шунингдек, паспортлаштириш натижалари бўйича ичимлик суви таъминоти тизими объектларининг электрон маълумотлар базаси яратилишини таъминласин. 

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Дастурни амалга ошириш доирасида бажарилаётган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати, тузилган шартномаларнинг шартлари буюртмачилар ва пудрат ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин. 

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида “Тоза ичимлик суви” жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) тузилсин, унда жамғариладиган маблағлар: 

Дастурни бажариш доирасидаги лойиҳа-қидирув ишларини; 

Дастур доирасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришда фойдаланилади. 

9. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин: 

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ бўйича тушумлар ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган тегишли маблағлар; 

мақсадли бюджет маблағлари; 

халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари; 

халқаро донорларнинг грантлари, хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағлари; 

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг маблағлари; 

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар. 

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги “Тоза ичимлик суви” жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

11. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюм ва узеллар, технологик ҳужжатлар ва жиҳозлар 2022 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин. 

12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича аҳолига, айниқса, қишлоқ жойларда сифатли ичимлик суви етказиб берилишини ташкил этиш доирасида махсус техника учун ёқилғи-мойлаш материалларига зарур лимитлар ажратсин. 

13. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат архитекура ва қурилиш кўмитаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж.Раматов зиммасига юклансин. 

qalampir.uz

toshkent.uz Toshkent.Uz - Ичимлик Суви Қандай Тозаланади? Ёхуд Тошкент Сув Тозалаш Иншоотлари Фаолиятига Бир Назар

Ичимлик суви қандай тозаланади? ёхуд Тошкент сув тозалаш иншоотлари фаолиятига бир назар

   -Ҳой, крандан сув ичма! Ана чойнакда совуқ чой бор. Кеча Сурайё холанг ҳам крандан сув ичиб, қорни оғриб қолганини айтди.

   Севара 12 яшар ўғли Комилжонни койиб, сув тўлдирилган пиёлани унинг қўлидан тортиб олди.

  -Ойи, мактабда ўқитувчимиз, крандаги сув тоза, уни мутахассислар бир неча маротаба текшириб, зарарсизлантириб, кейин истеъмол учун узатишларини айтувдилар.

   -Ўқитувчинг айтаверади-да, ундан кўра сен менинг гапимга қулоқ сол. Қара, жумракдан сувнинг оппоқ бўлиб оқишини?! Ғирт хлор.

   Комилжон ноилож чойнакдаги совуқ чойни пиёлага қўйиб ичдида, индамай хонасига кириб кетди.

  Бундай ҳолатларни деярли ҳар бир хонадонда кузатиш мумкин. Биз ҳар куни истеъмол қилаётган сувимиз қанчалик тоза ва жавобни истеъмолга яроқли? Краннинг жумрагидан оқаётган сувни қайнатмасдан ичиш мумкинми? Пойтахтимизга етказиб берилаётган оби-ҳаёт қандай текширишлардан ўтади? Мазкур саволларга Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси “Сувсоз” давлат унитар корхонаси кўмагида Қодирия сув олиш иншооти ва Салар аэрация станциясига ташкил этилган медиа-тур давомида жавоб олдик.

  Қулай, барқарор атроф-муҳитни яратишда асосий эътибор биринчи галда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилади. Зеро, етказиб бериладигнан сувнинг тозалиги ва истеъмолга яроқлилиги биринчи галда аҳоли саломатлилигининг гаровидир. “Сувсоз” ДУК Ўзбекистон Республикасида йирик коммунал корхоналаридан бири бўлиб, унинг асосий вазифасига Тошкент шаҳрини узлуксиз сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, шаҳар оқова сувларини ажратиш ҳамда тозалаш киради. Сув иншооти 1969 йилда босқичма -босқич қурила бошланган. Айни пайтда иношоат томонидан аҳолига етказиб бериладиган сув тоза бўлиб, барча давлат стандартларига мос келади.

   -Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг водопровод билан таъминланганлик даражаси 99 фоизни, канализация билан эса 92 фоиздан ортиғини ташкил этади. Шаҳар аҳолиси ҳар куни 1,375 млн.м3 атрофида ичимлик сувини истеъмол қилади, дейди Қодирия сув олиш иншоати бош маслаҳатчиси Зокир Салиходжаев. – Айни пайтда Тошкентга бир сонияда 20 м3 сув узатилади. Тошкент шаҳрининг сув таъминоти 7 та сув олиш иншоотлари орқали амалга оширилади, шулардан бири Қодирия сув иншоотидир. Тошкент шаҳар сув таъминоти тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, қувват тежайдиган технологияларни жалб этиш, шаҳарни ичимлик суви билан узлуксиз таъминлашни кучайтириш, шунингдек, корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш учун Тошкент шаҳар хокимияти ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги кредит келишуви доирасида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида “Тошкент шаҳар сув таъминоти тизимини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳаси тўлиқ амалга оширилди. Лойиҳа доирасида ишлатиб бўлинган жиҳозларни замонавийларига алмаштириш билан учта йирик сув чиқарувчи иншоотнинг қайта таъмирланиши амалга оширилди. Лойиҳа доирасида “Қодирия” водопроводининг бош иншоотларида янги насосларни ўрнатиш, назорат ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш орқали биринчи кўтарилишнинг иккита насос станцияларида горизонтал насослар алмаштирилди ҳамда эксплуатацияга топширилди. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида электр қувватининг ойлик иқтисоди соатига 2,5 млн.кВт ёки 20-25 фоизни ташкил этди. Ботувчи насосларни янги русумдаги насосларга алмаштириш, назорат ҳамда бошқарувнинг автоматлашган тизимини жорий этиш орқали Қибрай водопровод иншоотларида таъмирлаш ишлари ўтказилди.

  Қодирия сув олиш иншоотида 200 нафар ишчи эгилувчан жадвал асосида кечаю-кундуз меҳнат қилишади. Аксарият ишчилар оталарининг йўлларини давом этиб келишмоқда. Дарахтлар ва гуллар экилган йўлаклардан иншоотнинг сув тозалаш цехига ўтиб борар эканмиз, атрофнинг ободонлиги инсоннинг кўзини қувонтиради. Цехда қатъий тозаликка риоя қилинади. “Сувсоз” трести бош муҳандисининг муовини Ғайбулла Эргашевнинг фикрига кўра, иншоотдан узатилаётган сув юз фоиз тозадир. Аммо баъзи ҳолатларда сувнинг бир оз хиралиги, бугунги кунда мавжуд сув узатиш қувурларининг 55 фоизи талабга жавоб бермаслиги оқибатидадир. Мазкур муаммони ечиш учун 35,70 млн. АҚШ доллари миқдорида Ислом тараққиёт банки иштирокида “Тошкент шаҳар канализация тизимини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилиб, қувурларни таъмирлаш йўлга қўйилмоқда.

   Сув чиқариш иншоотларининг кимёвий-бактериологик лабораторияси кечаю- кундуз фаолият юритиб, унинг ходимлари Тошкент шаҳрига узатиладиган ичимлик сувининг таркиби ҳамда сифатини таҳлил қиладилар. Бундан ташқари “Сувсоз” шаҳар бошқармасининг лабораториялари 300 та объектларда, яъни болалар боғчалари, мактаблар, бозорлар ва бошқаларда сув назоратини амалга оширишади.

  - Кимёвий таҳлиллар бир ойда бир марта олиниб, қисқа кимёвий таҳлиллар, яъни сувга турли хил оқава сувларнинг қўшилиши мумкин бўлган жойда бир кунда икки маротаба намуна олиниб, текширилади, дейди биз билан суҳбатда кимёвий-бактериологик лаборатория бошлиғи Фарида Агзамова. -Ҳар 3 соатда олинадиган намуналар сувнинг сифатини кўрсатиб берувчи омил ҳисобланади. Бактериологик таҳлиллар эса бир кунда бир маротаба, кириб келаётган манбада олинади. Бу таҳлиллар натижасида сувга қай пайтда қанча регентлар қўшиш мукинлигини кўрсатади.

  Иншоот юқори нуқтада жойлашганлиги сабабли тозаланган сув ўз оқими билан келиб шаҳарга узатилади. Айтиш жоизки, пойтахтимизни тоза ичимлик суви билан мунтазам таъминлаб бериш учун 310 та водопровод-канализация насос станциялари фаолият юритиб, уларнинг аксарияти автоматлаштирилган режимда ишлайдиган замонавий насос агрегатлар бўлиб, улардан фойдаланиш натижасида 2012 йилга нисбатан электр қувватини ўртача йиллик иқтисод қилишни модернизациялаш натижасида соатига 5,963 миллион киловатни ташкил этди. Модернизациялаш ишларини давом эттириш ва ЎзР Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 25 июндаги “Тошкент шаҳрининг ичимлик суви таъминотива сувоқова тизимига замонавий энергия тежайдиган технологияларни тадбиқ қилиш ва модернизация қурилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 179-сонли Қарорининг ижросини таъсинлаш учун “ГРУНДФОС” компанияси билан 3456,1 минг евро миқдорида 239 та агрегат насосларини олиб келиш бўйича келишув имзоланган.

   Салор аэрация станцияси иккиламчи сув манбаи

   Канализация сувларини тозалаб, улардан фойдаланиш бутун дунёда кенг тарқалган. Айниқса кескин сув етишмовчилиги муаммосидан азият чекаётган давлатлар билан бир қаторда, бир қарашда сув сероб бўлган Европа давлатларида ҳам мазкур усул кенг қўлланилади. Зеро, ичимлик сувидан фақатгина мақсадли фойдаланиш, хўжалик эҳтиёжларига эса иккиламчи тозланган сувларни ишлатиш оби-ҳаёт муаммосини қисман бўлсада ҳал қилишга ёрдам беради.

   Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларни канализация сувларининг зараридан муҳофазалаш ва фойдаланган сувни тозалаш вазифасини Салор аэрация станцияси ўтайди. 82 гектар ерда жойлашган иншоатда 240 нафар ишчи меҳнат қилади.

   Унинг тарихига назар ташласак, 1924 йилларда Тошкент шаҳрига “Первенец” номли ичимлик суви етказиб бериладиган станция қурилган. Аммо оқова сувларининг тозаланиши муаммо бўлиб қолган эди. Шу сабабли шаҳар ташқарисида , ҳозирги Сергели тумании Саадий кўчасида, Салор ариғини қирғоғининг бўйига 1935-37 йилларда станция қурилиши бошланиб, 1961 йил 12 апрель куни фойдаланишга топширилган. 1980 йилларга келиб иншоотнинг кучи 970 минг куб сувни тозалаш қувватига эга бўлди. Ҳозирга келиб бир суткада 750-800 минг куб оқова сув қабул қилиниб, тозалаб, зарарсизлантиргач, Салор ариғига оқизилади ва ундан балиқчилик хўжаликлари фойдаланади.

  -Сув бир неча босқичда тозаланади, дейди Салор аэрация станциясининг бошлиғи Камолбой Сарибоев.- Биринчи босқич механик усулда тозалаш бўлиб, унда сувдаги ахлатларнинг барчаси ушлаб қолинади. Сўнг сув каналлар орқали бирламчи сув тиндиргичларга ўтилиб, ундаги ноорганик моддалар 30-40 фоизгача ушлаб қолинади. Биологик тозалаш бўлимида 60 метрли учта секцияли аэротехника мавжуд бўлиб, 805 метрли 7 та секция аэротехника ва 22 та иккиламчи тиндиргичда тозаланади. Ҳавони ҳайдаш бўлимида эса атмосферадаги ҳаво сўрилиб, аэротехника қувурларига тақсимланади. Бунда сувдаги мавжуд органик моддалар нордонлаштирилиб, тозаланади. Бундан сўнг сув иккиламчи тиндиргичларга ўтказилиб, у ерда сувнинг лойқаси пастга туширилгач, тинган сув каналлар орқали хлорлаш учун каналга жўнатилади. 1996 йилга қадар станцияда сув газсимон хлорда зарарсизлантирилган. Ушбу модданинг аҳоли соғлиғига зарарини инобатга олиб, 2013 йили гипохларид натрий цехи ишга туширилиб, сувни зарарлансизтирилиш мазкур кимёвий моддалар билан тозалана бошланди. Бу жараёнда сувдаги мавжуд паразитлар, бактериялар нобуд бўлади. Чўктирилган лойқа ҳам бир неча маротаба тиндирилиб, зарарсизлантирилиб қуйқа майдонига ташланади. У ердан “Махсустранс” ташкилоти шартномага кўра чиқиндиларни ташқарига олиб чиқишиб кетишади. Ўтган йилдан бошлаб Ислом тараққиёт банкидан олинган кредитга асосан тозалаш конструкцияларнинг металл қурилмалари алмаштирила бошланди. Ушбу реконструкция 7 та босқичдан иборат бўлиб, тозалаш жараёни тўхтаб қолмаслиги учун қурилмалар навбатма навбат тўхтатилади.

   Албатта аэрация станциясида ҳам кимёвий-бактериологик лаборатория мавжуд бўлиб, сув станциядан чиқиб, Салор ариғига ташланганига қадар кунига бир неча маротаба намуналар олиниб, сув тозалиги таҳлил қилинади. Бу жараёнда оқава сув 80 фоизгача тозаланади. Бугунги кунда аэрация станцияси аҳоли яшайдиган ҳудудга кириб қолганлиги учун уни 2030 йилгача босқичма-босқич шаҳар ташқарисига кўчириш лойиҳаси ишлаб чиқилган.

  Салор аэрация станцияси ходимларини қийнаётган асосий муаммолардан бири аҳолида экологик маданиятни етишмаслиги, ариқ ва канал бўйида истиқомат қилаётганлар барча ахлатни сувга ташлашлари бўлса, иккинчи муаммо йирик корхоналар томонидан кимёвий зарарланган чиқинди сувларини сув ҳавзаларига оқизишидир. Бундай корхоналарда сувни фильтрлаш қурилмалари мавжуд бўлсада, уларни ишлатишдан кўра, белгиланган жаримани тўлаш уларга арзонга тушмоқда. Натижада атроф-муҳитнинг зарарланиши ортмоқда. Албатта, бу омил аҳолининг соғлиғига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди.

   Табиат ҳеч қачон янгилишмайди ва дунёдаги мавжуд сув Ер шарининг аҳолисига етади. Аммо инсониятнинг ундан мақсадсиз, исроф қилган ҳолда фойдаланиши ичимлик сувининг муаммосини келтириб чиқармоқда. Оддий ҳисоб-китоблардан маълумки, Ўзбекистонда аҳоли бир куни атиги 14 литр сувни истеъмол қилиб, қолган 300 литрини ифлослантириб тўкиб ташлайди. Бугунги кунда 1 м3 сувнинг нархи 265 сўм бўлиб, унинг арзонлиги ҳам қисман мазкур муаммонинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Яна бир муаммо тоза ичимлик сувининг қишлоқ хўжалигида ишлатилишидир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, юртимизда 1900 минг куб сув ушбу мақсадларда ишлатилиб келмоқда, бу эса яна бир марта ҳар биримиздан оби-ҳаётни тежаш ва йилдан йилга кескинлашиб бораётган ичимлик суви муаммосини олдини олишга ўз ҳиссамизни қўшишни талаб этади.

   Наргис ҚОСИМОВА

  журналист

Печать 05 Июнь 2014 Ўқилди: 5904



toshkent.uz

Нотўғри огоҳлантириш ва ичимлик суви машмашалари қандай ҳал этилди?

 “НЕГА ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИ КЕЛДИ?”

Маҳалламизнинг ярмида газ бор, ярмида йўқ. Қишда менга ўхшаган қарияларга уйда ўтириш жуда қийин бўлиб қолади. Бундан ташқари ичимлик суви масаласи ҳам бор. Сув идорасидан менга 715 000 сўм қарздорлик ҳақида огоҳлантириш хати келди. Код рақами эса 062/0468 ёзилган. Менинг код рақамим эса 062/0476. Ваҳоланки, менга 2014 йил қарздорлигим йўқлиги ҳақида маълумотнома беришганди. 2015 йил учун ҳам тўловни амалга ошириб келяпман. 10 кун ичида агар қарздорликни тўламасам, ҳар бир кечиктирилган кун учун эса пеня олинаркан, иш судга ошириларкан. Ана шу масалани ечишда ёрдам берсангиз.

Ш.Ҳамдамов,

Самарқанд шаҳри, Майсазор маҳалласидан

БИРИНИКИ БОШҚАСИГА?!

О.Очилов, Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари:

— Табиий газ таъминоти бўйича “Самарқандшаҳаргаз” филиали томонидан белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида Майсазор маҳалласидаги аҳоли хонадонларнинг газ таъминоти яхшиланди. Ичимлик суви бўйича Зарафшон кўчаси 2-берк кўча 48-уй аввал битта ҳовли бўлган, ҳозирда иккига бўлиниб, алоҳида иккита хонадон ҳисобида келмоқда.

Биринчи 48-хонадон Хожимамедова Темуранинг (тўлов коди 062/0468)га тегишли бўлиб, Зарафшон кўчаси 2 берк кўча 48-А уй ҳисобланади. Ичимлик сувидан бўлган қарзни тўлаш учун юборилган огоҳлантириш хати аслида Зарафшон кўчаси 2-берк кўча 48-уйда яшовчи Хожимамедова Темуранинг қарзи ҳисобланади, англашилмовчилик сабабли Ш.Ҳамдамовнинг қўлига бориб етган. Вазият ўрганилган, Ш.Ҳамдамов “Сувоқава” ИЧДКга  эътирози йўқлигини билдирди.

ТАҲРИРИЯТ: ушбу мурожаатдаги икки масаланинг ўрганилган натижалари бўйича Майсазор маҳалла раиси Н.Қосимованинг маълумотномаси ва Ш.Ҳамдамовнинг тушунтириш хати ҳам илова қилинган. Аммо бугунги кунда барча соҳада марказлашган тизим амалга татбиқ этилаётган даврда, бундай англашилмовчиликка йўл қўйилиши қанчалик тўғри? Ваҳоланки, мазкур  фуқарога огоҳлантириш хати англашилмовчилик сабаб йўлланганини ҳудуднинг ўзидаёқ ҳал этиш қанчалик вақт талаб этади?

8 ЙИЛЛИК МАСАЛА: КИМ ҲАЛ ЭТАДИ?

Мана 8 йилдирки, ичимлик суви масаласи ҳал этилмай келмоқда. Сал кам 1 километр узоқликдаги Норин дарёсидан сув ташиймиз. Жуда кўп маротаба керакли ташкилотларга мурожаат қилдик. Натижа бўлмагач, маҳалла фуқаролари ўз ҳисобидан бу муаммони ҳал этмоқчи эдик, аммо уддалай олмадик. Иложсизликдан сизларга мурожаат қиляпмиз.

Т.Усмонов, Наманган вилояти

Учқўрғон тумани Чек маҳалла

3-тор Ҳамза кўчасидан

ДАВЛАТ МАБЛАҒАЛАРИ НИМА УЧУН САРФЛАНАДИ?

Т.Дадабаев, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари:

— Фуқаро мурожаати мутахассислар томонидан жойида чиқиб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Учқўрғон тумани Чек маҳалла Ҳамза 3-берк кўчасидаги 8 та хонадондан 4 та хонадон эгалари ўз ҳисобларидан Ҳамза кўчасидан ўтган Д-76 марказий тармоғидан  ичимлик сувини тортиб олганликлари, фуқаро Т.Усмонов хонадонида ичимлик суви чиқиб турганлиги ҳамда бошқа хонадонларда ичимлик суви йўқлигини аниқланди.

Аризачи Т.Усмонов билан суҳбатлашилганда, йилнинг март-апрел ойларигача ичимлик суви бир меъёрда бўлиши, бироқ кунлар исиши билан ичимлик сувга талаб ортиши натижасида таъминотда танқисликлар кузатилишини таъкидлади.

Аризачи ва ушбу кўчадаги хонадон эгаларига давлат капитал маблағлари ҳисобидан асосан янги иншоотлар қуриш ҳамда марказий кўчаларга ичимлик сув тармоқларини тортиш ишларининг бажарилиши, ички кўчаларга эса туман сув таъминоти корхонасидан рухсат олган ҳолда аҳоли ўз маблағлари ҳисобидан ичимлик сув тармоғи тортиши лозимлиги тушунтирилди.

Шунингдек, туман “Учқўрғон ичимлик сув” шўъба корхонасига МФЙда истеъмолчиларни хатловдан ўтказиш ҳамда ичимлик сувидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

ТАҲРИРИЯТ: Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу ҳолат назоратга олинганлиги ҳам маълум қилинган. Ўйлаймизки, мурожаатдаги ҳудуд истеъмолчиларининг ички кўчаларга ўз ҳисобидан ичимлик суви тармоғи тортилиши борасидаги саъй-ҳаракатларида  ҳам вилоят ҳокимлиги ўз ёрдамини аямайди, тушунтиришлар беради.

“РЕЖАГА КИРИТИЛГАН-У, БАЖАРИЛМАДИ”

Биз яшаб турган маҳаллани ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 2011 йил феврал ойида Шаҳрихон «сувоқава» идораси билан келишилган ҳолда қудуқ кавлаш учун лойиҳа ҳужжатлари тайёрланган ва 2012 йилда режага киритилган эди. Аммо 2015 йилни биринчи ярми ўтди ҳамки иш бошлангани йўқ. Беш йилдан буён ваъда беришиб, бажаришмаяпти.

Аширали Зокиров, Андижон вилояти Шаҳрихон тумани

 

         “АНДИЖОНЛИК”ЛАР СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

Ш.Тўхтабоев, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари адлия маслаҳатчиси:

— Фуқаро А.Зокировнинг Шаҳрихон шаҳар Андижонлик маҳалласи ичимлик суви билан таъминлаш дастурига киритилмаётганлигидан норози бўлиб йўлланган мурожаати мавжуд ҳужжатлар асосида ўрганилди.

Айнан шу мазмунда ёзган мурожаатлари вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, натижалари ҳақида тушунтириш бериб жавоб хатлари юборилган.

Хусусан, Шаҳрихон туманида иккита «Андижонлик» номли маҳалла фуқаро йиғинлари мавжудлиги, биринчиси Шаҳрихон туман, Ўрта-Шаҳрихон ҚФЙ ҳудудида ва иккинчиси Шаҳрихон шаҳар ҳудудида бўлиб, 2015 йилда Ўрта-Шаҳрихон ҚФЙ ҳудудидаги «Андижонлик» маҳалласига сув тармоғи қурилиши режалаштирилган. Шаҳрихон шаҳар Андижонлик маҳалласини сув таъминотини яхшилаш бўйича эса 1 қудуқ ва 1,5 км. сув тармоғини қуриш учун 2016 йилда инвестиция дастурига киритилган.

“НЕГА 400 000 СЎМ ҚАРЗДОРЛИК ЧИҚҚАН?”

Мен газ истеъмоли учун газ ҳисоблагич бўйича тўлов тўлайман. Негадир Олмазор туман газ ходимлари неча йиллардан буён ҳисоблагич борлигига қарамасдан истеъмолни киши бошига ҳисоблаб, қарз ёзиб ташлашган. Улар бирор марта огоҳлантиришмаган. 2015 йил 10 апрелда газ ҳисоблагични давлат стандартидан ўтказдим. Улар ҳисоблагични тўғри ишлаётгани ҳақида маълумот беришган. Шундай экан, мен нима учун яна 400 000 (тўрт юз минг) сўмдан ортиқ пул тўлашим керак?

Феруза Низомова, Тошкент шаҳри Олмазор тумани

САБАБЛАР ОЙДИНЛАШДИ, ТУШУНТИРИШ БЕРИЛДИ

А.Қаюмов, “Тошкентшаҳаргаз” филиали бошлиғи в.в.б:

— Фуқаро Ф.Низомованинг фойдаланилган табиий газ учун амалга оширилган тўловларига  аниқлик киритиш бўйича мурожаати “Олмазортумангаз” фойдаланиш хизматининг масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Истеъмолчида юзага келган ҳолат ўрганилганда қарздорлик хонадонга ўрнатилган газ ҳисоблагич давлат қиёслаш кўригидан ўз вақтида ўтказилмаганлиги сабабли туман газ идораси томонидан меъёр тариф ҳисобида ҳисобланиши натижасида қарздорлик юзага келган.

Газ ҳисоблагични давлат қиёслов кўригидан ўтказиш даврийлиги 4 йилда 1 маротаба қилиб белгиланган. Газ ҳисоблагич учун берилган давлат паспортида эса газ ҳисоблагични давлат кўригидан ўтказилиши муддати қайд этилган. Ана шу тартиблар, меъёрий ҳужжатлар бўйича ҳисобланган тўловлар юзасидан истеъмолчига тушунтириш берилди. Газ ҳисоблагич “Метрология хизматлари кўрсатиш” Давлат корхонаси филиали томонидан берилган қиёслаш ҳақидаги сертификат туман газ бўлими  АСУ тизими рўйхатига киритилди.

 

darakchi.uz

Жинсий кувват хакида - DAVOLASH

Жинсий кувват хакида

Жинсий кувват хакида Машҳур ҳаким Абу Али ибн Синога бир киши томонидан хат юборилган бўлиб, унда шуларганда шаҳвоний қувват заифлашган. Бироқ авваллари у туғдириш қобилиятига эга бўлиб, унда шаҳвоний қувват ҳам кучли бўлган, лекин уни ҳаддан ташқари кўп сарфлаган.

Хатда айтилишича, ҳозир маний аввалги ҳолидек кўп ва сероб, бироқ у суюқ, шунингдек, унда сувлилик ошиб кетган. Олатнинг туриши ва таранглашуви ўзгарувчан бўлиб, аввалги ҳолига ўхшамайди, у бўшашган ҳамда камчиликлар янада ортган: ҳожат тугамай, мақсадга етмай ва иш битгунча чидолмай, манийнинг келиши тезлик қиладиган, кейин титроқ келадиган, лаззат сезилмайдиган бўлиб қолган.

 

Эркакларнингжинсий аъзоси насл қолдириш учун яратилган, десак, хато бўлмайди. Шундай экан, танадаги бошқарувчи аъзолар тўртта: мия, юрак, жигар ва икки мояк. Тўғри, жинсий аъзоси қирқилган, лекин узоқ яшаган одамлар тарихда йўқ эмас. Лекин Тангри бу аъзони тана учун зарур бўлган аввалги учта бошқарувчи аъзо, яъни мия, юрак ва жигар билан боғлаган.

Эркаклик аъзоси бошқарувчи уч аъзонинг ҳар биридан ўзи бажариши лозим бўлган иш учун маълум бир кўмакни олиб туради. Масалан, жинсий аъзо ҳисни асаблар воситасида миядан олади. Туғма ҳарорат ва ҳаётий руҳни артериялар, яъни урадиган томирлар воситасида юракдан олади. Ўзига оқиб келиб, манийга айланадиган қонни эса урмайдиган томирлар – веналар орқали жигардан олади.

 

Ибн Сино айтадилар: «Шикоят қилувчи киши аёлни кўрганда юролмай, ўтириб қолса ва, ниҳоят, шаҳвати қўзғолса, бундай ҳолда мен мия ва асабларни уларга хос бўлган до рилар билан даволайман. Агар шикоят шундай бўлса: унинг ҳисси [жойида] бўлса ҳамда [олати] қўзғолса, бироқ қўзғолиш заиф бўлиб, у билан мақсадга етолмаса ва туғма ҳарорат унга ҳамроҳлик қилмаслиги сабабли лаззати етук бўлмаса, натижада унда қўрқинч, хижолат чекиш ва уялиш ҳалатлари юзага келса, мен бундай ҳолларда юрак ва артерияларни даволайман.

 

Агар шикоят манийнинг оз ва сувсимонлиги ёки бошқа бирор хил бузуқлиги: суюқлиги, уни тутиб бўлмаслиги, совуқлиги, қотиб ёки қуюлиб қолиши, рангининг қизил, 1сўк ёки қорага айланиши ёки ҳидининг одатдаги хурмо гулининг ҳидига ўхшашлигидан бошқа ҳидга ўтиши ёки ёқимсиз ҳидга эга бўлиши ва булардан бошқа сифатлардан иборат бўлса, мен бундай ҳолларда жигар, қон ва ҳаракатсиз томир [вена] ларни даволайман».

Юқоридаги мисолга қайтамиз: маний совуган ва суюқлашган; унинг чиқиши одатда- ги вақтидан олдин ва тез бўлган. Лаззатла- ниш ҳам ўзгарган ва камайган. Демак, бутун диққатни манийни қуюлтириш ва иситишга қаратиш лозим. Бунда маний талаб қондирилмасдан олдин ўз қопидан шошиб соғилиб кетмаслиги учун унинг боғичларини кучайтиришдан ҳамда мақсад амалга ошадиган вақтгача манийни кучли тутиб ва ушлаб турадиган қилишдан иборат.

 

Манийни қуюлтириш, иситиш, совуқлик ҳамда суюқлигини кетказиш овқатлар ва дорилар билан бўлади.Қуйида кўрсатиладиган олтита нарсанинг табиати инсон табиатига мос бўлмаганида доимо уларнинг тадбирини кўриб туриш керак бўлади. Булар баданни ўраб турган ҳаво, ҳаракат ва ҳаракатсизлик, овқат ва ичимликлар, уйқу ва уйғоқлик, ҳаммом қабул қилиш ва жинсий алоқадан иборат.

 

Овқатларга қуйидагилар киради: барча кам ёғ бўлмаган қуритилган гўштлар; тухум сариғи, пиёз ва Шом порей пиёзидан тайёрланадиган таомлар, ҳалимлар ва тандирга ёпиладиган овқатлар; қовурмалар ва барча ширинликлар, шунингдек, асал ёки қамишшакар ё каллақанд ва янчилган нўхотдан тайёрланган ҳолвалар. Гўштлардан яна чумчуқ гўштлари, мияси ва тухумлари; каптар болалари, қўзичоқ, шунингдек хўроз ва бошқа хайвонларнинг мояклари киради. Агар топилса, хўроз мояклари, қушларнинг думғазалари, қушларни қайнатганда ёғлари тўдаланиб қоладиган жойлари ва териларининг сарғиш ерлари ҳам жуда зарур.

 

Барча ачимаган сутлар, пишлоқ, оғиз сути ва ширгуруч ўта фойдалидир.Мевалардан узумнинг барча тури, хусусан, нордонлик аралашмаган, ширинлиги кучли бўлган янги узум шифодир.Мағизнинг ҳамма турлари, чунончи ёнғоқ, бо- дом, сақич дарахтининг меваси, писта, фундук, санавбар меваси, норжил, яъни кокос ёнғоғининг ҳўл ва қуруқ мағизлари, катта санавбар бужури (буни чилғўза дейдилар) фойдалидир.

Сабзавотлардан сабзи, морчуба, кангар, кўзиқорин, ёввойи пиёз, шолғом, қора беда муҳим саналади.Ачиган сутлардан, шунингдек, сирка, ғўраёрланган гўштлардан сақланиш керак. Қайнатма шўрваларнинг барча турларидан, улар хоҳ нордон бўлсин, хоҳ чучук, тийилиш зарур, чунки ундан вужудга келган маний суюқликда уларга ўхшаш бўлади.Ях (муз)дан, қордан, бўзадан, шолғом сувидан ва жуда совуқ сувдан сақланиш керак; совуқлиги ўртача сув билан кифояланиш лозим.

 

Ичимликлардан гулоб ва асал суви ичилади; агар у иккаласига дориворлардан кўшилса, жуда яхши бўлади. Булар жавзбавво (мускат ёнғоғи), сунбул, қалампирмунчоқ, кичик қоқила, долчин, жавзбавво пўсти, хавлинжон, заъфарон, ҳил ва кабобалар бўлиб, уларнинг ҳар бири янчилади, бир зиғир латтага ўраб, гулоб ёки асал суви қайнаётган вақтда устига ташланади.

Шу дориворларнинг ҳаммасини бирдан ёки бирининг кетидан бирини қозонда пишириладиган таомларга солинади.Сув қўшилмаган, соф, хушбўй, эски узум шаробидан маст қилмайдиган, балки тетиклаштирадиган ва хурсанд қиладиган миқдорда ичилади.

Узум шаробини ичишдан ва у ҳақда гапириб, уни ичишни маслаҳат беришдан мақсад шуки, ҳақиқатдан меъда овқатни яхши ҳазм қилмаса, моддаси яхши бўлса ҳам, у овқат сифатли қонга айланмайди. Бирон-бир озуқлик моддаси ёки ичимлик меъда оловини қўзғотишда ва унинг ҳазм қилишини яхшилашда шаробчалик кучли таъсир қилолмайди. Қадимда ўтган ва ҳозирги кундаги барча табиблар пгу фикрдалар.

 

Мастлик эса у хоҳ узум шаробидан, хоҳ бошқасидан бўлсин, энг зарарли нарсадир.Юқорида айтилган олти нарсанинг бири бизни ўраб турган ҳаво ҳақида шуни айтиш керакки, жазирама иссиқ вақтлари баҳаво ертўлага ўхшаш жойларда туриш керак ва кучли иссиқ тунларда очиқ кенг жойларда бўлиш лозим. Чунки иссиқ ҳаво билан учрашиш ҳазмни бузади; ҳазм бузилса, қон камаяди ва бузилади. Агар қон бузилса, маний бузилади. Шунингдек, ҳар қандай иссиқ ҳаво асабни сусайтиради. Жинсий аъзонинг аксар баҳра олиши асабдан; аҳволининг яхшилиги асабнинг яхшилигидан ва ёмонлиги асабнинг ёмонлигидандир.

Олтита зарурий аҳволлардан яна бири – ҳаракат ва ҳаракатсизликдир. Узоқ вақт ҳаракатсиз ва сокинликда яшашдан ҳазм бузилади. Хусусан, бу ҳол кўп улов минишга одатланиб қолган кишиларда юз беради.

Овқатланганда йўл қўйиладиган катта хатолардан бири таомдан кейин ҳаракат қилишдир; буни асло қилмаслик керак.Яна заруриятлардан бири – уйқу ва бедорликдир. Уйқуга келганда, агар у мўътадил бўлса, яъни бир кеча-кундузда саккиз соатдан ўн соатгача бўлса, у шундай ҳолатки, усиз ҳазм тугал бўлмайди. Агар у шу миқдордан ошиб кетса, асабнинг бўшашиб кетишига ва қувватнинг тушишига сабаб бўлади. Шунингдек, бедорликнинг кўпи ҳам мияни куйдиради ва ҳазмни бузади.

Зарурий аҳволлардан яна бири – иссиқ сувда ювиниш. Ҳаммомда иссиқ сувда кўп ювиниш шаҳвоний қувват ишини бузади, дейилган. Бу ҳол унинг бадандаги моддаларни эритиб тарқатиши натижасида бўлади; ваҳоланки, бизу эритиб юборадиган нарсани ушлаб қолишга кўпроқ муҳтож бўламиз. Шунинг учун зарур бўлгандагина ҳаммомга тушиш билан чегараланиш керак. Жазирама кунларда аксар сонуқ сувда ювиниш керак. Иссиқ сувнинг зарари кўп бўлгани учун жуда зарур бўлганда бир ойда бир марта ҳаммомга тушилса, мақсадга мувофиқ.

Шаҳвоний қувват борасида шуни билиш керакки, аъзони даволаш тугамасдан ва унинг ўзи одатдаги аҳволига қайтмагунча жинсий алоқа билан шуғулланиш дуруст эмас. Маслаҳат шуки, жинсий алоқани кўп эслаш ва у ҳақида фикр юритиш ҳамда алоқага оид тасвирларга қараш лозим, шунда қўзғолиш кучаяди. Сусай1’ан шаҳвоний ҳис қўзғолса ва даво эм бўлиб, дард кетганига ишонч ҳосил бўлса, шундагипа жинсий алоқа билан оз-оздан шуғулланиб, аста-секин эски одатга қайтиш керак.Дори ва малҳам таомларДорилар мураккаб ва содда бўлади. Мураккаб дорилардан овқатлик хусусиятига эга бўлганлари биринчи навбатда ишлатилади ва биз уни мақтаймиз. Агар у билан мақсад амалга ошса, бошқасига ўтилмайди.

Дориларнинг биринчи қиладиган таъсири баданни енгиб олишидир; кейин охирида бадан дорини енгади. Масалан, саримсоқ ва асал шундай. Бу иккиси бир табиати билан ғизо (таом)га ҳамжинс, бошқа бир табиати билан эса дориларга ҳамжинс бўлади. Улар иккаласи ўз ҳарорати билан баданни енгади, кейин бадан уларни ҳазм қилади

Шундай даволардан яна бири – тухумни қизитиб (илитиб), устига турп уруғи, қичитқиўт уруғидан сепилади. Агар одам бадани кўпчишидан қўрқилмаса, ҳар бир тухум устига шу икки уруғнинг ҳар биридан ярим дирҳамдан сепиб, ютилади. Ёки устига ярим дирҳам вазнида янчилган кундур елимидан сепиб, ҳар куни иккита ёки учта тухум ютилади.

Яна қуймоқ бўлиб, у мол ёғи билан тайёрланади. Устига кўп пиёз тўғраб, қизаргунича олов устига қўйиб қўйилади. Ёки пишгандан кейин устига асал қўшилади, ё бўлмаса, пиёз ва гандано билан қовурилган қийма гўшт устига тухум солинади. Агар писта, фундук ва бодом кабиларнинг мағзини қўшиб, сўнг унинг устига мазкур хушбўй дориворлардан таъми ва ҳиди билинадиган миқдорда солинса, бу жуда яхши ва етук бўлади.

Бу соҳада етук нарсалардан яна бири – арслон мояги бўлиб, уни майдаланган гўшт ва ёққа солинади.Туяларнинг панирмояси ҳам шунга ўхшаш таъсир кўрсатади.Яхши таъсир қиладиган, бироқ иссиқ мижозларга ёқмайдиган дорилардан бири – ўттиз вазн янтоқ шакарни юз вазн янги соғилган сутга солиб, у эригунча ивитилади, сўнг уни сузиб, янтоқ тиканларидан тозаланади, сўнг қуюлгунича қайнатилади ва ширинлик сифатида бир қошиқ миқдорида яланади.

Яна пиёзни хавончада янчиб, суви сиқиб олинади, кейин унга икки ҳисса асал қўшиб, паст оловда, асал чўзилиб, секин оқадиган ҳолга келгунча пиширилади. Шундан кейин ундан ҳар кеча икки ёки уч қошиқдан яланади.

Шунингдек, индовнинг суви сиқиб олинади ва унга баробар миқдорида оқ нўхот олиб, у сув нўхотга қўшилади, нўхот уни шимиб олгунича қўйиб, сўнг у сояда қуритилади: Кейин яна устига сувнинг учдан бири қуйилади ва ҳар гал қуригунча кутиб турилади. Уч марта шундай қилингандан кейин нўхот янчилади ва сақич дарахтининг елими билан яхшилаб аралаштирилади, сижазий қанди (фонизи) билан маъжун қилиб, шароб ичганда газак сифатида истеъмол қилинади.

Яна дорилардан занжабил мураббоси, ёввойи сабзи мураббоси, сабзи мураббоси, сақич дарахти мураббоси, ҳаббуз-залам мураббоси, сановар меваси, яъни чилғўза мураббоси ва «ҳабби ал-қилқил», «ёввойи анор уруғи» мураббосини айтиш мумкин.

Ғизолиги билан эмас, шиддатли таъсири билан қувватни қайтарувчи маъжунлардан бири сақанқур маъжуни бўлиб, унинг сифати шундай: морчуба ва ёввойи сабзи уруғларининг ҳар биридан олти дирҳамдан; қизил ва оқ тунбош, қизил ва оқ баҳманларнинг ҳар биридан уч дирҳамдан; шолғом уруғи, беда уруғи, турп уруғи, пиёз уруғи, қичитқиўт уруғи ва сабзи уруғларининг ҳар биридан икки дирҳамдан; қовурилган денгиз пиёзи ва сақанқур киндигидан уч дирҳамдан; шумтолдан бир дирҳам, қамиш шакаридан йигирма дирҳам олинади ва буларнинг ҳаммасини янчиб, элакдан ўтказилади, сўнг кўпиги олинган асал билан аралаштирилади. Бир ичими тўрт дирҳам.

Шундай дорилардан яна бири катта атрифул бўлиб, у қувватни оширишда жуда етукдир. Бу-нинг учун Кобул ҳалиласи, балила, омила, мурч, узун мурчларнинг ҳар биридан ўн дирҳам, занжабил, дастарбош, жавзбавво пўсти, шитариж, ёввойи сабзиларнинг ҳар биридан ўн беш дирҳам; қизил ва оқ тунбаш, хабб ал-килқил, қобиғи тозаланган кунжут уруғи ва новвотларнинг ҳар биридан йигирма дирҳамдан; қизил ва оқ баҳманнинг ҳар биридан ўн дирҳамдан олиб янчилади ва элакдан ўтказиб, кўпиги олинган асал билан қўшиб, маъжун қилинади. Унинг бир ичими бир неча дирҳам.

Янада афзал дорилардан бири анбар жуворишини бўлиб, қуйида уни тайёрлаш усулини кўрсатамиз: кичик ва катта ҳил ҳамда жавзбавво пўстлоғининг ҳар биридан тўрт дирҳамдан; занжабил ва узун мурчнинг ҳар биридан ўн икки дирҳамдан, хитой долчинидан тўрт дирҳам, ушна ва дорчин (қирфа)нинг ҳар биридан икки дирҳамдан, қалампирмунчоқ ва заъфароннинг ҳар биридан ўн дирҳамдан; мускат ёнғоғидан беш дона, хушбўй сунбул, мастакий ва кулранг анибарнинг ҳар биридан икки дирҳамдан; соф мушк, мингдевона уруғи ва афюнларнинг ҳар биридан бир дирҳамдан, бальзам дарахтининг ёғидан олти дирҳам олинади. Афюнни бир ускурража мусалласда ивитилади, анбарни эса кичик идиш,да сомон чўғи ва олти ой сақлаб етилтирилади, шундан кейин истеъмол қилинади.

Тибетнинг баҳодирлари жинсий қувватини ошириш, оғиз ҳидини ёқимли қилиш, юз рангини яхшилаш ва ўзларига қарилик таъсир қилмаслиги учун хусров маъжунини истеъмол қилганлар. Улар бу маъжунни мақтайдиларва киши аъзоларига кўрсатадиган таъсиридан ажабланадилар. Бунга яқин таъсирга эга бўлган маъжунлар ҳамма вақт жуда камдан-кам учраган.

Шунга яқин маъжун сифати: индов уруғи ва кўкнор уруғларининг ҳар биридан йигирма дирҳамдан; назла ўтидан тўрт дирҳам ва занжабилдан уч дирҳам олиб, майбухтаж билан маъжун қилинади. Ҳар кеча ётиш олдидан бир ичими бир жавза миқдоридадир.Шулар жумласидан яна бири – хурмони янги соғилган сутга солиб, уни шимиб олгунча ивитилади, сўнг устига занжабил ва кундур елими қўшилади, сўнг истеъмол қилинади.

 

Ёки хурмо сутда пишиб титилиб кетгунча қайнатилади, кейин унга асал қўшилади ва оловда қайнатилади, у қуйилгач, ҳаммасига ўн дирҳам занжабил қўшилади.

Шунингдек, қуруқ темиртикан янчилади ва уни ҳўл темиртикан суви билан уч марта бўктириб ишланади; ҳар гал бўктиргандан кейин қуригунча қўйиб қўйилади ва янгидан янчилади, сўнг устига темиртикан суви қуйилади. Шу иш уч марта такрорланади.

 

Сут ва меваларни ортиқ севиб бўлмайди, бу иккаласи хилтларнинг сасиб чириши ва қон бузилишини келтириб чиқаради. Агар хилтларнинг сасиб чиришидан мизожи исиса, бу нуқсонни йўқотиш учун табиб қуйидаги икки тадбирдан бирини қўллайди: чиришнинг зарарларидан амин бўлиш учун уни суриб чиқарадиган дориларни кўпроқ истеъмол қилади. Агар бу билан иш олдинга юрмаса, иссиқлик даражаси камроқ бўлган маъжунларни ишлатади ёки юқорида зикр этилган мураккаб таркибли ғизолар ва содда дорилар билан кифояланиб, кучли маъжунларни бермайди.

 

Гунафша мураббоси тайёрлаб қўйилса, мақ- садга мувофиқдир. Қачонки жинсий аъзони жуда ҳам даволаш хоҳланса, юқоридаги маъжунлардан истаганини ейди. Агар пгунда бир озгина иситма сезилса, ушбу гунафшадан ўн дирҳам миқдорини олиб, унга бир дирҳам миқдорида турбид ва ярим дирҳам «дарахт пўкаги» қўшилади, бу иккаласида гунафша мураббосининг ширинлигини босадиган хусусият йўқ. Кейин ундан хўплаб ичилади, агар у бир неча бор ични сурса, чиришнинг зараридан сақланилади.Агар ундан бошқа дори хоҳланса, учта ёки бешта олхўрини олиб, пўсти арчилади ва бир дирҳам турбид, ярим дирҳам «дарахт пўкаги» билан эзиб қориштирилади, агар ични сурса, шунинг ўзи кифоя.

 

Юқорида манийнинг боғичларини кучайтириш лозим, деган жумла келди. Тангри икки моякни маний учун идиш – халта қилиб яратган ва уларга халта боғичларигаўхшаган боғичларни туташтирган. Агар шу туташув сусайиб, бўшашса, киши мақсадга етмасдан олдин манийни тез тўкиб юборади, натижада юқорида айтиб ўтилган дориларни истеъмол қилиш билан туташ йўлларини мустаҳкамлаш керак бўлади.

 

Яна шундай қилинади: оқ гулсафсар ёғи ёки шаббўй ёғи ё наргис ёғининг ҳар бир миқдорига ўн дирҳам назла ўти ва ярим дирҳам фарфиюн ва бир дона мушқ қўшиб, эзиб янчилади, сўнгунга тоза мум ёғидан қўшилади. Кейин шуэрлик олатларининг ҳаммаси, бел ва оёқларнинг пастки қисмлари ёғланади, бу ҳақиқатан кучлидир.

 

Агар арслон ёғи топилса, бу борада унингўзи етарли бўлиб, бошқа нарсага ҳожат йўқ. У билан эрлик олатлари ва оёқ таглари ёғланади, шунда у жуда ҳам фойдали бўлади.

Ангуза ёғи ҳам шулар жумласидан бўлиб, бу ишда жуда фойдалидир; у эзилади ва кунжут ёғига қўшиб, ҳар кеча баданга суртилади.

Шунингдек, Абу Жаҳл тарвузининг этидан икки дирҳам миқдори янчилади ва йигирма дирҳам миқдордаги кунжут ёғига солиб, ҳаммаси мис қозонда ёғи қолиб, суви кетгунча паст оловда қайнатилади. Бу тажрибадан ўтган дори. Унга чўпни ботириб, оловга яқинлаштирганда вишилласа, суви ҳали қолган бўлади; агар чўп вишилламасдан тезда ёниб кетса, суви бутунлай йўқолган бўлиб, шунда ёғтиниқлашади; кейин у айтиб ўтилган аъзоларга суртилади.

(Visited 1 989 times, 2 visits today)

davolash.ru

Ўзбекистонда туризмнинг ривожланиши — реферат

Ўзбекистонда  туризмнинг ривожланиши

 

1. Туризм инфратузилмаси  хакида тушунча. 

2.Ривожланиш  ва унинг асосий омиллари

3.Ўзбекистон республикасида туризм инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари.

 

 

1.Туризм инфратузилмаси  хакида тушунча

       

 Туризм    инфратузилмаси  деганда- туристларнинг туристик захирала-ридан  бемалол фойдаланишини таъминловчи бинолар тизими, мухандис-лик ва коммуникация тармоклари, шу жумладан йуллар , туризмнинг хилма хил корхоналари ва уларни керакли даражада ишлатиш, хамда туризм корхоналарининг ишлатилишини таъминлаш тушунилади.

Бу автомобил ва темир  йуллар, йул харакатини, хаво йулларини, денгиз ва дарё йулари харакатини тартибга солувчи тизимлар, иссиклик , электр ва телефон алокалари билан таъминлаш ва бошкалардир. Маълумки, туристик ресурсларсиз туризмнинг узи булмайди. Масалан, табиий-иклим, тарихий-маданий, маърифий, ижтимоий-маиший туризм обьектлари булган худудларда керакли инфратузилмани яратиш мухим масалалардан бири хисобланади. Йул курилиши сохасини олиб курайлик. Албатта сайехлар оддий йуловчилар эмас. Уларнинг саехати замон талабларига мос равишда булиши учун йулларнинг сифат даражаси кай ахволда эканлигини бир уйлаб курайлик. Йулларнинг равонлигига караб хам сайехлар окимининг  ошиши - бу шунчаки бир оддий , эътиборсиз гап эмас. Йуллар, бозорлар мамлакатнинг иктисодий ва маданий ахволи кай даражада эканлигидан далолатдир. Турист - энг аввало дам олувчидир. Жамгарган пулидан харж килиб келган турист чарчок нима эканлигини билмаслиги керак. Уни истеъмолчи эканлигини шу ерда хам зинхор  унутмаслигимиз лозим.  Булар нафакат автомобил йуллари, шунингдек, темир йулларга хам таълуклидир. Поезд релсларидан тортиб, унинг ичидаги коммуникация ва мухандислик тармокларининг барчаси - туризм инфратузилмасининг таркибий бир кисми халос. Поезд купьеларидаги иссиклик даражаси, езда ва кишда бир хил температурадаги холат - туризм хизматининг янада кутарилишидаги омиллардир. Турист ибтидоий жамият кишиси еки кай даражада ривож топган мамлакатлигидан катьий назар унинг оддий фукароси эмас. У юксак даражада хизмат курсатилишини истовчи (ва бунга хакли хам) истеъмолчидир. Мана шуни хеч качон туризмдан катта фойда кураман деган туроператорлар эсдан чикармасликлари керак. Нафакат автомобил еки темир йуллар, хатто туристлар учун махсус ажратилган йуллар хам талаб даражасида булмоги керак. Бу йул алохида ажралиб туриши, туристларга халакит берадиган даражада булмаслиги лозим.

Мехмонхона ва шунга  тенглаштирилган жойлардаги коммуникация ва мухандислик тармокларида хам  муаммолар булмаслиги туризм сохасининг янги погоналарга кутарилишида узига хос уринни эгаллайди. Бир тасаввур килиб курайлик: иссиклик тармоги ишламайдиган,  электр тармоги паст, канализация тармоги беркиб колган еки ичимлик суви талаб даражада булмаган мехмонхоналарда турист булиш. Мана булар ва бошкалар туризм ишининг ривожланишидаги кечиктириб булмас ва тезда хал килиниши зарур булган муаммолардир. Айникса, олис, тогли жойлар, йул трассалари каби худудларда бу муаммоларни хал этиш-осон иш эмас. Яъни, янада машаккатли ишдир. Хозир республикамизнинг автомобиллар катнайдиган трассалари шох бекатлари кай даражада.Трассалардаги шох бекатлар булмаган жойларни гапирмаса хам булади. Турист тезда хожатини чикариб оладиган, еки зарур тиббий ердам бериладиган объектларнинг узи йук хисоб. Аччик булса хам айтиш керак: туристлар хожатхоналари-ю бошка карвонсаройлар курилиши замон талаби даражасида эмас еки буларнинг узи хаттоки йук. Бундай курсаткич билан туризм ривожланишига ким кафолат беради. Бир вактлар ипак йули утган жойлардаги мухим масканларда карвонсаройлар булган. Карвонсаройлар савдо карвонлари учун хозирги вактлардаги мехмонхоналар вазифасини утаган. Унда карвонлар ва савдогарлар тунайдиган хоналардан тортиб, ичимлик суви, овкатланиш хизмати ва бошка хизматлар (табиблар, машшоклар, курикчилар) уз жойига куйилган. Юртимиз кухна тарих ва маданиятга эга. Хозирда канализация деб аталувчи тармок бундан уч минг йил аввал хизмат курсатганлигини исботловчи далилларни археологик олимларимиз тадкикот ишларида курсатиб беришган. Бу эса коммуникация тармоклари, ичимлик суви (сардобалар) махсус кувурлар - кулолчилик махсулотлари оркали олиб келинганлигидан далолдатдир. Мана шундай тарихий, анъанавий меросимизни яна тиклаш, замонавий холатга келтириш хам бугуннинг асл максадидир.

      Туризм инфратузилмасида банк ва молиявий ташкилотлар - хизматларнинг урни алохидадир. Туристлар саёхатда ва дам олишда хилма-хил хизмт турларидан фойдаланишни хохлайдилар. Яъни, уз хохиши буйича бирор нарса сотиб олишни исташади. Бунда улар кунгил очиш учун хар куни куп микдорда пул сарфлашади. Пулни айникса, атта микдордаги пулни кутариб юриш, туристларга нокулайлик ва кийинчиликлар тугдиради. Турист ктта микдорда пулни олиб юриши угриларни, карокчи ва товламачиларни ва хар-хил турдаги жиноятчиларни жиноий харакат килишларига олиб келади. Туризм ташкил топиши биланок, угирланиши ва тортиб олиниши мумкин булмаган хавфсиз пул билан таъминлаш муаммоси пайдо булди. Бу муаммони биз Граф Монте Кристонинг Томпсон ва Френч банкирлари уйининг векселлари  билан хисоб-китоб килганида курамиз.

      Томас  Кук туризмни ташкил этишдаги  ушбу муаммони хал этиш билан  шугулланган ва туристик фаолиятни  ташкил этишнинг хамма томонларини  урганиб чиккан. Натижада, у йул  чекларини ихтиро килган. Бу хавфсиз  пул туризм максадида яратилган  булиб, уни бутун дунё банкларида бемалол махаллий влютага алмаштириш мумкин булган. Бир канча вакт утиб, бу ташаббусни Американ Експресс фирмаси узига кбул килди. Туризм сохасидаги бу икки гигант сугурта молиявий хизматлари буйича хам гигантга айланди. Кейинрок, пластик карталар ихтиро килинди. Viza, AmEx, Diner Club каби дунё микёсидаги тулов тизимлари яратилди. Ушбу тулов усулларининг кулланилиши билан туристларнинг узлари билан катта микдорда пул олиб юришлари чекланди. Барча магазинлар, ресторанлар ва бошка туристик марказларнинг корхоналари карталар буйича накд пулсиз туловлар кабул кила бошладилар.

      Ахборот  хизмати хам туризм инфратузилмасида  туристларга хам ва унинг ташкилотчиларига  хам жуда зарурдир. Турист саёхатга  тайёрланаётганда  хамда саёхат вактида узи борадиган жой хакида уша мамлакат ёки борадиган худуднинг конун-коидалари, одатлари, мехмондустлиги хакидаги кушимча маълумотларга, шунингдек, уша жойнинг харитасига, транспорт магистраллари схемасига мухтож булади. Бундай маълумотлар бундан 200 йил аввал чоп этилган.

      Саёхат  ва туристларнинг саргузаштлари  хакидаги маълумотлар оммабоп  ва махсус адабиётлар куринишида  чоп этилади ва бу холат  туристларни саёхат килишга чорлайди. Замонавий туризмда  булажак туристларга  бепул таркатиладиган ахборотларни ранг-баранг куринишида чоп этишга эътибор каратилади. Туризм сохаси бошка сохаларга караганда 3-5 марта куп реклама килади. Хамма йирик туристик марказлар туристлар ва туризм хизматлари учун ахборот CD  ROM  дискларини чоп этади.       

      Туризм инфратузилмасини замонавий компьютер хизматисиз тасаввур этиш кийин. Тезкор ахборот ва сузлашув, янгиликлардан хабардорлик туризмнинг яна бир жихатидир. Хозирги турист интернет, факс ва бошка замонавий техника воситаларидан фойдаланиши туризм инфратузилмасини кай даражада эканлигидан яна бир нишонадир. Замонавий электрон воситалари , щу жумладан, туристик хизматлар туристик марказлар хакидаги маълумотлар жойлашган миллионлаб сайтларга эга булган интернет тармоклари нафакат саёхат ва туристик агентликларни танлаш, хаттоки, тур саёхатнинг чипталари, хизматлар учун туловларни хам олдиндан тайинлаб куйиш мумкин. Туризм ташкилотчилари  ахборот  хизматидан кенг куламда фойдаланадилар. Улар хам туристик махсулотни ташкил этаётганида  махсус йул курсаткичларини урганадилар. Columbs  Press нашриётида хар икки йилда кайта чоп этиладиган дунёга машхур йул курсаткич World Travel Guide да 200 мамлакатнинг схемаларини туристик марказларнинг ва агентликларнинг хар-хил каталоглари мамлакат ва бутун дунё буйича транспортнинг харакат жадвали чоп этилади.

      Мехмонхоналардаги оддий телефон, телевизор, факс, компьютер, музлатгич ва бошкаларнинг булиши - булар биз хозирда истасак хам истамасак хам булиши зарур булган воситалардир. Буларсиз туризм хизмати еки мехмонхона бизнеси билан шугулланишнинг узи кулгили холдир.

         

2.Ривожланиш ва унинг асосий омиллари

 

“Ўзбектуризм” миллий компаниясининг туристик хизматларини сотиш хажми режа буйича 17 маротаба ошади ва 2005 йилга келиб хизматларни сотишдан тушган маблаг 0,5 млрд. АКШ долларини ташкил этади. Режалаштирилаетган тадбирларни амалга оширилиши натижасида туризмдан олинадиган халк хужалиги тушумлари 1, 5 млрд АКШ долларини ташкил килади.

Туризмни ривожлантириш  таълим даражасининг ошиши, халкаро  стандартлар ва туристларнинг дидларига мос келувчи хизматлар маданиятининг ошишига олиб келади. Туризмни баркарор ривожлантириш дастурини амалга ошириш натижасида микро даражада иктисодий самарага эришилади. Туризмни ривожланиш даражаси битта хорижий туристдан олинадиган тушум, курсатиладиган хизматлар хажми, рентабеллик каби бир катор курсаткичлар билан улчанади. Туризм сохасидан олинадиган моддий самара фойда ва даромад билан белгиланади. Туристларга уларнинг республикада булиш даврларида курсатиладиган хизматларнинг киймати уларнинг турларини 29 тадан 100 тагача купайтириш эвазига 3 минг сумдан 13 минг сумгача ошиши мумкин.

Иктисодий омиллар билан боғлиқ системада тарихий-маданий едгорликларнинг таркиби ва ахамияти оркали белгиланувчи омилларни капитал деб хисоблаш мумкин. Ўзбекистонда 29, 5 млн киши, 100 дан ортик миллатлар истикомат килади. Ахолининг 70% ўзбеклар, 10%га якинини руслар, 5% козоклар, 4% татарлар, 2% коракалпоклар ташкил килади. Улар турли динларга эътикод киладилар. Ўзбекистонда турли миллатларнинг истикомат килганлиги сабабли туристларнинг миллатларига нисбатан соглом мухит булганлиги сабабли, туризмни муваффакиятли ривожлантириш учун ижтимоий-иктисодий, психологик шароит мавжуддир. Ахолининг 60% кишлок жойларида жойлашганлиги табиий, маданий-этнографик ва даволаш туризмни ривожлантириш учун мухим ахамият касб этади. Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг иктисодий сиесий имкониятлари хам мавжуд. Миллий инвистиция дастурида давлат куйидаги иктисодий йуналишларни белгилаб берган;

енгил ва тукимачилик  саноати;

кайта ишлов саноати;

халкаро туризм ва мехмонхона хужалиги;

Айнан мана шу иктисодий  йуналишлар буйича давлат кафолати чет  элдан сармоялар келиб тушади, яъни мана шу йуналишлардан Ўзбекистонга самоялар келиб тушади.

Туризм умумий иктисодий усишга кам ривожланган давлатларнинг ривожланишига кумаклашади. Яхши ривожланмаган районларда туристик марказларни очиш купгина давлатларнинг асосий методи хисобланади. Кейинги йилларда кургина мамлакатларда шахарликларнинг фермаларда хордик чикариши одат тусига кириб колди. Бу шунга олиб келадики кишлок ахолиси туризм билан боглик иккинчи ихтисосга эга булиш ва жойларда туристик мажмуа куриб ишга тушириш билан эса турмуш шароитини яхшилаб олиш имкониятига эга.

Ўзбекистонда асосан маданий туризмнии ривожлантириш максадга мувофик булади. Ўзбекистонда туризмнинг бошка турларини ривожлантириш якин орада узига сарфланган маблагларнинг коплаши кийинрок – маданий туристиоdмахсулот таклиф этилаётган вилоятларда эришилаётган рентабеллик курсаткичлари рекреацион туризм таклиф этилаётган вилоятлардагига нисбатан йирикрокдир.

Маданий туризм деганда  асосан инсонлар томонидан узга халклар  маданияти ва урф-одатларига булган кизикиш тушунилади. Маданий туризм ихлосмандлари туристик манзиллар  тарихи (археология, этнография, улкашунослик), яшаш тарзи ва кун кечириш мухтит шарт-шароитлари, миллий хунармандчилик санъати кабиларга катта кизикиш билдиришади. Уларда махаллий хаёт билан якинрок танишиш истаги кучли булсада, бу танишиш кандайдир нокуклайлик, кийинчилик еки хавф-хатарни бошдан кечириш оркали амалга оишириладиган булса, бундай туристлар узларининг бундай максадларидан воз кечиб куя колишади. Улкамизга келувчи маданий туризм ихлосмандларининг аксариятини узининг билими ва маърифатини оширишни истовчилар ташкил этишсада, уларнинг орасида экотуризм иштиёкмандлари, биоэкземпляр йигувчилари, турли хил саргузаштларга кизикувчилар хам топилиб туришади.

Бундай туристларнинг  баъзилари узларига ухшаган бошка  туристлар гурухида саёхат килишни  ёктиришса, бошкалари якка узлари ёки  кичикрок гурухларда афзал куришади. Туристларнинг баъзилари уз саёхатларини узлари режалаштиришлари, яъни, качон  каерга бориш, у ерда канча вакт тухтаб туриш кабилар тугрисида узлари мустакил карор кабул килишади. Бошка баъзи бир XII-XX асрларга мансуб булишса, уларнинг орасида IV-IX аср ёдгорликлар хам учраб туришади. Бухоро шимоли ва шимоли-шаркида жойлашган Сармиш, Нурота тог тизмаларида, Сурхондарё вилоятида ибтидоий жамоа тузумига хос ёдгорликларни хам учратиш мумкин. Шунингдек, куплаб кадимий шахарлар колдикларида олиб борилган археологик казишма ишлари, табиий курикхоналарда купайтирилаётган ноёб хайвонлар билан танишиш хам маданий туризм ихлосмандларида куплаб таассуротлар колдириши мумкин.

Туризм янги нотаниш жойларни очиш, ташки мухитдан узгаришлар кидириш  ва таассуротларни бошдан кечириш максадидаги  интилишлардан келиб чиккан булиб, ушбу атама дастлаб француз тилида кулланила бошланган.

Туризм асосан, уз ичига  инсонларнинг кунгил езиш, хордик чикариб  дам олишга мулжалланган хатти-харакатларини  олади. Бундан ташкари, туризмга иш хамкорлари ва узоклардаги дуст-кариндошлар  билан учрашиш кабилар хам  киришсада, амалга оширилаетган бундай саехатлар давомида хам кунгилхушлик ва хордик езишлардан воз кечилмайди.

Туризм еш авлодни  соглом килиб тарбиялашдаги ахамиятини инобатга олган холда туризмнинг ешларнинг рухиятига киладиган  мухим таъсирларини хам унутмаслик керак: туризм ешларни ватанпарвар этиб тарбиялашга уз хиссасини кушади! Яъни, уз улкасида саехат килган одам кандай табиий ва маданий бойликларга эгалик килаетганлигини билиб олади; кандай ажойиботларга эгалик килаетганини билган инсон узининг кулга киритган меросидан гурурлана бошлайди; Миллий бойлигидан гуруланаетган одам уз юртини сева бошлайди. Шу сабабли кадимги шарк мутафаккирлари инсонни дунени куришга чакиришган, чет элларга чикишдан олдин уз ватанлари ичида сафар килишга ундашган.

 

 

3.Ўзбекистон республикасида туризм инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари

 

          Кейинги йилларда республикамизда туризм инфратузилмасини замон талабига мослаштириш максадида купгина ишлар килинмокда. Айникса, Ўзбекистон республикаси президентининг 1995-йил 2-июндаги ''Буюк ипак йули''ни кайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халкаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тугрисида''ги фармони бу ишни юксак даражага кутариш муаммоларини хал килишда уз урнига эга булди. Фармон гоят мухим халкаро туризм йуналиши -''Буюк ипак йули''ни кайта тиклаш , бунга хорижий сармояларни кенг жалб этиш, шунингдек, замонавий туризм сиесатини вужудга келтиришга асосий максадни каратди. Бунинг учун эса куйидаги ута мухим ва долзарб масалалар уз ечимини топиши лозим. Масалан, "Буюк ипак йули"даги шахарлар - Самарканд, Бухоро, Хива ва Тошкентда халкаро туризм буйича махсус очик иктисодий минтакалар ташкил этиш, мазкур шахарларнинг аэропортлари ва темир йул вокзалларида туристлар учун божхона расм-русумларинингш халкаро меъерларга мос соддалаштирилган тартиби, шунингдек, транзит туристлар учун махсус божхона зоналари жорий килиш кузда тутилди. Ушбу шахарларда янги ташкил этиладиган туристик ташкилотлар ва корхоналар барпо этилган пайтдан бошлаб, дастлабки фойдани олгунга кадар утадиган даврда, лекин руйхатга олинган санадан кейин узоги билан уч йил мобайнида барча турдаги соликлардан озод килиш имконияти тугилди. Шу максадда мазкур ташкилотлар ва корхоналар фойда (даромад) олган биринчи йили (даромад) солигининг 50% ини, иккинчи йили 75 % ини, учинчи йилдан бошлаб 100 % ини тулашлари белгилаб куйилди.

referat911.ru

Ўзбекистонда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга 396 миллиард сўм ажратилади

Жамият

15:10 08.05.2017(Янгиланган 16:50 08.05.2017) Ҳавола олиш

33610

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 8 май-Sputnik. 2017 йил 20 апрел куни Ўзбекистон президенти "2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги шаҳар, посёлка ва қишлоқ аҳоли пункти аҳолисининг эҳтиёжлари ер ости сувлари захиралари ҳисобига қондирилмоқда.

Кейинги ўн йилликларда саноат ва қишлоқ хўжалигининг жадал суръатда ривожланиши чучук ер ости сувлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатди. Бу эса ўз навбатида сув захиралари ҳажмининг сезиларли даражада қисқариши ҳамда сув олиш иншоотларининг рухсатсиз қурилишига, сувни назоратсиз олиш оқибатида эса айрим манбаларда сув захираларининг кескин камайиши ва тугашига олиб келди.

Айрим ҳудудларда ер юзасидаги сувларни чиқариб ташлаш ва дренаж тизимларининг қониқарсиз ҳолати, ер ости сувлари сатҳининг интенсив кўтарилиши, шунингдек, режали тарзда гидрогеологик мониторинг олиб борилмагани оқибатида айрим шаҳарлар ва аҳоли пунктларида ер ости сувлари сатҳининг ер юзасига яқинлашиши кузатилмоқда.

Ер ости сувлари мониторингининг амалдаги тизими сув манбаларининг ифлосланишига, ер ости сувлари захираларининг камайишига ва баъзи аҳоли пунктларида ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишига олиб келувчи салбий омилларни ўз вақтида ва тўлақонли баҳолаш имконини бермаяпти.

Ичимлик суви тақчил бўлган айрим ҳудудларда сувни чучуклаштириш бўйича замонавий қурилмалар етарли даражада жорий этилмаганини, сувни чучуклаштириш учун керак бўладиган ускуна ва қурилмаларни ишлаб чиқариш борасида мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганини ҳам таъкидлашга тўғри келади.

Муаммоларни зудлик билан ҳал этиш заруратидан келиб чиққан ҳолда президент қарори қабул қилинди.

2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

— белгиланган тартибда рухсат олинмасдан, бироқ техник талабларга риоя этилган ҳолда қазилган қудуқлардан фойдаланиш тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан келгусида белгиланган тартибда фойдаланиш учун расмийлаштирилиши лозим;

— белгиланган тартибда рухсат олинмасдан ва техник талабларга риоя этилмасдан қазилган қудуқлар тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини муқобил сув манбаларига улашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда тугатилади;

— юридик ва жисмоний шахсларга сув олиш учун қудуқ қазишга белгиланган тартибда гидрогеологик хулоса бериш фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг гидрогеология корхоналари томонидан амалга оширилади;

— сув олиш учун қудуқ қазишга рухсатномалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси хулосаси мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган.

Дастурни молиялаштириш учун Давлат бюджети, халқаро молиявий институтлар ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан 396 миллиард сўм йўналтириш кўзда тутилган.

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарини мутахассис кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ирригация ва мелиорация институтида "Мелиоратив гидрогеология" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрланади.

Қарор муаллифлари фикрига кўра, ер ости сувларидан фойдаланишни назорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича самарали механизмини жорий этади. Ер ости чучук сувлари захираларини кўпайтириш бўйича гидрогеологик ишлар самарадорлиги оширилади.

Қўшимча равишда 7 та шаҳар, 21 та посёлка ва 426 та қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти кафолатланади. Ер ости сувларини кузатиш тармоғини яна 1155 та қудуққа кўпайтириш ва уларда 500 та замонавий автоматлаштирилган тизимлар ўрнатиш ҳисобига ер ости сувларининг ҳолати устидан самарали мониторинг олиб борилади.

Шунингдек, дренаж қудуқлар сонини 715 тага, кузатиш дренаж қудуқлари сонини 1369 тага, коллекторлар узунлигини 280 километрга кўпайтириш ҳисобига 132 та шаҳарлар ва туманлар марказларида ер ости сувлари сатҳи кўтарилишининг олдини олиш ҳисобига кўплаб шаҳар ва қишлоқларида аҳоли яшаш шароитларини сифат жиҳатдан яхшилаш имконини беради.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

sputniknews-uz.com


Смотрите также