www.ziyouz.uz. Алишер навоий хаети ва ижоди реферат узбекча


Мир Алишер Навоий ҳақида 15 маълумот, 10 ҳикмат ва бир ривоят

Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида,  темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Амир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган. Қуйида эътиборингизга Алишер Навоий ҳаётига тааллуқли маълумотларни тақдим қиламиз.

  1. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган. Навоий ҳазратлари 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг «Мантиқут-тайр» асарини ёддан билганлар.
  2. 7 ёшли Низомиддин Мир Алишер буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.
  3. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.
  4. Туркий тилни қайта тирилтиргани Навоийнинг маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган.
  5. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.
  6. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.
  7. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди.Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.
  8. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Гули номи Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.
  9. Навоий асарларида Фарҳод – комил инсон тимсолидир. У болалигидан илмга чанқоқ бўлади ва бир марта ўқигани сира ёдидан чиқмайди. Фарҳод ўн ёшга етганда ҳамма илмларни эгаллаб бўлади.
  10. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди.Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.
  11. Самарқанд Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.
  12. 1469 йили Навоий дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой).
  13. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.
  14. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган. Навоий туркий тилидаги илк “Хамсани” 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилга таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.
  15. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этди.Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган.

Алишер Навоийнинг 10 ҳикмати

  1. Кишининг одоби унинг бойлигидан яхшидир.
  2. Охират савоби дунё роҳатидан яхшидир.
  3. Тил зарбаси – тиш оғриғидан кучлироқ.
  4. Кўп тоатдан–оз маърифат яхши, ақлли душман ахмоқ дўстдан яхшироқдир.
  5. Ёмон дўст – шайтондир.
  6. Тил сукути–инсон саломатлиги.
  7. Сени ёмонликка бошлаган киши душманингдир.
  8. Кимки кўнгилни қаттиқ сўз билан жароҳатлар экан, унга аччиқ тил заҳарли найзадек санчилади.
  9. Мулойим сўз — ваҳшийларни улфатга айлантиради; сеҳргар — оҳанг билан афсун ўқиб, илонни инидан чиқаради.
  10. Кўп, бемаза сўзлайдиган эзма — кечалари тонг отгунча тинмай ҳурадиган итга ўхшайди. Тили ёмон одам — халқ кўнглини жароҳатлайди, ўз бошига ҳам офат етказади.

Навоий ҳақида бир ривоят

Алишер Навоий ҳазратлари Самарқандда ўқиб юрган кезларида Бухоройи шарифни зиёрат қилишни орзу қилибдилар. Самарқандда тўхтаб ўтадиган карвонларга қўшилиб, бир гуруҳ дўстлари билан Бухорога йўл олибдилар.

Карвон йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, Карманадан ўтиб «Малик работ» карвонсаройига келиб тўхтабди. Йўловчилар дам олиб, туялар ва отларини суғорибдилар. Мешларни тўлдириб сув олибдилар. Карвонда кетаётган Навоий ҳазратлари ён-атрофидаги чўл-у саҳроларни кузатиб, ўйга толибдилар. Малик робот ва Сардобани барпо этганлар руҳига тиловат қилибдилар.

“Қани энди, менинг Фарҳодларим, Ширинларим шу бепоён саҳроларга келиб, шу жойларни обод қилсалар, сув чиқариб, боғ-роғлар барпо қилсалар, иморатлар, йўллар, масжид мадрасалар, шифохоналар барпо этсалар, саҳролар ўрнида гўзал бир юрт бунёд бўлса,” деб орзу қилган эканлар Алишер Навоий. Орадан асрлар ўтиб, Худонинг марҳамати ва бобомизнинг илтижолари, халқимизнинг меҳнати эвазига тиловат ўқилган жойлар боғ-роғга айланиб, шоир номига “Навоий” деб аталибди.

www.erkak.uz

Alisher Navoiy. «Devoni Foniy»dan tarjimalar.

022Маълумки, Алишер Навоий нафақат ўзбек, балки форс-тожик тилида ҳам Фоний тахаллуси билан баракали ижод қилган забардаст зуллисонайн шоир ҳисобланади. Улуғ шоирнинг форсий мероси ўз даврида Абдураҳмон Жомий, Камолиддин Биноий, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий каби замондошлари томонидан ҳам юксак баҳоланган. «Девони Фонийнинг мўътабар қўлёзмалари Париж, Теҳрон ва Туркия кутубхоналарида сақланади. Теҳрондаги нусхаси 1963 йили машҳур адабиётшунос олим Рукниддин Ҳумоюнфаррух томонидан нашр этилган. Ҳозирча энг мукаммал деб қаралаётган Париж нусхаси эса 1965 йили таниқли шарқшунос Ҳамид Сулаймон томонидан Алишер Навоийнинг ўн беш жилдлик асарлари таркибида илк бор босилиб чиққан. Шоирнинг ХХ жилдлик «Мукаммал асарлар тўплами»га ҳам шу нусха асос қилиб олинган.

023  Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида ўзбек тили б-н бир қаторда форсий тилда ҳам ижод қилиб, баракали мерос яратди. Унинг бу тилдаги шеърлари 1490-й.ларнинг ўрталарида, Эрон олими Юсуф Шерозий тахминича, 1495—1500 й.лар орасида муаллиф томонидан девон ҳолига келтирилган ва «Девони Фоний» номи б-н машҳур. Мазкур девони 1963 й.да Теҳронда, 1965 й.да Тошкентда, 1993 й.да Душанбада нашр этилган. Профессор Ҳамид Сулаймонов тавсифи бўйича, «Девони Фоний»да, «Дебоча»дан ташқари, 7 қасида, 554 ғазал, 1 мусаддас, 1 марсия,72 қитьа, 73 рубоий, 16 тарих, 373 му- аммо, 9 луғз бор. «Девони Фоний»даги ғазалларнинг аксарияти машҳур форс шоирлари шеърларига татаббулардан иборат. Жумладан Жомийнинг 52,Ҳофиз Шерозийнинг 237, Хисрав Деҳлавийнинг 33, Саъдий Шерозийнинг 25, Мавлоно Котибийнинг 5, Шоҳий Сабзаворийнинг 5, Камол Хўжандийнинг 4 ва бошқа ғазалига татаббу боғланган. Алишер Навоий форс тилида ёзган оригинал ғазалларига «Мухтара», «Ихтиро» деб сарлавҳа қўйган бўлиб, уларнинг сони 50 дан ортиқ.Алишер Навоий ўзининг форсий касидаларидан алоҳида тўпламлар ҳам тузган бўлиб, уларнинг бири «Ситтаи зарурия» («Олти зарурат»), иккинчиси «Фусули арбаа» («Тўрт фасл») деб аталади. «Ситтаи зарурия» тўпламига 6 қасида киритилган бўлиб, уларни Хисрав Деҳлавий,Абдураҳмон Жомий, Анварий, Ҳақоний, Солмон Соважий ва бошқа қасиданавислар таъсирида яратган. У даврларда шоирнинг шеърий маҳорати кўп вақт қасида ёзиш б-н белгиланганини ҳисобга олсак, Алишер Навоийнинг ҳам қасиданавислик салоҳияти юқори бўлган. Алишер Навоийнинг «Фасули арбаа» тўпламига 4 қасидаси киритилган бўлиб, улардан «Баҳор» 57 байтдан, «Саратон» 71 байтдан, «Хазон» 33 байтдан, «Дай» 70 байтдан иборат. Уларда йилнинг 4 фасли — баҳор, ёз, куз ва қиш, бу фасллардан ҳар бирининг ўзига хос гўзаллиги завқ б-н тасвирланган ва тўртталови ҳам замон подшоҳи — Султон Ҳусайн Бойқарони подшоҳ ва шахс, яхши дўст ва яхши инсон сифатида васф этишга бағишланган. Умуман, Алишер Навоий ўзининг форсий тилдаги асарлари б-н замондошларининг, биринчи навбатда, Жомийнинг юқори таҳсинига сазовор бўлган ва форс- тожик адабиёти, хусусан шеърияти ривожига муносиб ҳиссасини қўша олган.

055

ИНСТИТУТДАН

Алишер Навоийнинг форс-тожик тилидаги мероси охирги 18, 19 ва 20-жилдлардан жой олади ва шоирнинг мукаммал асарлар тўпламига якун ясайди. Ҳозирча фанда «Девони Фоний»нинг Париждаги 285, 1З45, Теҳрондаги 15002, Туркиядаги З850, 1952 рақамли қўлёзмалари маълум.Навоий «Девони Фоний» ҳақида «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида маълумот бергана.1 Шоирнинг форсий девони турли йилларда нашр бўлган2 ва девонни нисбатан мукаммал тарзда профессор Ҳамид Сулаймон чоп эттилган.3 Бироқ бу нашрдан ҳам анча ғазаллар, қасидалар, кичик жанрлардаги шеърлар тушиб қолган. Бу камчиликларни тўлдириб, девонни тўлиқ ҳолда нашр этишга киришилди. Энг мукаммал ҳисобланган Париждаги 285 рақамли қўлёзманинг фотонусхасидан асос, нусха сифатида фойдаланилди. Шунингдек, «Девони Фонийнинг Теҳрон нашри4, тожикистонлик адабиётшунос олим Муродий (Тожибоев Ҳожимурод) нашрга тайёрлаган «Девони Фоний» қўлёзмасидан ҳам истифода этилди. Имкон даражасида илгари нашр бўлган ғазалларни ҳам қўлёзмага солиштириб, хатолари тузатилди.Ушбу жилдга 267 та ғазал киритилди. Ғазалларнинг асосини марҳум отахон олимимиз Мўминжон Муҳаммаджонов таржима қилган. Ҳамид Сулаймон нашрига кирмай қолган 76 та ғазални филология фанлари номзоди Шафиқа Ёрқин, 15 та ғазални филология фанлари номзоди Сайфиддин Рафиддинов таржима қилган. Изоҳларни филология фанлари номзоди Суйима Ғаниева тузган.Қолган 285 ғазал кейинги жилдга киритилди. Бу жилддаги ғазалларнинг ҳам асосий қисмини Мўминжон Муҳаммаджонов, Ҳамид Сулаймон нашрига кирмай қолган 68 та ғазални филология фанлари номзоди Шафиқа Ёрқин таржима қилган. Шафиқа Ёрқин таржима қилган ғазалларни филология фанлари номзоди Қодиржон Эргашев таҳрир қилган. Изоҳни филология фаилари номзоди Сайфиддин Рафиддинов тузган.Ғазалларга қўйилган сарлавҳалар қўлёзмада қандай бўлса, уларни шундай сақлашга ҳаракат қилинди, айрим ўринлардагина Теҳрон нашрига мурожаат этилди.Албатта, Навоийнинг форсий мероси нашрида ҳам баъзи хатоликлар ўтган бўлиши мумкин. Бу борада бизга билдирилган мулоҳазаларни самимият билан қабул қиламиз ва кейинги нашрларда инобатга оламиз.1 Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20 жилдлик. 16-жилд. Тошкент: “Фан”, 2000. З2-бет.2 Шодиев Э. «Девони Фоний нашрлари// «Ўзбек тили ва адабиёти». 1988, 1-сон.3 Алишер Навоий. Девони Фоний. Асарлар. Ўн беш жилдлик. 5-жилд. I ва II китоблар. Тошкент, 1965.4 Девони Амир Низомиддин Алишер Навоий. «Фоний». Теҳрон: «Асотир», 1З75 ҳ. ш.

055

«ДЕВОНИ ФОНИЙ»ДАН

Мухтараъ

Саҳар вазид насими тарабфизои баҳор,Ки гашт боиси май хӯрданам ҳавои баҳор.Сипаҳ кашид сӯи боғу бин ба лола, ки шудБа милу шуққаи ёқутгун ливои баҳор.Беҳ аз баҳор чу фасле барои ишрат нест,Зи мадҳ фасле созам адо барои баҳор.Баҳор нақди латофат фидои ёрон кард,Ки нақди ҷони чу мо бедилон фидои баҳор.Баҳор гарчи зудояд ғам аз дил, аммо ҳастТамаввуҷи май сӯҳони ғамзудои баҳор.Кушод ғунча ба гулбун зи ҳад бурун, чу саҳарВазид сӯи чаман боди дилкушои баҳор.Агар ба мурда диҳад ҷон, аҷаб мадор, ки ҳастНасими рӯҳ дар анфоси мушксои баҳор.Ғанимат аст баҳори ҷавонӣ аз паи айш,Ки то баҳори ҷавонӣ бувад, чӣ ҷои баҳор?Баҳори умр ғанимат шумор, эй Фонӣ,Фанояш арчи, ки зуд аст чун фанои баҳор!

Татаббӯъи Хоҷа

Соқиё, бода деҳу тавбаам аз ёд бубар,Дафтари тоату тақво хама, гӯ: бод бубар!Ман чу ҷон медиҳам аз ҳасрати сарви қади ӯ,Боғбон, рахти ман аз сояи шамшод бубар.Ғаразат нест чу ҷуз куштанам, эй шаҳнаи ҳаҷр,Гарданам баста бад-он ғамзаи ҷаллод бубар.Ёди ғайраш ба дил андӯҳ физояд, эй ишқ,Ҳарчи ҷуз дӯст аз ин хотири ношод бубар.Хонаи тавба чу бунёд ниҳодам ба вараъ,Сели май, гӯ: раву ин хона зи бунёд бубар!Оби чашмам нанишонд оташи дил, эй қотил,Ин ҳарорат зи вай аз ханҷари пӯлод бубар.Мани Маҷнун чу шудам муҳзали тифлон, эй дил,Баҳри ҳазлам бари он тифли паризод бубар.Гар сабукборият аз гулшани даҳр астуталабИн тариқ аз равиши савсани озод бубар.Фониё, зоди раҳи ишқ набошад ҷуз дард,Чун дароӣ ту дар он дашт, ҳамин зод бубар.

Бимислиҳи

Пур зи пайконат шикофи синаам, эй гулъузор,Рост бо он рахна мемонад, ки гирандаш ба хор.Оразат чун пеши чашм омад, сиришкам гашт хун,Сел рангин мешавад ҳар гаҳ, ки меояд баҳор.Рӯзи ҳиҷрон мӯниси дил шуд хаёли он даҳанХурдаи пинҳониям рузи бадӣ омад ба кор.Шоми ҳаҷр аз изтиробам гашт зоҳир сӯзи ишқ,Ҷумла махфиҳо шавад рӯзи қиёмат ошкор.Май ба ҳалқам рез, эй соқӣ, ки баргардонадаш3-он ки меояд бурун ҷонам зи ташвиши хумор.Шӯру ошӯбам зи май кардӣ хаёл, эй муҳтасиб,Набвад аз мастӣ, ки бошад аз ҷунун, маъзур дор.Фонӣ аз зоҳид бихоҳад сарфа бурдан, з-он ки ҳастӮ зи зуҳди хешу мо аз лутфи ёр уммедвор.

Татаббӯъи Хоҷа

Навбаҳорон ба қадаҳ оби тарабнок андоз,Абрсон ғулғула дар гунбади афлок андоз.Чанд аз даври фалак чун кура саргардонӣ,Фитна аз даври қадаҳ дар кураи хок андоз.Покбозӣ агар аз Эзиди покат ҳавас аст,Чашм бар орази пок аз назари пок андоз.Танам афсурда шуд аз зуҳди риёӣ, эй ишқ,Барқи оҳе сӯи ин хирмани хошок андоз.Маст то кай фиканад рахна, ба динҳо ё Раб?Раҳме андар дили он кофири бебок андоз.Ё Раб, ин зоҳиди худбин, ки нашуд қобили файз,Аксаш аз ҷом дар оинаи идрок андоз.Гули садбарги ҷамоли ту, ки сад ламъа дар ӯст,Партави он ҳама дар ин дили садчок андоз.Қасди ҷонат чу кунад ғам, сӯи майхона шитоб,Ҷом аз он заҳр сӯи маъдани тарёк андоз.Фонӣ, аз ҷуръаи Ҳофиз шуда маст, эй соқӣ,Хезу дар косаи зар оби тарабнок андоз!

Татаббӯъи Мир

Дило, шаб баҳри он маҳ пӯй то рӯз,На шабро гӯй шаб, не рӯзро рӯз.Шабам рӯзи қиёмат шуд, валекинАзоби сад қиёмат ҳаст то рӯз.Балое шуд сияҳ, бе он маҳам шаб,Вале бе меҳри рӯяш сад бало рӯз.Ҳамоно дарди ҳаҷрам бедаво шуд,Ки шуд шоми фироқамро даво рӯз.Ба шоми ҳаҷр аз рӯзам чӣ пурсӣ,Куҷо, эй дил, шаби мову куҷо рӯз?!Шаби фурқат ҳалокам, кош, эй чарх,Ки ёбам хоби худ, ё марг, ё рӯз.Сияҳ шуд рӯзам, эй Фонӣ, зи ҳаҷраш,Магар омад маро шоми фано рӯз?

Дар таври Махдум

Шайхи худбин, ки ба ҷуз мову манй нест фанаш,Бираҳонад магар аз мову манӣ як-ду манаш.Ҷониби хонақаҳам дил накашад, эй зоҳид,К-аз азал дайри хароботи муғон шуд ватанаш.Ҷуз шикастам чи бувад дар дили Маҷунун, к-он маҳ.Мекашад дар хами он силсилаи пуршиканаш.Ба қаду рӯи ту нозам, ки гаҳӣ ҷилваи ноз,Сарви ҷаннат хасу хошок намояд суманаш.Пири гумкарда писар, бе ту дили сӯзонам,Гар бидидй шӯъла ба байт-ул ҳазанаш.Ваҳ, чи лутфи бадан аст он, ки намеорад тоб,Сояеро, ки ба ӯ мефитад аз пираҳанаш.Аз хумор он, ки кашад дарди сар, аз баҳри илоҷ,Сандали сурх бимоланд ҳам аз дурди данаш.Баъди умре, ки ба хилват баҳам оянд ду ёр,Эй фалак, руй бигардону баҳам бармазанаш.Фонӣ, он дам, ки равад маст аз ин дайри фано,Хоки майхона бисозед абири кафанаш.РУБОИЁТ

1. То андар дил тобу тавоне будам,То дар бадан аз рӯҳ нишоне будам,Дил моили ҳусни дилситоне будам,Ҷон волаи ошӯби ҷаҳоне будам.

2. Эй, пургулу лола аз рухат гулшани чашм,Равшан зи чароғи оразат маскани чашм,Гар во нашавад ба чеҳраат равзани чашм,Торик шавад ду машъали равшани чашм.

3. Эй, бе ту маро ба сабр ҷуз нуқсон не,Дилро зи ғамат ҷуз алами ҳиҷрон не,Ҷонро ҳам ғайри меҳнати ҳирмон не,Не-не, сабр нею дил не, ҷон не.

4. Эй беҳаду адд, ҳар нафасат ҳамду сано,В-аз сад чандин ҳамду сано-т истиғно.Зикри малакут андар ин дайри фано,Бо илми ту «субҳонака ло илма лано».

5. Аз гӯшаи бом орази моҳсимо,Хуршед гарат надида бошад зи имо,Шуд акси ду абрӯят ба чашмам санамо,Он навъ, ки дар шиша бувад қибланамо.

6. Эй аз маи лаълат ҳама сармастии мо,Аз сарви баландат ба замин пастии мо.Гар не, ба хаёли туст ҳамдастии мо,Вопас бошад зи нестӣ ҳастии мо.

7. Омад зи насими субҳ бӯи ту маро,Дар равза намуд ҷилва кӯи ту маро,Гул дидаму шуд нишони рӯи ту маро,Маълум нашуд ва лек хӯи ту маро.

8. Шаб то ба саҳар ҳамекунам зориҳо,Дар шиддати танҳоию бемориҳо,Аз ҳаҷр фикандем ба душвориҳо,Эй ёр, куҷо шуд он ҳама ёриҳо?

9. Ҷонам ба ду лаъли ҷонфизои ту фидо,Руҳам ба насими атрсои ту фидо.Ошуфта дилам ба ишваҳои ту фидо,Фарсуда танам ба хоки пои ту фидо.

10. То шуд ба ҳавои ишқи он моҳлиқоАшкам дарё аз ҷигари хунполо,Гиряд ба ҳоли ман дар он ранҷу ано,Мурғони ҳавою моҳиёни дарё,

11. Аз ҳачри ту корам изтироб аст имшаб,Ҷон аз паи рафтан ба шитоб аст имшаб,Танро зи фироқ печу тоб аст имшаб,Дарёб, ки кори дил хароб аст имшаб.

12. Дар баҳри сиришкам, ки нуҷум аст ҳубоб,Не-не, ки дар ӯст офариниш нобоб.Гардуни баҳр аз кавкаб чун дар тобАфтода ба сони сад не дар гирдоб,

13. Оини талаб зи худписандон маталаб,В-ин шева ҷуз аз ниёзмандон маталаб.Бенақшӣ зи аҳли зуҳд чандон маталаб,В-ин нақш зи ғайри нақшбандон маталаб.

14. Дар ғурбатам, афтода зи ҳиҷрони ҳабиб,Аз шиддати заъф гашта бо марг қариб,Ёре на, ки орад ба сари хаста табиб,Зоре на, ки ҷӯяд кафан аз баҳри ғариб,

15. Ҳар лаҳза, ки аз чарх ҷафое расадат,В-аз ҳодисаи замон балое расадат,Ғам нест гар аз маҳе вафое расадат,Сар чун сари зулфи ӯ ба пое расадат.

16. То кай ситаму меҳнати ҳиҷрон кашамат?Бошад, ки шабе ба байт-ул-аҳзон кашаматАз чоки даруни дар дили вайрон кашамат,В-онгоҳ зи дил ба хилвати ҷон кашамат.

17. Дил нест, ки дар зулфи парешони ту нест,Ҷон нест, ки саргаштаи ҳиҷрони ту нест.Гӯӣ, ки дилат з-они ман аст, они ту нест,Ҷон они ман аст, гӯиё ҷони ту нест.

18. Дар ҷоми булӯрин маи ҳамчун ёқут,Гар ёбам, созам шабу рӯз онро қут.То дар фалаки пиру сипеҳри фартут,Чун ҳар ду шавад ҳавосу ақлам мабҳут.

19. Заъфамро он миёни чун мӯ боис,Қатламро он турраи ҳинду боис,Умрамро он қомати дилчӯ боис,Ҷонамро он лаъли сухангӯ боис.

20. Чашмат, ки тариқи сеҳр аз ӯ ёфт ривоҷ,Аз Бобилу Кашмир ҳамегирад боҷ.Айёрсифат рабуда гоҳи тороҷ,Аз танҳо сар чунон, ки аз сарҳо тоҷ.

21. Соқӣ, ба мани ғамзада пеш ор қадаҳ,Ҳарчанд бувад бузург, бардор қадаҳ,Гар з-он ки бувад сипеҳри даввор қадаҳ,Дар як-ду кашидан кунам нигунсор қадаҳ.

22. Дар ишқ мабош пеши ҷонон густох,Чун банда бувад ба назду султон густох,Аз дӯст чу васл ёфт натвон густох,Оқил ба адаб бошаду нодон густох.

23. Дар ошиқӣ он кас, ки муҷаррад бошад,Беҳ з-он ки ба ақлу ҳуш муқайяд бошад,Он, к-ӯ зи қабул дам занад, рад бошад,В-ар даъвии некуӣ кунад бад бошад.

24. Ту н-омадию меҳри фалак ҷилва намуд,Ту рафтию меҳр бувад бар чархи кабуд.Ояд ба рухам хуни дил аз дида фуруд,Аз омадани дери ту в-аз рафтани зуд.

25. Омад ба мани хаста зи дилбар коғаз,Аз масъалаи вафо муҳаррар коғаз,Гирён мондам, чу дида раҳбар коғаз,Чун ашки равон фурӯ шудам дар коғаз.

26. Омад ба чаман қофилаи боди баҳор,Аз сунбули тар нофаи Чин баста ба бор,Аз ғунча, ки карда ҳазза наргис изҳор,Гӯё ки ба чашмаш зи раҳат баст ғубор.

27. Ҷоно, дастат як дамам аз дӯш мабар,Дар нукта даҳони худам аз гӯш мабар,Рух аз руху гарданам зи оғӯш мабар,Аз ҷисмам рӯҳу аз танам ҳуш мабар.

28. Соқӣ, на зи оби талх, к-аз оташи тез,Як ратли гарон сӯи ман овар, бархез!Гар з-он ки зи тавбаат шавам узрангез,Андоз ба остину дар ҳалқам рез.

29. Соқӣ, ба қадаҳ маи тарабнок андоз,Акси руҳи пок дар маи пок андоз,Бас шӯру шағаб бар мани бебок андоз,3-он ғулғула дар гунбади афлок андоз.

30. Рафтию ба ҷисмам аз ту тобаст ҳанӯз,Чашмам зи хаёли ту пуробаст ҳанӯз,Тан з-оташи ишқи ту кабобаст ҳанӯз,Боз о, ки дил аз ғамат харобаст ҳанӯз,

31. Рафтию дил аз ғамат фигор аст ҳанӯз,В-аз шавқи ту чашм ашкбор аст ҳанӯз,Во гард, ки ҷон зи ҳаҷр зор аст ҳанӯз,Боз о, ки дил дар интизор аст ҳанӯз.

32. Ёрам нашуд онбути париваш ҳаргиз,3-ӯ шод нагашт ин дили ғамкаш ҳаргиз,Бе ӯ зи дамам кам нашуд оташ ҳаргиз,Яъни назадам боди дами х(в)аш ҳаргиз.

33. Дорам зи вуҷуди худ парешонию бас,В-аз ҷумлаи кардаҳо пушаймонию бас,Аз ақл насибам шуда нодонию бас,Бар нодонии хеш ҳайронию бас.

34. Он рӯй, ки авҷи ҳусн шуд ҷилвагаҳаш,Наззора намудаам зи зулфи сияҳаш,Нисбат натавон кард ба хуршеду маҳаш,3-он рӯ, ки назар фикандаам таҳ ба таҳаш.

35. Хоҳӣ, ки бадат рӯ надиҳад, хушхӯ бош!Бо аҳл дур кун, якдилу якрӯ бош!Ҳар сӯ, ки равад халқ, ту дигар сӯ бош!Яъне ки мабош бо касу бо ӯ бош!

36. Ҳар чиз расад зи аҳли даврон махурӯш,В-аз қисми азал зиёдаро беш макӯш,Барбанд зи ношуниданӣ рахнаи гӯш,В-аз ҳарчи нагуфтанӣ, забон дор хомӯш.

37. Хоҳӣ, ки ба хосагони Ҳақ гардӣ хос,Аввал зи авом хешро соз халос.В-он гоҳ даро ба роҳи сидқи ихлос,То хос кунандату пазиранд хавос.

38. Хоҳӣ, ки туро расад зи дарвешон файз,Ту низ расон зи худ ба эшон файз.Ин гуна гарат расад ба дилрешон файз,Шояд ки туро даррасад аз эшон файз.

39. Э дил, ту магӯ, ки мушки ноб аст он хат,3-он рӯ, ки зи ранг дар ҳиҷоб аст он хат,К-аз шом рақам бар офтоб аст он хат,Не-не, ғалатам, нақш дар об аст он хат.

40. Эй, аз ту даруни нотавонамро ҳаз,В-аз ҳусни ту чашми хунфишонамро ҳаз,Аз қадди хушат руҳу равонамро ҳаз,В-аз лаъли равонбахши ту ҷонамро ҳаз.

41. Дар рӯзи ҷудоӣ ғами дилсӯзи видоъ,В-он оташи ҳаҷри шӯълаафрӯзи видоъ,Сад ғуссаи муҳлики ғамандӯзи видоъ,Нобуд намуданд маро рӯзи видоъ.

42. То шуд ба дарун оташи ҳиҷрон воқеъ,В-он гаҳ зи бурунам ашки ғалтон воқеъ,Шуд саъй бад-он чи буд имкон воқеъ,Он шӯъла ба об кушта натвон воқеъ.

43. Эй з-оташи савдои ту доғам бар доғ,Дар шоми ғам аз сипеҳрам афзунтар доғ,Бигзашта дарун ҳам аз бурунам ҳар доғ,Оё ба куҷо ниҳӣ кунун дигар доғ?

44. Эй, қатли маро кашида мижгонат саф,Ҳар тире аз он ҷони маро карда ҳадаф,Ҷуз он ки дар он варта шавад умр талаф,3-он саф натавон рафт бурун ҳеҷ тараф.

45. Ёрон чу кашанд дар баҳорон маи соф,Ман гарчи зи зӯҳду тавба беш орам лоф,Дорандам агарчи май бад-он ҳарза маоф,Дар олами ёрӣ набувад аз инсоф.

46. Муҳлик бувад, эй рафиқ, айёми фироқ,Омехта заҳри ҳаҷр дар ҷоми фироқ.Гар субҳи висолам дамад аз шоми фироқ,Номам мабар, ар дигар барам номи фироқ.

47. То монд қазо бар сари ман афсари ишқ,Дар баҳри дилам сохт ниҳон гавҳари ишқ,3-он афсарам афтод ба каф кишвари ишқ,3-он гавҳарам афрӯхт ба дил ахгари ишқ.

48. Дар дайри муғон муғбачагони чолок,Карданд маро ба бода масту бебок,Махмуриям афканд чу бар хок ҳалок,В-он гаҳ нагирифтанд ба май хирқаи чок,

49. Эй соқии шанг, деҳ маи оташранг,К-ӯ об кунад агар чакониш ба санг,Афтода гарон санги ғамам дар дили танг,Шояд сабӯкаш кунам бад-ин ҳилаву ранг.

50. Дар оташи ишқ ҷисму ҷонам маҳу сол,Он навъ расонад варзиши худ ба камол.К-андар дӯзах агар фитам бошад ҳол,К-аз дӯзахи ҳаҷр сӯи фирдавси висол.

51. Сарришта зи аҳли зуҳд бигсил, эй дил,Дар дайри фано бисоз манзил, эй дил,Ҷуз мутрибу май маҷӯй ҳосил, эй дил,Як-як гуфтам, гӯш кун, эй дил, эй дил!

52. Огоҳ нагаштам, ки дар ин дайр киям,Ё худ чиям в-аз чияму баҳри чиям?Маълумам не, ки одамӣ ё заминам,Бо хоки замин зи ман чӣ сон одамиям?

53. Аз меҳнати ошиқӣ ба ҷонам, чӣ кунам?Девонаву расвои ҷаҳонам, чӣ кунам?Сабр аст маро чораву донам, чӣ кунам?Донам чӣ кунам, чун натавонам, чӣ кунам?

54. Эй, хоки ту тарфи кулаҳи подшаҳон,3-он рӯ, ки туӣ подшаҳи каҷкулаҳон.Барқе зи рухат бар хаси ин ҷисми ҷаҳон,В-аз кашмакаши аҳли ҷаҳонам бираҳон.

55. Эй дил, рӯзат тира шуд аз аҳли замон,3-он сон, ки бувад шабат ҳамон, рӯз ҳамон.Аз ҷабри замон чу як замон нест амон,Гар хоҳӣ амон, ҷоми май аз даст намон.

56. Дар ҳаҷр макӯш, эй парипайкари ман,Андеш зи сӯзи дили ғампарвари ман,Дӣ чун нафасе дур шудӣ аз бари ман,Рӯҳ аз тани ман париду ақл аз сари маи.

57. То субҳ аён кунад зиё шамъи Хутан,То рӯз бувад чароғи хур шаъшаъазанТо шом бувад машъали маҳ нурафкан,Ё Раб, ки бувад чароғи умрат равшан.

58. Як шом гар он шамъи саодатпартав,Дорад маи кӯҳнаам ба дайр аз сари нав,Аз фикри хумори субҳи ӯ ранҷа машав,Гар баҳри ваям, ҷон гараву ҷома гарав.

59. Майхона, ки ҷоми лаълнок аст, дурд,Мастон аз ишқ ҷомачок аст, дурд,Ғам нест, зи ғам он ки ҳалок аст, дурд,Ҳар қатра зи май чу ҷони пок аст, дурд.

60. То даст ба домани яке кӯҳи шукӯҳ,Маҳкам кардам, дилам шуд аз ғусса сутӯҳ.Хоҳам, ки фишонда остин бар анбӯҳ,Ин дам гирам ба коми дил домани кӯҳ.

61. Дар фақр ҳар он чи дар сарат ҳаст, бинеҳ,В-он чиз бувад андар кафу дар киса, бидеҳ.В-он гаҳ коре, ки з-ин ду бошад ба даме(ҳ),Он шуд, ки зи ҳар чи оядат пеш, маҷеҳ.

62. Аз фикри муҳол, эй дили девона,Хоҳӣ ба ту ҳамхона шавад ҷонона.Он рашки парӣ чун шавадат ҳамхона,Чун хона туро нест ба ҷуз вайрона.

63. Эй рӯи ту, кавкаби ҷаҳонорое,В-эй бӯи ту ашҳаби равоносое,Бе мӯи ту, ё Раб, чунон фарсое,Гесӯи ту чун шаби фиғонафзое.

64. Гар заҳри ғамам кунад ҳалок, эй соқӣ,Тарёки маям диҳӣ, чӣ бок, эй соқӣ?Дил шуд чу зи тавба ҷурмнок, эй соқӣ,Он ҷурм ба бода шӯй пок, эй соқӣ!

65. Дар дайр гарат ҳавост нӯшидани май,Бо муғбачагон ба лаҳни чангу дафу най.Мумкин набувад агарчи бошӣ Ҷаму Кай,Бе ҳиммати пири дайру бе рухсати вай.

66. Пуршӯхӣ аз ин ишвагарон, эй соқӣ,Пинҳонӣ ҳастам нигарон, эй соқӣ,Пур соз сабук ратли гарон, эй соқӣ,Беҳушам кун чун дигарон, эй соқӣ.

67. Дар майкадаи ринду шон, эй соқӣ,Бурданд чу маро кашон-кашон, эй соқӣ,Хоҳӣ, ки шавам зи майкашон, эй соқӣ,3-он май, ки кашӣ, ба ман чашон, эй соқӣ.

68. Дар фасли хазон барги разон, эй соқӣ,Шуд коргаҳи рангразон, эй соқӣ,3-он май, ки хӯрӣ, диҳам аз он, эй соқӣ,То нӯшам аз он мазон-мазон, эй соқӣ.

69. То моили ҷоҳи олами дун бошӣ,Ҳар лаҳза чу зи андӯҳ дигаргун бошӣ,Хоҳӣ зи Ҷаму Сикандар афзун бошӣ,Бе Оинаву Ҷом, бигӯ, чун бошӣ?

70. То сокини кӯи бенишонӣ нашавӣ,Шоистаи асрори ниҳонӣ нашавӣ,Мақрун ба ҳаёти ҷовидонӣ нашавӣ,То аз асари вуҷуд фонӣ нашавӣ.

71. Эй, он ки дар ин дайри фано дар бандӣ,Бар худ тааби роҳи бақо барбандӣ!Бо ҷоҳи ҷаҳони бевафо хурсандӣ,Гар шоҳи замонаӣ, ки ҳоҷатмандӣ.

72. Лоф аз дониш нест ба ҷуз нодонӣ,Донистани ҷаҳл илм шуд, то донӣ,Мушкил ба худат кор чаро гардонӣ,Чун бошад як нею ҳазор осонӣ.

055«ДЕВОНИ ФОНИЙ»ДАН ТАРЖИМАЛАР

МУХТАРАЪ

Лаълингки наботу суханинг оби ҳаётдур,Лабларда учуқ бизлара бир ҳабби наботдур.

Майхонани ташлаб ҳаракат масжида йўқтур,Майхонада чун муғбача ширин ҳаракотдур.

Меҳробни қўйиб ўзни харобот сари урдим,Ким кечса ўзидин яна майхона нажотдур.

У ҳури паризодки, бор жумла сифотлар,Билмон, насаби ҳурми ё одамизотдур.

Мушкин каби зулфи, не ажаб, ҳинду кўринмиш,Ҳам Қадру Баротдин биза ортиқки сифотдур.

Ким ҳодиса чақмоғига собит эса тоғдек,Бор гавҳари мақсуди агар дилда саботдур.

Ким жаннати Фирдавс йўлин излади роғиб,Жаннат йўли Фонийга хиёбони Ҳиротдур.

ТАТАББУЪИ БАЪЗИ АЪИЗЗА

Абри найсон соясида кечалар ёнмиш шарор,Ё баҳор лашкарлари ёққан оловдир лолазор.

Ёки лола шуъласидин кўкка ўрларми булут,Ё магар эргаштириб абрин келурми навбаҳор.

Лоланинг ҳованчасида янчди мушкин бул ҳаво,Эҳтимол саҳро тарафнинг лоласида мушк бор.

Лола Парвез тожидурким чарх барбод айламиш,Бундин ортиқ топмас ибрат ҳеч жаҳонда тождор.

Жоми Жамшид қолди бўм-бўш бўлса ҳам ишратфизой,Жому Жамдин йўқ нишон, соқий, шукрким бода ёр.

Лоларанг май хуштурурким лоларў дилбар илаБазми май айёми бўлса, бўлса атроф лолазор.

Лоларўнинг ҳажридин кўнглимда қолди бир сиёҳ,Лолалар доғи каби кўнглим бу кунким доғдор.

Бу замон аҳлида ҳам йўқ лоладек бўйи вафо,Қора кўнгул бул улусдин чекиниб бўлғил канор.

Фониё, чун лолазор умри шитоб бўлди фано,Узма лабни лоларанг бул жомдин беихтиёр.

МУХТАРАЪ

Бўлса бир олам манга, бул аҳли олам бўлмаса,Олам аҳлин ғамларидин дилда ҳеч ғам бўлмаса.

Нотавонлар кўз ёшидин қатлима сел келмаса,Кечалар оҳдин ғариблар усти мотам бўлмаса.

Бу фалак бедодидин кўнгил уйи дард билмаса,Бу ситамлар захмидин бечора одам бўлмаса.

На париру хайлида бор одамийликдин нишон,Девсифат одамлари ҳам менга ҳамдам бўлмаса.

Орзу топмоқ истадинг, майхонага бургил йўлинг,Ичма май кўҳна сафолдин косаи Жам бўлмаса.

Лаъл монанд майга боқсанг софу шаффоф сатҳида,Не ажабким, тўнкарилган осмон ҳам бўлмаса.

Майни шундай сипқар эй, жом осмондек бўлса ҳам,Худди дўзахдек тубида қатраи нам бўлмаса.

Тарк қилсин хотиримни бу жаҳоннинг ташвиши,Ул фано саҳросидин ҳам хотирим кам бўлмаса.

Фониё, андеша қил ўйлашдин олам ҳолатин,Кошки идрок ечмаган асрори мубҳам бўлмаса.

ТАТАББУЪИ ХОЖА

Келди хабар висолидин дилда бироқ қарор йўқ,Ҳар нафасим нидо маним, илкимда ихтиёр йўқ?

Телбанамо бу ишқима изла шифо, ҳаким, бу кун,Қўлга кишан бўлодиғон зулфи каманд ёр йўқ?

Мен ишониб юрар эдим, келса бало ақл-ку борИшқ ғами сипоҳидин ақлима эътибор йўқ?

Келса гулим хуш бўй ила равза эрур бу базмимиз,Мутриби хуш наво қани? Косада хушгувор йўқ ?

Пири муғон тўкар агар хок сари шаробдин,Ташна бўлиб маним каби майкада хокисор йўқ?

Ҳажр тикону, хаси-ла тўлди кўнгилнинг хонаси,Васлига зормен нечун оташи гулузор йўқ?

Келгуси йил кимам бизи ёдга олар, буюр шароб!Йил ўтди, дўстлар қани, кечаги бахтиёр йўқ?

Шарҳи фироқни сўрмагил, қайси йўсинда ёзайин?Чекса рақам ҳаётидин ёзгали ҳеч мадор йўқ?

Лофи фанони урмагил, Фоний, агар дилингда ўтЁнмаса ул фиғонлару кўздаги ёш бекор, йўқ?

ТАТАББУЪИ СУЛТОН УЛ ФУСАҲО ҲУСАЙНИ

Сен томон дил борадур, жисмим нишоне қоладур,Қуш учуб кетса магарким, ошиёне қоладур.

Ишқидин овораман, мулки ватандин холиман,Хонумоним кетадур, бехонумоне қоладур.

Ҳажрида бўлдим адолар, мақсади қатлим ҳануз,Кетди жоним, лек жонондин гумоне қоладур.

Ташладим ўзни итингға, бир емиш бўлсам эди,Гар аёқ остида қақшаб устихоне қоладур.

Хаста ҳолим кўргали боқсанг агарким йўл тараф,Остона узра ўлган нотавоне қоладур.

Сарви қомат хотири долдек танамга бир асо,Хотиримда шўхнинг ишқи ниҳоне қоладур.

Эмди Фоний қолди дўстсиз бул адам саҳросида,Хаста-ю ношуд итисиз корвоне қоладур.

ДАР ТАВРИ ХОЖА

Моҳ титраб базми субҳдин кўринур масту хароб,Гўйиё шарқдин қулаб чиққан кабидир офтоб.

Анжуман аҳли самоға сочилур кавкаб киби,Кўзлари наргис кўзидек субҳидамда масти хоб.

Ул менга ғавғо қилур мастлик ила тинмай саҳар,Қаҳр ҳам лутфлар тузиб бундоқ шиор қилди хитоб.

« Сен ки, эй, хос базмидин айро юрар бир бандасен,Ёки бахтинг йўқлигидин юз тутар сенга азоб.

Қатл тиғи бирла чопгаймен бошингни, токи сенЕр юзин қонинг билан ювсанг-да бўлғайдир савоб.

Субҳидамда дўст ила ичганда бода сен ниҳон,Ёки бизнинг базмимиздин ўзни қилдинг ижтиноб ? »

Изтироб турди танамда ерга босдим юзни мен,Тилга сўзлар келса ҳамки қўрқамен топмай жавоб.

Кўрди, аҳволим забун, келди туриб ёнимга моҳ,Ханда айлаб олди соқийдин ки жом, барқи шароб.

Дерки : « Эй, Фоний, қўлимдин майни ол, нўш айлагил»,Ичдиму мулки адам сориға юз тутдим шитоб.

МУХТАРАЪ

Ҳар чамандин изладим, сарви хиромон йўқ экан,Йиғладим шиддат билан, гулбарги хандон йўқ экан.

Боғ аро боқдим ҳавасманд абри найсон сингари,Нолаю афғон чекардин ўзга имкон йўқ экан.

Сабру тоқат ҳаддига чорлаб кўнгилни қистадим,Лек ҳижрон ғамларидин яхшироқ шон йўқ экан.

Нотавонлиқ теграсига дилни тортар изтироб,Сабру тоқатга манимдек эпсиз инсон йўқ экан.

Масканимга дам ба дам қайтмоққа чора изладим,Беқарор, дилгир дилимда қатъият, жон йўқ экан.

Бул ниҳон ишқим сиридин топди айғоқчи хабар,Асрамак жонимни мушкул, фурсату он йўқ экан.

Ул парининг ҳажрида Фонийга маъзур рашк ҳам,Ман каби девонага бўлгувчи ҳайрон йўқ экан.

АЙЗАН

Бир жом тўла май истаб майхонага боргайман,Ҳеч ташқари чиқмасдан паймонага боргайман.

Шайхлар муножотда, риндлар хароботда,Истаб сени байтуллоҳ, бутхонага боргайман.

Майхонада сархуш, маст, тондим-ку ўзимдин, бас,Мардона фиғон тортиб мастонага боргайман.

Май жоми манга қотил, мақсуди бўлар ҳосил,Гар ёр қадаҳ тутса остонага боргайман.

Минбарга чиқиб воиз, мақтанди беҳишт боис,Афсонани тинглаб мен хобхонага боргайман.

Ёрим гулу бўстоним, ҳам шамъи шабистоним,Парвона-ю булбулман, ўтхонага боргайман.

Фоний, тила хорлиқни, ундан-да хароблиқни,Маъмур киши мендурмен, вайронага боргайман.

ДАР ТАВРИ МАХДУМ

Нигорим турку тожикдур, қилур юз хона вайрона,Аё, кирпиклари тожиквашу ҳам чашми туркона.

Муродим доимо сурмак нигорим сочига кўзни,Фақат кирпикларим қодир тароқ бўлмоққа шоёна.

Қаноту қуйриғи ҳам дил қушининг кечалар куйгай,Ахир, шамъ теграсида тунлари парвона-парвона.

Дилимнинг ишқ биносига эшикдир дарзи кўксимнинг,Алифдирким эшик ёни, текис хатларки — дандона.

Фақир девор тагига борди истаб соя-салқинлар,Қулаб тушмиш бу оҳимнинг намидин сақфи кошона.

Муғон дайрига бор, эй шайх, агар хилват қоронғудир,Шароби арғувон бирла чароғон кунжи майхона.

Санам зуннор ила боғлар белимни хўб, гуноҳкормен,Гуноҳимдин агар кечса динимдир совға – шукрона .

Агар риндга узатсанг бир пиёла май, менга жом тут,Кўнгулни овламоқ бўлдинг, дуруст, бер жоми паймона.

Насиҳат қилма Фонийга, ақлдан бўлмагай бу иш,Ки девона ишига ким қўшилди – бўлди девона.

Ҳабибулло Саид Ғани таржималари

055

* * *

Дил кетиб кўйингга, жисм ундан нишон қолгусидир,Қушки парвоз этса, ундан ошён қолгусидир.

Мен Ватандан айрилиб, оввораман кўйинг аро,Хонумон қўлдан кетиб, бехонумон қолгусидир.

Ҳажрида ўлсам-да, қатлим қасдидадир у ҳануз,Кетди жон, жонон дилида лек гумон қолгусидир.

Бўлсин озиқ деб итинг олдига ўзни ташласам,Шодман, гарчи танимдан устухон қолгусидир.

Кўргали ожизлигимни эшигингга сол назар:Боши остонангда ётган нотавон қолгусидир.

Сарв қаддингнинг хаёли хам бу жисмимга асо,Кекса бошимда муҳаббат навқирон қолгусидир.

Дўсту ёрдан айрилиб Фоний бу йўқлик даштида,Ожиз итдек корвондан бегумон қолгусидир.

* * *Кундузи ҳажринг ғамидан ошди ранжу кулфатим,Қолмади тунларда нола айламоққа қувватим.

Дил бўлар бетоқат ўзим кўрганимда юзини,Ўзгаларнинг кўрганига қандай етсин тоқатим.

Ҳуснига ҳайронлигим бўлган билан ҳаддан зиёд,Ҳуснидан кўп бу қадар ошиқлигимга ҳайратим.

“Бир кўриб юзини, – дерсан, – қолмади нега ҳушим”,Ихтиёрим йўқ ўзимда, бу қадимий одатим.

Кечалар ишқ доғи кўп кўнглимни куйдирган эди,Бу кеча куйдирди қаттиқ аммо доғи фурқатим.

Яхши элдан менга ваҳшийи биёбон суҳбати,Бўлдим-эй, ваҳший умрдан борлигига ваҳшатим.

Кўрдим инсон аҳлидан кўп ноинсонлик, етар,Бўлса-да кўздек яқин, нохуш улар-ла суҳбатим.

Соқиё, бахш эт ҳаёт менга тутиб бир жом шароб,Юксалишга то фалак авжига мойил ҳимматим.

Бевафодирлар замон аҳлию мен аҳли вафо,Фониё, бас, қандайин бўлсин уларга нисбатим.

* * *

Бир кўнгил йўқки, кўзининг жабридан бемор эмас,Ёки кўзки, дил ғамидан то саҳар бедор эмас.

Гар фалак ҳаддан зиёд жабру жафо айлар, бироқ,Кўнгли қаттиқ ёр каби жабру жафоси бор эмас.

Васли хосларга насиб, ғам кунжию кўнглим қуши,Бор экан вайрона, бойқушга макон гулзор эмас.

Ишқ аро Фарҳоду Мажнунга менинг йўқ нисбатим,Чунки ақл аҳли билан девоналар ҳамкор эмас.

Кечалар ҳижрон азоби ишқидан бездирса ҳам,Қилмишимдан то саҳар иш ғайри истиғфор эмас.

Сўрма мендан зуҳду динни, ғам ипи бўйнимдадир,Бил, бу, эй майхона ринди, риштаи зуннор эмас.

Эй рақиб, йўқ бўлди Фоний кўйида тортиб жафо,Торт қўлингни, энди у аввалгидек ҳушёр эмас.

* * *

Бўлса бир оламки, унда аҳли олам бўлмаса,Аҳли оламнинг жафою жабридан ғам бўлмаса.

Ҳеч асирлар ашкидан ўлим тўфони кундузи,Ҳеч ғариблар оҳидан тунларда мотам бўлмаса.

Ҳеч фалак бедодидан диллараро минг бир алам,Ҳеч ситам шамширидан минг бир яра ҳам бўлмаса.

Ҳеч парилар аҳлидан ноодамийлик шеваси,Ҳеч кишида аждаҳо феъли мужассам бўлмаса.

Бу ҳавас рўёбга чиқсин, эй кўнгил, майхона бор,Унда йўқ бир кўҳна сополки, Жоми Жам бўлмаса.

Қуй қизил майни, сафосидан бу феруза фалак,Остин-устун бўлса-да, соз ишратинг кам бўлмаса.

У фалакнинг жоми бўлса-да, симир охиргача,Яхши дўзахнинг тубидек остида нам бўлмаса.

Хотирингдан яхшию ёмон ғами бўлса унут,Кошки ғам ҳатто тасаввурингда бир дам бўлмаса.

Олам аҳволини ўйлаб, чекма ғам Фоний сира,Бир муаммо йўқки, ақл аҳлига мубҳам бўлмаса.

* * *

Мен яна муғ дайрига оҳу фиғон келтирдим-эй,Додга оҳимдан жаҳонни бегумон келтирдим-эй.

Ўтпарастлик қўл-оёғин боғлабон зуннор биланТавба айлаб, ўзни муғ дайри томон келтирдим-эй.

Қил бу расвога нима истар эсанг, эй муғбача,Сенга мос кўйга солиб дилни буён келтирдим-эй.

Дайр пири лутфи ортиқдир гуноҳимдан менинг,Бош уриб пойига, айбимга имон келтирдим-эй.

Тут қадаҳни тўлдириб, шармандаликнинг зўридан,Хам этиб бошимни, соқий, бу замон келтирдим-эй.

Ном-нишондан гарчи озодман, муҳаббат доғиданМен жигарга бенишонликдан нишон келтирдим-эй.

Дайр пири севги сирини ёйиб бўлмас, деди,Қандай айтай, Фониё, юз достон келтирдим-эй.

РУБОИЙЛАР

1

Тундан қиламан тошта қадар зорликлар,Ҳадтсан ўгди танҳолигу беморликлар,Юзланди фироқ туфайли душворликлар,Эй ёр, қаёқда қолди ул ёрликлар?

2

Ўткинчи ҳавасларга экансан мафтун,Ғам-ғуссадан озод эмассан бир кун,Бўлмоқ эсанг Искандару Жамдан устун,Жой ойинасисиз бу эмасдир мумкин.

3

То дилда кучу қуввату жон бор эрди,То танда ҳаётдан нишон бор эрди,Дил мойили ҳусни дилситон* бор эрди,Жон волаи ошўби* жаҳон бор эрди._________* Дилситон — дилбар, дилрабо: дилни олувчи, асир қилувчи. * Ошўб — ғавго-тўполон, фитна, тартибсизлик. Ошўби жаҳон — жақонга фитна солувчи, фитнагар.

4

Зуҳд аҳлидан уз кўнгилни буткул, эй дил,Қургил фано дайрида манзил, эй дил,Мақсуд маю мутриб ила ҳосил, эй дил,Бир-бир айтдим, қулоқ сол, эй дил, эй дил.

5

Эй дўст, ҳалокатлидир айёми фироқ,Ҳижрон заҳарига қоришиқ жоми фироқ,Туғдирса висол тонггини гар шоми фироқ,Кечирма сира тутсам агар номи фироқ.

6

Давр эли жабр этса, кўтарма исён,Кўн борига, йўқ туфайли бўлма сарсон,Тинглаш керак эмасми — эшитма пинҳон,Сўзлаш керак эмасми — гапирма бир он.

7

Аччиқ сув эмас, соқий, оловдан ўткир —Чоғирни олиб, катта қадаҳга тўлдир,Узримни қабул қилма, қошимга келтир,Енгишта сол-у, сўнг оғзима қуй бир-бир…

8

Сенсиз мени(нг) сабримда фақат нуқсондир,Кўнглимда ғамингдан алами ҳижрондир,Жоним чекибон беҳуда ранж нолондир,Бас, менда на сабр-у, на дил-у, на жондир.

9

Ёр кўйида токи бенишон бўлмассан,Сен воқифи асрори ниҳон бўлмассан.Жисминг унутиб, то ломакон бўлмассан,Лойиқи ҳаёти жовидон бўлмассан.

10

Ғам заҳри агар қилса ҳалок, эй соқий,Дафъ этсанг уни май-ла не бок*, эй соқий,Дил тавбадан ўлди журмнок*, эй соқий,Бода ила айла уни пок, эй соқий._________* Бок — бу ерда: ажаб. * Журмнок — гуноҳкор, айбдор.

Эргаш Очилов таржималари

055

* * *

Сенинг раъно қадинг ҳар жилваси бўлғай бало дилга,Етар ҳар тола сочингдин шарар бу мубтало дилга.

Баҳор найсонларидин ғунча кўз очган каби, кўнглумОчилғай шунча тез, ёғилса кўп тири жафо дилга.

Тонг отгач ишқ мавжидин ошар юз бора туғёним,Агарчи манъ этурман кечалар бу бедаво дилга.

Дилу кўзим ҳалокат ёқасига етса ҳам, лекинКўзим мардумида қаддинг, бу зулмингму раво дилга.

Мени шод айлади ишқингки, сен гар қайга ўқ отсанг,Тегар, албатта, кўзим ёки сийнамга ва ё дилга.

Вафо аҳли ҳамиша чеккуси озор афлокдин,Севингум бевафо ёрдин агар етса жазо дилга.

Қуй, эй соқий, қилиб бир одамийлик каттакон жомда,Замон нокасларидин ғуссалар бўлмиш-ку жо дилга.

Менга кўнглинг куйиб, дилбар, ки раҳм этгай эдинг, билсангФироқингдин кўзимда не ва ё не муддао дилга.

Фано даштини тарк этсанг, ажаб эрмаски,эй Фоний, Бақо бўстонининг хуш бўйидин етса жило дилга.

* * *

Эй гўзал, май оташидан юзларинг тоби бўлак,Сув урар терлар қизиқ чеҳрангга, не оби бўлак.

Туш кўрибманким, тирилмишман лабинг болин сўриб,Энди минг орзу қилурман келмагай хоби бўлак.

Ол дудоғинг маст этибдур, ўзга ҳеч вақт истамамНе шароби лоларангу не майи ноби бўлак.

Қибладан ҳам юз ўгирган десалар майли, агарСаждагоҳим қошларингдан бўлса меҳроби бўлак.

Гоҳида девоналикдан шод эрурман, чун менгаСочларинг занжиридан йўқ ўзга қуллоби бўлак.

Тун хаёлинг бўлса меҳмон, сархуш ўлгум дамба-дам,Ишқ дунёсида мендек борми бетоби бўлак.

Кўзларим равшан ҳамиша юзларингдан нур эмиб,Фониё, бу юзга ўхшар қайси офтоби бўлак.

Қитъалар

Ёмонга яхшилик кам қилгил, аммоНе имкон бўлса қўлда яхшига қил.Агар лутфинг уларга айласанг тенг,Ёмонга кўп бўлур, яхшига оз, бил.

* * *

Улуғлар шеърига Фоний назираЁзаркан, бу эмасдир худнамолик.Улар диллар уйига соҳиб эрса,Муроддир бунга у ерда гадолик.

* * *

Ёмон шахсдин бўлур гар яхши фарзанд,Таажжуб ҳам таҳайюр қилмоғинг қўй.Ахир, тошлар аро гавҳар топилгай,Тиканлар ичра гул ҳам тарқатар бўй.

* * *

Сахий қўлида не бор, айлагай уКамидан кам, кўпидан кўп эҳсон.Чу дарё дуру кўза қатрайи сув,Берурлар ҳар бири етгунча имкон.

Саховатли йиғилган неки бўлса,Фақирларга хайр айлайди осон.Сахий эрмас, жам этса молу дунё,Бахилу ҳийлагардир ҳамда нодон.

Сахий улдурки, қўймай қўлда борин,Берар ҳар кимга лозим бўлса ҳам жон.

* * *

Карамдин мард йигит мулки камаймас,Ажин тушмас сахий юзига ундан.Камиб қолмас сувини сочса дарё,Таратса нур зари кетгайми кундан?

* * *

Не ҳолдир бу, муғанний куйлар-у лекин билиб бўлмасБу шеърнинг маънисин, чунки анинг сўзи эрур мубҳам.Биров тинглаб, деди: «Бу шеър таниш, англолмадим аммо»,Дедим: «Бу шеър менингдир, тўғриси, англолмадим мен ҳам».

* * *

Ҳамиша яхши шеър ёзмоқ маҳолдур,Муяссар бўлмаган ҳеч кимга бу бахт.Ёмону яхшиси гар тенг, ёмонмас,Етишмоққа қилурлар кўпчилик аҳд.Ёмонидин агарки яхшиси кўп,Бу юздин бирга мумкин, қилса-да жаҳд.

* * *

Дунё саройида ҳар он бир карвонЕмак ва уйқуга қидиради жой.Аммо муқим қолмас, чорлайди сафар,Шу сабаб аталмиш у карвонсарой.

* * *

Олиму жоҳил гар инсон зотидандирлар, валеФарқи бордур осмондин ергача бу хайл аро.Дур билан дўл ўхшагайлар бир-бирига зоҳиран,Ул борур шоҳ тожиға, бул бўлғуси тупроққа жо.

Носир Муҳаммад таржималари

(Tashriflar: umumiy 484, bugungi 1)

kh-davron.uz

Алишер Навоий. ЛИСОН УТ-ТАЙР (Наср)

1 дан 22 сахифа

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳнинг номи билан

Жон қуши ўз сирларини баён қилишга киришар экан, уни Аллоҳга мадҳия ўқиш билан бошлайди. Чунки Аллоҳ барча мавжудотларнинг яратувчисидир. У мангу барҳаёт бўлиб, ундан бошқа ҳамма нарсалар ўткинчидир.

 

Яратувчи қудратли қалам билан оламни аниқ бир режа остида бунёд қилди. У тўққиз фалакни айланувчи қилиб яратди ва бунинг сирини тушунишда идрокни ожиз этди. Кўкни тун ва кун билан ярқиратиб, уни қуёш ва юлдузлар билан безади. Унда ой гўё осмон тирноғига ўхшаш бўлиб, янги ой эса ўша тирноғдан олинган бир бўлакни эслатади.Осмонни бетиним ҳаракат қилишга бўйсундирди, Ерни эса унинг бўшлиғида туиғун қилиб яратди. Ер юзини ёмғир билан ювди, натижада чанг ва чирклар ундан тозаланди. Қуруқликни денгиз юзидаги кемага монанд қилиб яратди. Тоғлардан бу кемага унинг мувозанатини сақлаб турадиган лангарлар ясади. Қуёш ўтидан сув қайнаб кетмасин, деган мақсадда денгиз юзига буғлардан парда тортди. Сувда майжуд бўлган қурт ва қушлар ғамини ейишда адолат оламини кўрсатди. Найсон ёмғирига катта шараф ато этди, унинг эҳсони туфайли садаф ичида гавҳар ҳосил бўлди. Дурга у жуда катта қиймат билан ривож берди, оқибатда у тахт аҳлининг тожи учун зебу зийнатга айланди.Ҳамал ойи билан баҳорни бошлаб берди, унинг ўлчовида кеча ва кундуз тенг болди. Тонг насимини лсо нафасидек эстириб, боғлардаги барча жонсиз нарсаларга жон бағишлади. Боғаро хилма-хил раъно чечакларни ёйиб, чаман гўзалликларини жилвалантирди. Елга ҳузурбахш ҳид ато этди, унинг туфайли дарахтларга қайтадан жон кирди. Тонгни оппоқ ранг билан ёритди, шомни мушкин қора либосга ўради. Қуёшни кундузи порлатиб, ойни кечанинг шамига айлантирди.Агар у қуруқлик юзасида ҳар хил ғаройиботларни ёйган бўлса, денгизда эса улар бундан ҳам ортиқроқдир. У даштларда қанча жониворларни яратган бўлса, сувдаги сузувчилари бундан юз баравар кўпдир. Қуюнни дашт аро айлантирган бўлса, сув юзида ҳам гирдобни тўлғантирди.Сувни оловга душман қилиб яратди, шамолни эса тупроққа зид қилди. Яратувчининг қудрати билан ана шу бир-бирига зид тўрт нарса инсон вужудида бир бутун ҳолда бирлашди.Бутун оламни яратишдан мақсад лнсон бўлиб, у ҳамма мавжудот ичида тенги йўқдир. Инсон кўнглини турли билимлар хазинаси қилди ва бу тилсим ичида Аллоҳ ўзини яширди. лнсоннинг ажойиб жисми бир махфий сир хазинаси ўлароқ ўзида ана шу ганж тилсимини сақлайди. Бу тилсим жон болиб, у ўша хазинада туради ва унга посбонлик қилади. Эй жон! Сени бу хилда яратилишингга чексиз офарин!..Чунки У ўз сирининг хазинасини очмоқчи бўлганида, уни на само, на ер қабул қилди. Инсондан ўзга нарсалар жаҳолатга ботиб, унинг хитобини англамади ва бу сирни қабул этмади. Шунинг туфайли инсон бошқа барча нарсалардан мумтоз қилиб яратилди ва "Кунту канзан..." сиридан хабардор этилди. Унинг бошига тўғри йўлдан бориш тожи қўйилди, шараф меърожига cлииқиш эса унинг қисмати бўлиб қолди.Ҳатто олам ичра бутун малакларга пешво бўлиб, уларга саждагоҳ бўлган ҳамда уларни ўзига бўйсундирган, дунёдаги барча жинлар ва малоикалар бошлиғи вазифасини бажарган шайтон, гарчи у бутун оламга эгалик қилиб, неча минг йил зуҳду тоат биланАллоҳ амрига итоат айлаган бўлса ҳам; ва ҳатто ер юзида ва мовий осмонда у сажда қилиб бош урмаган бирон қарич бўш жой қолмаган бўлса ҳам; у шундай юксак саодатга эришиб, ҳақ ёдидан ўзга бирор нафас олмаган бўлса ҳам, ўз хизматлари ва Аллоҳга яқинлигига суюниб кетди ҳамда бундан унда ғурур пайдо бўлди.Натижада у бу ажойиб Инсонни кўзга илмади, унга бошқа малоикалар каби сажда қилмади. Яратувчининг бу амрига бўйин эгмай, таъна кўзи билан қараганидан унинг бўйнига шу он лаънат ҳалқаси солинди. Зероки, унинг кўнгли итликни ҳавас қилган эди, шу сабабли ҳам бўйнига итлар каби лаънат тасмаси боғланди. Шунинг учун ҳам у Инсон зотига доимий рақиб бўлиб, унинг имонини йўлдан урувчи ашаддий душманга айланди. У қиёматга қадар ана шу хил иснодга дучор бўлиб, дўзах олови, макр ва адоват қўзғатувчи номини олди. Хуллас, у шунчалик катта шараф билан малоикалар бошлиғи бўлса ҳам, такаббурлиги учун абадий рад қилиниб, малъунликка гирифтор бўлди. Унинг бу қисмати бутун осмон ва ер юзидагиларга ибрат бўлиб қолди.Шундай қилиб, (Аллоҳ) Инсон жисмини бир ҳовуч тупроқдан чиройли қилиб яратди, унга одамийликнинг ажойиб шаклини берди. Ҳам уни ўз сиридан хабардор қилди, ҳам халифалик билан сарфароз этди.Агар шайтон бош тортиш билан офатга гирифтор бўлган бўлса, инсон ўзини тупроқдек паст олиш билан эътиборга лойиқ бўлди. лнсоннинг саждагоҳ болишини таъминлаган ҳам, шайтоннинг ҳайдалиши ва рад этилишини муносиб кўрган ҳам унинг Ўзи! Шайтонни нуқсонли айлаган ҳам, инсонни суюкли айлаган ҳам - Ўша! У нима қилган, бу нима қилган бўлса — Унинг ўзи билади, ўзга бу ишни қила олмайди, ҳар не қилса — У қилади. Унинг ҳикматларидан киши воқиф эмасдир, зероки, бу иш кишининг қўлидан келмайди. Ҳамма ишни унинг ўзи қилади ва унинг ўзи билади — бутун ҳикмат ана шундадир! У ўхшаши йўқ бир Подшоҳдирким, унинг на шериги, на тенги, на вазири бордир.Эй Яратувчи, қудратингга юз офарин! Сендан ўзга йўқдир, бор десалар ҳам, у — Сенсан! Фақат Сен мавжудсан ва борлиқ кўркисан. Ҳам бирлик, ҳам қадр этувчилик арзандасисан. Бирлик ҳам, борлиқ ҳам Сенда; тириклик, қодирлик ва шафқатлилик ҳам сенинг Ўзингда!Агар шафқат денгизингда мавж кўтарилса, у ҳар қандай катта гуноҳнинг ҳам баҳридан ўта олади.

2Ўз камчиликларидан шарманда бўлиб, бу уятдан боши тубанлик тупроғига эгилганлиги юзасидан барча ҳожатларни амалга оширувчи ҳакам олдида муножот

Ё Раббий! Ўз ҳолимга ниҳоятда ҳайронман, ўта гуноҳкор ва масту паришон ҳолга тушган бир кимсаман! Чунки нафсим туфайли кибру ҳавога мағлуб бўлдим, тўғриликни номақбул билиб, покликдан узоқлашдим. Жонимга исён майидан мастлик пайдо бўлди, кўнглим фисқ аҳлига ҳамдамлик қилди. Шум нафсим бошимга ҳар хил ҳавойи кайфиятлар солди, шайтон галалари ҳар ёндан менга ҳужум бошладилар. Бу тўдадан мен воқиф бўлгунимга қадар, улар кўнглим мамлакатини остин-устун қилиб юборишмоқда.Бир зулм қилувчи кўзимга чиройли кўриниб, ўзимни унга ошиқ, уни эса ўзимга маҳбуба деган эдим. Бу ёмон феълли маъшуқадан менга ҳар хил ситамлар етарди. У кўзимга кўрингач, ҳатто оҳ уриб, ўзимдан кетиб қолган пайтларим ҳам бўлар эди.Унинг оловли лабларидан жонимга ўт тушди, гажаги ва холидан рўзгорим қорайиб кетди. У сўзлаганида — тилим лол қолар, нозли жилваси эса ақлимни олар эди. Унинг васлига етишмоқни ўзим учун ҳаёт, ҳажрини эса ўлим деб ҳисоблардим. Уларнинг биридан жоним осойиш топса, иккинчисидан жабр тортар эди.Ҳажрнинг ғамида май ичар эдим. Агар васл жоми қўлга киргудек бўлса, жондан кечишга ҳам тайёр эдим. Усиз тирикликни ўлим деб англардим, ҳажридан доим жоним юз турли офат чекар эди.Уни ҳаётимнинг мақсади, деб билардим, ундан бошқа кўнглимга келмас эди.Ундан айрилиқда юрган чоғларимда бошқа ҳамма нарсалар ёдимдан кўтариларди. Чунки сен ўзинг воқифсан, мен ҳам чин сўзни айтайин: ҳажридан кўнглимга шунчалик кўп жабру зулм етардики, ҳатто фақат унинг васлини исташ учунгина сени ёд этар эдим...Аллоҳ-Аллоҳ! Ўзимнинг бундай бандалигимни эсласам, шармисорлик ўлдиради. Жаҳлда шунчалик юзиқароликка йўл қўйдимки, булар кўзимга оламни қаро қилиб кўрсатмоқда.Эй ҳеч нарсага эҳтиёжи йўқ Аллоҳ! Умримда бирон бир ракъат намозни ўтинчсиз қилмадим. Ҳаргиз кераклик тош бўлмаса, тупроққа бош қўймадим. Ўзимни карам соҳиби кўрмагунимча гадога бирон бир чақа тутқазмадим. Донолик билан эмас, балки қўлимда юз доналик тасбеҳ ушламагунимча номингни тилга олмадим. Бирор ишни ўз фойдамни кўзламай қилмадим; ўзимни мунофиқликдан ҳоли деб билмадим. Шу сабабли мен каби инсон, инсонгина эмас, деву шайтон ҳам бўлмасин! Ўзимнинг бу янглиғ феъл-атворимдан жуда азиятдаман, булар учун ҳар доим кўнглум тушкунликка тушади, дилим мудом ғаш. Бу хил ҳижолатликлардан мен учун ҳаёт йўқ, чунки ҳар дам уят ўлдириб ташлаяпти.Бу иллатларки, айтиб ўтдим, ўзим уларнинг ҳеч бир иложини қила олмаяпман. Шунчалик мусибатга дучор бўлганманки, агар Сендан қазо етса, кейин нима бўлишини билмайман. Гарчи бу дардлар мен учун давосиз бўлса-да, лекин уларнинг дармони сенга осондир. Дардимга дармон иноят қилгин, комил тавбага эришмоқ йўлини кўрсат. Адолат ва эҳсонингга мени сазовор қил ва золим нафсдан мени халос эт! Жонимда шавқинг шуъласини майжуд қил, ундан ўзга ҳамма нарсани кўнглимдан чиқариб ташла!Гарчи руҳ бадан ичра тутқун бўлса ҳам уни мушоҳада этиладиган кун қўйиб юбор. Токи бу қуш сафарга мойил бўлиб, асл гулшан томон парвоз қила олсин. Чунки қуш учмоқ сари интилгани, тупроқ эса тупроққа қўшилгани маъқул.Қилган ишларим сўроқ қилиб, хитоб этган чоғингда Сен берган саволларга жавоб топа олмай қолсам, мени ҳазин аҳволга қўймай, тезда ўшани қошимга етгургилки, уни сен гуноҳкорларнинг ҳимоячиси деб атагансан.

3Бу достонга бахтиёрлар пайғамбари васфи билан сарлавҳа қўймоқ ва гуноҳкорлар ҳомийси мадҳи билан зийнат бермоқ

У набилар сарвари ва пайғамбарлар султони бўлиб, унинг туфайли улуғ ва майда нарсалар яратилгандир. У Одам Атодан ҳам илгари майжуд бўлиб, ҳам наби, ҳам сирлар огоҳи эди.У олти кунда яратилган оламдан бурун ҳам нур ҳолида бор эди. Бу шундай нурки, у юз иззат ва шараф эгасидир. У — маъшуқ, Яратувчи — ишқивоз эди. Аллоҳ Булбашарни яратгунига қадар, бу нур узоқ йиллар Ҳақ назаридан баҳраманд эди. Булбашар вужуди яратилганда, унинг юзи шу юлдуз нуридан камол топди. Бу нур ҳавога ўтганида, унинг манглайи порлоқлигидан Қуёш ҳижолат чекарди.Шиш пайғамбар вужуди шаклланганида, бу қуёш унинг манглайида балқиди. Сўнг бу нур унинг суюкли маҳбубасига ва ундан фарзандига ўтди. У бу шарафли нурни жуфти ҳалолига етгизгач, шундай гавҳарга у ўз вужудини садаф қилди.Ана шу қабилда бу нурни бир-бирларига ўтказар эдилар. Ниҳоят бу нур Абдуллоҳга етиб келди. У ҳам шу йўсинда нурни узатганида, хонадони шу нур билан ёриди. Ниҳоят шу уйда қуёш балқиб, у фарзанд чеҳрасида пайғамбарлик нури зоҳир бўлди.Бу нур эмас, Ҳақ Таоллонинг ўз сояси бўлиб, унинг мартабаси Қуёшдан ҳам юксалди. Дин байроғи офтобдек кўтарилгач, куфр зулмати ундан бартараф бўлди. Бу қуёш Байт ул-ҳарамдан чиқиб, фалакдан ҳам олийроқ мартабага эришди. Бу юлдуз нури Маккада кўрингач, барча бутлар тупроққа бош қўйдилар. Кофирлардан ким бўлса, юз тубан тушди. Дин байроғи фалакдан юқори юксалди, шариат тиғи қиличдан ҳам кескирроқ бўлди.Унинг таъби пайғамбарликка қатъий майл қўйгач, дини бошқа барча динларни бекор қилди. Раъйи мўжиза шамини кўрсатганда, унинг ёлқинидан коинот равшан бўлди.Лотнинг ўз нуқсонига яраша ҳоли хароб бўлди. Кофирларга Аллоҳдан бошқа Аллоҳ йўқлиги маълум бўлди. Шундан бошлаб халққа Аллоҳдан бошқа Аллоҳ йўқлигирии фасоҳатли тили билан баён этди. "Аллоҳдан бошқа Аллоҳ йўқ" деган гапни атроф-теваракка юборган Аллоҳ пайғамбарининг ўзидир.Зоти олам қутичасидаги тоза дурдир, балки у ҳақдан оламга юборилган Аллоҳ раҳматидир. Унинг ўзи пок, хотинлари пок, авлодлари покдир: зоти пок, суҳбатдош-издошлари пок ва яқинлари покдир. Олам аҳлидан то Қиёмат кунигача унга, пок авлоди ва издошларига, сўнгра хизматчилари ва дўстларига ҳам ҳар лаҳза юз мақтов ва минг саломлар боисин!

4У пайғамбарлик офтобининг анқо қушининг баландпарвозлиги ва ҳақиқий маҳбуб висолига етиб қуш тили билан сўзлашгани ва сирлашгани

Мартабаси фалакка етадиган шоҳни Ҳақ кўк сари жавлон қилишини истаганида, у тубан фалак ташвишларидан фориғ бўлиб, ўз ҳужрасида яхши кайфиятда ўтирарди. Унинг олдига руҳлар амини келиб, олам Аллоҳининг хабарини етказди. Фариштанинг бир қўлида яшиндай тез учадиган буроқ бўлиб, бу улов билан яшин ҳам баҳслаша олмасди. У деди: "Эй Аллоҳга жонинг билан яқин зот! Суюкли бўлганинг учун вужудинг билан ҳам Аллоҳга яқинлашгин. Буроқ келтирдим, сувори бўлгин, токи бу феруза осмон гумбази йўИинг гарди боисин".Шоҳ отга минди. Чунки у ҳукмнинг кимдан эканини яхши биларди. Қутли улови ҳаволанганида, унинг қадамидан фалак эли баҳраманд бўлдилар. Бу сувори шарафи туфайли янги ой тўлин ойга айланди. Иккинчи осмонга байроқ санчганида, Аторуд қаламидан дурлар сочила бошлади. Унинг зотидан учинчи майдон - осмон шараф топгач, Зуҳра мусиқачилик қилиб куйлай бошлади. У тўртинчи самога от сурганида, юлдузлар шоҳи -Қуёш ундан ўзига нур олди. Буроқини бешинчи кўкка сурганида, Наҳси Асғар шу заҳоти Саъди Акбар бўлди. Саъди Акбар томон йўли тушганида, унинг назаридан саодат нури йўналди. Бешинчи кўкка ўтганида, бечора ҳинди "Аллоҳ нури!" деб юборди. Яна икки водийни сайр этгач, саккизинчи осмон қибласи кўринди. Суворий нури таъсиридан Саврга Асад (шер) хусусияти юқди. Жавзо унинг хизматига шайланди. Саратон эса тўғрилик мевасини берди. Арслон ит каби унинг оёғи остига ўзини ташлади, бошоқ уруглари жавоҳирга айланаёзди. Тарози ўз ўлчовлигини кўрсатди, Чаён эса ўз заҳрини заҳарни кесувчи дорига айлантирди. Ёйни қоши ишораси ҳилол қилди. Қадами хосиятидан Жадй — тоғ эчкиси заррин кийикка айланди.Далв унинг сўзларидан жон суви топди. Ҳут (балиқ) унинг нутқидан обиҳаёт топди. Йўлда учраганларга шунчалик шарафлар етказиб, уловини барчасидан юқори сурди.У Аршу Курсига табаррук байроғини еткизганида, Лавҳу Қалам ундан муҳтарам бўлди. Ломакон майдонида жавлон қилиб, ундан ажойиб бир майдонга йўл олди.Бунда хабарчи билан улови сайрдан тўхтади: гўё қушдан икки пар тушиб қолгандай бўлди. Таркибий унсурлар азобидан қутилиб, жаҳон ташвишларидан озод бўлиб, эгнидан манманлик тўнини ташлаб, оловдан одамлик учқунини айириб, ўзни ўзлик асоратидан қутқариб, ўздан ўзгаликка айланди. Ел, тупроқ, ўт ва сувдан тозаланиб, мен, сен, у ва буликдан тозаланиб, яқинлик даргоҳида ўрин топиб, ҳатто ундан ҳам яқинроқ бўлишга ҳаракат қилди. Етмиш минг пардани бартараф этди, орада парда қолмади. Орадаги бор-йўқ тўсиқлар бартараф бўлиб, у дўст олдида суюкли бўлиб қад кўтарди.ЛимаАллоҳ бўсағасига ястанди, худди икки ёйдек бир-бирига яқинлашди. Ман этиш ва монеликлар барҳам топиб, рухсат бўлгач, монелик бўлмайди демакдир. Кўзларини мислсиз ўткир нур билан ёритди. Соялик мулоҳазаси бартараф бўлди.Ҳеч бир киши топа олмайдиган мартабани топди: бу иш кишилик қўлидан келадиган иш эмас эди.Бу дамда ўзи ва ўзлигидан хабари йўқ, балки ўз ва ўзлигидан асар ҳам йўқ эди. Ётликдан нишон қолмай, ҳатто ўзлик ҳам орадан кетиб, фақат жонон қолди. У жонон жамолини кўз билан кўриб, унинг висолидан сўз орқали баҳра топди. Ҳар лаҳзада юз минг ҳурмат кўрсатиб, тўқсон минг сўзни идрок этди. Гуноҳкор умматнинг гуноҳини сўради, барча оғир аҳволига чора истади. У ниманики истаган бўлса, мутлақ тирик — Аллоҳдан топди: Ҳақ тилади, Ҳақдан тилади ва Ҳақдан топди.Ўз орзуси имкони даражасида мурод ҳосил қилиб, кўкдан жуда масрур ва шод бўлиб қайтди. Юксак даргоҳ ҳам унинг висолидан масрур бўлди: амридан бу қабулхона ажойиб тарз жиҳоз топган эди. У кўкка отланганида, қимматбаҳо дур эди, у ердан жўшқин дарё бўлиб қайтди.Бир киприк қоқилган муддатда англаб билгани шуки, ажойиби ҳам шундаки, шу вақт ичида у ерга бориб, келди. Бошқа оламдан ерга қайтиб келгач, ушбу олам ишига тартиб жорий этди. Биз ҳар қанча гуноҳкор ва гумроҳ бўлсак ҳам, бу воқеадан воқифлигимиз учун ҳадиксирамасак бўлади. Чунки тонг-ла Қиёматда шундай ҳомий ва қўлловчи киши гуноҳларимизни Аллоҳдан тилайди.Эй Аллоҳим, пайғамбар орага тушган куни, у кимнинг гуноҳини тиласа, сен унинг истагини қабул қиласан. Юз минглаб гуноҳ ва туғён аҳли илоҳий фазли билан унинг раҳматига сазовор бўладилар. Ўша гуруҳда Фоний ҳам болади, уни ҳам зора ноумид қилмасанг.

5Мўминлар амири Абу Бакр Сиддиқ (Аллоҳ унинг руҳидан рози бўлсин) таърифида

У пайғамбарлар султонининг дўстидир. Мушкулот ғоридаги иккинчи одам шу эди. Унинг сидқи дилдан содиқи ва ҳамрози, ҳар яхши — ёмонда ҳамдамидир. У олам элига йўлбошчи эди. Чунки ҳаммадан илгари келганлардан ҳам илгари бор эди. Ҳақиқатпарастлар гуруҳининг бошлиғи удир ва собиқ ислом аҳлига содиқ удир. Ғорда у ёрига жонини фидо қилишга шай турган, шунинг учун дўсти уни "ғордаги дўстим" дегандир. Хазина ғорда яширинганида, у аждаҳодек унга соқчилик қилган.У ғор зулматида азоб чеккани учун у ердан обиҳаёт ва хазина топди. Бу шундай хазинаки, илоҳий ғазнаси билан қўшилган болиб жаҳон вайронасида яширингандир. Агар у обиҳаёт топмаган бўлса, жаҳон боқий экан, нега унинг номи тирик қолади? Унинг оёғини илон чаққанида, обиҳаёт ичиб унинг зарарини даф этди.Пайғамбар уни ўз ўрнига имом қилиб қолдирди: ой қуёш ўрнида қолди. Офтоб ботишга келганида, дин уйи унинг нуридан ёриди.Эй Аллоҳ, ушбу ой шамъи то ҳисоб-китоб кунигача ислом уйидан ўз нурини ва жилвасини олиб кетмагай.

6Ҳикоят

Мустафодан кейин Абу Бакир Сиддиқ халифалик тахтига ўтирганида, диндан қайтган бир гуруҳ кишилар дин йўлида адоват қилиб, жанжал бошладилар. Улар ислом сутунларини қулатиш учун закотни бекор қилишни талаб қилдилар. Халифа ғазаб билан шундай хитоб қилди: "Пайғамбар қонунида бирор ип миқдорича нарсани ҳам ўзгартириш мумкин эмас. Кимки бунга қарши бош кўтарса, уларга жавоб қилич ва ўқ бўлади!"Шариат ишига шунчалик қатъийлиги учун ҳам унинг номи то бу замонгача етиб келгандир. Бундай қатъийликни ким қила олади? Фақат ғорда пайғамбарга дўстлашган Абу Бакр!

7Мўминлар амири Умари Фориқ (Аллоҳ унинг руҳидан рози бўлсин) васфида

Пайғамбар ҳамдамларидан бири буюк Форуқ эди. У ҳақни хатодан фарқ қила олган ва адолати билан ғарбу шарқни равшан этолган кишидир. Бу жаҳонда бундан ўзгаси, бунга тенг келадигани йўқ эди. Шариат ишида у пайғамбарлар шоҳининг издоши бўлиб, у адолат ва дин асосини кучайтирди. Унинг саҳовати дастурхонидан жаҳон аҳли насиба олиб, тўяр, ўзи эса, ўзини тўйдириш учун қорнига ғишт қўйиб боғлар эди.Ер юзининг инсоният яшайдиган қисми унинг адолати меъморчилиги олдида паст бўлиб, жаҳонни бир ғишт сифатида қиёслаш мумкин эди.У тоза заҳар ичиб нафсини ўлдирган ва дин назоратида ўғлини ўлдирган одилдир.Унинг динидан меҳробу минбар ва адолатидан мамлакат ва олка ривожу равнақ топди. Қиличининг дамидан шариат бўстони яшнаб, кофирларнинг мамлакат ва ибодатгоҳлари вайрон бўлди. Унинг қаҳри Кисролар бошидан тожини олди ва ҳайбати Қайсарларга хирож юкини солди. Унинг даврида Ажам мамлакати эгалланиб, унинг шаҳарларида араб байроқлари ҳилпиради.Унинг ёрдамчилари шоҳлар мамлакатларини олдилар, динпарварлари эса куфр уйини буздилар.

8

Унинг кишилари Мадойин шаҳрини эгаллаб олиб, мол-мулк ва хазиналарини тортиб олдилар. Бир неча юз йиллар давомида султонлар қийналиб йиққан хазиналарни юклаб йўлга тушдилар. Бу катта хазиналар томошасига ақл ҳам лол эди. Ҳазрати Умар келтирилган бу мол-дунё ва хазиналарга кўз қирини ҳам ташламай, давлат хазинасига топширишни буюрди: булар ғазотга чиқувчилар учун етганича бўлиб берилади.Бундай қонунни йўлга қўйган Умардан бошқа кимнинг қўлидан бу иш келарди!

9Мўминлар амири Усмон Зуннурайн (Аллоҳ унинг руҳидан рози бўлгай) шонида

У ҳаё кони ва кўзлар нури эди. У икки кўз каби Зуннурайн деб аталди. У сидқ кони ва мурувват хазинаси, мулойимлик денгизи-ю олижаноблик кони эди. Ҳам Мадина аҳлига шайху имом, асл шайхининг муносиб ўринбосари бўлди. Аллоҳ уни Қуръонни йиғувчи қилди, халқ Усмон бинни Аффон деб атади. Каломуллоҳни Жабраил олам аҳли гуноҳкорлари ҳомийсига олиб келганидан бери, у бекиклик зиндонида сақланарди. Ҳар бир араб бир неча оятларни йиғиб юрарди. Қуръонни жамлаш ва тартибга солишга у сабабчи бўлди. Ҳар бир сура ўрнини белгилаб, бир ажойиб девонни тартиб берди.Бу шараф унга кифоядирки: ҳозиргача у умматламинг энг шарафлиси ҳисобланади. Афв этувчи Аллоҳ кулбасига икки нур солган яна бирорта киши бормиди?!

e-adabiyot.uz

Алишер Навоий ҳикматлари | www.ziyouz.uz

Ҳилм инсон вужудининг хушманзара боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. Юмшоқ кўнгиллик ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг лангари деса бўлади ва инсоният қадрини ўлчайдиган тарозининг тошига тенглаштирса ҳам бўлади. Ҳилм ахлоқи одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг чидамли матосидир. У ёмон нафсни дайди шамол учиришидан асрагувчи ва иккиюзлама мунофиқларнинг беҳуда ҳаракатидан ҳимоя қилувчи. Ҳилм натижасида одам халойиқнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлади; ҳилм туфайли катталардан кичикларга илтифот ва марҳамат етишади.

Катта кишилар ёшларни масхара ва кулги қилса, улар қошида ўзи шунча обрўсиз ва бачкана туюлади; ёшлар ҳам катталарга нисбатан ҳазил ва енгилтаклик қилса, унинг қошида уятсиз ва эътиборсиз бўлади.Бу давр боғининг хасхашак сингари одамлари шамолдек бетайин, енгилтак кишилари олдида ҳилм аҳли гўё оғир табиатли ва ёмон феълли, деб камситилади. Уларнинг ўзлари эса, қуюндек тупроқни ҳавога тўзитадилар ва енгилтабиатлилари билан бошларини гўё кўкка етказадилар. Тоғ жуссасини оёқ ости қилмоқ — одатлари; дала-даштлардаги зарраларни ҳавога совурмоқ — буларнинг салобатлари. Бундай одамлар елдек ҳар эшикдан киришга ор қилмайди; ўтдек оташдонни қиздиришдан ўзга ишни билмайди. Ел — гарчи лоланинг тожини учиради, аммо тоғ қоялари камарига қандай таъсир қила олади? ўт тоғ этагидаги хас-хашакларни куйдириши мумкин, лекин қуёш учқунига қандай тенглаша олади?..Ел, агар кўкка етса ҳам, барибир енгил ва қадрсиз; тоғ агар тупроққа ботса ҳам салобатлидир. Елнинг орасида ўтга ёқиладиган хас-хашаклар бор; ҳилм мазмунида эса, шоҳ тожига қадалгудек чўғ каби қизил лаъл бор.

* * *

Кимки кўнгилни қаттиқ сўз билан жароҳатлар экан, унга аччиқ тил заҳарли найзадек санчилади. Кўнгиида тил найзасининг жароҳати битмас; у жароҳатга ҳеч нарса малҳамлик қилмас.Агар бир кўнгилда тил найзасининг жароҳати бордир, фақат яхши сўз ва ширин тил унга малҳам ва роҳатдир. Мулойим сўз — ваҳшийларни улфатга айлантиради; сеҳргар — оҳанг билан афсун ўқиб, илонни инидан чиқаради.Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз. Кўп, бемаза сўзлайдиган эзма — кечалари тонг отгунча тинмай ҳурадиган итга ўхшайди. Тили ёмон одам — халқ кўнглини жароҳатлайди, ўз бошига ҳам офат етказади. Нодоннинг ваҳшийларча бақирмоғи — эшакнинг бемаҳал ҳанграмоғи. Хушсухан одам юмшоқлик билан дўстона сўз айтади; кўнгилга тушиши мумкин бўлган юз ғам — унинг сўзи билан даф бўлади. Сўзда ҳар қандай яхшиликнинг имкони бор, шунинг учун ҳам айтадиларки; «нафаснинг жони бор…»Ўзи хунук, гапи бемаъни, овози ёқимсиз одам қурбақага ўхшайди. Бахт бағишловчи тоза руҳ манбайи ҳам тил; ёмонликлар келтирувчи наҳс юлдузининг чиқар жойи ҳам тил. Тилини тиёлган одам — донишманд оқил; сўзга эрк берган одам — беандиша ва пасткаш. Тил ширин ва ёқимли бўлса яхши; тил билан дил бир бўлса яна яхши. Тил билан дил — инсондаги энг яхши аъзолардир. Бўстонда — гулсафсар, гулғунча ва райҳонлар энг ёқимли гуллардир.Одам — тили билан бошқа ҳайвонлардан имтиёзлидир. Унинг тили орқали бошқа одамлардан афзаллиги билинади. Тил — шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса — тилнинг офатидир.

* * *

Тил ширинлиги — кўнгилга ёқимлидир; мулойимлиги эса — фойдали. Чучук тил аччиққа айланса кўпчиликка зарари тегади; қанддан май тайёрланса ҳаром бўлади. Ширин сўз соф кўнгиллар учун асал каби тотлидир; болалар учун мулойим табиатли одам — ҳалвофуруш каби севимлидир.

* * *

Ҳар кимнингки сўзи — ёлғон, ёлғонлиги билингач, уятга қолғон; ёлғонни чиндек гапирувчи сўз устамони — кумушга олтин қоплаб сотувчи заргар. Ёлғон-афсоналар билан уйқу келтирувчи ёлғончи — уйқуда алаҳловчи. Ёлғон гапирувчи ғафлатдадир; сўзнинг бир-биридан фарқи кўпдир, аммо ёлғондан ёмонроқ тури йўқдир.

* * *

Ёлғон гапириш билан ўз вақтини ўтказувчи одам, бу қилиғи ёмон туюлиш ўрнига, кишилами алдагани билан фахрланади ҳам. Ёлғончи ўз гапига гўллик билан қулоқ солувчини топса, уларга ёлғонни чинга ўтказса, муродига етган бўлади. Ёлғончи — ҳақ қошида гуноҳкор; халқ олдида шарманда. Бундай наҳснинг беор юзи ёмонликка ўгирилган бўлади; бундай наҳсга ботган одам қутлуғ уйдан нари бўлғай.

* * *

Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир.

* * *

У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам кўнгилсиздир, ёлғон бўлса янада нафратлидир. Сўз етказувчининг хоҳ каттаси, хоҳ кичиги — дўзах ўтининг тутантуруғи бил.

* * *

Ёлғончи одам — унутувчи; у андиша ва эҳтиётдан четда турувчи. Ҳар кимнинг сўзи чин бўлмаса, ростгўйлар кўнглига у сўз қабул бўлмас. Ёлғончи ўзининг ёлғон сўзига бир-икки марта ишонтиради, кейин нима қилади? Ёлғончилиги маълум бўлгач, у расво бўлади, унинг сўзига халқ ишончи йўқолади. Кўнгил хазинасининг қулфи — тил; у хазинанинг калитини — сўз бил.

* * *

Чин сўз — мўтабар; яхши сўз қисқа — мухтасар. Кўп сўзловчи — зериктирувчи; қайта-қайта гапирувчи — ақлдан озган. Айб изловчи — айбли; киши айбини гапирувчи — ўзига ёмонлик соғинувчи. Тўғрилик билан қаровчи — покиза назарли; кишиларнинг яхши томонларини кўрувчи — тўғри назарли. Кимнинг миясида иллат бўлса — сўзида мантиқ бўлмайди. Мияси соғлом бўлса, гап-сўзи ёқимли ва хатосиз бўлади. Сўзи ҳисобсиз — ўзи ҳисобсиз. Сўзида паришонлик — ўзида пушаймонлик. Агар сўз гўзаллик зийнати билан безалмаган бўлса — унга чинлик безаги етарлидир! Ёлғончининг гапи қанчалик чиройли бўлса, шунчалик қабиҳдир. Чин сўз қанчалик бетакаллуф бўлмасин, сўзловчи учун таассуф йўқдир. Гул либоси йиртиқ бўлса ҳам зиёнсиз; садаф хунук бўлса ҳам инжу, учун нуқсонсиз.Ёлғон сўз шеърдан бошқа ерда номақбул ва ёлғонни айтувчи ақлсиздир.Ёмон қилиқли одам — бадфеъл; аччиғи тез — бир балога гирифтор, бир офатга мубтало бадбашарадир. Булар қаён борса — балодан қутилмас; ҳар ерга қочса ҳам офатдан халос бўлмас. Ёмон қилиқ ғолиб душмандир ва қаҳрли ёвдир, ёмон қилиқли киши эса доим унга мағлуб ва вужуди унданмажруҳ.

* * *

Очиқ чеҳрали одам — иккиюзламачиликдек нуқсондан йироқ бўлади… Очиқ юзидан халойиққа хурсандлик; чучук сўзидан эл-юртга хуррамлик. Одамийлик билан кўнгилларга севимли; инсонийлик билан жонларга ёқимли. Ундан дўст-душман хотиржам. Бундай киши умридан барака топгай.

* * *

Душман алдовига учма; маддоҳ хушомадини чин дема. Душманнинг ғарази ўз ёмон ниятига етмоқдир; мақтовчининг мақсади — хорлик билан сендан инъом олмоқдир. Агар иккаласига илтифот қилмасанг ва қабул қилишни лозим билмасанг, бири ўз мақсадининг ижросидан тўхтайди ва тадбири мужмал бўлади ва иккинчисининг мақтови ҳажвга айланади.

* * *

Нохуш хабарни чин бўлса ҳам дўстингга етказма; бировдан айб кўрсанг юзига солма. Қўявер, ўша чин хабарни душман етказсин ва сен сабр қил, у айб можаросини душмани қилсин.Ақлли одам ёлғон гапирмас; аммо, барча рост гапни айтавериш ҳам тўғри эмас. Бировнинг кўзи ғилай — ногирондир; аммо, бунга у айбдор эмасдир… Бировни ноҳақ ҳижолатга солмоқ — ўз нодонлигини изҳор қилмоқ ва бир кўнгилни оғритмоқдир. Бу каби кишини хафа қиладиган чин сўздан кўра зарурат юзасидан — ўрни билан гапирилган ёлғон яхшироқдир.

* * *

Нафъинг агар халққа бешакдурурБилки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

* * *

Илмни ким воситайи жоҳ этар,Ўзинию халқни гумроҳ этар.

* * *

Ўз вужудингга тафаккур айлагил,Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

* * *

Халойиққа кўрма қилиб бенаво,Ўзингга раво кўрмаганни раво.

* * *

Одами эрсанг демагил одами,Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

* * *

Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

* * *

Юз жафо қилса манга бирқатла фарёд айламон,Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам.

* * *

Кимки киши ўлмакидан шод эрур,Гўркану ғосилу жаллод эрур.

* * *

Бордур инсон зотида онча шараф, –Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

* * *

Хуш дурур боғу коинот гули,Барчадин яхшироқ ҳаёт гули.

* * *

Бу гулшан ичраки, йўқдурбақо гулига сабот,Ажаб саодат эрур, чиқсаяхшилик била от.

* * *

Сўзда, Навоий, не десанг чин дегил,Рост наво нағмага таҳсин дегил.

* * *

Кимники инсон десанг, инсон эмас —Шаклда — бир, феълда — яксон эмас.

* * *

Кўп демак бирла бўлмағил нодон,Кўп емак бирла бўлмағил ҳайвон.

* * *

Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,Билки, нишона анга иймон эрур.

* * *

Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут,Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут.Ўтган гар эрур ямон — таассуфни унут,Келган гар эрур яхши — тасарруфни унут.

* * *

Эл қочса бировдин, эл ямони бил они,Аҳволида идбор нишони бил они.Феъл ичра улус балойи жони бил они,Олам элининг ямон-ямони бил они.

* * *

Камол эт касбким, олам уйидинСанго фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ.Жаҳондин нотамом ўтмак биайни,Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.

* * *

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса,Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш.

* * *

Оналар оёғи остидадурРавзайи жаннату жинон боғи.Равза боғи висолин истар эсанг,Бўл онанинг оёғин тупроғи.

* * *

Йигитликда йиғ илмнинг махзани,Қарилик чоғи сарф қилғил ани.

* * *

Сен агар тарки тамаъ қилсанг,улуғ ишдур буким,Олам аҳли барча бўлғай бир тараф,сен бир тараф.

* * *

Кимки бир кўнгли бузуғнингхотирин шод айлагай,Онча борким, Каъба вайрон бўлса,обод айлагай.

* * *

Бу коргаҳда хато келмади чубир сари мўй,Хато менинг назаримдандур,хато кўрсам.

* * *

Агар золимга йўқдур шоҳдин бок,Эрур ул хушдилу, мазлум ғамнок.

* * *

Агар кимсадин зоҳир ўлса ёмон,Кўрар ҳар неким,зоҳир этди ҳамон.

* * *

Агар тузлук ўлса кишининг иши,Не васф айлай олғай ишини киши.

* * *

Аблаҳ ани билки,оламдин бақо қилғай тамаъ,Аҳмақ улким, олам аҳлидинвафо қилғай тамаъ.

* * *

Яхши кишилар бирлатутар бўл суҳбат,То бергай амон шарирдинул суҳбат.

* * *

…аждаҳони ишқ этар мўр.

* * *

Айлама ўз раъйингга кўп эътиқод,Муътамад эл раъйидин иста кушод.

* * *

Асра ўзунгни биров озоридин,Кимсага озурдалиқ изҳоридин.

* * *

Агар ҳикматга бўлса илтифотинг —Ки, бўлсун Нуҳ умрича ҳаётинг!

* * *

Адаб кичик ёшлиғларни улуғлар дуосиға сазовор этар.

* * *

Бийиклик келди ҳимматдин нишона,Ки, ҳимматсизни паст этди замона.

* * *

Бўлса керак фикр ила шоҳи замон,Яхшига яхшию, ёмонга ёмон.

* * *

Беишқ улусқа ком уйқу,Ишқ аҳлиғадур ҳаром уйқу.

* * *

Бефойда иш натижа бермас.

* * *

…бу гулшан арогул бутмас эрмиш хорсиз.

* * *

Бурунғи йиллар ошлиқни яхши асрангким, сўнгги йилларда ярағай.

* * *

Вафосиздур замон аҳли,замонда не вафо бўлғай,Вафо аҳли булардингар вафо истар, эрур нодон.

* * *

Дардим оғирроқ тоғдин,хошокдин жисмим енгил.

* * *

…дардқадур чора сабр.

* * *

Гар йўқтур адаб, не суд олтун унидин,Элнинг адаби хушроқ эрур олтунидин.

ziyouz.uz

Алишер Навоий (1441-1501)

Алишер Навоий (тахаллуслари; асл исми Низомиддин Мир Алишер) (1441.9.2. — Ҳирот — 1501.3.1) — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби.Алишер Навоийнинг ота томондан бобося Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан; мамлакатни идора этишда иштирок этган. Онаси (исми номаълум) Кобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи. Алишер Навоийнинг болалиги Шоҳрух ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келган. У темурийзодалар, хусусан бўлажак подшоҳ Ҳусайн Бойқаро билан бирга тарбияланган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чиқариб, туркий ва форсий тилдаги шеърларни ўқиб, ёд ола бошлаган. Ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилни ҳам мукаммал эгаллаган. 1447 йил 12 мартда мамлакат подшоҳи Шоҳрух вафот этгач, тахтга даъвогарлар орасида ўзаро кураш бошланади. Уруш-жанжаллар кўп кишиларни Хуросондан турли томонга кўчиб кетишга мажбур этди. Алишер Навоийлар оиласи ўз тинчлигини кўзлаб, Ироққа кўчишди (1449). Таф шаҳрида Алишер машҳур «Зафарнома» тарихий асари муаллифи, шоир Шарафиддин Али Яздий билан учрашади. Бу учрашув болада ёрқин таассурот қолдиради. Ғиёсиддин Баҳодир оиласи Ҳиротга, қарийб икки йил муддат ўтгач, қайтади. Абулқосим Бобур Ғиёсиддин Баҳодирни Сабзавор шаҳрига ҳоким қилиб тайинлади. Алишер Навоий Ҳиротда қолиб ўқишни давом эттирди. Алишер Навоий шеъриятга ғоят қизиқди, Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Кобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар.Алишер Навоий 10—12 ёшларидан шеър ёза бошлаган. Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, ёш Алишер Навоийнинг истеъдодидан мамнун бўлган мавлоно Лутфий, унинг:Оразин ёпқоч, кўзумдан сочилур ҳар лаҳза ёш,Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёшматлаъли ғазалини тинглаб: «Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга алмаштирардим...» деган. Алишер Навоий 15 ёшида шоир сифатида кенг танилган. Шеърларини туркий (Навоий тахаллуси билан) ва форсий (Фоний тахаллуси билан) тилларида ёзган.Алишер Навоий 13—14 ёшларида отаси ҳаётдан кўз юмади. Уни Абулқосим Бобур ўз тарбиясига олади, катта бадиий истеъдоди учун ғоят эъзозлайди. 1456 йил октябрда мамлакат пойтахти Ҳиротдан Машҳадга кўчирилади, Абулқосим ёш Алишерни ҳам, ўз хизматида бўлган Ҳусайн Бойқарони ҳам Машҳадга олиб кетади. 1457 йилнинг баҳорида тўсатдан Абулқосим Бобур ҳам вафот этди. Алишер Навоий учун бу, отаси вафотидан кейинги, иккинчи оғир жудолик бўлди. У Машҳад мадрасаларидан бирида ўқишини давом эттиради. Дўсти Ҳусайн Бойқаро эса Марв ва Чоржўй томонларга омад қидириб кетади. Хуросонни темурийларнинг яна бир вакили, Мовароуннаҳр ҳукмдори Султон Абу Саид эгаллади ва пойтахтини Самарқанддан Ҳиротга кўчиради. Ҳусайн Бойқаронинг тахтни эгаллаш йўлидаги биринчи рақиби — Абу Сайд эди. Алишер Навоий оиласининг хоҳиш-рағбати Ҳусайн томонда бўлиб, бу аввало уларнинг оилавий яқинликлари билан изоҳланарди; бундан янги ҳукмдор ҳам яхши хабардор эди. Ўртадаги бу вазият Алишер Навоий ҳаётини мураккаблаштирган. Алишер Навоий Машҳадда оддий бир муллавачча сифатида яшади. Шоирнинг бу даврдаги ижодида ўз юртини соғиниб ёзган ғазаллари талайгина. Орада, хусусан, ёз фаслларида Ҳиротга бориб-келиб ҳам турган. 1463 йилда эса у узил-кесил Ҳиротга қайтди. Бироқ бу ерда аҳвол ўзгарган, шаҳар харобага айланган эди. Хуросон пойтахтида Султон Абу Саид ўз тартибини ўрнатган, муҳим вазифаларга у билан Мовароуннаҳрдан келган кишилар тайинланган, Алишер Навоий га яқин кишилар қувғин қилинган, Ҳусайн Бойқаро билан бирга кетган тоғалари — Мирсаид ва Муҳаммад Али урушда ҳалок бўлган, яшаш учун бирон жой топиш муаммо эди. Алишер Навоийнинг ўша кунлардаги аҳволи унинг кейинчалик устози Саййид Ҳасан Ардашерта Самарқанддан ёзган мактубидаги шеърий сатрларда ниҳоятда таъсирли ва ҳаққоний ифодалаб берилган. Бу вақтда мамлакатда таниқли шоир бўлиб қолган Алишер Навоийни Абу Сайд таъқиб қилиб, Ҳиротдан чиқариб юборади. Шоир Самарқандга кетишга мажбур бўлади. Алишер Навоий Самарқандда 1465 йилдан 1469 йилнинг баҳоригача яшади, Фазлуллоҳ Абу Лайс мадрасасида ўқиб, турли фанларга оид билимларини янада чуқурлаштирди. Самарқанднинг кўзга кўринган шоирлари — Шайхим Суҳайлий, Мирзобек, Мавлоно Ховарий, Мир Қарший, Ҳарими Қаландар, муаммогўй Улойи Шоший, олим Мавлоно Муҳаммад Олим ва бошқа билан ҳамсуҳбат бўлди ва дўстлашди. Самарқанд шаҳри ҳокими Аҳмад Ҳожибек асли ҳиротлик бўлиб, Вафоий тахаллуси билан шеърлар ёзарди, у Алишер Навоийга алоҳида ҳурмат ва эътибор билан қаради. Унинг ёрдамида Алишер Навоий давлат ишлари билан ҳам шуғуллана бошлади. У давлат ишларини бошқаришда дастлабки тажрибани шу ерда орттирди ва бу унга кейинчалик асқотди. Алишер Навоийнинг Самарқанддаги сиёсий ва давлат фаолияти юқори баҳоланиб, унга «Чиғатой амири» унвони берилган.1469 йил бошларида Султон Абу Сайд Қорабоғда ўз аскарлари томонидан ўлдирилади. Кўпдан буён шундай вазиятни кутиб юрган Ҳусайн Бойқаро зудлик билан келиб, Ҳирот тахтини эгаллайди. Алишер Навоий ҳам Ҳиротга етиб келади. 1469 йил 14 апрел куни, рамазон ҳайити муносабати билан уюштирилган қабул маросимида Алишер Навоий ўзининг Ҳусайн Бойқарога янги ёзган «Ҳилолия» қасидасини тақдим этади. Подшоҳ Алишер Навоийни муҳрдорлик мансабига тайинлайди.Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаронинг энг хавфли сиёсий рақиби — Ёдгор Муҳаммад Мирзони тунда қўлга олишда шахсий жасорат кўрсатади. Янги ҳукуматнинг ортиқча солиқларидан норози бўлиб, қўзғолон кўтарган халқ оммасини тинчитишда адолат ва мардонаворлик билан иш тутади. Шу воқеалардан сўнг маълум вақт ўтгач, Ҳусайн Бойқаро ҳукуматидаги мухрдорлик вазифасига Алишер Навоийнинг розилиги билан унинг самарқандлик дўсти, шоир Шайхим Суҳайлий тайинланади. Алишер Навоийнинг мақсади саройда маслаҳатчи бўлиб қолиш, кўпроқ ижодий иш билан шуғулланиш эди. Бироқ Ҳусайн Бойқаро 1472 йилнинг феврал ойида уни ўз саройининг бош вазири қилиб тайинлайди ва унга «Амири кабир» унвонини беради. Алишер Навоий янги лавозимда аввало бутун кучини мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга қаратди. Вақф ишларини тартибга солишга киришди. Шаҳарларда савдо-сотиқни, ҳунармандчиликни ривожлантиришга катта аҳамият беради. Алишер Навоий саъйи ҳаракати билан қишлоқларда деҳқончилик маданияти ўсиб боради. Шаҳарлар, хусусан Ҳирот кун сайин обод бўла бошлайди.Буюк инсонпарвар Алишер Навоий ўрта асрдаги Уйғониш даврининг бошқа улуғ зотлари сингари бутун ҳаёти билан ҳақиқий инсон қандай бўлиши лозимлигини кўрсатди. У ўз давридаги ноҳақликка, адолатсизликка қарши курашди, амалдорларнинг ўз вазифаларини суиистеъмол қилишларини ва таъмагирликларини фош этди, ожиз, муҳтож кишиларни ўз ҳимоясига олди. Султон Ҳусайн Бойқаро подшоҳлик қилган, Алишер Навоий ҳукуматда бош вазир вазифасини эгаллагантшлларда ҳеч бир мамлакатга қарши босқинчилик уруши олиб борилмади. Бош вазир Алишер Навоий маданият ва санъатнинг чинакам ҳомийси сифатида танилади. Унинг фаолиятида ижтимоий-сиёсий масалаларни тўғри ҳал этишга интилиш, жамиятдаги барча ижтимоий қатламларга, барча қавмларга бир хил муносабатда бўлиш, ҳеч қайси бирини камситмаслик, ҳамманинг манфаатига баробар хизмат қиладиган жамоат биноларини қуришга алоҳида эътибор бериш олдинги уринга чиқа бошлади. Хондамирнинг қайд қилишича, 80-йиллар давомида Алишер Навоий ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир неча Мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар орасида Ҳиротдаги «Ихлосия», «Низомия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи, «Шифоия» тибгоҳи, Қуръон тиловат қилувчиларга мўлжалланган «Дорул-ҳуффоз» биноси, Мар-вдаги «Хусравия» мадрасаси, Машҳаддаги «Дорул-ҳуффоз» хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморлик ёдгорликлари бор.Бу даврда Ҳиротда адабий ҳаёт жўш урган. Алишер Навоий атрофида Шайхим Суҳайлий, Хожа Осафий, Биноий каби ўнлаб шоирлар, Ҳасан Ноий, Хожа Абдулло Марворий, Қулмуҳуммад Удий, Шоҳқули Ғижжакий каби ўнлаб созандалар, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Султонали Машҳадий, Абдужамил Котиб, Хожа Ҳофиз Муҳаммад, Султонали Коиний, Муҳаммад Хандон, Мавлоно Ҳижроний каби машҳур котиблар, Беҳзод каби мусаввирлар қизғин ижодий меҳнат билан банд эдилар. Ҳиротда, умуман Хуросон мул-кида маънавий ҳаётнинг бақувват устунларидан Абдураҳмон Жомий билан Алишер Навоий ўртасидаги ижодий ҳамкорлик — устоз-шогирдлик кўп масалаларда ҳамфикрлиликка олиб келди. Алишер Навоийнинг ўзбек тилидаги дастлабки йирик асарларидан «Ҳилолия» қасидаси Султон Ҳусайн Бойқарога бағишланган бўлса, форсий тилдаги биринчи йирик асари «Туҳфат ул-афкор» (1476) қасидаси Жомийга бағишланган эди.1470-йилларнинг охирларида Алишер Навоий ўзининг ўзбек тилида ёзган шеърларидан иборат илк девони — «Бадоэъ ул-бидоя» («Бадиийлик ибтидоси»)ни тузди. Мазкур девонда 777 ғазал, 85 рубоий, 52 муаммо, 46 қитъа, 53 фард, 10 туюқ, 10 луғз, 3 мустазод, 5 мухаммас, 3 тар-жеъбанд, 2 мусаддас бўлиб, бундай мукаммал девонни тузиш Навоийгача камдан-кам ўзбек шоирига насиб бўлган. Алишер Навоий «Бадоэъ ул-бидоя» тузилгандан кейинги даврда ёзилган ўзбекча шеърлари асосида 1480 йилларнинг охирида «Наводир ун-ниҳоя» («Беҳад нодирликлар») девонини тузди. 1841 — 82 йилларда Алишер Навоий «Чихл ҳадис» («Қирқ ҳадис» ёки «Арбаин») асарини ёзади. Бунда Муҳаммад пайғамбар(сав) нинг қирқ ҳадиси тўртлик билан шеърий ифодалаб берилган.Алишер Навоий мансуб адабий ҳаётда шеърий жанрлардан ғазал, қасида, айниқса муаммо ёзишга қизиқиш кучли эди. Алишер Навоий форсий девонига 373 муаммо киритган. Шундай адабий майллар туфайли 1485 йил муаммо ёзиш қоидалари ҳақида махсус «Муфрадот» асарини яратди.Алишер Навоийда ўзбек тилида «Хамса» — беш достон яратиш мақсади ёшлигидан бўлган. Бу мақсадини 1483—85 йилларда амалга оширди. Асар ўзбек адабиёти шуҳратини оламга ёйиб, жаҳон адабиётининг дурдоналаридан бирига айланди.«Хамса»дан кейин Навоий яна бир қанча асарлар яратди. 1485 йил узининг машҳур «Назм ул-жавоҳир» асарини ёзди, бунда биринчи халифалардан бўлмиш Ҳазрат Алининг 266 та ҳик-матли гапи рубойи тарона (тўрт мисраси ҳам қофияланган) шаклида баён этилган. Ўша Давр китобхонлари, шу жумладан, тарихчи Хондамир бу асарни ғоят юксак баҳолаган. Алишер Навоийнинг инсонпарварлик фаолияти, илғор қарашлари, унинг обрў-эътибори халқ орасида тобора ортиб бориши ўз манфаатларини кўзлаган сарой аъёнлари орасида норозилик туғдирди. Улар шоир билан подшо орасига нифоқ солишга уриндилар. Натижада 1487 йилда Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийни вазифасидан бўшатади, бош вазир вазифасини Муҳаммад Маждиддин эгаллайди. Навоий эса Астрободга ҳоким қилиб тайинланади. Навоий ҳокимлик қилган 2 йил давомида Астробод шаҳри ва вилояти ободонлашиб, қўшни давлатлар билан яхши муносабатлар ўрнатилади, савдо ишлари йўлга қўйилади. Алишер Навоий Астрободда ҳам кўп янги шеърлар ёзган, Ҳиротдаги ёр-дўстларига мактублар йўллаб турган. Унинг Астрободдан Ҳусайн Бойқаронинг катта ўғли Бадиуззамонта ёзган мактубини давлатни бошқариш ҳақидаги рисола, дейиш мумкин.Алишер Навоий доим Ҳусайн Бойқарони адолатли ва маърифатли ҳукмдор қиёфасида кўриш орзуси билан яшади. Астрободдан Ҳусайн Бойқарога ва бошқа амалдорларга ёзган мактубларида уларни инсоф ва адолатга чақирар, давлат идора усулида мустаҳкам тартиб ўрнатиш ва айрим ислоҳотлар ўтказишга ундар эди. Лекин Алишер Навоийнинг истаклари тўла амалга ошиши қийин эди. Астрабодда Навоий билан Ҳусайн Бойқаро муносабатларига путур етказувчи гаплар юзага келгач, подшоҳ Алишер Навоийнинг Ҳиротга қайтишига рухсат беради. Ҳусайн Бойқаро Навоийга бир нечта юксак лавозимларни таклиф қилади. Алишер Навоий рози бўлмагач, унга «Муқарраби ҳазрати султоний» («Султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган расмий унвон берилади. Бу билан у давлатнинг ҳамма ишларига аралаша олар ва подшоҳ билан кўришиш имконига ҳам эга бўлар эди. Бинобарин, сарой амалдорлари, шу жумладан, Муҳаммад Маждиддин ҳам ҳар бир муҳим масалани кўп вақт у билан келишишга мажбур эди. Лекин Алишер Навоий билан Маждиддин ўртасидаги нодўстона муносабатдан кўпчилик хабардор эди. Навоийнинг Балхда ҳоким бўлиб турган укаси Дарвешали Маждиддиндан ранжиб, бош ҳукуматга қарши исён кўтаргани ҳам маълум. Бу исён Навоийнинг аралашуви билан тинчитилган. Айнан шу воқеа 1490 йилдан Маждиддиннинг сиёсат майдонидан кетишига асосий сабаб бўлган.Алишер Навоий ҳамиша кўпроқ ижодий ва илмий ишлар билан шуғулланиш, бу борадаги режаларини амалга ошириш хаёли билан яшарди. Ҳаёт эса унинг режаларига ўз тузатишларини киритар эди. 1488 йил Саййид Ҳасан Ардашер, 1492 йил Жомий, 1493 йил олим ва шоир Паҳлавон Муҳаммад бирин-кетин ҳаётдан кўз юмдилар. Навоий ўзи учун қадрдон бўлган бу инсонлар хотирасини абадийлаштириш, уларга ўз ҳурматини изҳор этиш учун «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер», «Хамсат ул-мутаҳаййирин».(«Беш ҳайрат»), «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад» номли рисолаларини ёзди. Астрободда ёза бошлаган «Тарихи мулуки Ажам» («Ажам подшоҳлари тарихи») асарини туғаллади (1489). 1490 йил у ўзига замондош шоирлар ҳақида Жомийнинг «Баҳористон», Давлатшоҳ Самарқандийнинг «Тазкират уш-шуаро» асарлари шаклида «Мажолис ун-нафоис» («Нафислар мажмуаси») тазкирасини тузишга киришиб, 1492 йилда тугаллади. Шу вақтнинг ўзида Алишер Навоий ўзбек тилида шеърият назарияси, аниқ-роғи, аруз вазни қоидалари ҳақида «Мезон ул-авзон» («Вазнлар ўлчови») илмий қўлланмасини яратди. 1494 йилда туркий тилдаги мактубларини тўплаб «Муншаот» («Мактублар») мажмуасини тузди. 1495 йил Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс» асарини «Насойим ул-муҳаббат» («Муҳаббат шабадалари») номи билан таржима қилиб, уни қайта ишлаб, туркий машойихлар ҳақидаги янги маъ-лумотлар билан бойитди. Шу боисдан «Насойим ул-муҳаббат»га Алишер Навоий нинг мустақил асари сифатида қараш мумкин.Алишер Навоий 1491—92 йиллардан бошлаб туркий тилда ёзилган ҳамма шеърларидан янги, йиғма девон тузишга киришди ва бу иш 1498—99 йилда ниҳоясига етди. Девоннинг умумий номи «Хазойин ул-маоний» («Маънолар хазинаси») бўлиб, 4 қисмдан иборат бўлганлиги учун «Чор девон» деб ҳам аталган. Девон шоирнинг бутун ҳаёти давомида ёзилган шеърларини қамраб олган, уларда Алишер Навоий нинг барча даврларидаги кайфияти, дунёқараши, орзу-умидлари ифодалаб берилган. Тахминан шу йилларда Алишер Навоий форсий шеърларидан ташкил топган «Девони Фоний» («Фоний девони»)ни, форсий тилдаги 2 қасидалар мажмуаларини тузиб, форсий шеърият тарақ-қиётига ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Хуросонда форсийзабон халқлар кўпчилликни ташкил этганлиги инобатга олинса, Алишер Навоийнинг бу тилда ҳам самарали ижод қилгани мамлакат маънавий эҳтиёжини яхши ҳис этганлигини билдиради.1490 йилларнинг ўрталарига келиб мамлакатда ижтимоий-сиёсий танглик кучая бошлайди. Темурийлар хонадонида ҳукмдор ўғиллари ўртасида юзага келган зиддиятлар эса бу тангликни янада кучайтиради. Ҳар бир шаҳзоданинг ўз тарафдорлари бўлиб, уларни муросага келтириш кўп вақт Алишер Навоий зиммасига тушар эди. Бош вазир Низомулмулк эса 1496—97 йилларда бу оилавий можароларда бир томонлама ҳаракат қилиб, Музаффар Мирзонкт онаси — Хадича бегимга ён босади. Шу асосда Ҳусайн Бойқаро билан Астрободда ҳокимлик қилаётган Бадиуззамон ўртасида ҳарбий тўқнашув юз берди. Саройдаги фитна, жумладан, Низомулмулкнинг қабиҳлиги натижасида Бадиуззамоннинг ўғли, Ҳусайн Бойқаронинг энг севимли набираси, Навоийнинг эса ихлос қўйган шогирди Мўмин Мирзо фожиали ўлдирилади. Булар ҳаммаси Алишер Навоий ҳаёти ва кайфиятига салбий таъсир кўрсатади.Алишер Навоийнинг шеърий даҳоси 15-аср охирларига келиб яна жўш урди. У 2 йил мобайнида 2 та йирик асар — «Лисон ут-тайр» («Қушлар тили») достонини ва «Муҳокамат ул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси») номли илмий асарини яратди. Алишер Навоийнинг сўнгги буюк асарларидан яна бири насрий панднома юсинида ёзилган «Маҳбубул-қулуб» («Қалблар севгани»)дир. У Шарқ адабиёти тарихида Шайх Саъдийнинг «Гулистон», Кайковуснинг «Қобуснома», Низомий Арузи Самарқандийнинг «Чор мақола» каби асарлари қаторида туради. Бу асарида Алишер Навоий ўзининг ҳаёт йўлини, бошидан кечирган турмуш машаққатларини ёрқин тасвирлаб берган.1500 йилнинг декабрда Ҳусайн Бойқаро исён кўтарган ўғли — Муҳаммад Ҳусайн билан сулҳ тузиб, Ҳиротга қайтар экан, Алишер Навоийни ҳам уни кутиб олиши лозимлигига ишорат қилади. Орада 2—3 кунлик йўл бор эди. Алишер Навоий ўзининг сўнгги шеърини Поёб работида ёзган ва ундан нусха кўчиртириб, келаётган Ҳусайн Бойқарога юборган. Учинчи куни Алишер Навоий ҳукмдор истиқболига яқинлашаётганида ўзини ёмон ҳис этган, у билан кўришаётганда ҳушидан кетиб, қайтиб ўзига келмаган ва ҳаётдан кўз юмган.Алишер Навоийнинг адабий ва илмий меросини 4 фаслга бўлиш мумкин: 1. Девонлари. 2. Достонлари. 3. Форсий тилдаги шеърий мероси. 4. Илмий-филологик, насрий ва тарихий асарлари.Алишер Навоийнинг ўзбек тилида яратган шеърий мероси асосан «Хазойин ул-маоний» девонига жамланган. Асар 4 қисмдан иборат. Девоннинг биринчи қисмига «Ғаройиб уссигар» («Болалик ғаройиботлари»), иккинчи қисмига «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик нодиротлари»), учинчи қисмига «Бадоэъ ул-васат» («Ўрта ёш бадиалари») ва ниҳоят, тўртинчи қисмига «Фавойид ул-кибор» («Кексалик фойдалари») деган номлар берилди. «Хазойин ул-маоний» инсон боласининг мураккаб ва юксак тафаккури ҳамда беҳисоб ҳис-туйғулари билан боғлиқ мингларча шеър ва ўнларча шеър турларини ўз ичига олган мажмуа бўлиб, Шарқ адабиёти тарихида ноёб ҳодисадир. Бу хил мажмуа Алишер Навоийга қадар Амир Хисрав Деҳлавий томонидангина тузилган. Ушбу девонга кирган мингларча шеърларни Алишер Навоий бутун умри давомида турли шароитларда, ҳар хил сабаблар билан ёзган бўлиб, улар шоир ҳаёти ва у яшаган давр билан сонсиз-саноқсиз иплар орқали богланган. Алишер Навоий «Хазойин ул-маоний» га қадар «Илк девон», «Бадоэъ ул-бидоя», «Наводир ун-ниҳоя» девонларини тузган. «Хазойин ул-маоний» ана шу 3 девонга кирган ҳамда «Наводир ул-ниҳоя» тузилгандан кейин ёзилган шеърлар асосида юзага келган.Алишер Навоийда кексалик чоғларида барча шеърларини йиғиб, хронологик тартибда 4 девон тузиш ғояси бўлган. Бироқ «Хазойин ул-маоний»ни тузишда муҳаррирлик вазифасини бажарган Ҳусайн Бойқаро бу ғояни қўллаб-қувватламаган кўринади. Унинг «Ғарой-иб уссиғар» девони болалик машқларидан, «Наводир уш-шабоб» йигитлик шеърларидангина иборат бўлмай, бу бошланғич девонларда шоирнинг кейинги давр шеърий мў‘жизаларидан ҳам намуналар борки, Ҳусайн Бойқаро шуни маъқул кўрган. Шу сабабдан «Хазойин ул-маоний» тарки-бидаги 4 девон номининг мазмунини шартли маънода тушуниш, бунда шеърлар кўп ҳолда аралаш ҳолда жойлаштирилганини назардан қочирмаслик зарур.«Хазойин ул-маоний»даги 4 девоннинг ҳар бирида 650 тадан 2600 ғазал, умуман 4 девонда 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо, 13 туюқ, 10 мухаммас, 10 чистой, 5 мусаддас, 4 таржеъбанд, 4 мустазод, 1 мусамман, 1 таркиббанд, 1 қасида, 1 маснавий, 1 соқийнома мавжуд бўлиб, Шарқ шеъриятининг 16 тури намоёндир.Алишер Навоийнинг муҳаббат ва бу билан боғлиқ туғёнлари, хусусан ғазаллари унинг йигитлик даврида ёзилган. Бунга унинг «Илк девони»га киритилган, халқ орасида «Қаро кўзум», «Келмади» («Муножот») номлари билан машҳур бўлган ва куйланадиган ғазаллари яхши мисол бўла олади. Бу каби шеърларида шоир пок ва юксак ишқий кечинмаларни баланд эҳтирос ва фалсафийлик билан ифодалаб бера олган. Унинг «Топмадим» радифли ғазали ҳам шу даврда, аниқроғи, Машҳаддан Ҳиротга қайтиб, шахсий турмушини изга солиш тараддудида юрганда, лекин унинг моддий жиҳатдан ночор аҳволдалиги туфайли оила қуриши қийинлашган, Султон Абу Сайд эса уни таъқиб қилган пайтда ёзилган бўлиб, унинг ҳар байти юракни тирнайди. Алишер Навоийнинг ишқий шеърларини фақат бир субъектга қаратилган, дейиш қийин. У ҳаётга кенг нигоҳ билан қараб, барча гўзалликларни назокатли туйғуларни қадрлаган, ноёб сўз ва иборалар билан қалбдан ифодалай билган. Лекин ҳаёт қийинчиликлари ва зиддиятлари орқасида ўз орзу-умидларига етиша олмаган шоир ўзининг инсоний норозилик туйғуларини оловли шеърий сатрларда баён этади. Алишер Навоийнинг ишқ билан боғлиқ тасвирлари ранг-баранг ва бой бўлиб, биз унда инсон ҳаёти ва ҳолатининг чексиз кўп қирраларини — шодликни ҳам, хафачиликни ҳам, такрорланмайдиган лаҳзаларни ҳам, ҳар кун, ҳар соатда юз берувчи кўнгилсизликларни ҳам кўрамиз. Зотан ўзбек шеъриятида инсон дарди ва ҳасратларини, ўз севгилисига талпинишларини Навоийдан ўтказиб ифодалаган шоирни топиш қийин. Алишер Навоий нинг ишқий мавзуда ёзган шеърларининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, улардаги кўп ғоя ва тимсоллар, тасвирий деталлар анъанавий характерга эга. Шу билан бирга ишқ ва ишқий образлар талқинида ҳам бошқа мумтоз ижодкорлар каби Алишер Навоий рамзийликка кўп ўрин беради. «Ёр» — бу дунё гўзалигина эмас, унингча, бу — бутун борлиқни яратган ва ҳамма нарсани ҳаракатга келтириб турган Аллоҳ ҳамдир. Шоир ўзининг тасаввуфий шеърларида ёрнинг қоши, кўзи, зулфи, сочи (ва ҳ.к.) деганда Аллоҳнинг куч-қудрати, меҳри, олий даражадаги гўзалликларини кўзда тутади. Алишер Навоийнинг барча лирик жанрларга оид шеърлари юксак маҳорат билан ёзилган бўлиб, инсон манфаатларига, унинг эътиқодини мустаҳкамлашга, руҳини соғломлаштиришга хизмат қилади. Унинг фалсафий, ахлоқий мазмундаги ҳаёт нафаси уфуриб турган ҳар бир шеъри бу жанрнинг ўлмас намуналаридир (яна қ. «Хазойин ул-маоиий»).Улуғ шоир ижодининг шоҳ асари «Хамса» 5 достондан иборат. Булар «Ҳайрат ул-аброр» («Яхшилар ҳайрати»), «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъайи сайёр» («Етти сайёра»), «Садди Искандарий» («Искандар дево-ри») достонларидир. Форс адабиётидаги хамсачиликка жавоб сифатида ўзбек тилида биринчи маротаба яратилган Алишер Навоий «Хамса»си бу тилнинг чексиз имкониятларини амалда исбот этди. 52 минг мисрадан иборат бу бешлик 15-аср ислом тафаккурининг борлиқ ва табиат, инсон ва жамият, ахлоқ ва камолот ҳақидаги ўзига хос қомуси эди. Шоир воқеаларни қадим Шарқ тарихининг Хусрав, Баҳром, Искандар каби номлари афсоналар билан чулғанган шахслар, Лайли ва Мажнун каби ошиқлар ҳаётидан олди. Уларга янги мазмун берди, туркона руҳ киритди. Даврнинг дардли масалаларини, авлодларнинг орзу ва армонларини кўтариб чиқди. «Хамса» замондошларига ниҳо-ятда зўр таъсир кўрсатди. Абдураҳмон Жомий уни ҳаяжон билан олқишлади. Султон Ҳусайн эса шоирни ўзининг оқ отига миндириб, жиловдорлик қилди (яна қ. «Хамса»).«Лисон ут-тайр» — Алишер Навоийнинг сўнгги достони «Хамса»дан 14 йил кейин — 1498—99 йилда яратилган. Бу асарини шоир «Фоний» тахаллуси билан ёзган. Чунки бу даврда унинг ҳаёти кексаликка юз ўгирган, аниқроғи, бу дунёсидан кўпроқ у дунёсини уйлай бошлаган эди. Мазкур асар болалигида севиб ўқигани — Фаридиддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» («Қушлар тили») достонига жавоб тарзида, шоирнинг ўз таъбири билан айтганда, «таржима расми била» юзага келтирган шеърий мў‘жизаси эди. «Лисон ут-тайр» арузнинг рамали мусаддаси мақсур (фоилотун — фоилотун — фоилон) вазнида ёзилган бўлиб, 3598 байтдан иборат. Достондаги бош ғоя, бош муаммо тасаввуфдаги имон, эътиқод ва маънавият масалаларидир. Алишер Навоийнинг нияти оддий инсонларга инсонийликнинг илоҳий моҳиятини тушунтириб бериш, уларни оғир синовлардан ўтказиб, комил инсон даражасида кўриш. Шоир асарда қушлар тимсолида тасаввуф йўлига кирган ва Аллоҳни кўришга, унга етишишга астойдил киришган художўй инсонларни тасвирлашга интилган. Ҳудҳуд деган қуш номидан сўйланган юзларча ҳикоялар тасаввуфий мазмунда бўлиб, улар ҳаммаси ҳаётий, бири биридан қизиқарли. Қушларнинг ранг-баранг тимсоллари орқали Алишер Навоий ўзининг тасаввуф таълимоти билан боғлиқ ғояларини, Аллоҳнинг ҳамма нарсанинг ташқарисида эмас, балки ичида, ўзида эканини кўрсатиш ва исботлашга ҳаракат қилади. Инсоннинг улуғворлигини мажозий услуб билан, таъсирли қилиб, реал ижтимоий, ахлоқий ҳодисалар ила боғлаб тасвирлаган. Тасаввуфнинг вахдат ул-вужуд назарияси ҳам шу тарзда ўзининг бадиий инъикосини топган. Бу билан Навоий тасаввуф ғояларини кенг китобхонлар оммасига бадиий куркам ва жонли етказишда олий даражада санъаткорлик кўрсатган (яна қ. «Лисон ут-тайр»).Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилда ҳам ижод қилиб, баракали мерос яратди. Унинг бу тилдаги шеърлари 1490-йилларнинг ўрталарида, Эрон олими Юсуф Шерозий тахминича, 1495—1500 йиллар орасида муаллиф томонидан девон ҳолига келтирилган ва «Девони Фоний» номи билан машҳур. Мазкур девони 1963 йилда Теҳронда, 1965 йилда Тошкентда, 1993 йилда Душанбада нашр этилган. Ўзбек олими Сулаймонов тавсифи бўйича, «Девони Фоний»да, «Дебоча»дан ташқари, 7 қасида, 554 ғазал, 1 мусаддас, 1 марсия, 72 қита, 73 рубоий, 16 тарих, 373 муаммо, 9 луғз бор. «Девони Фоний»даги ғазалларнинг аксарияти машҳур форс шоирлари шеърларига татаббулардан иборат. Жумладан Жомийнинг 52, Ҳофиз Шерозийнинг 237, Хисрав Деҳлавийнинг 33, Саъдий Шерозийнинг 25, Мавлоно Котибийнинг 5, Шоҳий Сабзаворийнинг 5, Камол Хўжандийнинг 4 ва бошқа ғазалига татаббу боғланган. Алишер Навоий форс тилида ёзган оригинал ғазалларига «Мухтара», «Ихтиро» деб сарлавҳа қўйган бўлиб, уларнинг сони 50 дан ортиқ.Алишер Навоий ўзининг форсий касидаларидан алоҳида тўпламлар ҳам тузган бўлиб, уларнинг бири «Ситтаи зарурия» («Олти зарурат»), иккинчиси «Фусули арбаа» («Тўрт фасл») деб аталади. «Ситтаи зарурия» тўпламига 6 қасида киритилган бўлиб, уларни Хисрав Деҳлавий, Жомий, Анварий, Ҳақоний, Солмон Соважий ва бошқа қасиданавислар таъсирида яратган. У даврларда шоирнинг шеърий маҳорати кўп вақт қасида ёзиш билан белгиланганини ҳисобга олсак, Алишер Навоийнинг ҳам қасиданавислик салоҳияти юқори бўлган. Алишер Навоийнинг «Фасули арбаа» тўпламига 4 қасидаси киритилган бўлиб, улардан «Баҳор» 57 байтдан, «Саратон» 71 байтдан, «Хазон» 33 байтдан, «Дай» 70 байтдан иборат. Уларда йилнинг 4 фасли — баҳор, ёз, куз ва қиш, бу фасллардан ҳар бирининг ўзига хос гўзаллиги завқ билан тасвирланган ва тўртталови ҳам замон подшоҳи — Султон Ҳусайн Бойқарони подшоҳ ва шахс, яхши дуст ва яхши инсон сифатида васф этишга бағишланган. Умуман, Алишер Навоий ўзининг форсий тилдаги асарлари билан замондошларининг, биринчи навбатда, Жомийнинг юқори таҳсинига сазовор бўлган ва форс-тожик адабиёти, хусусан шеърияти ривожига муносиб ҳиссасини қўша олган.Алишер Навоий шоир бўлиш билан бирга ўз дав-рининг улуғ олими, мутафаккири ҳам эди. Навоийсиз бу давр фани ва маданияти тараққиётини тасаввур этиш қийин. Алишер Навоий илмий тадқиқотлари ва изланишларининг катта қисми, табиийки, тил ва адабиёт масалалари билан боғланган. Шу маънода «Мажолис ун-нафоис» тазкирасини яратиш билан Алишер Навоий ўз даври адабиётига, унинг ижодкорларига ўзига хос ҳайкал ўрнатди. Унда ўзбек ва форсий тилларда ижод қилган 359 шоирнинг ҳаёти ва ёзган асарлари ҳақида ноёб маълумотлар берилган, бу ижодкорларнинг ютуклари ва камчиликлари, ўзига хос хусусиятлари кўрсатилган (яна қ. «Мажолис ун-нафоис»).Алишер Навоийнинг «Хамсат ул-мутаҳаййирин», «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад» асарлари «Мажолис ун-нафоис»нинг давомидай бўлиб, бу давр адабиёти, фани ва маданиятининг йирик намояндалари ҳаётини ўрганишда энг қимматли манбалардир. Бу асарлар бадиий-тасаввуф адабиётининг маноқиб (ёки манқаба) жанрига тегишли бўлиб, услубининг самимийлиги билан ажралиб туради.Алишер Навоийнинг катта адабий ва тарихий аҳамиятга эга «Муншаот» асари унинг туркий тилда ўз замондошлари — подшоҳлар ва шаҳзодалар, илм ва адабиёт ахдлари билан олиб борган ёзишмалари мажмуидан иборат, мактуб жанрининг мукаммал намуналари саналади. Мактубларнинг миқдори турли қўлёзмаларда турлича, бир-бирини тўлдиради. Алишер Навоий ўзининг форсий мактубларини ҳам йиғиб, «Муншаот» тузган. Бироқ у бизгача етиб келмаган.Алишер Навоийнинг энг муҳим асарларидан бири «Вақфия» бўлиб, бир қарашда, шоир ва буюк давлат арбобининг ўзи курган иморатларига вақфи, яъни расмий ҳужжатидек кўринса ҳам, аслида унда Султон Ҳусайн Бойқаро даври давлат тизими, Алишер Навоийнинг бу давлатни бошқаришдаги ўрни, унинг таржимаи ҳоли, ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий қарашлари катта билимдонлик ва аниқлик билан ёритилган. Шунинг учун ҳам навоийшуносликда бу асарга Алишер Навоий насрининг ажойиб намунаси сифатида қаралади. Муаллиф фикрларининг баъзиларини шеър билан, хусусан рубоий шаклида баён қилиши унинг қайси масалага қўл урмасин, ўзини шеъриятдан ҳеч узоқ турмаганини, доим шеърият билан нафас олганини намоён этади.Алишер Навоийнинг адабиёт назариясига оид «Муфрадот» («Рисолаи муаммо») асари форсий тилда ёзилган, муаммо ёзиш ва ечиш қоидаларини илмий изоҳлашга бағишланган. Навоий даврида бу шеър тури ниҳоятда кенг истеъмолда бўлган. Афтидан, бу жанр назарияси ва амалиёти шу давр китобхонларининг адабий диди, тарбияси билан ҳам боғланган эди. Алишер Навоий баъзан махсус муаммо ечиш мажлислари ташкил этган.Алишер Навоийнинг «Мезон ул-авзон» («Вазнлар ўлчови») ва «Муҳокамат ул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси» ёки «Икки тил тадқиқи») асарлари бошқа и.т.ларидан фаркди ўлароқ умумтуркий аҳамиятга эга ва бошқа туркий халқларнинг шеърияти ва тилларини ўрганишга ҳам хизмат қилиб келмоқда. Алишер Навоий «Мезон ул-авзон»ни арузнинг биринчи тадқиқотчиси Халил ибн Аҳмад, кейинги давр олимларидан Шамс Қайс, Хожа Насриддин Тусий, замонавий тадқиқотчилардан Жомий тажрибаларидан ижодий истифода этиб яратган. Аруз вазни бўйича ўзбек тилидаги бу биринчи илмий қўлланмада унинг асосий рукнлари ва бошқа унсурлари, 19 баҳрининг тузилиши, рубоий вазнларини аниқ таърифлаб, туркий шеърий мисоллар опқали асослаб, изохлаб берилган. Асарда аруз вазнига тушмайдиган шеърий вазнлар — туюқ, чинга, мустазод, арузворий, буди-будойи ва бошқа туркий шеърий вазнларга ҳам изоҳ ва талқинлар берилган. Бу асар аруз бўйича бугунги кунда ҳам ўз илмий қиммати ва амалий аҳамиятини йўқотмаган.«Муҳокамат ул-луғатайн»да туркий тилнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётдаги ўрни, унинг грамматик мукаммаллиги, сўзларга бойлиги форсий тил қоидалари ва ҳодисаларига қиёсланган ҳолда чуқур ва аниқ мисоллар орқали таҳлил этилган. Алишер Навоий ўзининг бу тилни, унинг жамият тараққиётидаги ўрнини, сўз ва ибораларга бойлигини шоир сифатида чуқур эгаллагани учун, унинг бошқа тиллардан камлик жойи йўқлигини, аксинча, уларга нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга эканлигини ватанпарвар олим сифатида эҳтирос билан кўрсатиб, исботлаб берган. Унинг муқояса учун келтирган 100 та туркий феълининг аксари ўзбек тилида ҳозиргача истеъмолда. Шу билан бирга «Муҳокамат ул-луғатайн»да ўзбек адабиёти тарихи, унинг бошқа адабиётлар, хусусан форсий адабиёт билан яқиндан боғланганлиги, Навоий ижодининг ривожланиш юллари, айрим асарларининг юзага келиши сабаблари ҳақида ҳам қимматли маълумотлар бор.Алишер Навоий ҳаётининг охирларида «Маҳбуб ул-қулуб» насрий асарини езди. Асар 3 қисмдан иборат. Унинг биринчи қисми 40 фасл. Ҳар бир фаслида муаллиф узи яшаган даврдаги бир табақа ҳаёти, ахлоқи ва вазифалари ҳақида суҳбат юритади. У ушбу табақа вакилларининг яхши ишлари ҳақида ҳам, айб ва нуқсонлари ҳақида ҳам гоҳ ҳалимлик билан, гоҳ ғазабиланафрат билан мулоҳаза юритиб, уларни инсофга чақирмоқчи, тарбия-ламоқчи бўлади. Асарда Алишер Навоийнинг инсон ахлоқига ва тарбиясига доир энг ноёб панд ва насиҳатлари халқ мақоллари ва ҳикматли сўзлари шаклида баён қилинган. Кўп ўринда шоир ўз фикрларини байт, қита, маснавий, рубоий шаклида ифодалаши асарга ранг-баранглилик бағишлаган. «Тарихи мулуки Ажам» ва «Тарихи анбиё ва ҳукамо» Алишер Навоий Султон Ҳусайн Бойқаро даври ижтимоий-сиёсий тарихига бағишлаб ёзмоқчи бўлган асарининг бошланғич бўлакларидир.Алишер Навоий «Тарихи мулуки Ажам»да қад. Эрон подшоҳлари, уларнинг тарихда мухрланиб қолган ишлари ва шахсиятлари тўғрисида ҳикоя қилади. Бундаги маълумотларни Навоий кўпроқ Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома» достонидан ҳамда «Тарихи Табарий» китобидан олган. Алишер Навоийнинг «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асари эса ислом дини тарихи билан боғлиқ ривоятлар ва адабий асарларни, хусусан бир қатор пайғамбарлар ҳаётини Буқрот (Гиппократ), Афлотун (Платон), Батлимус (Птолемей) каби донишмандларни билиб олиш учун муҳим манбадир. Айни вақтда Алишер Навоийнинг бу асарлари ўзбек бадиий насрининг қад. ва гўзал намуналаридир.Алишер Навоий ўзидан бой шеърий, насрий ва илмий мерос қол-дирган бўлиб, бу мероснинг ҳажми, «Лисон ут-тайр» достонида шоирнинг ўзи таъкидлашича, 100 минг байтдан иборатдир. Бу бой мерос билан Алишер Навоий ўзбек адабиётини жаҳон юксаклигига кўтарди ва ўзбек адабий тилига асос солди. Ўзбек адабиётида лирик жанрлар ва достончиликнинг энг юқори тараққиёти Алишер Навоий номи билан боғлангандир.АН. асарлари ўнлаб халқларнинг тилларига таржима бўлган. Маc. «Мажолис ун-нафоис» 16-асрдаёқ форс тилига Фахрий бин Султон Муҳаммад Амирий, Муҳаммад Қазвиний ва Шоҳали Абдуали Нишопурий томонидан 3 марта таржима қилинган. Алишер Навоийнинг бошқа тилларга таржима қилинган дастлабки бадиий асари «Сабъаи сайёр» бўлди. Христофор Арманийнинг 1557 йилда италян тилида нашр этилган «Сарандиб шоҳи уч ўғлонининг зиёрати» асарида Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонидаги қолипловчи ҳикояси — «Баҳром ва Дилором» ҳикоя қилинади. Бу асар немис, франтсуз ва голланд тилларига таржима қилиниб, 11 марта нашр этилган. Шунингдек, 17-аср Грузин шоири Ситсишвили Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонини эркин таржима қилиб, «Етти гўзал» достонини яратди. 19-асрнинг охири ва 20-асрнинг бошларида Алишер Навоийнинг «Муҳокамат ул-луғатайн» асари турк ва татар тилларига таржима қилинди.Алишер Навоий вафот этганидан кейин ўтган давр мобайнида унинг асарлари форсий ва туркий халқлар орасида кенг ёйилди. Атоқли тожик шоирларининг кўпчилиги, Фузулий, Кишварий, Мирзо Фатали Охундов, Собир каби озарбайжон ёзувчилари, Озодий, Маҳтумқули ва Зелили каби туркман шоирлари, қозоқ ёзувчиси Абай Қўнонбоэв, қоралпоқ соҳибқаламлари Бердақ, Ажиниёз, татар шоирлари Абдулла Тўқай, Ҳаюм Носирий ва бошқа Алишер Навоийга юксак баҳо бериб, асарларидан таълим олдилар, айрим асарларига назира битдилар.Алишер Навоий ижодиётига қизиқиш, уни ўрганиш Европа ва Россияда ҳам ҳийла катта тарихга эга. Франтсуз шарқшуноси Катрмер 1841 йилда босилган хрестоматиясида Алишер Навоийнинг «Муҳокамат ул-луғатайн» ва «Тарихи мулуки Ажам»ини эълон қилган, И.Н. Березин «Турк хрестоматияси»да унинг бир неча асарларидан парчалар берган. М. Никитский 1856 йилда биринчи манбалар асосида «Амир Низомиддин Алишер. Унинг давлат ва адабиёт соҳасидаги аҳамияти» мавзуида магистрлик диссертатсиясини ёзади. Шу билан бирга, Н.И. Илъминский, В.В. Веляминов-Зернов, В.В. Бартолд, Е.Э. Бертелс, С.Н. Иванов, Н.И. Конрад, М. Белен, Паве де Куртейл, Э. Браун ва бошқа шарқшунослар Алишер Навоийнинг фаолияти ва мероси билан шуғулландилар.Туркистонда 20-аср бошидан бошланган, ташаббускори жадидлар бўлган маърифий уйғониш Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда ҳам ўз ифодасини топди. 1919 йилда Тошкентда Фитрат нашрга тайёрлаган «Инсоният ҳақинда Навоийнинг фикри» номли рисола босилиб чиқди. Бу китобча Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достонининг «Салотин бобида» («Султонлар ҳақида») деган қисмидан парча эди. Шундан сўнг Алишер Навоий ижодини ўрганиш ва оммалаштириш кенг тус олди. Адабиётшунослик фанининг навоийшунослик соҳаси юзага келди. Бу соҳада олимлар ва адиблардан Ойбек, О. Шарафиддинов, С. Айний, В. Зоҳидов, Иззат Султон, А Каюмов, П. Шамсиэв, Ҳ. Сулаймонов, Н. Мамаэв, С. Ғаниэва, А. Ҳайитметов, А. Абдуғафуров, А. Рустамов ва бошқа салмоқли ишлар қилдилар, Алишер Навоий ижоди бўйича унлаб номзодлик ва докторлик диссертатсиялари ёзилди. Ёзувчи Ойбек «Навоий» романини, Иззат Султон «Навоийнинг қалб дафтари» ҳужжатли қиссасини, Л. Бат «Ҳаёт бўстони» қиссасини, Миркарим Осим ҳикоялар туркумини яратди. Айниқса, кейинги 50 йил навоийшуносликда сермаҳсул йиллар бўлди. Алишер Навоий асарларининг мамлакатимиз китоб фондлари ва чет эллардаги кутубхоналарда сақланаётган деярли барча нодир нусхалари ўрганилди. Алишер Навоийнинг кўпгина асарларининг илмий танқидий матни ишлаб чиқилди. «Девони Фоний» ва бошқа асарларининг нодир нусхалари топилиб, нашр этилди. 20-асрда Алишер Навоийнинг чинакам саҳнавий ҳаёти бошланди. Иззат Султон ва Уйғун «Алишер Навоий» драмасини (1945, 1948), И. Маҳсумов бастакорлар Ю. Ражабий ва С. Жалил билан ҳамкорликда «Навоий Астрободда» мусиқали драмасини (1967) ёздилар. Алишер Навоий образи киноэкранда ҳам мужассамлашди. Алишер Навоий достонлари асосида яратилган «Фарҳод ва Ширин» мусиқали драмаси (1937), «Лайли ва Мажнун» операси (1942), «Суҳайл ва Меҳри» балети (1967), «Дилором» операси (1958), «Искандар» драмаси (1991) театр санъатининг энг яхши асарларидан бўлиб қолди.Бироқ қарийб бир ярим аср давом этган мустамлакачилик даврида, айниқса шўро тузуми даврида маданий меросимизни халқимизга ёт мафкура қолипига солиб талқин қилишга уринишлар бўлди. Бу ҳодиса Алишер Навоий ижодига муносабатда ҳам ўз ифодасини топди. Уни йўқсилларнинг дўсти, мулкдорларнинг мухолифи қилиб таърифлашга интилишди. Жаҳон адабиётининг дурдонаси бўлган асарларидаги (мас, «Ҳайрат ул-аброр» достонидаги) ажойиб боблар қисқартириб нашр этилди. Алишер Навоий нинг ҳаёти ва ижоди Аллоҳга имон келтирган, Қуръони каримдаги ҳар бир оятни муқаддас деб билган, н-қшбандия тариқатини қабул қилган адиб ва мутафаккирнинг ҳаёти ва ижодидир. Унинг ижоди моҳиятини англаб етмоқ учун дин тарихини яхши билган, Қуръони каримни ўқиб, маъносини англаб етган киши бўлиш керак. Шўро тузумида эса диний илмларни тарғиб қилиш таъқиқланди. Шу боис, гарчи навоийшунос олимлар шоир ижодини тарғиб қилиш бўйича анча ишлар қилган бўлсалар ҳам, Алишер Навоий ижоди кўпчилик китобхонлар учун тушунарсиз бўлиб қолди. Мустақиллик бизга барча қадриятларимиз қатори Алишер Навоий меросини ўрганишнинг кенг уфқларини очди. Эндиликда унинг ижодини аслича, моҳиятини тушуниб ўрганиш имконияти юзага келди. 1991 йилда Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги тантанали нишонланди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти тасис этилди. Тошкентда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи барпо этилди ва бу боғ ўртасида шоирнинг салобатли ҳайкали қад кўтарди. Шоирнинг 20 жилдли мукаммал асарлар тўплами нашр этила бошланди (2000 йилга қадар 16 жилди чоп этилди). Мамлакатимизда Алишер Навоий хотираси юксак даражада эъзозланади. Бир вилоят, шаҳар, олий ўқув юрти (Самарқанд давлат университети), Тошкентдаги Давлат кутубхонаси, Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти, Адабиёт музейи, Тошкентдаги Катта академик опера ва балет театри, Санъат саройи, Тошкентдаги метро бекати, ўнлаб кўчалар ва жамоа хўжаликлари унинг номи билан аталган. Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб ҳайкалтарошлар, рассомлар ва бастакорлар асарлар яратишган. Ҳар йили Алишер Навоий туғилган кун - 9 февралда илмий-анънавий конференция ўтказилиб, Алишер Навоий меросини ўрганиш соҳасида қилинган йиллик ишларга якун ясалади.Абдуқодир ҲайитметовҚАРО КЎЗУМ

Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил,Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.

Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.

Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.

Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,Хамир этиб яна ул тоғда кўҳкан қилғил.

Юзунг висолиға етсун десанг кўнгулларни,Сочингни бошдин-аёғ чин ила шикан қилғил.

Хазон сипоҳига, эй боғбон, эмас монеъБу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.

Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мениГулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.

Навоий, анжумани шавқ жон аро тузсанг,Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.

ОРАЗИН ЁПҚАЧ КЎЗИМДИН...

Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.

Қут бир бодому ерим гўшан меҳроб эди,Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.

Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.

Бўсаэ қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъ тош.

Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.

Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.

Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.

ЎН САККИЗ ЁШ ҲАЙРАТЛАРИ

Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур.

Деса бўлғайким, яна ҳам ўн саккиз йил ҳусни бор,Ўн саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.

Ўн саккиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур,Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошинадур.

Ҳайрат этмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки, бор,Барчаси эзид таоло сун`и наққошинадур.

Тан анга сийму ичина тош музмар кўнглидин,Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошинадур.

Май кетур, эй муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,Бул ажабларким, бу эски дайр хуффошиндадур.

То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.

МУБТАЛО БЎЛДИМ САНГАКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга,Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.

Ҳар неча дедимки кун-кундин узай сендин кўнгул,Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.

Мен қачон дедим: "Вафо қилғил манга" зулм айладинг,Сен қачон дединг: "Фидо бўлғил манга" бўлдим санга.

Қай пари пайкарга дерсен телба бўлдунг бу сифат,Эй пари пайкар, не қилсанг қил манга, бўлдум санга.

Эй кўнгул, тарки насиҳат айладинг овора бўл,Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.

Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.

Ғусса чангидин навоэ топмадим ушшоқ аро,То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга.

ЛАБЛАРИНГКИМ ҲАЙФ ЭРУР...

Лабларингким ҳайф эрур тенг тутмоқ они қанд ила,Синдирур юз қанд бозорини шаккар ханд ила.

Токи ҳайронмен сенга номус ила итмиш кўнгул,Телба янглиғким, қочар эл ғофил ўлғач банд ила.

Одам ул соатки жаннат ичра авлодин кўрар,Не қувонғай дам-бадам сен нозанин фарзанд ила.

Қўй насиҳат, зоҳидо, ўтлуғ дамимдин ваҳм қил,Телба ит имкони йўқтурким, соғалғай панд ила.

Ҳожатингни элга арз этмакка ҳожат бўлмасун,Хуш чиқишсанг лаҳзани бу зори ҳожатманд ила.

Лабларинг ҳажринда юр паркандким бўлмиш кўнгул,Лаъл эрур маҳлул қон ўрниға ҳар парканд ила.

Чун Навоий кўнгли синди, эмди лутфинг не асиғ?Ким ушатса шишани битмас яна пайванд ила.

ОШИҚ ЎЛДУМ

Ошиқ ўлдум, билмадим ёр ўзгаларга ёр эмиш,Оллоҳ-оллоҳ, ишқ аро мундоқ балолар бор эмиш.

Қаддиға эл майли бўлғондин кўнгул озурдадур,Ул алифдин зорларнинг ҳосили озор эмиш.

Элга новак урди, мен ўлдим эрур бу турфаким,Жоним этган реш эл бағриға кирган хор эмиш.

Риштаким, муҳлик ярам оғзиға тиктим англадим,Ким кафан жинси қироғидин сувурган тор эмиш.

Кўйи деворидин оғриқ танға тушган соядек,Сел ғамидин эмди соя ўрниға дилдор эмиш.

Жонға тахвиф айладим тиғи ҳалокидин анинг,Билмадим бу ишдин ул ўлгунча миннатдор эмиш.

Эй Навоий, хўбларни кўрма осонлиғ билан,Ким биравким солди кўз, узмак кўнгул душвор эмиш.

ИСТАДИМ

Қон ютуб умри жаҳон аҳлида бир ёр истадим,Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.

Кимга ким жоним фидо айлаб соғиндим дам-бадам,Эрмас эрди ёрлиқда чун вафодор истадим.

Билмадим олам элида йўқтурур мутлақ вафо,Ваҳки, умри улча йўқтур соғиниб ёр истадим.

Улки, топилмас башар жинсида ваҳ ғафлат кўрунг,Ким пари хайлида мен девонаи зор истадим.

Сирри ишқимни кўнгул кўз бирла фош этмак не тонг,Қалбу тардоманни мен чун соҳиб асрор истадим.

Шайх бирла хонақаҳдин чун ёруғлуқ топмадим,Дайр пири хизматиға кўйи хаммор истадим.

Эй Навоий, чун рафиқи топмадим, бу ғуссадин,Ўзни бекаслик балосиға гирифтор истадим.

МEНИ МEН ИСТАГАН КИШИ...

Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон, бу нўшханд этмас.

Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,Ичим ул чок-чок этмас, таним ул банд-банд этмас.

Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,Бузуғ кўнглумдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.

Кўнгул уз чарх золидин, фирибин емаким, охирАжал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.

Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий тегмасун деб кўз,Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.

КEЧА КEЛГУМДИР ДEБОН…

Кеча келгумдир дебон ул сарви гулрў келмади,Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.

Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор,Келди жон оғзимғаву ул шўхи бадхў келмади.

Оразидек ойдин эрканда гар этти эҳтиёт,Рўзгоримдек ҳам ўлғонда қоронғу келмади.

Ул париваш ҳажридинким йиғладим девонавор,Кимса бормуким анга кўрганда кулгу келмади.

Кўзлариндин неча сув келгай деб ўлтурманг мени,Ким бори қон эрди келган бу кеча сув келмади.

Толиби содиқ топилмас, йўқсаким қўйди қадам,Йўлғаким аввал қадам маъшуқа ўтрў келмади.

Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.

ЖОНҒА ЧУН ДEРМEН

Жонға чун дермен: «Не эрди ўлмаким кайфияти?»Дерки: «Боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати».

Жисмдин сўрсамки: «Бу заъфингға не эрди сабаб?»Дер: «Анга бўлди сабаб ўтлуқ бағирнинг ҳирқати».

Чун бағирдин сўрдум, айтур: «Андин ўт тушти мангаКим, кўнгулга шуъла солди ишқ барқи офати».

Кўнглума қилсам ғазаб, айтурки: «Кўздиндур гунаҳ,Кўрмайин ул тушмади бизга бу ишнинг туҳмати».

Кўзга чун дерменки: «Эй, тардомани юзи қаро,Сендин ўлмиш телба кўнглумнинг балою ваҳшати».

Йиғлаб айтур кўзки: «Йўқ эрди манга ҳам ихтиёрКи, кўрунди ногаҳон ул шўхи маҳваш талъати».

Эй Навоий, барча ўз узрин деди, ўлгунча куйКим, санга ишқ ўти-ўқ эрмиш азалнинг қисмати.

ХИЛЪАТИН ТО АЙЛАМИШ…

Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил,Шуълайи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориғ, яшил.

Гулшан эттим ишқ саҳросин самуми оҳдинКим, эсар ул дашт аро ҳар ён қизил, сориғ, яшил.

Шишадек кўнглумдадур гулзори ҳуснунг ёдидин,Тобдоннинг аксидек алвон қизил, сориғ, яшил.

Оразу холинг била хаттинг хаёлидин эрурКўзларимнинг оллида даврон қизил, сориғ, яшил.

Лаългун май тутқил олтун жом бирла сабзадаКим, булардин яхши йўқ имкон қизил, сориғ, яшил.

Фақр аро беранглиқ душвор эрур беҳад, валекХирқада тикмак эрур осон қизил, сориғ, яшил.

Эй Навоий, олтину шингарфу зангор истама,Бўлди наминг рангидин девон қизил, сориғ, яшил.

ИСТАНГИЗ

Истаганлар, бизни саҳрои балода истангиз,Водийи ҳижрон ила дашти фанода истангиз.

Вомиқу, Фарҳоду Мажнундеклар ул водий ароБўлсалар пайдо, мени ҳам ул арода истангиз.

Юз аларнинг ишқича дарду, балоу ғуссағаТолиб эл бошиға келган можарода истангиз.

Эйки, истарсиз саводул важҳ фиддорайидин,Бохабар бўлмоқ мени юзи қарода истангиз.

Кўнглим ул зулф ичрадур, зинҳор ишқим шарҳиниИстаманг мен телбада, ул мубталода истангиз.

Нуқта янглиғким, вафо узра қилур котиб рақам,Ишқ ўтининг доғини аҳли вафода истангиз.

Оғзи шавқидин Навоий итти, они истар эл,Ё адам даштида, ё мулки фанода истангиз.

КEЛГАЙ

Не кун ўлғайки, нигорим келгай,Боғи умрумда баҳорим келгай.

Умр боғида баҳор улдурким,Сарвқад лолаузорим келгай.

Ил гадо жониға ўт тушкайким,Олғали шамъи мазорим келгай.

Кўйида итти кўнгул, ваҳ, қачон улМасти девонашиорим келгай.

Қани майким, чу ичиб маст ўлсам,Кўкка туз боққали орим келгай.

Эй Навоий, тиламон ҳуру пари,Шояд ул базмда ёрим келгай.

Рубоийлар

КЎЗ БИРЛА ҚОШИНГ ЯХШИ

Кўз бирла қошинг яхши, қабоғинг яхши,Юз бирла сўзинг яхши, дудоғинг яхши.Энг бирла менгинг яхши, сақоқинг яхши,Бир-бир не дейин боштин-аёғинг яхши.

ГАР ОШИҚ ЭСАНГ

Гар ошиқ эсанг меҳру вафо қилма ҳавас,Дард истаю дафъиға даво қилма ҳавас.Ҳижрону висол мутлақо қилма ҳавас,Дилдорингдан ғайри ризо қилма ҳавас.

ЗОҲИД СEНГА…

Зоҳид, сенга – ҳур, манга – жонона керак,Жаннат – санга бўлсун, манга – майхона керак.Майхона аро соқию паймона керак,Паймона неча бўлса тўла, ёна керак.

УМРИ АЗИЗ

Жондин сени кўп севармен, эй умри азиз,Сондин сени кўп севармен, эй умри азиз.Ҳар неники севмак ондин ортуқ бўлмас,Ондин сени кўп севармен, эй умри азиз.ХУШЛУҚ

Ким кўрди экин жаҳонда оё хушлуқ,То бир киши айлагай таманно хушлуқ.Юз йилда агар бир ўлса пайдо хушлуқ,Омодадур ёнида юз нохушлуқ.

ЖОНИМДАГИ "ЖИМ"

Жонимдаги "жим" икки долингға фидо,Андин сўнг "алиф" тоза ниҳолингға фидо,"Нун"и доғи анбарин ҳилолингға фидо,Қолғон ики нуқта икки холингға фидо.

ЎПАЙ

Дедим: Зақанинг тутуб сақоғингни ўпай,Кўз-қошингга суртубон қабоғингни ўпай,Гулдек юзинг ислабон дудоғингни ўпай,Йўқ, йўқ, йўқ, агар десанг, аёғингни ўпай.

Туюқлар

Ё ЛАБМУДУР

Ё раб,ул шаҳду шакар ё лабдурур,Ё магар шаҳду шакар ё лабдурур.Жонима пайваста новак отқали,Ғамза ўқин қошига ёлабдурур.

БОРМОҒИН

Неча дедим ул санамға: Бормоғин!Қилмади ул тарк охир бормоғин;Мунчаким худройлиқ кўргузди ул,Ақл ҳайрат қилди тишлаб бармоғин.

ОЛМАНГИЗ

Пардани рухсорасидан олмангиз,Ҳоҳақ ўлтурди мени шул олмангиз;Гар анористонға сунса илгини,Айтур: - Ул турсун,амонат,олмангиз!

ЁҚИЛУР

Лаълидин жонимға ўтлар ёқилур,Қоши қаддимни жафодин ё қилур;Мен вафоси,ваъдасидин шодмен,Ул вафо, билманки, қилмас, ё қилур.

ОЛМАНИ ОТТИ НИГОРИМ

Олмани отти нигорим, "ол",-деди"Олма бирла бу кўнгилни ол",-дедиСўрсам эрса оламсини рангини"Олма рангин не сўрурсан, ол",-деди

ФАРҲОД ВА ХИСРАВ АЙТИШУВИ

Деди: қайдинсен эй мажнуни гумраҳ?Деди: мажнун ватандин қайда огаҳ.

Деди: недур сенга оламда пеша?Деди: ишқ ичра мажнунлиқ ҳамиша.

Деди: бу ишдан ўлмас касб рўзи,Деди: касб ўлса басдур иш сўзи.

Дедиким: ишқ ўтидин де фасона!Деди: куймай киши топмас нишона.

Дедиким: куймакингни айла маълум!Деди: андин эрур жоҳ аҳли маҳрум!

Деди: қай чоғдин ўлдунг ишқ аро маст?Деди: руҳ эрмас эрди танға пайваст.

Деди: бу ишқдин инкор қилғил!Деди: бу сўздин истиғфор қилғил!

Деди: ошиққа не иш кўп қилар зўр?Деди: фурқат туни ишқи балошўр.

Деди: ишқ аҳлининг недур ҳаёти?Деди: васл ичра жонон илтифоти.

Дедиким: Дилбарингнинг де сифотин!Деди: тил ғайратидин тутмон отин!

Дедиким: ишқиға кўнглунг ўрундур?Деди: кўнглумда жондек ёширундур.

Деди: васлиға борсен орзуманд?Деди: бормен хаёли бирла ҳурсанд.

Деди: нўши лабидин топқай эл баҳр?Деди: ул нўшдин эл қисмидур заҳр.

Деди: жонингни олса лаъли ёди?Дедиким: ушбудур жоним муроди.

Деди: кўксунгни гар чок этса бебок?!Деди: кўнглум тутай ҳам айла деб чок.

Деди: кўнглунг фидо қилса жафоси?Деди: жонимни ҳам айлай фидоси.

Дедиким: ишқдин йўқ жуз зиён буд.Деди: бу келса савдо аҳлиға суд.

Деди: бу ишқ тарки яхшироқдур!Деди: бу шева ошиқдин йироқдур!

Деди: ол ганжу қўй меҳрин ниҳоний,Деди: туфроққа бермон кимёни!

Деди: жонингға ҳижрон кинакашдур,Деди: чун бор васл уммиди хушдур.

Дедиким: шаҳға бўлса ширкат андеш!Деди: ишқ ичра тенгдур шоҳу дарвеш!

Деди: жонингға бу ишдин алам бор,Деди: ишқ ичра жондин кимга ғам бор?!

Деди: кишвар берай, кеч бу хавасдин!Деди: бечора, кеч бу мултамасдин!

Деди: ишқ ичра қатлинг ҳукми этккум!Деди: ишқида мақсудимға еткум.

Деди: бу ишда йўқ сендин йироқ қатл,Деди: бу сўзларингдин яхшироқ қатл.

e-adabiyot.uz

Alisher Navoiy hikmatlari. | Xurshid Davron kutubxonasi

0 69.png    Ҳазрат Алишер Навоий қолдирган меросни ҳикмат маржонлари тўла денгизга ўхшатиш мумкин. Бу денгизга шўнғиб, имкон доирасида қўлимизга илинган маржонлардан тақдим этишга ҳаракат қиламиз.

АЛИШЕР НАВОИЙ ҲИКМАТЛАРИ ҲАҚИДА Абдумурод Тилавов тайёрлаган 011

i_040.jpg“Биз Алишер Навоийни мутафаккир шоир сифатида биламиз. Мутафаккир сўзининг маъноси тафаккур соҳиби, кенг ва чуқур фалсафий мушоҳада юритиш қобилиятига эга киши демакдир”[1]. Бу қобилият ҳаммага ҳам насиб этмайди. Бинобарин, дунёда жуда оз ёзувчи ва шоир бу номга лойиқ кўрилган.

Навоий қолдирган меросни ҳикмат маржонлари тўла денгизга ўхшатиш мумкин. Бу денгизга шўнғиб, имкон доирасида қўлимизга илинган маржонлардан тақдим этишга ҳаракат қиламиз.

“Лайли ва Мажнун” достонида шоир шундай ёзади:

Инсонға эрур камол матлуб, Андин дағи дарду ҳол матлуб. Ҳар кимгаки улум бўлса восил, Гар дардию ҳоли йўқ, не ҳосил?

Комилликни истаган инсон дард ва ҳолни ҳам талаб этмоғи, ўрганмоғи лозим. Агар инсон бир неча илмларга эга бўлсаю, унда дард ва ҳол бўлмаса, бу илм эгасига қандай фойда бериши мумкин?

Хўш, бу ўринда дард ва ҳолдан мурод не?

Профессор Нажмиддин Комилов бу икки сўзнинг ўндан ортиқ маъноларини берадилар[2]. Ишқ, завқ, шафқат, тўғрилик кабилар бу маънолар ичидадир.

Бизнингча, Алишер Навоий бу ўринда ихлосни ҳам назарда тутмоқдалар. Муборак манбаларда ихлоснинг аҳамияти аниқ ва ўта таъсирли тарзда баён этилган. Яъни, дунёда илмига ихлос билан амал қилганларнинг нажотга эришмоқлари марҳамат қилинган.

Алишер Навоийга кўра инсон учун умидни йўқотиш катта йўқотишдир. Инчунун, ҳикматларининг бирида “Эй дўстлар, менга ҳамма нарсадан умидингни уз, воз кеч дейишингиз мумкин, аммо зинҳор Яратгувчидан умидингни уз демангиз” мазмунида бундай дейди:

Аҳбоб, денгизки, хону мондан тамаъ уз, Не хону мон, кавну макондан тамаъ уз. Не кавну макон, жону жаҳондан тамаъ уз, Лекин демангиз, меники, Ондин тамаъ уз.

Ушбу ҳикматда “Оллоҳнинг раҳматидан умид узманг” ояти каримасининг мазмуни сингдирилган.

Машҳур тарихнавис Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида, Амур Темур вафот этишидан олдин юқоридаги оятни айтиб жон таслим қилганлиги қайд этилади[3].

Шоирнинг замондоши муаррих Хондамир “Макорим-ул-аҳлоқ” китобида қуйидаги воқеани баён этади:

Алишер Навоий бандалик вазифасини адо этгач, жамоат билан суҳбатлашар, ҳол-аҳвол сўрар, бемор ва эҳтиёжмандларнинг кўнглини кўтарар эди. Нимагадир бир куни тарки одат қилиб, қаергадир шошилиб бориб келдилар. Бу ҳолга одатланмаган жамоа қизиқиб сўраганларида ҳазрат Навоий шундай изоҳ бердилар:

“Икки елкамга салом берганда кўрдимки устимда бир чумоли турибди. Бу чумоли таҳорат олганим жойдан чиққанини билдим ва бир жонзотни ошиёнидан жудо қилмоқнинг гуноҳини, юкини ўйлаб уни ўз жойига қўйиб келдим”.

Нафақат инсонга, бир чумолига озор етказишга жасорат қилолмаган Навоийнинг ушбу сатрларини битмоғи табиийдир:

Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

Яъни, ким кўнгли ўксик бир инсонни хурсанд қилса, йиқилган Каъбани қайтадан қурган, таъмирлаган каби савобга ноил бўлади, демоқда шоиримиз.

Ота-онага ҳурмат мавзуси ҳар шоирда бўлгани каби, Навоий ҳикматларининг асосий мавзуларидандир. Шоир, фарзанд отаси учун керак бўлса бошини, онаси учун жисмини фидо этмоғи, кундузи нур сочганлари туфайли уларнинг бирини ой, бирини қуёш деб билмоғи лозимлигини таъкидлайди:

Бошни фидо айла ато қошиға, Жисмни қил садқа ано бошиға. Тун-кунингға айлагали нур фош, Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

Қуйидаги тўртлик эса шоирнинг “Арбаин” асаридан:

Оналарнинг оёғи остидадир, Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғин висолин истар эрсанг, Бўл онанинг оёғи тупроғи.

Ҳаётнинг жуда қисқалигига доир бир неча ҳикматлар бор. Бу ҳақиқатни Навоий шундай гўзал ифодалайдики, буни ўқиган ўқувчи мутлақо таъсирланади ва тезроқ хайрли ишлар қилмоққа ғайрат этади:

Хазон сипоҳиға эй боғбон, эмас моне, Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.

Яъни, эй боғбон, сен боғингда етиштирганинг дарахтларни нақадар қўрисанг, ҳатто деворлари устини тикан билан ўрасанг ҳамки, хазон отлиғ лашкарга монелик қилолмайсан.

Мавзуга оид яна бир неча ҳикмат: Умрга ҳеч эътимод йўқдур, эй кўнгул,

Ой ва йилни неча маст кечирурсан, ҳамон ойил.

“Вақт жафо ханжари ила умр толаларини кесади. Шундай экан, унга кўнгил боғламоқ мумкин эмаслигини фаҳмла”.

“Қачонгача умрингни айш-ишрат ва уйқу билан ўтказасан. Ғурурга маст бўлиб кўзингни зулмат пардаси ила ўрайсан? Энг яхшиси қоронғу кечаларни ихлосли тоат билан, унинг нури ила борадиган жойингни ёритсанг-чи”.

Ушбу байт эса “Ҳар нарсанинг қазоси бор аммо фурсатларнинг қазоси бўлмас” ёхуд “ҳозирги вақтингнинг қадрини бил” сўзларини эслатади:

Мозийу мустақбал аҳволин такаллум айла кам, Не учунким, дам бу дамдир, дам бу дамдир, дам бу дам.

Мустақиллик бизга кўплаб имкониятлар қатори Алишер Навоийни англаш, рисоладагидек тушуниш бахтини берди, дея оламиз.

Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин, Не учунким, бода келган уйга қайғу келмади.

Ушбу сатрлар мустақилликдан аввалги пайтлари, таассуфки, ҳаётдаги бода тарзида шарҳланган ва ўқувчиларга тақдим этилган эди.

Бу ўринда бодадан мурод ишқ экани сир эмас. Зеро Навоийга кўра Ишқ инсоннинг жавҳаридир ва бу неъматдан маҳрум инсон энг бахтсиз инсондир:

Бўлмаса ишқ икки жаҳон бўлмасин, Икки жаҳон демаким, жон бўлмасин. Ишқсиз ул танки онинг жони йўқ, Ҳуснни нетсун кишиким, они йўқ.

“Ишқ толе қуёшидир, қайғули диллар тиканзори у туфайли гулшан бўлур. Ишқ порлаган тўлин ойдир, зулмат кўнгиллар кечаси у туфайли нурафшондир”.

Ал ҳосил, Навоий ҳикматлари инсон қалбини маънан бойитувчи ҳаёт аталмиш саёҳатида унга йўл кўрсатувчи содиқ, самимий йўлдошдир.

Маърузамиз сўнгида бу маънавият хазинасидан яна бир неча намуна келтирмоқчимиз.

Ashampoo_Snap_2016.08.23_17h06m08s_020_.pngАЛИШЕР НАВОИЙҲИКМАТЛАР 011

***

Айш, Навоий, неча дилкашдурур, Лек адаб бирла ҳаё хушдурур

(Эй Навоий, ўйин кулги нақадар дилтортар бўлмасин, одоб ва ҳаё янада яхши, хушдир).

***

Бефойда сўзни кўп айтма ва фойдалиғ сўзни эшитурдин қайтма.

(Бефойда сўзни кўп гапирма ва фойдали сўзни эшитишдан тортинма).

***

Бу гулшан ичра йўқдур бақо гулига сабот, Ажаб саодат эрур қолса яхшилиқ била от.

(Бу дунёда абадий қолмоқ мумкин эмас бироқ яхши ном қолдирмоқ катта саодатдир).

***

Кулар юз ила ато-сахо устиға сахо.

(Очиқ чеҳра билан, миннатсиз қилинган яхшилик саховат устига саховатдир).

***

Гулда вафо йўқин қайу бир қушки англади, Ҳаргиз вафо гули тиламас дахр боғидин.

(Гулда вафо йўқлигини билган қуш дунё боғидин вафо гулини асло истамайди).

* * *

Нафъинг агар халққа бешакдурур Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

* * *

Илмни ким воситайи жоҳ этар, Ўзинию халқни гумроҳ этар.

* * *

Ўз вужудингга тафаккур айлагил, Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

* * *

Халойиққа кўрма қилиб бенаво, Ўзингга раво кўрмаганни раво.

* * *

Одами эрсанг демагил одами, Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

* * *

Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур, Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

* * *

Юз жафо қилса манга бир қатла фарёд айламон, Элга қилса бир жафо, юз қатла фарёд айларам.

* * *

Кимки киши ўлмакидан шод эрур, Гўркану ғосилу жаллод эрур.

* * *

Бордур инсон зотида онча шараф, – Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

* * *

Хуш дурур боғу коинот гули, Барчадин яхшироқ ҳаёт гули.

* * *

Бу гулшан ичраки, йўқдур бақо гулига сабот, Ажаб саодат эрур, чиқса яхшилик била от.

* * *

Сўзда, Навоий, не десанг чин дегил, Рост наво нағмага таҳсин дегил.

* * *

Кимники инсон десанг, инсон эмас — Шаклда — бир, феълда — яксон эмас.

* * *

Кўп демак бирла бўлмағил нодон, Кўп емак бирла бўлмағил ҳайвон.

* * *

Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур, Билки, нишона анга иймон эрур.

* * *

Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут, Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут. Ўтган гар эрур ямон — таассуфни унут, Келган гар эрур яхши — тасарруфни унут.

* * *

Эл қочса бировдин, эл ямони бил они, Аҳволида идбор нишони бил они. Феъл ичра улус балойи жони бил они, Олам элининг ямон-ямони бил они.

* * *

Камол эт касбким, олам уйидин Санго фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ. Жаҳондин нотамом ўтмак биайни, Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.

* * *

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш. Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса, Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш.

* * *

Оналар оёғи остидадур Равзайи жаннату жинон боғи. Равза боғи висолин истар эсанг, Бўл онанинг оёғин тупроғи.

* * *

Йигитликда йиғ илмнинг махзани, Қарилик чоғи сарф қилғил ани.

* * *

Сен агар тарки тамаъ қилсанг, улуғ ишдур буким, Олам аҳли барча бўлғай бир тараф, сен бир тараф.

* * *

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.

* * *

Бу коргаҳда хато келмади чу бир сари мўй, Хато менинг назаримдандур, хато кўрсам.

* * *

Агар золимга йўқдур шоҳдин бок, Эрур ул хушдилу, мазлум ғамнок.

* * *

Агар кимсадин зоҳир ўлса ёмон, Кўрар ҳар неким, зоҳир этди ҳамон.

* * *

Агар тузлук ўлса кишининг иши, Не васф айлай олғай ишини киши.

* * *

Аблаҳ ани билки, оламдин бақо қилғай тамаъ, Аҳмақ улким, олам аҳлидин вафо қилғай тамаъ.

* * *

Яхши кишилар бирла тутар бўл суҳбат, То бергай амон шарирдин ул суҳбат.

* * *

…аждаҳони ишқ этар мўр.

* * *

Айлама ўз раъйингга кўп эътиқод, Муътамад эл раъйидин иста кушод.

* * *

Асра ўзунгни биров озоридин, Кимсага озурдалиқ изҳоридин.

* * *

Агар ҳикматга бўлса илтифотинг — Ки, бўлсун Нуҳ умрича ҳаётинг!

* * *

Адаб кичик ёшлиғларни улуғлар дуосиға сазовор этар.

* * *

Бийиклик келди ҳимматдин нишона, Ки, ҳимматсизни паст этди замона.

* * *

Бўлса керак фикр ила шоҳи замон, Яхшига яхшию, ёмонга ёмон.

* * *

Беишқ улусқа ком уйқу, Ишқ аҳлиғадур ҳаром уйқу.

* * *

Бефойда иш натижа бермас.

* * *

…бу гулшан аро гул бутмас эрмиш хорсиз.

* * *

Бурунғи йиллар ошлиқни яхши асрангким, сўнгги йилларда ярағай.

* * *

Вафосиздур замон аҳли, замонда не вафо бўлғай, Вафо аҳли булардин гар вафо истар, эрур нодон.

* * *

Дардим оғирроқ тоғдин, хошокдин жисмим енгил.

* * *

…дардқадур чора сабр.

* * *

Гар йўқтур адаб, не суд олтун унидин, Элнинг адаби хушроқ эрур олтунидин.

Кишиким қилса олимларга таъзим, Андоқки қилур пайғамбарга таъзим.

***

Илм ўқуб қилмаган амал мақбул, Дона сочиб кўтармади маҳсул.

***

Билмаганни сўраб ўрганган олим, Орланиб сўрамаган ўзига золим.

***

Бефойда сўзни кўп айтма, Фойдали сўзни кўп эшитурдин қайтма.

*** Тил ширинлиги кўнгилга ёқимлидир; мулойимлиги эса фойдали. Чучук тил аччиққа айланса, кўпчиликка зарари тегади; қанддан май таёрланса ҳаром бўлади. Ширин сўз соф кўнгиллар учун асал каби тотлидир; болалар учун мулойим табиатли одам ҳалвофуруш каби севимлидир.

***

У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам кўнгилсиздир, ёлғон бўлса янада нафратлидир. Сўз етказувчининг хоҳ каттаси, хоҳ кичиги дўзах ўтининг тутантириғи бил.

***

Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир.

* * *

Ҳилм инсон вужудининг хушманзара боғидир ва одамийлик оламининг жавоҳирга бой тоғидир. Юмшоқ кўнгиллик ҳодисалар тўла денгиздаги кишилик кемасининг лангари деса бўлади ва инсоният қадрини ўлчайдиган тарозининг тошига тенглаштирса ҳам бўлади. Ҳилм ахлоқи одамнинг қимматбаҳо либоси ва у кийим турларининг энг чидамли матосидир. У ёмон нафсни дайди шамол учиришидан асрагувчи ва иккиюзлама мунофиқларнинг беҳуда ҳаракатидан ҳимоя қилувчи. Ҳилм натижасида одам халойиқнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлади; ҳилм туфайли катталардан кичикларга илтифот ва марҳамат етишади.

Катта кишилар ёшларни масхара ва кулги қилса, улар қошида ўзи шунча обрўсиз ва бачкана туюлади; ёшлар ҳам катталарга нисбатан ҳазил ва енгилтаклик қилса, унинг қошида уятсиз ва эътиборсиз бўлади.

Бу давр боғининг хасхашак сингари одамлари шамолдек бетайин, енгилтак кишилари олдида ҳилм аҳли гўё оғир табиатли ва ёмон феълли, деб камситилади. Уларнинг ўзлари эса, қуюндек тупроқни ҳавога тўзитадилар ва енгилтабиатлилари билан бошларини гўё кўкка етказадилар. Тоғ жуссасини оёқ ости қилмоқ — одатлари; дала-даштлардаги зарраларни ҳавога совурмоқ — буларнинг салобатлари. Бундай одамлар елдек ҳар эшикдан киришга ор қилмайди; ўтдек оташдонни қиздиришдан ўзга ишни билмайди. Ел — гарчи лоланинг тожини учиради, аммо тоғ қоялари камарига қандай таъсир қила олади? ўт тоғ этагидаги хас-хашакларни куйдириши мумкин, лекин қуёш учқунига қандай тенглаша олади?..

Ел, агар кўкка етса ҳам, барибир енгил ва қадрсиз; тоғ агар тупроққа ботса ҳам салобатлидир. Елнинг орасида ўтга ёқиладиган хас-хашаклар бор; ҳилм мазмунида эса, шоҳ тожига қадалгудек чўғ каби қизил лаъл бор.

* * *

Кимки кўнгилни қаттиқ сўз билан жароҳатлар экан, унга аччиқ тил заҳарли найзадек санчилади. Кўнгиида тил найзасининг жароҳати битмас; у жароҳатга ҳеч нарса малҳамлик қилмас. Агар бир кўнгилда тил найзасининг жароҳати бордир, фақат яхши сўз ва ширин тил унга малҳам ва роҳатдир. Мулойим сўз — ваҳшийларни улфатга айлантиради; сеҳргар — оҳанг билан афсун ўқиб, илонни инидан чиқаради.

Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз. Кўп, бемаза сўзлайдиган эзма — кечалари тонг отгунча тинмай ҳурадиган итга ўхшайди. Тили ёмон одам — халқ кўнглини жароҳатлайди, ўз бошига ҳам офат етказади. Нодоннинг ваҳшийларча бақирмоғи — эшакнинг бемаҳал ҳанграмоғи. Хушсухан одам юмшоқлик билан дўстона сўз айтади; кўнгилга тушиши мумкин бўлган юз ғам — унинг сўзи билан даф бўлади. Сўзда ҳар қандай яхшиликнинг имкони бор, шунинг учун ҳам айтадиларки; «нафаснинг жони бор…»

Ўзи хунук, гапи бемаъни, овози ёқимсиз одам қурбақага ўхшайди. Бахт бағишловчи тоза руҳ манбайи ҳам тил; ёмонликлар келтирувчи наҳс юлдузининг чиқар жойи ҳам тил. Тилини тиёлган одам — донишманд оқил; сўзга эрк берган одам — беандиша ва пасткаш. Тил ширин ва ёқимли бўлса яхши; тил билан дил бир бўлса яна яхши. Тил билан дил — инсондаги энг яхши аъзолардир. Бўстонда — гулсафсар, гулғунча ва райҳонлар энг ёқимли гуллардир.

Одам — тили билан бошқа ҳайвонлардан имтиёзлидир. Унинг тили орқали бошқа одамлардан афзаллиги билинади. Тил — шунча шарафи билан нутқнинг қуролидир. Агар нутқ номаъқул бўлиб чиқса — тилнинг офатидир.

* * *

Тил ширинлиги — кўнгилга ёқимлидир; мулойимлиги эса — фойдали. Чучук тил аччиққа айланса кўпчиликка зарари тегади; қанддан май тайёрланса ҳаром бўлади. Ширин сўз соф кўнгиллар учун асал каби тотлидир; болалар учун мулойим табиатли одам — ҳалвофуруш каби севимлидир.

* * *

Ҳар кимнингки сўзи — ёлғон, ёлғонлиги билингач, уятга қолғон; ёлғонни чиндек гапирувчи сўз устамони — кумушга олтин қоплаб сотувчи заргар. Ёлғон-афсоналар билан уйқу келтирувчи ёлғончи — уйқуда алаҳловчи. Ёлғон гапирувчи ғафлатдадир; сўзнинг бир-биридан фарқи кўпдир, аммо ёлғондан ёмонроқ тури йўқдир.

* * *

Ёлғон гапириш билан ўз вақтини ўтказувчи одам, бу қилиғи ёмон туюлиш ўрнига, кишилами алдагани билан фахрланади ҳам. Ёлғончи ўз гапига гўллик билан қулоқ солувчини топса, уларга ёлғонни чинга ўтказса, муродига етган бўлади. Ёлғончи — ҳақ қошида гуноҳкор; халқ олдида шарманда. Бундай наҳснинг беор юзи ёмонликка ўгирилган бўлади; бундай наҳсга ботган одам қутлуғ уйдан нари бўлғай.

* * *

Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёғга булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир.

* * *

У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам кўнгилсиздир, ёлғон бўлса янада нафратлидир. Сўз етказувчининг хоҳ каттаси, хоҳ кичиги — дўзах ўтининг тутантуруғи бил.

* * *

Ёлғончи одам — унутувчи; у андиша ва эҳтиётдан четда турувчи. Ҳар кимнинг сўзи чин бўлмаса, ростгўйлар кўнглига у сўз қабул бўлмас. Ёлғончи ўзининг ёлғон сўзига бир-икки марта ишонтиради, кейин нима қилади? Ёлғончилиги маълум бўлгач, у расво бўлади, унинг сўзига халқ ишончи йўқолади. Кўнгил хазинасининг қулфи — тил; у хазинанинг калитини — сўз бил.

* * *

Чин сўз — мўтабар; яхши сўз қисқа — мухтасар. Кўп сўзловчи — зериктирувчи; қайта-қайта гапирувчи — ақлдан озган. Айб изловчи — айбли; киши айбини гапирувчи — ўзига ёмонлик соғинувчи. Тўғрилик билан қаровчи — покиза назарли; кишиларнинг яхши томонларини кўрувчи — тўғри назарли. Кимнинг миясида иллат бўлса — сўзида мантиқ бўлмайди. Мияси соғлом бўлса, гап-сўзи ёқимли ва хатосиз бўлади. Сўзи ҳисобсиз — ўзи ҳисобсиз. Сўзида паришонлик — ўзида пушаймонлик. Агар сўз гўзаллик зийнати билан безалмаган бўлса — унга чинлик безаги етарлидир! Ёлғончининг гапи қанчалик чиройли бўлса, шунчалик қабиҳдир. Чин сўз қанчалик бетакаллуф бўлмасин, сўзловчи учун таассуф йўқдир. Гул либоси йиртиқ бўлса ҳам зиёнсиз; садаф хунук бўлса ҳам инжу, учун нуқсонсиз.

Ёлғон сўз шеърдан бошқа ерда номақбул ва ёлғонни айтувчи ақлсиздир.

Ёмон қилиқли одам — бадфеъл; аччиғи тез — бир балога гирифтор, бир офатга мубтало бадбашарадир. Булар қаён борса — балодан қутилмас; ҳар ерга қочса ҳам офатдан халос бўлмас. Ёмон қилиқ ғолиб душмандир ва қаҳрли ёвдир, ёмон қилиқли киши эса доим унга мағлуб ва вужуди ундан мажруҳ.

* * *

Очиқ чеҳрали одам — иккиюзламачиликдек нуқсондан йироқ бўлади… Очиқ юзидан халойиққа хурсандлик; чучук сўзидан эл-юртга хуррамлик. Одамийлик билан кўнгилларга севимли; инсонийлик билан жонларга ёқимли. Ундан дўст-душман хотиржам. Бундай киши умридан барака топгай.

* * *

Душман алдовига учма; маддоҳ хушомадини чин дема. Душманнинг ғарази ўз ёмон ниятига етмоқдир; мақтовчининг мақсади — хорлик билан сендан инъом олмоқдир. Агар иккаласига илтифот қилмасанг ва қабул қилишни лозим билмасанг, бири ўз мақсадининг ижросидан тўхтайди ва тадбири мужмал бўлади ва иккинчисининг мақтови ҳажвга айланади.

* * *

Нохуш хабарни чин бўлса ҳам дўстингга етказма; бировдан айб кўрсанг юзига солма. Қўявер, ўша чин хабарни душман етказсин ва сен сабр қил, у айб можаросини душмани қилсин. Ақлли одам ёлғон гапирмас; аммо, барча рост гапни айтавериш ҳам тўғри эмас. Бировнинг кўзи ғилай — ногирондир; аммо, бунга у айбдор эмасдир… Бировни ноҳақ ҳижолатга солмоқ — ўз нодонлигини изҳор қилмоқ ва бир кўнгилни оғритмоқдир. Бу каби кишини хафа қиладиган чин сўздан кўра зарурат юзасидан — ўрни билан гапирилган ёлғон яхшироқдир.

Изоҳлар ва манбалар———————

[1] Эргаш Очилов. Алишер Навоий. Ҳикматлар. Тошкент. 2006, 3-бет[2] Нажмиддин Комилов.Тасаввуф.Тошкент, 2009, 52-бет.[3] Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома. Тошкент, 1997.

090

ALISHER NAVOIY HIKMATLARI HAQIDA Abdumurod Tilavov tayyorlagan 011

i_018.jpg“Biz Alisher Navoiyni mutafakkir shoir sifatida bilamiz. Mutafakkir so’zining ma’nosi tafakkur sohibi, keng va chuqur falsafiy mushohada yuritish qobiliyatiga ega kishi demakdir”[1]. Bu qobiliyat hammaga ham nasib etmaydi. Binobarin, dunyoda juda oz yozuvchi va shoir bu nomga loyiq ko’rilgan.

Navoiy qoldirgan merosni hikmat marjonlari to’la dengizga o’xshatish mumkin. Bu dengizga sho’ng’ib, imkon doirasida qo’limizga ilingan marjonlardan taqdim etishga harakat qilamiz.

“Layli va Majnun” dostonida shoir shunday yozadi:

Insong’a erur kamol matlub, Andin dag’i dardu hol matlub. Har kimgaki ulum bo’lsa vosil, Gar dardiyu holi yo’q, ne hosil?

Komillikni istagan inson dard va holni ham talab etmog’i, o’rganmog’i lozim. Agar inson bir necha ilmlarga ega bo’lsayu, unda dard va hol bo’lmasa, bu ilm egasiga qanday foyda berishi mumkin?

Xo’sh, bu o’rinda dard va holdan murod ne?

Professor Najmiddin Komilov bu ikki so’zning o’ndan ortiq ma’nolarini beradilar[2]. Ishq, zavq, shafqat, to’g’rilik kabilar bu ma’nolar ichidadir.

Bizningcha, Alisher Navoiy bu o’rinda ixlosni ham nazarda tutmoqdalar. Muborak manbalarda ixlosning ahamiyati aniq va o’ta ta’sirli tarzda bayon etilgan. Ya’ni, dunyoda ilmiga ixlos bilan amal qilganlarning najotga erishmoqlari marhamat qilingan.

Alisher Navoiyga ko’ra inson uchun umidni yo’qotish katta yo’qotishdir. Inchunun, hikmatlarining birida “Ey do’stlar, menga hamma narsadan umidingni uz, voz kech deyishingiz mumkin, ammo zinhor Yaratguvchidan umidingni uz demangiz” mazmunida bunday deydi:

Ahbob, dengizki, xonu mondan tama’ uz, Ne xonu mon, kavnu makondan tama’ uz. Ne kavnu makon, jonu jahondan tama’ uz, Lekin demangiz, meniki, Ondin tama’ uz.

Ushbu hikmatda “Ollohning rahmatidan umid uzmang” oyati karimasining mazmuni singdirilgan.

Mashhur tarixnavis Sharafiddin Ali Yazdiyning “Zafarnoma” asarida, Amur Temur vafot etishidan oldin yuqoridagi oyatni aytib jon taslim qilganligi qayd etiladi[3].

Shoirning zamondoshi muarrix Xondamir “Makorim-ul-ahloq” kitobida quyidagi voqeani bayon etadi:

Alisher Navoiy bandalik vazifasini ado etgach, jamoat bilan suhbatlashar, hol-ahvol so’rar, bemor va ehtiyojmandlarning ko’nglini ko’tarar edi. Nimagadir bir kuni tarki odat qilib, qaergadir shoshilib borib keldilar. Bu holga odatlanmagan jamoa qiziqib so’raganlarida hazrat Navoiy shunday izoh berdilar:

“Ikki yelkamga salom berganda ko’rdimki ustimda bir chumoli turibdi. Bu chumoli tahorat olganim joydan chiqqanini bildim va bir jonzotni oshiyonidan judo qilmoqning gunohini, yukini o’ylab uni o’z joyiga qo’yib keldim”.

Nafaqat insonga, bir chumoliga ozor yetkazishga jasorat qilolmagan Navoiyning ushbu satrlarini bitmog’i tabiiydir:

Kimki bir ko’ngli buzuqning xotirin shod aylagay, Oncha borkim, Ka’ba vayron bo’lsa obod aylagay.

Ya’ni, kim ko’ngli o’ksik bir insonni xursand qilsa, yiqilgan Ka’bani qaytadan qurgan, ta’mirlagan kabi savobga noil bo’ladi, demoqda shoirimiz.

Ota-onaga hurmat mavzusi har shoirda bo’lgani kabi, Navoiy hikmatlarining asosiy mavzularidandir. Shoir, farzand otasi uchun kerak bo’lsa boshini, onasi uchun jismini fido etmog’i, kunduzi nur sochganlari tufayli ularning birini oy, birini quyosh deb bilmog’i lozimligini ta’kidlaydi:

Boshni fido ayla ato qoshig’a, Jismni qil sadqa ano boshig’a. Tun-kuningg’a aylagali nur fosh, Birisin oy angla, birisin quyosh.

Quyidagi to’rtlik esa shoirning “Arbain” asaridan:

Onalarning oyog’i ostidadir, Ravzai jannatu jinon bog’i. Ravza bog’in visolin istar ersang, Bo’l onaning oyog’i tuprog’i.

Hayotning juda qisqaligiga doir bir necha hikmatlar bor. Bu haqiqatni Navoiy shunday go’zal ifodalaydiki, buni o’qigan o’quvchi mutlaqo ta’sirlanadi va tezroq xayrli ishlar qilmoqqa g’ayrat etadi:

Xazon sipohig’a ey bog’bon, emas mone, Bu bog’ tomida gar ignadin tikan qilg’il.

Ya’ni, ey bog’bon, sen bog’ingda yetishtirganing daraxtlarni naqadar qo’risang, hatto devorlari ustini tikan bilan o’rasang hamki, xazon otlig’ lashkarga monelik qilolmaysan.

Mavzuga oid yana bir necha hikmat: Umrga hech e’timod yo’qdur, ey ko’ngul,

Oy va yilni necha mast kechirursan, hamon oyil.

“Vaqt jafo xanjari ila umr tolalarini kesadi. Shunday ekan, unga ko’ngil bog’lamoq mumkin emasligini fahmla”.

“Qachongacha umringni aysh-ishrat va uyqu bilan o’tkazasan. G’ururga mast bo’lib ko’zingni zulmat pardasi ila o’raysan? Eng yaxshisi qorong’u kechalarni ixlosli toat bilan, uning nuri ila boradigan joyingni yoritsang-chi”.

Ushbu bayt esa “Har narsaning qazosi bor ammo fursatlarning qazosi bo’lmas” yoxud “hozirgi vaqtingning qadrini bil” so’zlarini eslatadi:

Moziyu mustaqbal ahvolin takallum ayla kam, Ne uchunkim, dam bu damdir, dam bu damdir, dam bu dam.

Mustaqillik bizga ko’plab imkoniyatlar qatori Alisher Navoiyni anglash, risoladagidek tushunish baxtini berdi, deya olamiz.

Ey Navoiy, boda birla xurram et ko’nglung uyin, Ne uchunkim, boda kelgan uyga qayg’u kelmadi.

Ushbu satrlar mustaqillikdan avvalgi paytlari, taassufki, hayotdagi boda tarzida sharhlangan va o’quvchilarga taqdim etilgan edi.

Bu o’rinda bodadan murod ishq ekani sir emas. Zero Navoiyga ko’ra Ishq insonning javharidir va bu ne’matdan mahrum inson eng baxtsiz insondir:

Bo’lmasa ishq ikki jahon bo’lmasin, Ikki jahon demakim, jon bo’lmasin. Ishqsiz ul tanki oning joni yo’q, Husnni netsun kishikim, oni yo’q.

“Ishq tole quyoshidir, qayg’uli dillar tikanzori u tufayli gulshan bo’lur. Ishq porlagan to’lin oydir, zulmat ko’ngillar kechasi u tufayli nurafshondir”.

Al hosil, Navoiy hikmatlari inson qalbini ma’nan boyituvchi hayot atalmish sayohatida unga yo’l ko’rsatuvchi sodiq, samimiy yo’ldoshdir.

Ma’ruzamiz so’ngida bu ma’naviyat xazinasidan yana bir necha namuna keltirmoqchimiz.

Ashampoo_Snap_2016.08.23_17h04m48s_017_.pngALISHER NAVOIYHIKMATLAR 011

***

Aysh, Navoiy, necha dilkashdurur, Lek adab birla hayo xushdurur

(Ey Navoiy, o’yin kulgi naqadar diltortar bo’lmasin, odob va hayo yanada yaxshi, xushdir).

***

Befoyda so’zni ko’p aytma va foydalig’ so’zni eshiturdin qaytma.

(Befoyda so’zni ko’p gapirma va foydali so’zni eshitishdan tortinma).

***

Bu gulshan ichra yo’qdur baqo guliga sabot, Ajab saodat erur qolsa yaxshiliq bila ot.

(Bu dunyoda abadiy qolmoq mumkin emas biroq yaxshi nom qoldirmoq katta saodatdir).

***

Kular yuz ila ato-saxo ustig’a saxo.

(Ochiq chehra bilan, minnatsiz qilingan yaxshilik saxovat ustiga saxovatdir).

***

Gulda vafo yo’qin qayu bir qushki angladi, Hargiz vafo guli tilamas daxr bog’idin.

(Gulda vafo yo’qligini bilgan qush dunyo bog’idin vafo gulini aslo istamaydi).

* * *

Naf’ing agar xalqqa beshakdurur Bilki, bu naf’ o’zungga ko’prakdurur.

* * *

Ilmni kim vositayi joh etar, O’ziniyu xalqni gumroh etar.

* * *

O’z vujudingga tafakkur aylagil, Har ne istarsen, o’zungdin istagil.

* * *

Xaloyiqqa ko’rma qilib benavo, O’zingga ravo ko’rmaganni ravo.

* * *

Odami ersang demagil odami, Onikim yo’q xalq g’amidin g’ami.

* * *

Menga ne ishqu, ne oshiq havasdur, Agar men odam o’lsam, ushbu basdur.

* * *

Yuz jafo qilsa manga bir qatla faryod aylamon, Elga qilsa bir jafo, yuz qatla faryod aylaram.

* * *

Kimki kishi o’lmakidan shod erur, Go’rkanu g’osilu jallod erur.

* * *

Bordur inson zotida oncha sharaf, – Kim yamon axloqin etsa bartaraf.

* * *

Xush durur bog’u koinot guli, Barchadin yaxshiroq hayot guli.

* * *

Bu gulshan ichraki, yo’qdur baqo guliga sabot, Ajab saodat erur, chiqsa yaxshilik bila ot.

* * *

So’zda, Navoiy, ne desang chin degil, Rost navo nag’maga tahsin degil.

* * *

Kimniki inson desang, inson emas — Shaklda — bir, fe’lda — yakson emas.

* * *

Ko’p demak birla bo’lmag’il nodon, Ko’p yemak birla bo’lmag’il hayvon.

* * *

Kimki jahon ahlida inson erur, Bilki, nishona anga iymon erur.

* * *

Gar oshiq esang, zebu takallufni unut, Yaxshiyu yamon ishda taxallufni unut. O’tgan gar erur yamon — taassufni unut, Kelgan gar erur yaxshi — tasarrufni unut.

* * *

El qochsa birovdin, el yamoni bil oni, Ahvolida idbor nishoni bil oni. Fe’l ichra ulus baloyi joni bil oni, Olam elining yamon-yamoni bil oni.

* * *

Kamol et kasbkim, olam uyidin Sango farz o’lmag’ay g’amnok chiqmoq. Jahondin notamom o’tmak biayni, Erur hammomdin nopok chiqmoq.

* * *

G’urbatda g’arib shodmon bo’lmas emish, El anga shafiqu mehribon bo’lmas emish. Oltin qafas ichra gar qizil gul butsa, Bulbulg’a tikondek oshyon bo’lmas emish.

* * *

Onalar oyog’i ostidadur Ravzayi jannatu jinon bog’i. Ravza bog’i visolin istar esang, Bo’l onaning oyog’in tuprog’i.

* * *

Yigitlikda yig’ ilmning maxzani, Qarilik chog’i sarf qilg’il ani.

* * *

Sen agar tarki tama’ qilsang, ulug’ ishdur bukim, Olam ahli barcha bo’lg’ay bir taraf, sen bir taraf.

* * *

Kimki bir ko’ngli buzug’ning xotirin shod aylagay, Oncha borkim, Ka’ba vayron bo’lsa, obod aylagay.

* * *

Bu korgahda xato kelmadi chu bir sari mo’y, Xato mening nazarimdandur, xato ko’rsam.

* * *

Agar zolimga yo’qdur shohdin bok, Erur ul xushdilu, mazlum g’amnok.

* * *

Agar kimsadin zohir o’lsa yomon, Ko’rar har nekim, zohir etdi hamon.

* * *

Agar tuzluk o’lsa kishining ishi, Ne vasf aylay olg’ay ishini kishi.

* * *

Ablah ani bilki, olamdin baqo qilg’ay tama’, Ahmaq ulkim, olam ahlidin vafo qilg’ay tama’.

* * *

Yaxshi kishilar birla tutar bo’l suhbat, To bergay amon sharirdin ul suhbat.

* * *

…ajdahoni ishq etar mo’r.

* * *

Aylama o’z ra’yingga ko’p e’tiqod, Mu’tamad el ra’yidin ista kushod.

* * *

Asra o’zungni birov ozoridin, Kimsaga ozurdaliq izhoridin.

* * *

Agar hikmatga bo’lsa iltifoting — Ki, bo’lsun Nuh umricha hayoting!

* * *

Adab kichik yoshlig’larni ulug’lar duosig’a sazovor etar.

* * *

Biyiklik keldi himmatdin nishona, Ki, himmatsizni past etdi zamona.

* * *

Bo’lsa kerak fikr ila shohi zamon, Yaxshiga yaxshiyu, yomonga yomon.

* * *

Beishq ulusqa kom uyqu, Ishq ahlig’adur harom uyqu.

* * *

Befoyda ish natija bermas.

* * *

…bu gulshan aro gul butmas ermish xorsiz.

* * *

Burung’i yillar oshliqni yaxshi asrangkim, so’nggi yillarda yarag’ay.

* * *

Vafosizdur zamon ahli, zamonda ne vafo bo’lg’ay, Vafo ahli bulardin gar vafo istar, erur nodon.

* * *

Dardim og’irroq tog’din, xoshokdin jismim yengil.

* * *

…dardqadur chora sabr.

* * *

Gar yo’qtur adab, ne sud oltun unidin, Elning adabi xushroq erur oltunidin.

Kishikim qilsa olimlarga ta’zim, Andoqki qilur payg’ambarga ta’zim.

***

Ilm o’qub qilmagan amal maqbul, Dona sochib ko’tarmadi mahsul.

***

Bilmaganni so’rab o’rgangan olim, Orlanib so’ramagan o’ziga zolim.

***

Befoyda so’zni ko’p aytma, Foydali so’zni ko’p eshiturdin qaytma.

*** Til shirinligi ko’ngilga yoqimlidir; muloyimligi esa foydali. Chuchuk til achchiqqa aylansa, ko’pchilikka zarari tegadi; qanddan may tayorlansa harom bo’ladi. Shirin so’z sof ko’ngillar uchun asal kabi totlidir; bolalar uchun muloyim tabiatli odam halvofurush kabi sevimlidir.

***

U yerdan bu yerga gap tashuvchilar elning gunohini o’z bo’yniga oluvchilardir. Chaqimchilik hatto chin gap bo’lsa ham ko’ngilsizdir, yolg’on bo’lsa yanada nafratlidir. So’z  yetkazuvchining xoh kattasi, xoh kichigi do’zax o’tining tutantirig’i bil.

***

Kimki, yolg’on so’zni birovga to’nkagay, o’z qora yuzini yog’ga bulaydi. Ozgina yolg’on ham ulug’ gunohdir; ozgina zahar ham halok qiluvchidir.

* * *

Hilm inson vujudining xushmanzara bog’idir va odamiylik olamining javohirga boy tog’idir. Yumshoq ko’ngillik hodisalar to’la dengizdagi kishilik kemasining langari desa bo’ladi va insoniyat qadrini o’lchaydigan tarozining toshiga tenglashtirsa ham bo’ladi. Hilm axloqi odamning qimmatbaho libosi va u kiyim turlarining eng chidamli matosidir. U yomon nafsni daydi shamol uchirishidan asraguvchi va ikkiyuzlama munofiqlarning behuda harakatidan himoya qiluvchi. Hilm natijasida odam xaloyiqning izzat-hurmatiga sazovor bo’ladi; hilm tufayli kattalardan kichiklarga iltifot va marhamat yetishadi.

Katta kishilar yoshlarni masxara va kulgi qilsa, ular qoshida o’zi shuncha obro’siz va bachkana tuyuladi; yoshlar ham kattalarga nisbatan hazil va yengiltaklik qilsa, uning qoshida uyatsiz va e’tiborsiz bo’ladi.Bu davr bog’ining xasxashak singari odamlari shamoldek betayin, yengiltak kishilari oldida hilm ahli go’yo og’ir tabiatli va yomon fe’lli, deb kamsitiladi. Ularning o’zlari esa, quyundek tuproqni havoga to’zitadilar va yengiltabiatlilari bilan boshlarini go’yo ko’kka yetkazadilar. Tog’ jussasini oyoq osti qilmoq —  odatlari; dala-dashtlardagi zarralarni havoga sovurmoq — bularning salobatlari. Bunday odamlar yeldek har eshikdan kirishga or qilmaydi; o’tdek otashdonni qizdirishdan o’zga ishni bilmaydi. Yel — garchi lolaning tojini uchiradi, ammo tog’ qoyalari kamariga qanday ta’sir qila oladi? o’t tog’ etagidagi xas-xashaklarni kuydirishi mumkin, lekin quyosh uchquniga qanday tenglasha oladi?..Yel, agar ko’kka yetsa ham, baribir yengil va qadrsiz; tog’ agar tuproqqa botsa ham salobatlidir. Yelning orasida o’tga yoqiladigan xas-xashaklar bor; hilm mazmunida esa, shoh tojiga qadalgudek cho’g’ kabi qizil la’l bor.

* * *

Kimki ko’ngilni qattiq so’z bilan jarohatlar ekan, unga achchiq til zaharli nayzadek sanchiladi. Ko’ngiida til nayzasining jarohati bitmas; u jarohatga hech narsa malhamlik qilmas.  Agar bir ko’ngilda til nayzasining jarohati bordir, faqat yaxshi so’z va shirin til unga malham va rohatdir. Muloyim so’z — vahshiylarni ulfatga aylantiradi; sehrgar — ohang bilan afsun o’qib, ilonni inidan chiqaradi.Tilga ixtiyorsiz — elga e’tiborsiz. Ko’p, bemaza so’zlaydigan ezma — kechalari tong otguncha tinmay huradigan itga o’xshaydi. Tili yomon odam — xalq ko’nglini jarohatlaydi, o’z boshiga ham ofat yetkazadi. Nodonning vahshiylarcha baqirmog’i — eshakning bemahal hangramog’i. Xushsuxan odam yumshoqlik bilan do’stona so’z aytadi; ko’ngilga tushishi mumkin bo’lgan yuz g’am — uning so’zi bilan daf bo’ladi. So’zda har qanday yaxshilikning imkoni bor, shuning uchun ham aytadilarki; «nafasning joni bor…»

O’zi xunuk, gapi bema’ni, ovozi yoqimsiz odam qurbaqaga o’xshaydi. Baxt bag’ishlovchi toza ruh manbayi ham til; yomonliklar keltiruvchi nahs yulduzining chiqar joyi ham til. Tilini tiyolgan odam — donishmand oqil; so’zga erk bergan odam — beandisha va pastkash. Til shirin va yoqimli bo’lsa yaxshi; til bilan dil bir bo’lsa yana yaxshi. Til bilan dil — insondagi eng yaxshi a’zolardir. Bo’stonda — gulsafsar, gulg’uncha va rayhonlar eng yoqimli gullardir.Odam — tili bilan boshqa hayvonlardan imtiyozlidir. Uning tili orqali boshqa odamlardan afzalligi bilinadi. Til — shuncha sharafi bilan nutqning qurolidir. Agar nutq noma’qul bo’lib chiqsa — tilning ofatidir.

* * *

Til shirinligi — ko’ngilga yoqimlidir; muloyimligi esa — foydali. Chuchuk til achchiqqa aylansa ko’pchilikka zarari tegadi; qanddan may tayyorlansa harom bo’ladi. Shirin so’z sof ko’ngillar uchun asal kabi totlidir; bolalar uchun muloyim tabiatli odam — halvofurush kabi sevimlidir.

* * *

Har kimningki so’zi — yolg’on, yolg’onligi bilingach, uyatga qolg’on; yolg’onni chindek gapiruvchi so’z ustamoni — kumushga oltin qoplab sotuvchi zargar. Yolg’on-afsonalar  bilan uyqu keltiruvchi yolg’onchi — uyquda alahlovchi. Yolg’on gapiruvchi g’aflatdadir; so’zning bir-biridan farqi ko’pdir, ammo yolg’ondan yomonroq turi yo’qdir.

* * *

Yolg’on gapirish bilan o’z vaqtini o’tkazuvchi odam, bu qilig’i yomon tuyulish o’rniga, kishilami aldagani bilan faxrlanadi ham. Yolg’onchi o’z gapiga go’llik bilan quloq soluvchini topsa, ularga yolg’onni chinga o’tkazsa, murodiga yetgan bo’ladi. Yolg’onchi — haq qoshida gunohkor; xalq oldida sharmanda. Bunday nahsning beor yuzi yomonlikka o’girilgan bo’ladi; bunday nahsga botgan odam qutlug’ uydan nari bo’lg’ay.

* * *

Kimki, yolg’on so’zni birovga to’nkagay, o’z qora yuzini yog’ga bulaydi. Ozgina yolg’on ham ulug’ gunohdir; ozgina zahar ham halok qiluvchidir.

* * *

U yerdan bu yerga gap tashuvchilar elning gunohini o’z bo’yniga oluvchilardir. Chaqimchilik hatto chin gap bo’lsa ham ko’ngilsizdir, yolg’on bo’lsa yanada nafratlidir. So’z  yetkazuvchining xoh kattasi, xoh kichigi — do’zax o’tining tutanturug’i bil.

* * *

Yolg’onchi odam — unutuvchi; u andisha va ehtiyotdan chetda turuvchi. Har kimning so’zi chin bo’lmasa, rostgo’ylar ko’ngliga u so’z qabul bo’lmas. Yolg’onchi o’zining yolg’on  so’ziga bir-ikki marta ishontiradi, keyin nima qiladi? Yolg’onchiligi ma’lum bo’lgach, u rasvo bo’ladi, uning so’ziga xalq ishonchi yo’qoladi. Ko’ngil xazinasining qulfi — til; u xazinaning kalitini — so’z bil.

* * *

Chin so’z — mo’tabar; yaxshi so’z qisqa — muxtasar. Ko’p so’zlovchi — zeriktiruvchi; qayta-qayta gapiruvchi — aqldan ozgan. Ayb izlovchi — aybli; kishi aybini gapiruvchi — o’ziga yomonlik sog’inuvchi. To’g’rilik bilan qarovchi — pokiza nazarli; kishilarning yaxshi tomonlarini ko’ruvchi — to’g’ri nazarli. Kimning miyasida illat bo’lsa — so’zida mantiq bo’lmaydi. Miyasi sog’lom bo’lsa, gap-so’zi yoqimli va xatosiz bo’ladi. So’zi hisobsiz — o’zi hisobsiz. So’zida parishonlik — o’zida pushaymonlik. Agar so’z go’zallik ziynati bilan bezalmagan bo’lsa — unga chinlik bezagi yetarlidir! Yolg’onchining gapi qanchalik chiroyli bo’lsa, shunchalik qabihdir. Chin so’z qanchalik betakalluf bo’lmasin, so’zlovchi uchun taassuf yo’qdir. Gul libosi yirtiq bo’lsa ham ziyonsiz; sadaf xunuk bo’lsa ham inju, uchun nuqsonsiz.Yolg’on so’z she’rdan boshqa yerda nomaqbul va yolg’onni aytuvchi aqlsizdir.Yomon qiliqli odam — badfe’l; achchig’i tez — bir baloga giriftor, bir ofatga mubtalo badbasharadir. Bular qayon borsa — balodan qutilmas; har yerga qochsa ham ofatdan xalos bo’lmas. Yomon qiliq g’olib dushmandir va qahrli yovdir, yomon qiliqli kishi esa doim unga mag’lub va vujudi undanmajruh.

* * *

Ochiq chehrali odam — ikkiyuzlamachilikdek nuqsondan yiroq bo’ladi… Ochiq yuzidan xaloyiqqa xursandlik; chuchuk so’zidan el-yurtga xurramlik. Odamiylik bilan ko’ngillarga sevimli; insoniylik bilan jonlarga yoqimli. Undan do’st-dushman xotirjam. Bunday kishi umridan baraka topgay.

* * *

Dushman aldoviga uchma; maddoh xushomadini chin dema. Dushmanning g’arazi o’z yomon niyatiga yetmoqdir; maqtovchining maqsadi — xorlik bilan sendan in’om olmoqdir. Agar ikkalasiga iltifot qilmasang va qabul qilishni lozim bilmasang, biri o’z maqsadining ijrosidan to’xtaydi va tadbiri mujmal bo’ladi va ikkinchisining maqtovi hajvga aylanadi.

* * *

Noxush xabarni chin bo’lsa ham do’stingga yetkazma; birovdan ayb ko’rsang yuziga solma. Qo’yaver, o’sha chin xabarni dushman yetkazsin va sen sabr qil, u ayb mojarosini   dushmani qilsin.Aqlli odam yolg’on gapirmas; ammo, barcha rost gapni aytaverish ham to’g’ri emas. Birovning ko’zi g’ilay — nogirondir; ammo, bunga u aybdor emasdir… Birovni nohaq hijolatga solmoq — o’z nodonligini izhor qilmoq va bir ko’ngilni og’ritmoqdir. Bu kabi kishini xafa qiladigan chin so’zdan ko’ra zarurat yuzasidan — o’rni bilan gapirilgan yolg’on yaxshiroqdir.

Izohlar va manbalar———————

[1] Ergash Ochilov. Alisher Navoiy. Hikmatlar. Toshkent. 2006, 3-bet[2] Najmiddin Komilov.Tasavvuf.Toshkent, 2009, 52-bet.[3] Sharafiddin Ali Yazdiy. Zafarnoma. Toshkent, 1997.

Alisher Navoiy. Hikmatli So’zlar (O’zbek,rus,arab,fors,ingliz,xitoy,ispan va fransuz tillida) by Khurshid Davron on Scribd

Alisher Navoiy. Hkmatlar (Lotin alifbosida) by Khurshid Davron on Scribd

Alisher Navoiy. Hikmatlar by Khurshid Davron on Scribd

хдк

(Tashriflar: umumiy 10 379, bugungi 3)

kh-davron.uz

Alisher Navoiy hayoti va ijodi

Ulugʻ oʻzbek shoiri, mutafakkiri va davlat arbobi Nizomiddin Mir Alisher Navoiy temuriylar saltanatiga tegishli Xuroson mulkining markazi — Hirotda 1441-yilning 9-fevralida tugʻilib, shu yerda umrining asosiy qismini oʻtkazgan. Navoiyning otasi Gʻiyosiddin Bahodir temuriylar xonadoniga yaqin boʻlgan. Sheʼr zavqi va isteʼdodi erta uygʻongan Alisher etti yoshidayoq Farididdin Attorning 'Mantiqut-tayr' asarini yod olgan, Sharafiddin Ali Yazdiy nazariga tushgan. Mavlono Lutfiy yosh shoir isteʼdodiga yuqori baho bergan, Kamol Turbatiy eʼtirofini qozongan.

 

Sayyid Hasan Ardasher, Pahlavon Muhammad kabi ustozlardan taʼlim olgan, Abdurahmon Jomiy bilan ijodiy hamkorlikda boʻlgan. Navoiy 1469 yilgacha temuriylar orasidagi ichki nizolar sababli Hirotdan chiqib ketishga majbur boʻlgan.

Husayn Boyqaro Xuroson taxtiga oʻtirgach (1469), Navoiy hayoti va ijodida yangi bosqich boshlanadi. Husayn Boyqaro Alisher Navoiyga 'muqarrabi hazrati sultoniy' ('sulton hazratlarining eng yaqin kishisi') degan unvonni beradi. Unga koʻra Navoiy davlatning barcha ishlariga aralasha olardi.

 

Navoiy ijodi ixlosmandlari uning sheʼrlarini yigʻib, 'Ilk devonʼ (1464-65) tuzgan edilar, soʻngra 'Badoyiul-bidoyaʼ ('Goʻzallikning boshlanishi'), 'Navodirun-nihoyaʼ ('Nodirliklar nihoyasi') nomli devonlar (1470-yillar) tartib berilgan. Lirik merosi umumiy hajmi 50000 misradan ortiq 'Xazoyinul-maoniy' nomli toʻrt devon (1491—1498)ga jamlangan. Alisher Navoiy ijodining yuksak choʻqqisi 'Xamsaʼ asari (1483-85)dir, shoir birinchilardan boʻlib, turkiy tilda toʻliq 'Xamsaʼ yaratdi va turkiy tilda shunday koʻlamdor asar yozish mumkinligini isbotlab berdi. 'Xamsaʼ tarkibiga 'Hayrat ul-Abror', 'Farhod va Shirinʼ, 'Layli va Majnunʼ, 'Sab’ai sayyor', 'Saddi Iskandariy' kabi dostonlar kiradi. Navoiyning tasavvufiy qarashlari deyarli barcha asarlarining ruhiga singgan boʻlsa-da, maxsus 'Lisonut-tayr' dostoni(1499)da, 'Nasoyimul-muhabbatʼ manqabasi'(1495-96)da, 'Tarixi anbiyo va hukamoʻ(1485-8), 'Arbainʼ, 'Munojotʼ singari asarlarida aks etgan. Oʻzbekiston mustaqillikka erishganidan soʻng Navoiy asarlarini diniy va soʻfiylik jihatidan oʻrganish kengaydi, ular ob’ektiv va ilmiy bahosini olmoqda. 'Arbainʼ, 'Munojotʼ kabi asarlari chop etildi.

 

Navoiy merosining salmoqli qismi nasriy asarlardan iborat. Ular ijtimoiy-siyosiy, axloqiy-taʼlimiy va ilmiy-falsafiy yoʻnalishdadir. 'Mahbubul-qulub'(1500-01) Navoiyning soʻnggi yirik asari boʻlib, unda ulugʻ mutafakkir adibning hayoti davomidagi kuzatishlari, toʻplagan boy tajribasi oʻz yuqori darajasida aksini topgan. Uch qismdan iborat bu asarda 'Soriun-nosning af’ol va ahvolining kayfiyati' (1), axloqiy muammolar (2), 'mutafarriqa favoyid va amsol surati' (3) masalalari ifodalangan.

 

'Xamsatul-mutahayyirinʼ('Besh hayratʼ,1494) asarida ustozi va doʻsti Abdurahmon Jomiy, uning hayoti lavhalari, tariqati, yozishmalari, asarlari haqida hayratomuz hikoyalar keltiriladi. 'Holoti Sayyid Hasan Ardasher' (1488-89), 'Holoti Rahlavon Muhammad' (1493) asarlari manoqib-holot yoʻnalishida boʻlib, ularda shoirga ustozlik qilgan buyuk shaxslar hayoti, faoliyati yoritilgan. 'Munshaotʼ (1498-99) Navoiyning maktublari toʻplami (jami 88 ta xat) boʻlib, ular sogʻinchlik xatlari, navroʻz tabriklari, taʼziyanomalar, siyosiy oʻgitlar, sulhnomalar va boshqa yoʻnalishlardadir. Ular Husayn Boyqaro, Badiuzzamon va boshqa tarixiy shaxslarga bitilgan. 'Majolisun-nafois' (1490-91; 1497-98) tazkirasi turk tilidagi yozilgan dastlabki tazkira boʻlib, unda shoir sakkiz majlis doirasida 459 shoir va adib haqida maʼlumot bergan. Birinchi va ikkinchi majlisda tazkira tartib berilganda hayot boʻlmagan shoirlar, uchinchi majlisda shoirning zamondoshlari, toʻrtinchi majlisda beshinchi majlisda Xuroson, oltinchisida Movaraunnahr, Kichik Osiyo va Eron, yettinchi va tiliga tarjima qilingan.

 

Navoiy 'Muhokamatul-lugʻataynʼ asarini oʻz zamonidagi turkiy lahjalar, ziyolilar nutqi, badiiy va ilmiy asarlarning leksik-grammatik xususiyatlarini forsiy til xususitlari bilan qiyoslashga bagʻishladi. Jonli xalq tilida qoʻllanilgan koʻplab soʻzlarni asarga kiritib, adabiy tilda qoʻllanilishiga sababchi boʻldi. Oʻzigacha ishlatilgan soʻzlarni yangi maʼno qatlamlarini ochdi. Oʻzbek tili grammatikasini Mahmud Koshgʻariydan soʻng ilmiy asosga soldi. Oʻzbek tilining badiiy va estetik imkoniyatlari kengayishiga sababchi boʻldi. Fors va turk tillarida yaratilgan eng yirik va eʼtiborli asarlarga murojaat qildi, shoir va olimlarni til istiqloli uchun kurashga chorladi. Aruz nazariyasiga bagʻishlangan 'Mezonul-avzonʼ(1492) asarida arab va fors aruzi qoidalarini turkiy tilda aniq va ravon tushuntirdi. Turk yozma va ogʻzaki sheʼriyati namunalarining vazn xususiyatlarini oʻrgandi. Turkiy aruz tabiatini yoritish bilan birga turk sheʼriyati murakkab aruz tizimini boyitganini anglatdi.

 

'Tarixi muluki Ajam' ('Ajam shohlari tarixi',1488) qisqa tarix boʻlib, Eron shohlari xronikasi bayon qilingan 'Tarixi Tabariy', 'Shohnomaʼ asarlarini mantiqan toʻldiradi, ulardagi faktlarni izchil ilmiy tizimga soladi. Afsonaviy shoh Kayumarsdan sosoniylarning soʻnggi vakili Yazdi Shahriyorgacha boʻl-gan shohlar tarixini, mifologik talqinini beradi. 'Tarixi anbiyo va hukamoʻ ('Paygʻambarlar va hakimlar tarixi', 1485—1498) asarining birinchi boʻlimida 'Qissasul-anbiyoʻlar anʼanalarini davom ettirib, Odam alayhis-salomdan Nuh, Iso, Muso, Yaʼqub, Sulaymon, Yusuf, Dovud kabi paygʻambarlar tarixiga oid qissalar keltiradi. Navoiy Luqmoni hakimga ham anbiyolar qatoridan joy beradi. Asarning 'Hukamo zikridaʼ deb nomlangan ikkinchi boʻlimida insoniyat tarixida chuqur iz qoldirgan donishmand hakimlar Fishogʻurs, Jomosp, Buqrot, Suqrot, Aflotun, Arastu, Bolinos, Jolinus, Batlimus, Buzurgmehr haqida ibratli hikoyalar keltiradi, ularning donishmandligi, ilmiy kashfiyotlari siri qisqa satrlarda talqin qilinadi.

 

'Vaqfiyaʼ (1481) asarida vaqf yerlari, mulklari, ularning miqdori, ulardan foydalanish, vaqf mulki va mablagʻi evaziga quriladigan bino va inshootlar, bu yoʻnalishda madrasa va xonaqohlarda oʻrnatilgan tartiblar haqida fikr yuritdi. Navoiy oʻz ixtiyoridagi mablagʻlar hisobiga qurilgan xayriya muassasalari, ilmiy-madaniy binolar va bogʻlarni sanab oʻtdi. Asar Navoiy va Husayn Boyqaro munosabatlarini oʻrganish uchun ham muhim hujjatli manbadir.

 

Navoiy dahosi tufayli insoniyat tarixida dunyoning turli joylarida yashayotgan turkiy xalqlar yakqalam qilindi, millat maʼnaviy merosi umumjahon xazinasidan mustahkam oʻrin oldi. Mustaqil Oʻzbekistonda Navoiyni anglash davlat siyosati darajasiga koʻtarildi. Respublikadagi eng yirik viloyatlardan biri va uning markazi, Oʻzbekiston Davlat mukofoti, Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar Akademiyasi Til va adabiyot instituti, opera va balet akademik teatri, Oʻzbekiston Davlat kutubxonasi, Samarqand Davlat universiteti va boshqa yuzlab madaniy-maʼrifiy muassasalar, jamoa xoʻjaliklari ulugʻ shoir nomi bilan ataladi.

 

Manba: uz.wikipedia.org

ru-ru.facebook.com


Смотрите также