Ҳеч бир соҳа мамлакатни спортчалик дунёга танита олмайди.
И.Каримов.
Яшилликка бурканган қишлоқ. Виқорли, салобатли тоғлар ҳам қишлоқнинг кўркига маҳлиё бўлаётгандек. Мустақил , озод юртнинг бургутлари, қушлари қанотларини кенг ёйиб, самода тинчлик нашидасини сураётгандек. Обод юртнинг ўйинқароқ капалаклари ҳам ёш болалар билан қувлашмачоқ ўйнаётгандек. Қишлоқ марказига қурилган муҳташам спорт мажмуаси унинг чиройига чирой қўшаётгандек.
Қишлоқ бўлсада, шаҳардан ҳе-еч қолишмайди. Бунёдкорлик ишлари, кенг равон кўчалар, янги ётқизилган асфальт иси димоққа гуп этиб урилади.
Олимжон ака қишлоққа кириб келаркан, катта ариқ ёқасидаги кўҳна чархпалакка кўзи тушди.. Чархпалак ғийқ-ғийқ деб айланар, чўмичларидан тарновга ҳовучлаб-ҳовучлаб сув тушарди. Сув ариқчаларга, ариқчалардан боғга тушиб, боғни яшнатарди. Сал нарида болалигидаги ўша қадрдон мажнунтол. Ёз мазза. Болалар мажнунтолга чиқиб сувга калла ташлар, балиқдек шўнғиб қайта-қайта чўмилиш билан овора . Баъзи болалар сувдан чиқиб, қирғоққа ялпайиб ётиб, офтобда исинишмоқда.
-Ҳа-а умрим чархпалакдек ўтмоқда. Мен шундай бир ниҳол экай-ки, келажакда мажнунтол бўлсин, унинг соясидан эл-халқ манфаат кўрсин. Шогирдларим ичидан чемпионлар чиқсин-ки, дунё шохсупаларида “Ўзбекистон” деб байроғимизни юқори кўтариб ҳилпиратсин.
Олимжон ака ҳаёллар оғушида кетаркан, узоқдан болаларнинг қий-чуви эшитилди. Намунали уйлар ёнидаги ўйингоҳда болалар ўйнашмоқда.
-Ўттиз, ўттиз бир…
Олимжон ака беихтиёр қаради.
Ёш бола турникда чархпалакдек айланарди.
-Қирқ бўлдими?
-Бўлди-и.
Мушукни тепадан ташлаганда тўрт оёқлаб тушгандек, ёш бола икки оёқлаб тушди. Шижоати келиб яна йигирма марта “отжимания” ҳам қилди.
Ҳа, халқимизда бўладиган бола бошидан маълум, деб бежизга айтишмаган
Онаси узоқдан қўли билан чақирди:
-Ҳо-ой, Хасан ўғлим, чойга ке-ел.
Олимжон ака назарида бўлажак чемпионни кўргандек эди, гўё.
Олимжон аканинг таклифи билан Хасан “бокс” тўгарагига қатнай бошлади.Хасаннинг кундан-кунга очилмаган қирралари очилар, унинг чапдастлиги, тезлиги, устоз ўгитларига сўзсиз амал қилиши унга бокс мактабида ёрқин йўлни очиб бераётганди.
Қишлоқда баъзи уйларда девор бўлмайди. Шогирдининг уйининг олдидан ўтаётган Олим ака таққа тўхтади. Хасан томорқа этагигача кўмилган тўнкаларнинг устида югуриб борар, қайтишда қирқ қадамча қилинган турникка қўли билан осилиб келарди, устозини кўриб, ҳузурига югуриб келди. Бокс тилида саломлашишди.
-Хасан, нега бундай қилдинг?
-Устоз, ўзингиз айтасизку, машқда қийналсанг, рингда осон бўлади, деб.
Излаган имкон топар деганларидек, Хасан гоҳида қўй боққани чиққанида, ўртачароқ қўйни елкасига олиб эллик марта ўтириб-турарди.
-Хасан, бугун навбатдаги “чақмоқ” усулини ўрганамиз.
-Бу қандай усул?
-Рақибинга яшиндек ҳужум уюштириш ва “накаут” қилиш усули. Мен рақиб бўламан, сен менга “ҳужум” уюштирасан.
-Устоз, ахир сизга…
-Мени енгсанг , рақибингни ҳам енга оласан.
Устозининг ўгитларига амал қилган Хасан кетма-кет мусобақаларда зафар қучиб, “олимпия” ўйинига йўлланмани қўлга киритди.
Олимпия ўйинлари…
Хасан ўзига ўхшаган бақувват, чайир рақибларини кетма-кет мағлубиятга учрата бошлади.
Навбатда сўнгги рақиби…
Рақиби ўнг ва чап қўлини моҳирона ишлатиб, эпчил ҳаракат қилар, Хасан унинг қолипига тушишга бироз қийналарди. Учинчи раундга ўтганда устоз Хасаннинг қулоғига секингина деди:”Хасан, ўзингни қўлга ол, тезликда рақибингдан устунсан, “чақмоқ” усулини қўлла, бутун Ўзбекистон халқимизнинг кўзи сенга қадалган”.
Хасаннинг кўзи мошдек очилди. Хасан рингда шамолдек енгил ҳаракат қилар, яшиндек ҳужум уюштирар, рақиби нима бўлаётганини гоҳо сезмай қоларди ва ниҳоят…
Бир…,икки…,уч… .
Хасан рингда икки қўлини юқори кўтарди, бу қўллар Ўзбекистон тимсолида кўтарилган қўллар эди…
Хасан қувончдан байроғимизни юқори кўтариб, ҳилпиратиб рингда гир айлана бошлади. Бу манзарани кўриб турган Олимжон аканинг кўзларига юрагидан отилиб чиққан севинч ёшлари келди. Чунки бу манзара мустақил Ўзбекистонимизнинг ёш авлодга оталарча бўлган ғамхўрлиги, эътибори , устоз Олимжон аканинг меҳнатлари, ўгитлари, сабр-бардоши, машаққатларининг меваси эди.
Чиноз тумани “Ҳазрат Али” жоме масжидиимом – хатиби Тунгатов Тойиржон.
fitrat.uz
Маҳалламизда "Жипириқ" лақабли бир бекорчи, безори, ишёқмас бор эди. Замоннинг зайли билан бир ухлаб туриб унга ҳам амал тегди.
Маҳалламиз посбони бўлди. Лекин шу ўринда бир нарсага аниқлик киритишим лозим, бу амал унга бир кунда тегмаган экан, унгача анча меҳнат қилибди.
Кимнинг уйида нима тадбир бўлмоқда, ким қурилиш қилмоқда, нима еб, нима ичиб юргани ҳақида маълумот тўплаб керакли жойларга етказиб турган экан.
Хуллас, "меҳнатлари" зое кетмади, мана мукофотини олди…
Уйда зерикиб ётгандим, эшик қўнгироғи чалиб қолди. Чиқиб қарасам, посбон жаноблари экан.
Шу эшик олдига яхши ният билан қурилиш учун тўкиб қўйган бир машина шағалим бор эди, шуни олиб қўйинг ҳоким бува кўчамиздан ўтадилар, деб чиқибди.
Майли деб, бозордан икки мардикорни бошлаб келдим.
Чойини ичиб, ечиниб энди бир-икки арава шағални ҳовлига олиб кирганди, бирдан посбон билан участковой келиб ҳалиги ишчиларнинг паспортини текшириб, пропискасини сўради…
Учта минимал ойликдан ҳар бирига жарима варақасини тўлдиришга тушганда, мен ўзимдан анча кичик бўлган "Жипириқ" билан учасковойга «ака, акажон, қуйинг», деб ёлвориб илтимос килдим.
"Ҳа майли сизнинг ҳурматингиз, биттасини расмийлаштирамиз, иккинчисига кўз юмамиз», деб менга енгиллик яратган киши бўлди қўшним.
Жарима варакасини тўлаш учун мени қўлимга тутқазди, ҳалиги бечора мардикорларнинг жавобини бериб юборишга мажбур бўлдим...
Шағал уюми қандай турган бўлса шундай қолди.
Шу пайт посбон менга ўз хизматини таклиф этди. Бу шағални ўзингиз эплай олмасангиз, мана мен ёрдам бераман деди.
Мен хурсанд бўлиб кетдим, қуёш қаердан чиқди деб. У шағални менинг ҳовлим ичкарисига эмас, балки ўзиникига олиб киришни таклиф этган экан.
Ноилож рози бўлдим. Икки соатга қолмай кўча ҳам "ҳашар услубида" тозаланди қолди.
Ҳалигилар билан ади-бади айтишиб, бугунги зарарни чамалаб, хуноб бўлиб тургандим, кеннойингиз овқатга чақириб қолди.
Паловхонтўрани сузаман, эшикдаги меҳмонларни чақиринг, деди.
Булар меҳмонлар эмас, ўзимизни қўшнилар десам, чақираверинг "меҳмон келар эшикдан, ризқи келар тешикдан", деди.
Ичкарига кириб ўтирдик, мени чув туширганлар билан бирга таом едик. Ўртадан адоват кўтарилгандек бўлди.
Қорин тўйгандан кейин, ҳамтовоқларим ҳам дардини менга айта кетди.
"Ака, бизга ҳам сизни жаримага тортиб нима зарур, биз ҳам кичкина одаммиз. Шу бизга юқоридан план келади, бугун бир-иккита бепропискани штрафини олиб келмасанг, ишдан бўшашга аризангни ёзавер, дейишади. Биз ҳам бола-чақа боқишимиз керак, ака, тўғри тушунинг, айбга буюрмайсиз энди", деб, узрларини сўрашди.
Менинг ҳам кўнглим бир оз эриб, уларга ҳамдард бўлдим. Кейин қучоқлашиб хайрлашдик.
Хуллас, нима десангиз ҳам, ўзбегим муросали, жойида келишиб кетадиган халқ!
Балки четдаги мухолифат вакиллари озгина эркинлик билан нафас олиб, бу ҳикояни ўқигач, мана сизга манқуртликнинг яққол белгиси ёки қуллик зеҳнияти дейиши мумкиндир.
Лекин сўнгги хабарларга қараганда, чет элдаги мухолифатчилар ҳам қанчалар яхши шароитда кун кечиришмасин, ватанга қайтиш илинжида эканликларини айтишаётган экан...
Улар ҳам менга ўхшаб, бир пайтлар ўзларини "бола-чақа" боқиш умидида қувиб солган "жипириқ"лар билан келишиб олишар...
Давоси битта паловхонтўра бўлиб чиқар барча гина-кудуратларнинг?
Ўзбекистонлик муштарий
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.
www.bbc.com
Чоп этилган: 22.10.2015
Она-юртни куйламоқ ҳар бир ижодкор учун улуғ саодат. Ҳар қандай тузумда ҳам халқ манфаатини ўйлаб, адолатни тараннум этмоқ эса чинакам қаҳрамонликдир. Бундай шараф ҳамма ижодкорга ҳам насиб этавермайди.
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг шеърларини ёд олмаган, сўзи куй-қўшиққа кўчганда юракдан тингламаган бирорта юртдошимиз топилмаса керак.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, севимли шоиримиз Абдулла ака билан суҳбатимиз ҳам Ватанимизнинг Энг улуғ, энг азиз байрами — мустақиллик арафасида бу дориломон кунлар халқимиз ҳаётида нечоғли аҳамиятга эга эканлиги, ҳурриятнинг буюк қадр-қиммати ҳақида кечди...
— Абдулла ака, чинакам шоир доим замондан илгари содир бўлажак воқеаларни бошқалардан кўра теранроқ англаб, ўз вақтида муносабат билдиради. Анча йиллар бурун «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» номли шеърингизни ёзгансиз. Бу халқимизнинг бугунги ҳурриятли кунларига етишини орзу қилиш ҳисси туфайли дунёга келган бўлса керак?
— Халқимизнинг, Ватанимизнинг бардавом келажагини, нурли истиқлолини менимча мантиқ белгилайди. Аслида адолатнинг оёқ ости бўлиши мантиқнинг бузилишидир. Мантиқан Ўзбекистон ўз ҳурриятига эга бўлишга ҳақли эди. Инсоният генетикасида шундай ғалати туйғулар мавжудки, бу туйғулар яхлит армон ва умид устига қўйилиши ҳам мумкин. Шўро тузумида бизнинг қалбимиздаги армон яхлит шундай эди. Ватанни озод кўриш эди биздаги истак. Ўша даврда бу ҳақида ўйлаш учун ўткир оптимист бўлиш керак бўлгандир, лекин ҳар ҳолда юрагимизда умид, ҳаракатимизда шашт бор эди. Сиз юқорида таъкидлаган “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” шеъри бундан 35 йил илгари ёзилган. У даврда Ўзбекистоннинг пахтаси учун, олтини учунгина “ҳурмат” қилишган. Ҳолбуки, ўша пахта ҳам меники, олтин ҳам. Аммо мен нима учун севаман Ўзбекистонни! Агар музликларда яшаган бўлсанг ҳам, халқим, мен чукча ё ёқутга ўхшаган бўлганимда ҳам сен учун жонимни берар эдим-ку, деган мухолиф кайфият билан ёзилган эди-да.
Халқимизнинг буюк ўғлонларини, неча-неча алломаларини қурбон қилган у тузум ҳақида гапириш аянчли. Мустақил ватанимизнинг ялови бутун дунё узра ҳилпираётган ушбу кунда шаҳидларни ёд этиш — қарз.
Тарихдан маълумки, Соҳибқирон бобомиз асос солган салтанат ҳам, аввало Ватан озодлиги йўлида фидойиликка ундайдиган, халқимизнинг барқарорлигини таъминлайдиган эзгу сиёсатга асослангани учун барқарор ва қудратли бўлган. Улуғ бобомиз васиятига бир эътибор қилинг, “Миллатнинг улуғ мартабасини, саодатини сақламоқ, унинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир”.
Бу хитоб ўзини таниган, ўзини англаган ҳар қандай инсонга, шу юрт фарзандига беқиёс масъулият юкламайдими?
Шу маънода, комил инсон, озод ва обод Ватан, Ўзбекистон — келажаги буюк давлат ғоялари барчамизнинг манфаатларимизни ўзида ифода этиб, эзгу интилишларимизда бизга қанот бўлади, деб ўйлайман.
– Аммо... собиқ шўро тузумида истиқлол орзуси ила юрт қадрини шарафлаган кўп ижодкорларга осон бўлмаган. Жумладан, сизнинг ҳам “Она тилимга” шеърингизни муҳокама қилишганда қандай аҳволга тушгансиз?
— Ўтган у даврларда ижодкорларни тузумнинг буюртмалари бошқарарди. Қолипга тушмаганларга ҳеч қачон осон кечмаган.
“Она тилимга” (1965 йил ёзган) шеърининг тарихи жуда узун. Саккиз қаторлик шу шеър бошимга маломат тоши бўлиб тушишини туш кўрибманми?
Шеър чиққач “Ҳали сенинг она тилинг борми?», — деган бир дунё саволлар остида қолганман. Ҳар қандай миллатда ҳам холис ва улуғ сиймолар, албатта учрайди. Шундайлардан бири рус халқининг буюк шоири Александр Твардовский эди. Ушбу инсон ўша маҳалларда менинг уч-тўртта шеърим атрофидаги можарони эшитгач, дунёга донғи кетган устозлар аралашгач, шу шеърларимнинг русча таржимаси “Новый мир” журналида эълон қилинган. Катта миннатдорчилик билан бир гапни айтиб ўтишим керак. Ўша уч-тўртта шеърим, яъни “Она тилимга”, “Минораи калон тепасидаги лайлак”, “Тилла балиқча” каби тизмалар Александр Твардовский ҳамда Қайсин Қулиев ёрдами билан марказий нашрларда босилиб чиқилмаганда эди, ўша тақдир чархпалаги қаёққа қараб айланиб кетиши мумкинлигини мен ҳозир ҳатто тасаввур ҳам қила олмайман. Эҳ-ҳе, гапираверсанг гап кўп...
– Аввалги шеърларингиз билан бугунги шеърларингиз ўртасида қандай тафовут бор?
— Ҳозир ижодимизнинг мавзу соҳасида ҳам, талқин қилиш борасида ҳам чегара йўқолди. Айниқса, руҳий таҳлилга кенг йўл очилди. Мен мана шу қутлуғ, шукуҳли йиллар оралиғида мустақиллик, ҳаж сафарлари ҳақида шеърлар ёзиб, тўпламлар чоп эттирдим. Бу мустақилликнинг беқиёс туҳфаси.
– Энди халқимиз асрий орзуси – Ҳурликка эришганда, истиқлол ҳақида мангуликка дахлдор асарлар яратиш учун зиёлилар, шоиру Ёзувчилар қанақа муаммоларни кўтариш шарт деб ўйлайсиз?
— Инсон муаммоси ҳамиша долзарб бўлиб келган. У истиқлол даврида ҳам ўз қадр-қийматини йўқотган эмас. Адабиёт олдида турган улкан саволлардан бири – замона қаҳрамони ким ва у қандай хислатларга эга? Бу масалани бир хил ижтимоий-сиёсий тузумда яшаб турган қўшни қардош адабиёт вакиллари қандай тасаввур этяптилар? Шу маънода истеъдоднинг катта-кичиклиги ҳеч қачон унинг халқининг сони билан белгиланмайди. Катта халқнинг ғоят истеъдодсиз ва нисбатан кичик халқнинг буюк адиблари бўлиши мумкин. Шу ўринда, Расул Ҳамзатов, Чингиз Айтматов асарларини бошқа халқлар адабиётига таъсири ҳақида ҳам баралла сўзлаш мумкин.
— Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси сифатида шоир ва Ёзувчиларимизнинг уюшмага тақдим этаётган асарларидан қониқасизми?
— Негадир изланишлар узоқ давом этаётир... Бугун астойдил ижод қилаётган шоир, Ёзувчилар қатори шунчаки ёзиб юрганлар ҳам йўқ эмас. Бундайлар кўпинча маънавий боқимандаликка берилиб, унвону юбилейлар ташвиши билан яшайдилар. Булар, албатта, адабиёт оламида ўткинчи йўловчилардир.
— Ҳаётингизда улуғ ижодкорлар билан кечган унутилмас адабий ва абадий гурунглардан гапириб берсангиз?
— Бир умрга татигулик учрашувлардан бири ҳаёт ва ижод тажрибаси ҳали ниҳоятда кам, тирик Ёзувчини кўрса ҳайратга тушадиган мен қатори ёшлар учун 60-йилларда Ойбек каби улуғ зотлар билан учрашиб мулоқотда бўлиш фавқулодда бахт эди. Биз ахир мактаб партасидан тортиб, дорилфунун аудиториясида ҳам ўша мумтоз Ёзувчиларимиз асарларини ўқиб савод чиқарганмиз. Талабалик пайтларимиздан кўча-кўйдами, Ёзувчилар уюшмасидами, оммавий йиғинлардами, улуғ адибларимизни узоқдан кўриб, ана Ғафур Ғулом, ана Ойбек, ана Абдулла Қаҳҳор дея бир-биримизни туртиб шивирлашар эдик. Ётоқхонага қайтгач, қолганларга мақтанардик. Қаранг, йиллар ўтибди...
Мен Ойбек домла билан у кишининг хонадонида икки марта учрашганман. Икки сафар ҳам домланинг уйларига ўзларининг йўқловлари туфайли борганман. Илк дафъа, Ойбек романларининг муҳаррирларидан бири марҳум Рустам Комиловга ҳамроҳ бўлиб бордим. Ўша йиллар мен Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида ишлаб юрардим. Эсимда, нашриётда Рустам ака бир куни, терлаб-пишиб, “Сени Ойбек ака йўқлаяпти”, деб қолди. Эндигина уч-тўрт нарсаси эълон қилинган, ҳали ўз қаламига ишониб-ишонмай юрган ёш шоирга бу ташриф қанчалик таъсир қилганини тасаввур қилиш қийин эмас.
... Уйга кираверишдаги залда деворга тақаб қўйилган мўъжаз стол атрофида домланинг рўпарасида анқайиб ўтирган ўша дақиқаларимни бир умр унутмасам керак. Рустам ака мени таништиргач, домла машаққатли талаффуз билан исмимни такрорлади. Кейин улар Зарифа опа иштирокида “Навоий” романининг қайта нашри билан боғлиқ баъзи тузатишларни муҳокама қилиб олишди. Мен бўлсам, бу мўътабар даргоҳда дафъатан нечун пайдо бўлиб қолганимни тушунолмай ҳайрон бўлиб ўтирардим.
Шу орада Зарифа опа “Ойбек адабиётимизнинг кенжа авлоди билан қизиқаётганини, баъзи бирларимизнинг машқларимизни ўқиганлигини, мени ҳам шу сабабдан йўқлатганини” яхши бир кайфиятда айтиб қолди. Домла ниҳоятда тийраклик билан, кўпчилик номдор инсонларда жуда кам учрайдиган самимият ва болаларча беғуборлик билан опанинг гапларини тасдиқ этди. Ўша кунги қисқагина суҳбат адабий ижод заҳмати ҳақида бўлди. Эсимда, Зарифа опа “Ойбек сизларнинг ёшингизда китоб ўқишдан бошқа нарсани билмасди. Навоий, Пушкин, Гёте, Дантеларни жуда кўп мутолаа қиларди. Кинога кам кирарди”, деганида бутун вужудимдан муздек тер чиқиб кетган эди. Мен гарчан кинотеатрларга ҳадеб кираверишни ёқтирмаган бўлсам-да, бу ўгитда вақтингни, ёшлигингни беҳуда ўтказма, деган писанда-маслаҳатни илғаган эдим. Ойбек домла бу ўгитни азбаройи таъкид билан тасдиқлади. Мен кейинчалик жуда узоқ вақт ўша суҳбат таъсирида юрдим...
Мен Ойбек домла, Абдулла Қаҳҳор билан кечган хотиралар ҳақида гапирсам, йирик бир асарга айланади. Улар жуда кўп...
— Сизнинг бир неча китобларингиз дунёнинг турли чет тилларига таржима қилинган. Умуман... бугунги таржимачилик борасида ҳам фикрингизни билмоқчи эдик?
— Таржимага таржимон ўзини буткул бағишлаши керак деб ўйлайман. Шу билан бирга муаллиф билан таржимоннинг савияси яқин бўлиши шарт. Кейин таржимоннинг эркинлиги, менинг назаримда қатъий чегараланган бўлиши зарур. Мен шундай эркинлик тарафдориманки, таржима қилинган асарни уни аслиятида ўқиган киши дарҳол танийдиган бўлсин. Эркинликнинг чегараси ана шу. Бу эркинлик чегарасидан чиққан ҳамоно исталган нарса юз бериш — ўртача асар бўлиши, яхшиси эса расвога айланиши мумкин. Бизда “қозонда бори чўмичга чиқади” дейишади. Таржимон “қозонда йўқ” нарсани бор қилса, бу ёмон. Лекин қозонда борини чиқара олмаслик минг чандон ёмонроқдир. Агар таржимада вазн, оҳанг ва услуб сақланмас экан, асар ўзининг миллий қиёфасини бутунлай йўқотади. Ҳар бир ижодкор албатта, ўз асарини бошқа тилга ўгирилишини хоҳлайди. Умидли дунё дейдилар. Аммо ростини айтганда барча Ёзувчиларни ҳам бунга лойиқ деб бўлмайди.
Ёзувчилар уюшмаси қошида “Ёш таржимонлар” тўгараги фаолият кўрсатиб турибди. Энди асарларимизнинг бўш, умри қисқа таржималарини чоп қилдирилишига лоқайд бўлмаслигимиз керак. Ёш ва иқтидорли таржимонларни тайёрлаш, уларнинг сафини кенгайтириш тўғрисида жиддий бош қотириш жуда зарур.
– Шеърларингизда кўп бор ҳасад, лаганбардорликни қоралагансиз. Бундай иллатлардан ўзингиз ҳам қаттиқ азият чеккансиз чоғи?..
— Афсуски, бундай иллатлар сиёсий тузум ёки мафкураларга боғлиқ эмас. Уларни умуман одамзотга хос деб айтиш мумкин. Афсуски, бу ҳолат руҳан қашшоқ шахсларда очиқ-ойдин намоён бўлади. Мен бир вақтлар:
Дейдилар: ит ҳурар, ўтади карвон,Ранжу балолардан ёнмасин жонинг.Лекин алам қилар бир умр гирён,Итлар орасида ўтса карвонинг.деб ёзган эдим. Ҳасислик, таъмагирлик, виждонсизлик, иккиюзламачилик, қабиҳлик, сотқинлик, Навоий даврида ҳам, Данте замонида ҳам бўлган.
— Буюк ижодкорлар ҳамиша ўз ижод маҳсулларидан кўнгли тўлмаган. Сизнинг ҳам ўзингиздан, ижодингиздан қониқмаган пайтларингиз бўлганми?..
— Руҳий тўлғоқларимни тўлалигича ҳали қоғозга туширишга улгурганим йўқ. Ёзилган шеърларимдан ёзилмаганлари кўпроқ.
– Ёшлар шеърияти ҳақидаги мулоҳазаларингиз билан ўртоқлашсангиз?..
— Албатта, бугунги ёш ижодкорлар ўта саводли. Илғор адабиёт лабораториясидан хабардор. Фақат ёзганларида миллийлик кўпроқ бўлиши керак. Ёш адабиётимиз вакилларига миллий руҳда ўлмас асарлар ёзишини тилайман.
– Мустақиллик олтин пиллапояларида қалбингиздан не туйғулар кечмоқда?
– Бу йил Юртбошимизнинг «Юксак маънавият — енгилмас куч» деб номланган китоби нашр этилди. Унда маънавиятнинг қадри, баҳоси, кучи бетимсол эканлиги айтилади. Зеро, биз ижод аҳлининг олий мақсади, бурчи ҳам ана шу — маънавиятга хизмат қилишдир.
Ифтихор туйғуси эса миллат кўкрагини тоғдай кўтарадиган, ўз ери ва озод осмони билан фахрланишдек баланд кайфиятга ошна этадиган муборак туйғу. Мустақиллик шарофати билан халқимиз руҳига руҳ, орзу-умидларига қанот бағишлайдиган қутлуғ тадбирлар изчил амалга ошириб келинмокда. Юртимизда бундай байрамлар бўлишини илҳақ кутган неча авлодлар бу кунларга етмай, армон билан кетдилар. Энди уларнинг руҳини шод этиб, озод юртимизни шарафлаб, ёшлар қалбига Ватан ва эркинлик қадрини муҳим жойлаб катта тантаналар, байрамлар ўтказсак ярашади.
Мустақиллик байрами — халқимизнинг табаррук байрамига айланиб қолди. Уни чинакам миллий ифтихор шодиёнасидай нишонлашга бурчлимиз. Чунки бу — бизнинг муқаддас ва улуғ байрамимиз!
Буюк олмон шоири Иоганнес Бехер бундай деган экан: «Киши фикрлари ўлмаслиги учун ҳар куни, ҳар доимо фикрлаб, тафаккурини чархлаб турмоғи шарт». Бу, албатта, ибратли гап. Шу сабабли биз яшаб турган давримиз ҳақида адолатли, холис, жўяли фикрлар айтмоғимиз учун даврнинг ўй-хаёллари билан яшамоғимиз лозим бўлади. Шу маънода Ватанимиз озодлиги, мустақиллигини эслатувчи ҳар бир лавҳа ёинки суҳбат бизнинг руҳимизни, фикрий оламимизни жунбушга солиши табиий.
Адиба Умирова суҳбатлашди
“Ҳуррият” газетасидан олинди (2008).
ziyouz.uz
Tired of missing premieres at the cinema because of the frenzied rhythm of life? Tired of the fact that on television, the films are being broadcasted at an inconvenient time for you? In your family, often your relatives divide the remote from the TV? The child asks to see cartoons for children, when you are busy, and on the channels there are no good cartoons? And, in the end, Do you just want to relax after a hard day on the sofa in your home clothes for watching an interesting movie or series?
To do this, it is best to always have a favorite site in your bookmarks, which will become your best friend and helper. And how to choose such a site, when there are so many? - you ask. The best choice for you will be imperiya.by
Why our resource? Because it combines many positive features that make it universal, convenient and simple. Here is a list of the main advantages of the resource.
Free access. Many sites ask customers to buy a subscription, than our portal does not deal with, because it believes that people should have free access to the Internet in everything. We do not charge viewers for our viewers!
You do not need any registration and SMS for questionable phone numbers. We do not collect confidential information about our users. Everyone has the right to anonymity on the Internet, which we support.
Excellent video quality. We upload content exclusively in HD format, which certainly can please your favorite users. It is much more pleasant to watch a good movie with a quality picture than with a picture of poor quality.
A huge choice. Here you will find a video for every taste. Even the most inveterate moviegoer will always find what to see from us. For children there are cartoons in good quality, cognitive programs about animals and nature . Men will find interesting channels for themselves about news, sports, cars, as well as about science and technology. And for our beloved women, we picked up a channel about fashion and style, about celebrities, and of course music videos. Having arranged an evening with your family, or with friends, you can pick up a merry family comedy. A loving couple to luxuriate in watching a love melodrama. After a day of work, a thrilling series or a detective helps to relax. Movies in HD format of the new time and past years are presented to absolutely any taste and can satisfy the needs of any viewer.
Ability to download video. Absolutely any material on the site can be downloaded to your computer or USB flash drive. If suddenly you are going to a dacha with a laptop where there is no internet, or you want to watch a movie on a big screen of the TV, you can always download in advance, and then look at the right time. In this case, you do not have to wait for your turn to download the video, as it happens on torrents or other similar sites.
Security. We monitor the cleanliness of the content, every file is checked before uploading. Therefore, there are no viruses and spyware on our site, and we carefully monitor this.
New. We regularly update and add new animations, serials, TV shows, music videos, news, reviews, animated series, etc. to the portal. and all this you can see for free, without registration and SMS. We are trying for you, for our favorite visitors.
Online browsing. On our site, it is not necessary to first download a movie to view it, simply turn it on and enjoy it. Thanks to the professional setup, there will be no braking, and nothing can stop you from watching an interesting movie.
Bookmark. On the site you can click a button with an asterisk to poison the video in the bookmarks and return to it later. Everyone, for certain, happened that he saw on the site an interesting video that you want to see, but right now there is no possibility. This button will help you with this and, having freed yourself, you can easily see what you like.
User-friendly interface. Finding the right video will not take you long, as the site is best adapted to users, and everything is intuitively understandable. Even a child will be able to understand and include for himself a cartoon or some program about animals, nature.
Cinema as art appeared relatively recently, but already managed to closely intertwine with our lives. A lot of people because of the haste of our time for years did not go to the theater, to the gallery or museums. However, it is difficult to imagine a person who did not watch the series or the film for at least a month. Cinema is a synthesis of theater, music, fine arts and literature. Thus, it gives even the most busy person, who does not have time to go to theaters and galleries, to be closer to art and to improve spiritually.
The cinema also occupied the sphere of public entertainment. Watch comedies, fighters, westerns, etc. perfectly fits into any some evening with my family. Horrors perfectly tickle the nerves of even the most fearless person. Cartoons adore children, and some can be viewed by the whole family. Cognitive videos help to expand knowledge, look at the world wider and satisfy your own natural curiosity.
A man in the twenty-first century can no longer imagine his life without the technology of the future, it seems that in the future, machines, robots and technics can replace a person, or rather perform many automatic works, so everyone wants to see what technologies will be in the future. On imperiya.by you do not need to postpone the scan, just add the video to the bookmarks and at any time you can return to it and have a great time watching the quality video.
Do not deny yourself the pleasure, start watching right now! Meet the updates, with new items, choose what you would like to see later. Pleasure yourself and your family with interesting films in good quality!
imperiya.by