e-adabiyot.uz

ЎзА - Маданият ва маърифат ўчоғи

15.08.2014 19:00 Чоп этиш версияси

Халқ маънавий маданиятини шакллантиришда театр санъати муҳим ўрин тутади. Театр асрлар мобайнида инсонларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва муҳим тарбиявий восита вазифасини бажариш билан бирга, ҳаёт мазмунини англаш, одамлар ўртасида меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва дўстлик муносабатларини шакллантиришга хизмат қилиб келмоқда. Бир сўз билан айтганда, бу саҳна санъати инсониятни ўйлантириб келаётган турли фалсафий масалаларни ўртага ташлайди.

Маърифатпарвар ёзувчи ва театр арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий “Театр ўйинбозлик эмас! Масхарабозлик ҳам эмас! Театр бамисоли ойнаванд бир уйким, кирган ҳар бир кимса ўз ҳусну қабиҳини кўра олур”, деб ёзган эди. Дарҳақиқат, театр жамиятнинг маънавий ва маданий ҳаётини акс эттирадиган ўзига хос кўзгудир. Мамлакатимиз театрлари саҳнасида ҳам ҳар куни томошабинлар ва актёрлар ўртасида долзарб мавзуларда ўзига хос мулоқот бўлиб ўтади. Айниқса, истиқлол йилларида қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида театрларимиз яна томошабинлар билан тўлиб, ҳақиқий маданият, маънавият ва маърифат ўчоғига айланиб бормоқда.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар туфайли миллий театр санъати ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни буюк аждодларимизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялашга муҳим ҳисса қўшмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг 1995 йил 20 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 1998 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги фармонлари муҳим дастуруламал бўлмоқда.

Мустақиллик йилларида ўзбек театр санъати замон синовидан муваффақиятли ўтган миллий ва жаҳон анъаналари ҳамда тажрибаси асосида изчил ривожланиш йўлига тушиб олди. Профессионал ижодий жамоалар, театр студиялари, ҳаваскорлик гуруҳларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жаҳон стандартлари даражасидаги санъат ва маданият саройлари, театр бинолари барпо этилди, мавжудлари капитал таъмирланмоқда. Жумладан, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Алишер Навоий номидаги Наманган вилояти, Огаҳий номидаги Хоразм вилояти, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма ва комедия театрлари, Садриддин Айний номидаги Бухоро вилоят мусиқали драма театри, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри ҳамда бошқа театр бинолари капитал таъмирланиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Айни пайтда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри биноси капитал реконструкция қилинмоқда. Тез орада театр опера ҳамда балет санъати ихлосмандлари учун ўз эшигини яна очади.

Жорий йилда Ўзбек Миллий академик драма театри ўзининг 100 йиллигини нишонлайди. 1914 йилда асос солинган ушбу маданият маскани мамлакатимиздаги дастлабки замонавий ва профессионал театрдир. Тадқиқотчиларнинг фикрича, ўзбек миллий театр санъати узоқ ўтмишда табиат қудратига бағишланган куй-қўшиқлар, меҳнат жараёнлари билан боғлиқ пантомима ва халқ ўйинларининг қизиқчилик саҳна томошалари асосида шаклланган.

Ўзбек Миллий академик драма театрининг ташкил топиши ва ривожланиш тарихи бой ва эътиборга лойиқдир. Театр ўз фаолиятини пойтахтимиздаги “Колизей” залида бошлаган. Мамлакатимиз ва хорижий давлатлар бўйлаб кўплаб гастроль сафарларига чиққан театр жамоаси узоқ йиллар давомида ўз ижодий салоҳиятини юзага чиқаришга имкон берадиган шароит мавжуд бинога эга бўлишни орзу қилган. 1968 йилда уларнинг орзуси қисман рўёбга чиқди. Ўшанда собиқ “Ватан” кинотеатри биноси театр ихтиёрига берилди. Бироқ бу ерда актёрлар ўз истеъдодини тўлиқ юзага чиқариши ва мураккаб саҳна асарларини томошабинларга манзур қилиб етказиши учун етарлича шароит йўқ эди.

Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорларининг бир неча авлоди орзу-умидлари мустақиллик йилларида ушалди. 2001 йили Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан театр биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Томошабинлар зали, саҳна ва хизмат бинолари янгиланди, улар замонавий меъморчилик ва технологик талабларга мувофиқ жиҳозланди. Ўзбек театрининг энг яхши анъаналарини ўзида мужассам этган ва ўнлаб атоқли актёрлар етишиб чиққан бу театрга “Миллий театр” мақоми берилди. Театрнинг айни пайтдаги ривожланиш босқичини репертуар эркинлиги, ташкилий шаклларнинг ранг-баранглиги, миллий театримиз анъаналарининг жаҳон саҳна маданияти ютуқлари билан ўзаро уйғунлигида кўриш мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 22 январда қабул қилинган «Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори нафақат Миллий театр, балки бутун ўзбек театр санъатида амалга оширилаётган туб ўзгаришларнинг мантиқий давоми бўлди. Ушбу қарорга мувофиқ, юбилей олдидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишлар доирасида театр биноси капитал реконструкция қилиниб, унга туташ ҳудудлар ободонлаштирилмоқда. Театрда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси буюртмаси асосида “12-трест” очиқ акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

Театрнинг нафақат ташқи, балки ички қиёфаси ҳам ўзгармоқда, моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Бинонинг олд томони ва том қисми янгиланди. Томошабинлар учун 540 замонавий шинам ўриндиқ ўрнатилиб, саҳна тўлиқ янгиланди. Тез орада “Yamaha”, “Sony” каби дунёдаги етакчи компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган замонавий ёритиш, овоз чиқариш ва саҳна жиҳозлари ҳам ўрнатилади. Томошабинлар ва репетиция залларига мақбул ҳаво ҳароратини бир маромда сақлайдиган замонавий қурилмалар ўрнатилмоқда. Саҳна безаклари янгиланиб, кийиниш ва грим хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда. Муҳандислик-техник коммуникациялар такомиллаштирилаётир.

Театрнинг маъмурий биноси ҳам капитал таъмирланади. Шунингдек, фойега панно ва реклама шчитлари ўрнатилади. Театр ҳудуди кўкаламзорлаштирилиб, манзарали дарахтлар экилади, майсазор, автомобиллар тўхташ жойи ташкил этилади. Ишларнинг ўз вақтида бажарилиши учун 160 нафардан ортиқ мутахассис жалб қилинган. Тез орада Ўзбек Миллий академик драма театрининг кўп сонли мухлислари мамлакатимизнинг замонавий ва муҳташам театр кошонасида бетакрор спектакллардан яна баҳраманд бўлади.

Президентимизнинг 2014 йил 22 январдаги қарори асосида Миллий театрнинг тарихи ва бугунги куни ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм яратилмоқда. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт театрнинг 100 йиллигига бағишланган альбом-китобни нашрга тайёрламоқда. Ушбу нашр “Ўзбек театри: тарих, ривожланиш ва келажак” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда тақдим этилади.

Бундай катта эътибор миллий театр санъатига янги руҳ бағишлаши ва янада ривожланишига туртки бериши, шубҳасиз. Президентимиз Ислом Каримов “Бухоро маданий маркази” мажмуаси ва Бухоро вилоят мусиқали драма театри янги биносининг очилишида таъкидлаганидек, буларнинг барчаси фарзандларимизнинг маънавий дунёсини мустаҳкамлайдиган, келажакка ишончини оширадиган, ориятини кучайтирадиган замонавий қаҳрамонлар образини яратишга хизмат қилиши даркор.

ЎзА, Сардор Тожиев

www.uza.uz

 

Начальная

Windows Commander

Far
WinNavigator
Frigate
Norton Commander
WinNC
Dos Navigator
Servant Salamander
Turbo Browser

Winamp, Skins, Plugins
Необходимые Утилиты
Текстовые редакторы
Юмор

File managers and best utilites

Маънавият ва маърифат тушунчаси. Маърифат реферат


Маънавият ва маърифат тушунчаси — реферат

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТНИ ЮКСАЛТИРИШ 

Режа: 

1. Маънавият ва маърифат тушунчаси.

2. Маънавиятни англаш.

3. Маънавиятни шакллантирадиган асосий меъзон.

4. Хулоса. 

Маънавият ва маърифат тушунчаси

    Маънавият ва маърифат тушунчаси кенг қамровли бўлиб, кишининг ақлу заковати руҳий дунёсини, олам ҳақидаги фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний ва бошқа қарашла-рини,  тасаввурларини, бир – бирларига, оилага бўлган муносабатларини. Ўзларининг ақлий меҳ-нати натижаларини ва ўзликни англашларини ифодалайди. Ақлу заковат, ҳис – туйғу, руҳий сало-ҳият уйғунлиги маънавиятнинг мазмунини ташкил этади. Маънавиятнинг бунёдкорлик, ўзгарти-рувчилик, бошқарувчилик, ихтирочилик, йўналтирувчилик каби хусусиятлари муваффақиятли ри-вожланишимизнинг муҳим шарти, кафолатлидир.

         “Биз барпо этаётган янги жамият  дейди Президентимиз И. А. Каримов, - юксак маънавий ва ахлоқий  қадриятларга таянади ва уларни  ривожлантиришга катта эътибор  қаратади. Бу жараён миллий истиқлол  ғояси ва мафкурасига, ўсиб  келаётган авлодни ватанпарварлик руҳида тарбия-лашга асосланади.”

      Ушбу услубий қўлланмани тузишдан  мақсад Ахборот – кутубхона  маркази ва Ахборот – русурс  марказларида маънавият, маърифат, маданият аждодларимиз томонидан  яратилган бой мерос –  илмий  ва маънавий хазинадир. Ушбу  меросни ўрганиш, улардан фойдаланиш, улар қўл-лаган услуб – анъаналарни замона талабига татбиқ этиш, ёшлар ўртасида маънавий – маърифий ишларни тарғиб қилиш турли хил оммавий тадбирлар, китоб кўргазмалари, маънавий ва маъри-фий хоналар ташкил қилиш учун АКМ ва АРМ ходимларига ёрдам беради деган умиддамиз.

    Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш миллий қадриятла-римиз, анъана ва урф – одатларимизни  асраб – авайлаш, халқимиз, айниқса  ёш авлод қалби ва он-гига она  юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

    Бу  борада тегишли идора ташкилотлар, жумладан Республика маънавият ва маърифат кен-гаши ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари томонидан муайян ишлар  амалга оширилаётганини қа-йд этиш лозим. Шу билан бирга, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион кураш-лар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий – маърифий ишларни за-мон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий  хуружлардан ҳимоя қи-лиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч осойишта ҳаётимизга хавф туғдириш мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ушбу соҳадаги ишларни жумладан, Республика маънавият – маърифат кенгашининг фаолияти ва тар-кибий тузилишини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

      Мамлакитимизда миллий ғоя тарғиботи  ва маънавий – маърифий ишлар  самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республика-сининг Президенти 2006 йил 25 августда “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий – маърифий иш-лар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори ёшларни кўпроқ маънавий – маърифий иш-ларга жалб қилиш, турли хил “Маънавият хоналарини” ташкил қилиш, унда турли хил оммавий тадбирлар ташкил қилиш зарур. 

                    

 

     Президентимиз И.А.Каримовнинг Ушбу китобида одамзот учун ҳамма замонларда ҳам энг буюк бойлик бўлиб келган маънавиятнинг маъно-мазмуни, унинг инсон, жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, бу мураккаб ва серқирра тушунчанинг назарий ҳамда амалий томонлари ҳар томонлама кенг қамровли фикрлар, хулосалар орқали таҳлил этилади.

      Ушбу  асар 2008 йил “Маънавият” нашриёти томонидан чоп этилган. Асар муқаддима ва тўрт бобдан иборат. Биринчи бобда “Маънавият -  инсоннинг улғаиш ва куч-қудрат манбаидир”, деб номланади. Ушбу бобда:

  • маънавиятни англаш;
  • маънавиятни шакллантиришдаги асосий мезонлар;
  • маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги ҳақида тушунчалар берилган.

      Иккинчи боб “Мустақиллик – маънавий тикланиш ва юксалиш”, деб номланади.

  • Миллий ғоя ва маънавий ҳаёт;
  • Маънавият ва жамиятнинг янгиланиши;
  • Ислоҳотлар ва уларнинг маънавий мезони белгиланган.

      Учинчи  бобда “Маънавиятга таҳдид – ўзлигимиз  ва келажагимизга таҳдид”, деб номланган.

  • Глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар;
  • Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя.

      Ҳамда тўртинчи бобда “Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори”

  • инсон қалбига йўл;
  • энг буюк жасорат ва “Хотима”дан иборат.

      Бугунги мураккаб глобаллашув даврида маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоялар ҳамда мафкуралар таъсиридан сақлаш, ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Ғоят муҳим ва ҳал қилувчи масалалар ўртага қўйилган мазкур асардан мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларнинг юқори синфларида, академик лицей ва касб-хунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар, олий ўқув юртларининг талабалари, олим ва тадқиқотчилар, ўқитувчилар, ижодкор зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари, умуман, маънавият ва маърифат дунёси билан қизиқадиган барча инсонлар фойдаланиши мумкин.  

      Маънавиятни англаш

      «Маънавият» тушунчасининг илмий, фалсафий, адабий ёки оддий тилда ифо даланадиган куплаб таърифларни келтириш мумкин. Шунинг учун хам бу масала буйича илмий адабиётларда, кундалик матбуотда бир – биридан фарк киладиган фикр – мулохазаларни учратгандан бундан таажжубланмасдан уларнинг кайси муаллифнинг узига хос дунёкараши, мушохада тарзи ифодаси сифатида кабул килиш уринлидир.

      Маънавият – инсонни рухан поклаш, калбини  улуглашга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бакувват, имон –  эътикодини бутун киладиган, виждонини  уйготадиган бекиёс куч, унинг барча карашларининг мезонидир, десак, менимча, тарихимиз ва бугунги хаётимизда хар томонлама уз тасдигини топиб бораётган хакикатни яккол ифода этган буламиз. 

Маънавиятни шакллантирадиган асосий меъзон

“Маънавият  – инсонни руҳан  покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.    

Одамзод учун ҳамма замонларда ҳам энг  буюк бойлик бўлган маънавият ҳақидаги бу фикрлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг яқинда “Маънавият” нашриёти томонидан чоп этилган  “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобидан ўрин олган.    

Китобнинг маъно-мазмуни, унда илгари сурилган ғоя  ва қарашлар  бугунги ва эртанги ҳаётимиз учун беқиёс аҳамиятга эга.     

Муаллифнинг маънавият ҳақидаги, унинг инсон, жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ва таъсири тўғрисидаги кўп йиллик кузатишлари, фикр-мулоҳазаларининг  маҳсули бўлган бу асар ҳар томонлама теран илмий ва ҳаётий қарашларга асослангани билан кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортади.    

Китобда маънавият тушунчасининг илмий-назарий, тарихий ва замонавий тамойиллари  ҳар томонлама чуқур ифодасини  топган, шу билан бирга, бугунги мураккаб даврда маънавиятга қарши қаратилган таҳдидларнинг кучайиб бораётгани ва бундай хатарларнинг туб илдизлари кўрсатиб берилган.    

Маълумки, бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам  бўшлиқ бўлмайди. Бу ҳақиқат давлатимиз раҳбарининг  олдинги асарларида ҳам кенг шарҳлаб берилган эди. Мазкур китобда бу масала янада чуқурроқ  таҳлил этилади. Жамият ҳаётида, инсонлар онгида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлган тақдирда уни бегона мафкура ва қадриятлар билан тўлдиришга уринадиганлар албатта топилиши ҳаётий мисоллар орқали исботлаб берилади.     

Бу китоб  бугун остонамизга ёпирилиб келаётган ана шундай хавф-хатарлардан огоҳ этиб, барчамизни яна бир бор сезгирлик ва ҳушёрликка даъват қилади, эл-юртимиз, ёшларимизни турли хил мафкуравий хуружлардан асраш борасида олдимизда турган вазифаларни аниқ-равшан белгилаб беради.    

Муаллиф ўз китобида инсонни юксалтирадиган эзгу фазилатлардан бири бўлмиш маънавий жасорат ҳақида тўхталиб, “бу ёруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган саволга, ҳеч иккиланмасдан, энг буюк жасорат – бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак, ўйлайманки, янглишмаган бўламиз”, – деб ёзади.    

Шу маънода, бу китоб ҳар биримизни маънавий жасорат кўрсатиб, доимо юксак  мақсадларни кўзлаб яшашга чорлаши  билан, айниқса, муҳим аҳамиятга  эгадир.  

Хулоса

Аввало  маърифат хусусида. Бу - одамнинг табиат, жамият ва инсонлар тўғрисидаги турли билимлари, тушунчалари, маълумотлари мажмуи бўлиб, унинг мазмуни бевосита шахс дунёқарашининг мазмун-моҳиятини белгилайди. Демак, ёшларга қаратилган ва улар ўқиб, ўрганиши учун йўналтирилган барча турдаги маълумотлар (китоблар, оммавий - ахборот воситалари орқали, мулоқот жараёнида), улар асосида шаклланадиган янгича тасаввурлар янгича дунёқараш учун заминдир. Мустақиллик йилларида эски, ўзини тарих олдида оқламаган мафкурадан воз кечилди, янги мустақиллик ғояси, унинг асосий тамойиллари, ёшларни маърифатли қилиш борасидаги вазифалар давлатимиз раҳбари И.А. Каримов асарларида мухтасар, аниқ баён этилган. Улар асосида мамлакатимизда янги «Таълим тўғрисидаги Қонун» ва «Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури» қабул қилинди. Улар ёшларнинг энг илғор илм - фан ютуқларидан боҳабар қилиш, буюк алломалар меросини чуқур ва теран ўрганиш, замонавий технологиялар асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш, ёшларни маърифатли қилишнинг барча шарт-шароитларини яратишни назарда тутади. Бу сайъи-ҳаракатлар маънавият борасидаги ислоҳотлар, ўзбек маданияти, санъати, адабиётини ривожлантириш ишлари, тарихимизни тиклаш борасида амалга оширилаётган оламшумул ишлар табиий, ёшларимизда янгича дунёқарашнинг шаклланишига асос бўлади.      

Адабиётлар 

  1. Каримов И.А. узбекистоннинг уз истиклол ва тараккиёт йули. Т. «узбекистон», 1992.
  2. Каримов И.А. узбекистон XXI аср бусаКасида. Хавфсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлар. Т. «узбекистон», 1997.
  3. Каримов И.А. Баркамол авлод узбекистон тараккиётининг пойдевори. Т. «узбекистон», 1997.
  4. Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси халкни-халк, миллатни-миллат килишга хизмат этсин. Т. «узбекистон», 1998.

turboreferat.ru

«Маънавият» ва «Маърифат» сўзлари — реферат

Бактериологические  методы  

В соответствии с  современными программами ВОЗ, основой  выявления туберкулёза за рубежом  считают проведение микроскопии  мазков мокроты, полученной от кашляющих  больных, обратившихся к врачам общей  практики; мазки окрашивают по Цилю-Нильсену. Эта методика входит в отечественный  поликлинический и клинический  минимум обследования пациента, выделяющего  мокроту. В 1995 г. Минздравмедпром России в приказе № 8 "О развитии и  совершенствовании деятельности лабораторной клинической микробиологии (бактериологии) лечебно-профилактических учреждений" подтвердил эту обязанность клинико-диагностических  лабораторий. Обязательное бактериологическое исследование мокроты на М. tuberculosis должно быть организовано для нетранспортабельных  больных, больных хроническими заболеваниями  органов дыхания и мочевыводящей  системы, а также для работников неблагополучных по туберкулёзу  животноводческих хозяйств.  

При окраске флюоресцентным красителем аурамином-родамином микобактерии можно видеть при неиммерсионном 100-кратном увеличении. Более точен  результат при окраске по Цилю-Нильсену карболфуксином и иммерсионной микроскопии  при 1000-кратном увеличении. Именно окраска  мазка по Цилю-Нильсену рекомендована  при применении технологий DOTS.  

Окраска материала  по Цилю-Нильсену - наиболее употребимый  метод окраски М. tuberculosis. На фиксированный  мазок кладут кусочек фильтровальной бумаги, размерами не превышающий  размер покровного стекла; наливают на бумагу фуксин Циля и осторожно нагревают  его на горелке до появления пара, после чего оставляют препарат, чтобы  он немного остыл. Затем снимают  бумагу с фуксином, ополаскивают препарат водой, опускают в стаканчик с 5% р-ром  серной кислоты или смесью 10 частей спирта с 1 частью соляной кислоты, прополаскивают до обесцвечивания. Тщательно промывают  водой. Докрашивают любым раствором  метиленового синего в течение 3-5 мин. Мазок, окрашенный по Цилю-Нильсену, вместо докрашивания метиленовым синим  можно протравить насыщенным раствором  пикриновой кислоты (по Шпенглеру). Палочки, устойчивые к кислоте и спирту, окрашиваются в красный цвет, все  остальные микроорганизмы - в синий. Окрашенные по Цилю-Нильсену мазки  микроскопируют с иммерсионной системой не менее 10 мин. Если в окрашенном мазке  содержится не менее 5 микобактерий в  одном поле зрения (принято смотреть 100 полей), вероятность высева очень  высока.  

Наряду с мазком в развитых странах "золотым стандартом" считают посев мокроты на элективные среды (Лёвенштайна-Йенсена и др.) и определение чувствительности к туберкулостатикам. Но это уже  обязанность бактериологических лабораторий, наиболее профессионально работающих при ПТД или учреждениях Госсанэпиднадзора. Сильная бактериологическая служба при неинфекционных больницах скорее исключение, чем правило.  

Посев материала  на среду Лёвенштайна-Йенсена проводят в бактериологической лаборатории. Рост первых колоний на классических средах отмечают через 4-8 нед. Современные  методы с использованием высокоселективных  сред позволяют выращивать культуры за 1-2 недели, но идентификация микроорганизма требует дополнительного времени. Современную технику посева считают  очень информативной и в развитых странах в настоящее время  не проводят биологические пробы  с заражением морских свинок. М. tuberculosis обладает свойством вырабатывать ниацин, что отличает её от других микобактерий. Для более быстрой идентификации  микобактерий разработаны методы гибридизации нуклеиновых кислот.  

Если культура выделена, можно определить тип возбудителя  и его чувствительность к антибактериальным  препаратам. Для дифференциации возбудителя  особенно важно определять термостабильность  каталазы, поскольку это свойство отсутствует только у М. tuberculosis и  М. bovis, наиболее патогенных и вирулентных  для человека.  

Чувствительность  микобактерий к антибактериальным  препаратам оценивают с помощью  различных методов.

turboreferat.ru

Маърифат — 2014 - Ma’rifat – Учитель Узбекистана

Ҳурматли муштарийлар, азиз ўқитувчи-педагоглар! Барчангизни 2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили билан қутлаймиз. Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Ma’rifat» мундарижаси»дан 2014 йил давомида газета саҳифаларида эълон қилинган энг сара материаллар ўрин олган. Ушбу маънавий-маърифий, адабий-бадиий, методик материаллар иш-фаолиятингизни такомиллаштириб, дарсларингизни янада бойитишда яқин кўмакчи бўлади, деган умиддамиз.

 

ЯНВАРЬ

«Устоз, сизга ўғил бўламан». Ўқувчимнинг бу гапи мен учун энг катта мукофот эди (З.Миракбарова, 1 январь).

Бедорлик, фидойилик чироғи: унинг шуъласида ўзига хос ижод маҳсули — янги дарс яратилади («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Энг яхши очерк ёки эссе» номинацияси ғолиби. Қ.Мат­қурбонов, 1 январь).

Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонуни (4 январь).

«Weather clock» — ҳар фаслда ҳамроҳ ўйин дарс (А.Норқулов, 8 январь).

Қудратли элнинг болалари соғ­лом бўлур («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Воқеликка муносиб шарҳ» номинацияси ғолиби. М.Қуронов, 8 январь).

Гўдаклар сунъий озуқаси она сути ўрнини боса олади(ми?) (Ф.Холмуродова, 8 январь).

Ўқитувчининг компьютер саводхонлиги она тили дарсларида қўшимча имкониятлар беради (Г.Зиёдуллаева, 11 январь).

Болам бахтли бўлсин десангиз (М.Қуронов, 15 январь — 17 сентябрь).

Кураш болаларда ватанпарварлик, бағри­кенглик, ҳалоллик, орият каби кўплаб хислатларни шакллантиради (З.Холов, 15 январь).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги «2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади» мавзусидаги маърузаси (18 январь).

Замонавий технологиялар — ўйинчоқ эмас (С.Тожиев, 18 январь).

Тилнинг миллий таровати луғатларда соғлом сақланиши керак (Р.Жомонов, 22 январь).

Педагогнинг индивидуал ёндашуви ҳар бир ўқувчини муаммоли вазиятдан чиқара олади (З.Намозова, 25 январь).

ўурбатда ғариб... (Б.Эрали, 25 январь).

«Case study» услубидаги дарс: у қандай олиб борилади? (Д.Раҳимов, 25 январь).

Васийлик ва ҳомийлик: соғлом болани тарбиялашнинг ҳуқуқий омили (Ш.Рўзиназаров, 25 январь).

Физика дарсида компьютердан фойдаланиш машғулот тузилишини ўзгартиради, вақтни тежайди, ўқувчилар қизиқишини оширади (З.Сангирова, 25 январь).

Бешинчи чорак ёхуд таълим-тарбия узлуксизлигини таъминлашда ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш муҳимлиги хусусида («Фасл­нинг энг яхши ижодкори» танловининг «Педагог-муаллифнинг долзарб материали» номинацияси ғолиби. Ҳ.Абдукаримов, 29 январь).

Генетик ташхис ва тинимсиз маш­ғулотлар спорт билан астойдил шуғулланишга бел боғлаган болани чемпионлик сари етаклайди (О.Отаёров, 29 январь).

Қишлоқда ҳаёт ўзгача (Ф.Холмуродова, 29 январь).

Мнемоника — хотира санъати (О.Қулмуродова, 29 январь).

ФЕВРАЛЬ

Жўнатилмаган мактуб (Н.Одинаева, 1 февраль).

Ўқувчи тингловчи эмас, фикрловчи бўлсин (Р.Қораева, 5 февраль).

Болалик ҳақида икки ҳикоя (М.Қар­шибой, 5 февраль).

Мактаб психологи таълим муассасаларида соғлом таълим-тарбия муҳитини юзага келтиришда муҳим рол ўйнайди («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Тарбияга оид амалий таклиф» номинацияси ғолиби. Ш.Шагиаҳмедова, 5 февраль).

Навоий орзусидаги инсон (К.Муллахўжаева, 8 февраль).

Бобур Мирзонинг оталик муҳаббати (Д.Юсупова, 12 февраль).

Янги мутахассисликлар мамлакат истиқболи, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, фан, техника ва технологиялар ривожи ҳисобга олинган ҳолда киритилмоқда (С.Жуманова,12 февраль).

Мустақил фикрни ривожлантириш физика дарслари самарадорлигини оширади («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Оригинал бир соатлик дарс» номинацияси ғолиби. Ф.Темишова, 15 февраль).

Экологик хавфсизликни таъминлаш омили (Ж.Холмўминов, 19 февраль).

Шахмат болага неча ёшдан ўргатилгани маъқул? (Ҳ.Нишонов, 19 февраль).

Кадрлар тайёрлаш миллий моделида ишлаб чиқаришнинг ўрни кадр­ларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда мутахассисларнинг етуклик даражаси ва рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда (М.Темурзода, 19 февраль).

«Ҳунарсиз киши ҳамиша фойдасиз бўлур...» (Х.Абулфайзов, 22 февраль).

Ҳамкорлик — муваффақиятлар асоси (С.Тошева, 22 февраль).

Ишончни мустаҳкамлаш сирлари (О.Отаёров, 22 февраль).

Доимий мониторинг умумтаълим мактабларида чет тилларни ўрганиш жараёнида юзага келаётган барча муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга хизмат қилмоқда (А.Носиров, 26 февраль).

Реферат — ижодий иш: у кўчирмачилик билан эмас, мустақил ўқиб-ўрганиш асосида ёзилиши керак («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Талаба-журналистнинг ёрқин публицистик иши» номинацияси ғолиби. Ч.Низомиддинова, 26 февраль).

МАРТ

Ўқувчи сумкаси: ҳажм ва вазнда меъёр борми? (Н.Эрхонова, 1 март).

Кибермоббинг: ундан болаларни қандай асраш мумкин? (С.Рустамов, 1 март).

Ўзбекистон фарзандлари жаҳон спорти шоҳсупасида (1 март).

Жамоатчилик назорати (М.Бекмуродов, 1 март).

Репродуктив саломатлик гўдакларнинг тўрт мучаси соғ, зуваласи пишиқ, жисмонан бақувват, руҳан тетик бўлиб дунёга келишини таъминлайди (Ҳ.Тўйманова, 1 март).

Яшнаб келди юртимга Наврўз! (мактаб саҳнаси учун сценарий), (Ҳ.Олимова, 5 март).

Мактабга методист келди: самараси амалиётда кўринаяптими? (А.Содиқов, 5 март).

Назоратнинг янги усули ўқувчиларда ДТСда белгиланган билим, кўникма, малакалар шаклланиш жараёнини мунтазам кузатиб бориш, аниқланган бўшлиқларни тўлдириш юзасидан тезкор чоралар кўриш имкониятини беради (Г.Орифжонова, 5 март).

Ахлоқ ва ҳуқуқ: улар чамбарчас боғлиқ («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Оригинал бир соатлик дарс» номинацияси ғолиби. М.Имомиддинова, 5 март).

Мобиль телефон: унинг зарарини қандай камайтириш мумкин? (И.Абдуллаев, 5 март).

Компетенциявий ёндашув ва қиёсий таҳлиллар давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг такомиллашувига хизмат қилади (М.Темурзода, 8 март).

Физик ҳодисалар: мавзуни ҳаётга боғлаш имконияти (Д.Ҳомидов, 12 март).

Ўсимликлар дунёси ҳаёт манбаидир (М.Матвафоева, 12 март).

Ён қўшни — жон қўшни (Ш.Муроджон қизи, 15 март).

Неки қилсак, боламиздан қайтади (Р.Хўжаева, 15 март).

Таълимда тадбиркорлик муассасада қўшимча шарт-шароит яратиш, ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантиришга хизмат қилади (А.Норқулов, 20 март).

Буюк қобқа қиссаси («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Энг яхши очерк ёки эссе» номинацияси ғолиби. А.Жуманазар, 20 март).

Юлдузларга талпинган аллома (М.Дилмуродова, 20 март).

Сурхонда сайил (Ж.Жаҳон, 29 март).

Тил таълимига компетенциявий ёндашув («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Энг яхши мақола» номинацияси ғолиби. Б.Менглиев, Г.Зиёдуллаева, 29 март).

Таълимда мустақил иш қандай ташкил этилса, самарали бўлади? (И.Жўраев,29 март).

АПРЕЛЬ

Болангиз расм чизаяпти! Унга қандай кўмак бериш мумкин («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Самарали методик материал» номинацияси ғолиби. А.Сулаймонов, З.Сулаймонова, 2 апрель).

Илмдан амалиётга. Айнан шу тамойилга таяниб ишлаётган тарих фани ўқитувчиси яратган «Археология» виртуал-музейи ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда (З.Намозова, 5 апрель).

Миллат қудратининг тимсоли (Д.Каримов, 5 апрель).

Соғлом болани тарбиялаш омиллари (Ҳ.Абдукаримов, 5 апрель).

Болажон билан меҳмонга бориш: унинг ижобий ва салбий жиҳатлари борми? (Н.Раҳмонова, 9 апрель).

Физика таълимига компетенциявий ёндашув (Н.Турдиев, 12 апрель).

Оилага психологик хизмат: ҳолат, тажриба ва истиқбол (У.Қодиров, 12 апрель).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (16 апрель).

Қўлларимда кўнглимни яратганман... («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Қизиқарли интервью, суҳбат» номинацияси ғолиби. Н.Мамбетирзаева, 16 апрель).

Болангиз ботир бўлишини хоҳлайсизми? (Ш.Акрамова, 19 апрель).

Қидирув тизимлари: улардан тўғри фойдаланишни биласизми? (С.Рустамов, 19 апрель).

Йўллар равон, манзиллар яқин. Зотан, йўлсозликдек мураккаб соҳа тараққиёти бардавомлигини илм ва амалиёт уйғунлигида таҳсил олган салоҳиятли мутахассислар зиммаларига олишаётир (О.Очилова, 23 апрель).

Шаҳарлик муаллима чекка қишлоқда ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бермоқда («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Воқеликка муносиб шарҳ» номинацияси ғолиби. Ў.Мейлиев, 30 апрель).

Она сути — бебаҳо неъмат (Ҳ.Тўйманова, 30 апрель).

МАЙ

Ҳаёт битиклари («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Ўқишли бадиий асар» номинацияси ғолиби.  Д.Ражаб, 3 май).

Ота бўлиш осонми? (Ҳ.Мўминов, 3 май).

Тарбиячининг машғулотга тайёргарлик модули педагогик вақтни самарали ўтказиш имконини беради (С. Ирисова, 7 май).

Юксакликка чорлаётган имкониятлар (Қ.Матқурбонов, 7 май).

«Speak English every day!». Нукус шаҳридаги 1-ИДУМнинг чет тилини ўргатиш тажрибаси (Н.Мамбетирзаева, 10 май).

Юқори синфга ўтган ўқувчи мослашув даврида қийналмаслиги учун нима қилмоқ керак? (О.Худойбердиева, 14 май).

Соғлом бола тарбияси: бунда оилавийқадриятларнинг роли муҳим (В.Қўчқоров, 14 май).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Ўрта аср­лар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти» мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи (17 май).

Ёзги таътил — тайёргарлик фасли бунда ўқувчиларнинг вақтини мазмунли ўтказиш учун нима қилмоқ керак? (Х.Мурод, 21 май).

Гиперфаол бола: унга қандай ёндашган маъқул? (Ф.Холмуродова, 21 май).

Баҳолар табели: унда акс этган натижа ота-она, ўқувчи ва ўқитувчи меҳнати самарасидир (Н.Эрхонова, 24 май).

Оҳанрабо («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Энг яхши репортаж» номинацияси ғолиби. О.Жумабоев, 24 май).

Оз бўлса эпла, кўп бўлса сепла (И.Жўраев, 24 май).

Инфографика тасаввурингизни теранлаштиради («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Талаба-журналистнинг ёрқин публицистик иши» номинацияси ғолиби. Ж.Холиқулов, 24 май).

Комиллик ибтидоси («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Энг яхши мақола» номинацияси ғолиби. Ж.Бекназар, 24 май — 26 июль).

ИЮНЬ

Тестни тез ечиш усуллари («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Самарали методик материал» номинацияси ғолиби. М.Мирзааҳмедов, Ф.Усмонов, Ф.Раҳимова, 4 июнь).

Баркамолликнинг 16 шарти (З.Холов, 4 июнь).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбе­кистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи (7 июнь).

Оилада тиббий маданият психологияси (В.Каримова, 11 июнь).

Болани мактабга тайёрлаш: майда қўл моторикасини ривожлантириш усуллари (Ш.Баҳронова, 18 июнь).

Ўқувчиларнинг компетентлигини шакллантириш ва ривожлантириш муаммолари (А.Нурмонов, Г.Зиёдуллаева, 18 июнь).

Тармоқ ҳужайралари тиббиётда янги уфқларни очмоқда (Д.Бердиева, 18 июнь).

Ўқувчини фаоллаштириш ўқитувчининг маҳоратига боғлиқ («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Талаба-журналистнинг ёрқин публицистик иши» номинацияси ғолиби. Ш.Шаҳобова, 21 июнь).

Мақсадлар муштараклиги енгил саноат ва тўқимачилик соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлашдаги ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамлигини таъминланмоқда (С.Жуманова, 21 июнь).

Ахборий-психологик хавфсизлик: буни таъминлашга ҳар биримиз масъулмиз (У.Қодиров, 21 июнь).

Бенчмаркинг: энг яхши тажрибалар иқтисодиёт ривожига хизмат қилади (Д.Раҳмонова, 25 июнь).

Ақл қайроғи (қизиқарли масала ва топшириқлар), (Ф.Шарипова, 28 июнь).

Интернет журналистикаси: унинг ўзига хос ютуқ ва камчиликлари нималардан иборат? (З.Холов, 28 июнь).

Илм-фан ва амалиёт уйғунлиги ирригация ва мелиорация тизими тараққиётига хизмат қилаётир (О.Очилова, 28 июнь).

Муштарийларга муштоқ матбуот (Ҳ.Мўминов, 28 июнь).

ИЮЛЬ

«Хўш, мактабни битирдинг, энди қаерга борасан?». Бугунги 9-синф битирувчиларида бу саволга аниқ жавоб бор (А.Умарқулов, 2 июль).

Кашандалик иллат — келтиради кулфат (И.Жўраев, 2 июль).

Педагогнинг малакаси ўқувчилар билимида акс этади (З.Намозова, 5 июль).

Фойдаланилмаётган имкониятлар ишга тушса, мактабгача таълим муассасалари ва қисқа муддатли гуруҳларга болалар қамрови ошади (А.Содиқов, 9 июль).

Чет тили ўқитувчиларига эҳтиёж қайси манбалар ҳисобига қондирилмоқда? (А.Носиров, А.Норқулов, 12 июль).

Етти хазинанинг жавҳари (А.Қутбиддин, 16 июль).

Янги хизмат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмунини янада яхшилашга, мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган (А.Умарқулов, 16 июль).

Руҳий енгиллик хонаси тушкунликка ҳожат қолдирмайди (Фаслнинг энг яхши ижодкори танловининг «Ўзига хос янгилик» номинацияси ғолиби. З.Кенжаева, 16 июль).

Мустақил ҳаётга тайёрлаш: бунда қизлар клубининг аҳамияти катта(М.Бадалов, 16 июль).

Ташаккурнома (ҳикоя), («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Ўқишли бадиий асар» номинацияси ғолиби. Ф.Жабборов, 19 июль).

Фарзанд эрур одамзотнинг меваси (О.Очилова, 19 июль).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори (23 июль).

«Фарзандингиз бугун дарсга кел (ма)ди». Шундай ахборот бухоролик ота-оналар мобиль телефонига СМС тарзида ҳар куни келиб туради (А.Умар­қулов, 23 июль).

Ўқитувчининг психологик компетенцияси (У.Қодиров, 23 июль).

Ўзбекчани тушунадиган робот у келажакда ош дамласа ҳам ажаб эмас (Ҳ.Усмонова, 23 июль).

Спорт менежменти стадионларнинг мухлисларга тўлишини кафолатлайди (З.Холов, 26 июль).

Глобал ва миллий ривожланиш уйғунлиги (Фаслнинг энг яхши ижодкори танловининг «Воқеликка муносиб шарҳ» номинацияси ғолиби. А.Ниғматов, Д.Каримов, 30 июль).

Аутизм — ҳаётий ривожланишнинг бузилиши: унга чалинган болаларга доимий эътибор зарур (Ф.Холмуродова, 30 июль).

АВГУСТ

Обрўли муаллим мақомига қандай эришиш мумкин? (М.Каримова, 2 август).

Қўғирчоқ театри — ибратхона (Ф.Холмуродова, 9 август).

Дастурхонимиз тўкин бўлсин! (С.Жуманова, 13 август).

Тўғри танланган мақсад — самарали дарс кафолати («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Педагог-муаллифнинг долзарб материали» номинацияси ғолиби. Ш.Акрамова, 13 август).

Уч тадбиркор қиз: уларни Ватанга бўлган чексиз меҳру муҳаббат бирлаштириб туради (М.Темурзода, 16 август).

Деҳқони сўз (Д.Рўзиқулов, 16 август).

Болалик дафтаридан (Ш.Салом, 20 август).

Веб-сайт яратишни биласизми? (С.Рустамов, 20 август).

Тиниш белгилари — ёзма нутқ моҳиятини англаш воситаси (Б.Баҳриддинова, 23 август).

Интиқлик-ла кутилган дарс («Фасл­нинг энг яхши ижодкори» танловининг «Оригинал бир соатлик дарс» номинацияси ғолиби. С.Муродова, 27 август).

Ўзбекистон миллий стратегияси мамлакатнинг ривожланган давлатлар қаторидан жой эгаллашига замин яратади (М.Бекмуродов, Қ.Қуронбоев, 27 август).

СЕНТЯБРЬ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи (1 сентябрь).

Ноутбук сотиб олмоқчимисиз? (С.Рустамов, 1 сентябрь).

Ҳалоллик — ҳамиша ғолиб («Фасл­нинг энг яхши ижодкори» танловининг «Қизиқарли интервью, суҳбат» номинацияси ғолиби. З.Холов, 1 сентябрь).

Нотўғри овқатланиш ирсий ўзгаришларга ҳам олиб келади (Ч.Раимбердиев, 6 сентябрь).

Имконияти чекланган бола: уни мустақил ҳаётга тайёрлашнинг ўзига хос механизми такомиллаштирилмоқда (Ҳ.Калбаева, 6 сентябрь).

Онамнинг бағридай қадрдон мактаб (Р.Хўжаева, 6 сентябрь).

Юксак тараққиётимиз асослари (М.Бекмуродов, Қ.Қуронбоев, 10 сентябрь).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқи (13 сентябрь).

Хоразмийдан бошланган сабоқ («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Оригинал бир соатлик дарс» номинацияси ғолиби.Г.Орифжонова, 13 сентябрь).

Шукуржон Маматқулов: Бу даргоҳга шунчаки келиб кетилмайди. («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Энг яхши очерк ёки эссе» номинацияси ғолиби. З.Рўзиева, 13 сентябрь).

Ота («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Энг яхши мақола» номинацияси ғолиби. Ҳ.Карвонли, 17 сентябрь).

«Сирли бармоқлар» усули орқали ўлчов бирликларини осон тушунтириш мумкин («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Педагог-муаллифнинг долзарб материали» номинацияси ғолиби, Б.Бобобекова, 20 сентябрь).

6 ёшли бола мактабда муҳитга эртароқ мослашиши учун нималарга эътибор қаратиш керак? (Ў.Мейлиев, 20 сентябрь).

Тафаккур тафти (О.Жумабоев, 20 сентябрь).

“Эбола” вируси дардга даво топилдими? («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Воқеликка муносиб шарҳ» номинацияси ғолиби. Ҳ.Усмонова, 20 сентябрь).

Фарзандингиз нимани яхши кўради? Ёхуд оталарни сергаклантираётган саволлар (Н.Мардиева, 24 сентябрь).

Талабалар контингенти ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги му­тахассисларга бўлган реал талаб ва эҳтиёж асосида шакллантирилди (Ш.Авазов, Б.Маҳмудов,24 сентябрь).

Томошабинлар «томоша»си (Н.Хў­жаева, 24 сентябрь).

Қуёш, сув ва ҳаво — энг яхши даво (Р.Хўжаева, 27 сентябрь).

ОКТЯБРЬ

Ўқитувчига эл баҳо беради. «Обрўли муаллим мақомига қандай эришиш мумкин?» (2014 йил 2 август) мақоласини ўқиб... («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Ҳозиржавоб муштарий» номинацияси ғолиби. Ш.Субонов, 8 октябрь).

Докторлик диссертациялари янги талаблар бўйича ҳимоя қилинмоқда («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Энг яхши репортаж» номинацияси ғолиби. С.Жуманова, 8 октябрь).

Билимлар пойдевори қанчалик мустаҳкам бўлса, ўқувчи келажаги шунчалик равшанлашиб бораверади (Ҳ.Усмонова, 8 октябрь).

Бахмалдан — Тошкентгача ҳар қадамда тарих, бунёдкорлик нишонаси (О.Жумабоев, 11 октябрь).

Лаборатория машғулотлари илмий изланишларга кенг йўл очаяпти (М.Темурзода, 11 октябрь)

Меҳмон келар эшикдан... (Ҳ.Усмонова, 11 октябрь).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги нутқи (15 октябрь).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941—1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони (15 октябрь).

Ижтимоий шерикликнинг муҳим ҳуқуқий асоси (М.Миракулов, 15 октябрь).

Ўйнаб ўйлаймиз, ўйлаб сўйлаймиз («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Самарали методик материал» номинацияси ғолиби. Т.Зиёдова, 15 октябрь).

«Кўрар кўзим»ни қандай тушундингиз? Ёхуд хорижликларга ўзбек тилини ўргатишда бадиий адабиётимиз намуналарининг ўрни хусусида (Қ.Ҳусанбоева, 15 октябрь).

«Эртага бугунгидан ҳам яхши бўласан!» Ёхуд бола тарбиясида таққослашнинг ўрни (С.Муллаева, 15 октябрь).

Асрларга татигулик чорак аср (Б.Менглиев, 18 октябрь).

Қора туйнуклар сайёрамизга хавф солиши мумкинми? (С.Рустамов 18 октябрь).

Олға интилган имкон топади. Бухоро шаҳридаги 17-мактаб жамоаси буни амалда исботламоқда (И.Орипова, 22 октябрь).

Мингйиллик сўз (А.Суюнов, 22 октябрь).

Қулоққа айтиладиган гаплар ёхуд фарзандларимизга жинсий тарбия беришнинг аҳамияти ҳақида (Ш.Акрамова, 22 октябрь).

Ўзимизнинг ўйинчоқлардан қўй­масин! (Қўғирчоқнинг ҳикояси), (Р.Хўжаева, 25 октябрь).

Масалаларни тенгламалар ёрдамида ечиш мантиқ ва мулоҳазакорликка асосланиши лозим (А.Аҳмедов, 29 октябрь).

Эртакдан кейин... (Ж.Жангиров, 29 октябрь).

Иқтисодий хулқ психологияси ёхуд болани пул билан муомала қилишга ўргатиш бўйича турли ёндашувлар хусусида («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Тарбияга оид амалий таклиф» номинацияси ғолиби. В.Каримова, 29 октябрь).

НОЯБРЬ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори (1 ноябрь).

Ўз куйингизни топинг! («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Ўзига хос янгилик» номинацияси ғолиби. В.Ўразметов, 5 ноябрь).

Етти ибрат (А.Абдиев, 8 ноябрь).

Алгоритм — мақсадли қадамлар кетма-кетлиги (С.Жуманова, 12 ноябрь).

«Ҳамма юлдузлар битта уйда ухлайдими?». Беш китобдан фойдаланиб, фарзандингизнинг бундай ажабтовур саволларига жўяли жавоб бера оласиз (Н.Эрхонова, 15 ноябрь).

Қадрлаган қадр топади (Ҳ.Тўйманова, 15 ноябрь).

Олимлик саодати (Н.Тошпўлатова, 15 ноябрь).

Тўғри юринг, ҳаётда қоқилмайсиз! (Ш.Шагиаҳмедова, 19 ноябрь).

Очиқ ва ёпиқ тестлар: таълим жараёнида қай бири афзал? (Г.Соатова, 19 ноябрь).

Меҳмондўстлик илми, тинчлик ва барқарорлик юртимиз сайёҳлик салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади (С.Жуманова, 19 ноябрь).

Инсонпарварликнинг ёрқин ифодаси (М.Миракулов, 26 ноябрь).

Замонавий ўзбек пунктуациясининг долзарб муаммолари (Б.Баҳриддинова, 22 ноябрь).

“Сунъий ақл” яратилдими? (З.Холов, 22 ноябрь).

Тақдир битиги (ҳикоя), («Фаслнинг энг яхши ижодкори» танловининг «Ўқишли бадиий асар» номинацияси ғолиби. И.Исмоилов, 26 ноябрь).

Дарс кузатуви қандай амалга оширилади? (Н.Эрхонова, 26 ноябрь).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Термиз шаҳрига Амир Темур орденини топширишга бағишланган тантанали маросимдаги нутқи (29 ноябрь).

Такрорлашнинг олти тури (А.Облобердиева, 29 ноябрь).

Эл соғлиги — юрт бойлиги (Н. Мамбетирзаева, 29 ноябрь).

ДЕКАБРЬ

Ўқувчи нега мактабга боришни истамайди? (И.Орипова, 3 декабрь).

Жон риштасин боғлаб олинг жонингизга (Р.Хўжаева, 3 декабрь).

Эркинлик, адолат ва тенгликнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори (М.Миракулов, 3 декабрь).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси (6 декабрь).

Ватанимга хизмат қиламан! Бу муқаддас бурчни ҳис этсин уйғоқ юраклар... (Ф.Холмуродова, 6 декабрь)

Таълимда ташаббуслар қадрланади. Жомбой туманидаги мактабларда «Биз, ота-оналар фарзандларимиз тарбияси ва билим олишига бефарқ эмасмиз» шиори остида мунтазам равишда ўтказилаётган «Очиқ эшиклар ҳафталиги» яхши натижа бермоқда (Н.Эрхонова, 13 декабрь).

Садоқат (ҳикоя), (Ў.Солиева, 13 декабрь).

Франц Кафка феномени (Ш.Сирожиддинов, 13 декабрь).

Яхши мутахассисга иш топилади. Бу ҳақиқатни Қарши саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари теран англаган ҳолда чуқур билим олиб, касб-ҳунар ўрганишаяпти (Ў.Мейлиев, 13 декабрь).

Жаҳон маданий мероси бебаҳо хазина сифатида қонун ҳимоясига олинган (Ҳ.Усмонова, 13 декабрь).

Ўзлашма сўзларнинг ўзбекча талаффузи (Б.Дониёров, 17 декабрь).

Ахборот технологиялари инсон хавфсизлиги ва саломатлиги учун хизмат қилади (М.Темурзода, 17 декабрь).

Таъсирчан рағбат механизми: директор жамғармасидан ўқитувчилар ойлик маошига белгиланаётган устамаларнинг самаралари хусусида (З.Намозова, 20 декабрь).

Ялқов дарахтга неча кунда чиқади? (Мантиқий масалалар), (А.Бердиқулов, М.Бердиқулова, 20 декабрь).

Саҳнада кийимлар беллашадими, билимлар? (Н.Эрхонова, 20 декабрь).

Оилада тил муҳити (Ф.Фузайлова, 20 декабрь).

Тўрт йиллик тажриба ва янги таклифлар билимлар беллашувини ташкил этиш тартиби, ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари ва таълим муассасаларининг рейтингини аниқлаш механизми ҳамда баҳолаш кўрсаткичлари такомиллаштирилишига асос бўлаяпти (М.Ваҳобов, 24 декабрь).

Хотирангизни яхшилашни истайсизми? (Д.Бердиева, 24 декабрь).

Яхшилик қилсанг, яхшилик... (А.Аҳматқул қизи, 24 декабрь).

www.marifat.uz

Univer.tj. МАКТАБ — МАКОНИ ИЛМУ МАЪРИФАТ

27 07 2017      admin       Пока нет комментариев

мактабЧашмаи саршори илм аз остони мактаб аст,Мурги масти орзу аз ошёни мактаб аст.Аклу дониш, илму ирфон, дафтару мехри китоб,Бахри мо хидматрасон аз ганчи кони мактаб аст.

Мактаб бузургдаргохест, ки баробари дар остонааш кадам гузоштан хурдон бузург, бузургон барнодил ва бехирадон сохибхирад мегарданд. Мактаб макони илму маърифат, фархангу адаб ва донишу хирад аст. Нест касе, ки аз ин даргохи мукаддас сабақ нагирифта бошад. Нест бузургдиле, ки сабақи устоде надида, ба чое расида бошад. Хануз аз замонхои пеш низ дар холати вучуд надоштани мактабхо, мадрасахо вучуд доштанд, ки аксарияти намояндагони адабиёти классики точик дар онхо сабак омухтаанд.Модоме, ки мактабу Мадраса дар канор тифлону бузургонро илму адаб ва маърифату хунар меомухтаанд, пас зиндагиву умри волои инсоният ба мактабу маориф вобастагии зиёд дорад. Ба ифодаи шоир:

Пояи давлат набошад бе маориф устувор,Давлати поянда хохй, руй бар мактаб биёр.

Махз дар мактаб маърифат пойдор, илму адаб устувор ва тавассути захмати устодони накукор шогирдон баркамолу сохибистеъдод мегарданд. Мактаб аст, ки сохахои дигари хаёт пойдоранд. .Мактаб аст, ки инсонхо бофазл ба воя мерасанд, мактаб аст, ки фархангу илму адаб, то андозае дар дилхо чосту мардум маърифатдуст. Омузгоронанд, ки дар хамаи мактабхои миёнаву олй ва богчаю муассисахои таълимй илм омухта хамаро ба некию накукорй ва фархангдустй даъват мекунанд.

Бе чон часадро кадре набошад,Чисм аст мактаб, чон аст мактаб.

Оре. мактаб маъхази пайдоиши илму маърифат аст. Хама дастпарварони мактабанд, ки замоне чун тифлакони аз ақлу хирад дур дар остонаш кадам гузошта. аз он бузург гардндаанд. Бе гузашт аз ин даргохи муқаддас касе наметавонад илм омухт.

Гар набинад мактабу устоду таълиму адаб,Кас чу хайвон мешавад гарчй бувад сохибнасаб.

Хар як инсон пеш аз оне, ки бояд зиндагй кунад, бевосита ба чизе эхтиёч дорад. Агар барои инсон пеш аз хама, мухити хуби хонаводагй, хуроку пушок ва тансихатй лозим бошад. барои тарбияи инсони асил ва тифли баркамолу донишманд, пеш аз хама мактабу омузгори болаёқат ва кордон мебояд. Мактаб гулшани хамешабахорест, ки рангу тароват ва гулхои зиннатбахши он илму фарханг, одобу маърифат ва фазлу камоли инсонист. Мактаб манбаи илму хунар, хислатхои вафодорй, дустй, озодандешй ва сулхпарварист. Мактаб ёри мехрубон, зинати умру хастиву тавон, озодандешии инсон ва маъхази маърифату ақлу заковати касон аст. Нест каси бохираде, ки маърифати ин даргохи бузургро нагирифта бошаду аз захмати бузургустоде бахравар нагардида. Агар аз гузашти умр ва пандномаи бузургони хирад сахфагардонй намоем, бевосита метавонем, ки хулосабарорй намоем.Мохй фарзанд ва хамранги дарёст, гандум фарзанди сахро ва мисли сахрост, инсон фарзанди замин аст ва эхтиёч ба мардуми заминиву пурбардор дорад, эхтиёч ба илму адаб ва покию росткорй, ки онро махз дар даргохи маърифат меомузанд. Ин даргохи бузурги маърифати мактабу Мадраса аст, ки одамиятро ба шохрохи бузурги хаёт хидоят менамояд, зеро инсон худ аз пеши худ бузург намегардад.Лола худ руяд, мохй худ шино кунад, магас худ парад, кирми шабтоб худ нур барорад, аммо одам барои инсони комил шудан бояд омузад. Инсони асил манбаи хамаи донишхоро аз мактаб меомузад. Онро мукаддасу бузург мешуморад. Сахми бештари онро дар тарбияи насли бузурги одамият қадрдонй мекунад. Хар як инсони комилхуқуқ бояд, ки аз даргахи мактаб гузарад, илм омузад, тарбияи дуруст гирад, вагарна бемаърифату бедонишу нодону зишт ба воя мерасад.

Партави хусн аст, оре илму ахлоку адаб.Бе адаб, бе илм., бе қадр аст ин набвад ачаб.Гар набошад даргахи мактаб ба тифлон маъхазе,Илму ирфон хеч мегардад, хама кас беадаб.

Хамеша мебояд кушид, сохибадаб буд, маърифатдуст гардид, мактабро макони бузурги илму хирад хисобид ва аз он бебахра намонд.Хулоса, шодмонию сохибхирадй бузургиву накуандешй ва росткориву бузургдилй махз аз мактаб падид ояд. Онро мукаддасу пок ва азизу гиромй доштан қарзи хар як инсони сохибхирад аст.

Агар мактаб бихонй, бахтиёрйНахонй дар пушаймонй бимонй.Бихон, эй гунчаи боги чавонй.Агар хонй, ту доим шодмонй.

univer.tj

Маърифат зиёси

Бадиий ижодда истеъдод қадрланади.  Истеъдод эгаси ёзган шеърлар, достонлар, ҳикоя ва романлар, албатта, бошқалар ёзган асарлардан ўз услуби билан алоҳида ажралиб туради. Бадиий адабиётдаги пўртаналар, тошқинлар, юксак чўққиларга чиқиш, янги назарий қарашлар учун манбалар тақдим қилиш истеъдодли шахсларга боғлиқ бўлади. Худди шунингдек адабиётшуносликда ҳам истеъдодлар ўз сўзи ва илм йўлига, ўз услуби ва қатъий назарий қарашларига, ўз позицияси ва мактабига, маслакдошларига, ўз устоз ва шогирдларига, умуман, ўзининг ижод оламига, бетекорор ижодий биографиясига, умрбоқий китобларига эга бўлади.Профессор Бегали Қосимов адабий-ижодий, илмий-педагогик фолиятига назар ташланганда, юқорида саналган сифатларнинг кўпчилигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бундай муаззам сифат ва фазилатларга эга бўлиш учун, табиийки, сўз санъатига, бадиий адабиётга меҳр-муҳаббат, адабий манбалар талқини учун чуқур назарий билим, ўз ишига фидойиларча ёндашув лозим бўлади. Профессор Бегали Қосимов шахсиятида айни жиҳат ҳам ҳавас қилгулик  даражада юксак эди.Унинг у қадар узун бўлмаган умр йўли, ижодий фаолият даврини кузатадиган бўлсак, ҳар бир инсон агар чин дилдан истаса, қисқа вақт ичида ҳам улкан ишларни амалга ошириши мумкинлигига гувоҳ бўламиз. Б.Қосимовдан бизга қолган салмоқли илмий-адабий мерос, ҳеч иккиланмай, шундай дадил хулоса чиқаришимизга имкон беради. У мумтоз адабиёт деб аталмиш азим денгиз мавжларини нозик ҳис қила олган, бу денгиз тубидаги жавоҳирлар конига қадар шўнғиш ва топилдиқ лаззатини туйиш шарафига ноил бўлган катта олим эди. Зотан Б.Қосимовнинг Юсуф хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Аҳмад Яссавий, Атойи, Саккокий, Лутфий, Фузулий, Муҳаммад Солиҳ, Бобур, Машраб, Турди Фароғий, Огаҳий каби шарқ мумтоз адабиётининг фахри бўлган ўнлаб ижодкорлар ҳақидаги тадқиқотларининг ҳар бирида айни хулосамиз учун етарли асос бор. Ҳазрат Навоий ижодини эса қатор илмий-назарий масалалар юзасидан текширган, шу аснода навоийшуносликка салмоқли ҳисса қўшган эди. Домланинг архивида сақланаётган ишлари орасида Навоий ижодига доир ишларнинг бизга маълумлари ўндан ошиқ. “Алишер Навоий”, “Навоий “Хамса”си”, “Хамса”да бадиий тасвир”, “Навоийда муаммо”, “Навоий асарларида миллат ва миллийлик масалалари”, “Халқ руҳияти меъмори”, “Навоий ижоди – ўзбек мумтоз адабиётининг чўққиси”, “Алишер Навоий ва ўзбек жадид адабиёти” сингари катта-кичик тадқиқотлардан маълум бўладики, Б.Қосимов илмий ишларининг салмоқли қисми Навоий ижодини ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилган. Навоий бўйича у амалга оширган ишлар фақат мумтоз адабиётни ўрганиш нуқтаи назаридан эмас, балки адабиёт назарияси, жаҳон адабиёти, миллий маънавият, адабий таъсир, ижод фалсафаси жиҳатидан ҳам аҳамиятга молик. Унинг “Алишер Навоий ижоди турк дунёси адабиётининг ўзидан кейинги барча даврларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатганидек, ўзбек жадид адабиётининг ҳам етакчи йўналишларини белгилаб берди” (“Алишер Навоий ва ўзбек жадид адабиёти” мақоласидан), деган хулосаси шунчаки Навоий даҳосини шарафлаш учун айтилган эмас. Бу хулосада йиллар бўйлаб олиб боррилган машаққатли меҳнат, илмий солиштирув, аждодлар шахсиятига садоқат ва меҳр, энг муҳими, улкан илмий-назарий асос борки, айни хулоса залворини ўзбек адабиётининг минг йиллик тарихини холис кузатган одам яққол ҳис қилади. Б.Қосимовнинг XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг илк чорагидаги адабий-тарихий жараён бўйича йирик мутахассис бўлгани, бу даврга доир муҳим илмий муаммолар борасида тадқиқотлар ёзгани, юздан ортиқ адабий сиймони ўз илмий концепцияси нуқтаи назаридан ўргангани, қатор адабий манбаларни нашрга тайёрлагани, қанча ижодкор биографиясини тиклагани, борингки, бу йўналишда наинки Ўзбекистон, балки бутун туркий дунёда ягона илмий-тадқиқот мактабига асос солгани кўпчиликка маълум. “Излай-излай топганим”, “Маърифат дарғалари”... (КИТОБЛАРИНИ ТАРТИБ БИЛАН БЕРИШ КЕРАК) асарлари, шубҳасиз, ХХ аср ўзбек адабиётшунослигининг ютуғидир. Унинг адабий-тарихий жараёнга қўшган ҳиссаси булар билан ҳам чекланмайди. Унинг ҳозирги адабий жараён, адабий алоқалар бўйича қилган ишлари ҳам айни йўналишлар силсиласида қонуний ўрнига эга.Дарҳақиқат, илмий-адабий жамоатчилик профессор Бегали Қосимовни ўзбек мумтоз адабиётининг зукко тадқиқотчиси, шарқ поэтикаси ва матншунослик соҳасининг йирик мутахассиси, хусусан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётини ўрганиш бўйича ўзига хос адабиётшунослик мактабининг асосчиси сифатида билади. Аммо Б.Қосимовнинг адабий жараён муаммоларига доир нашр этилган ва, баъзи нашр эттиришга улгурмаган ишларини ўрганиш, унинг замонавий адабиётни ҳам, кенг кўламда ўргангани, қосимовча теран усулларда таҳлилу талқин этганини кўрсатади. У Ғ.Каримов, А.Ғуломов, О.Шарафиддинов, Ш.Юсупов, Л.Қаюмов, Ҳ.Муҳаммадхўжаев, А.Каттабеков сингари адибётшунос-олимлар, У.Носир, А.Мажидий, Ғ.Ғулом, А.Орипов, Р.Парфи, М.Али, Ҳ.Шамс, Ж.Камол, Ю.Шомансур, Абдулла Шер каби шоир ва ёзувчиларҳақидаги тадқиқотлари, адабий жараён муаммоларига доир “Қайта қуришга мададкор бўлайлик”, “Ҳозирги ўзбек адабиётига бир назар”, “Чўлпон ҳақида роман” деб номланган тадқиқотлари шундай фикрга келишимиз учун тўла асос беради.Б.Қосимов фитратан садоқатли, оқибатли инсон эди. Унинг устози профессор Ғ.Каримов ҳақида бир эмас, икки эмас бешта мақола ёзгани устоз-шогирд муносабатларида ибрат қилиб кўрсатса арзийдиган оқибат тимсолидир. Бу мақолалар орасида, айниқса, “Умр мазмуни” деб номланган тадқиқотни алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳажман 10-12 саҳифани ташкил этган ушбу мақола орқали ўқувчи устоз Ғ.Каримов шахсияти, илмий фаолияти, илмий-назарий асарлари тарихига доир аниқ, мантиқли хулосаларга бой, бирбутун маълумотга эга бўлади. Мақолада Б.Қосимовнинг устозига бўлган чексиз муҳаббати, унинг ҳаёт йўли, табиатига хос бўлган хусусий жиҳатларни чуқур билиши, олим ва педагог сифатида хизматларини баҳолашдаги теранлиги акс этади.Б.Қосимовнинг замонамизнинг улкан шоири А.Орипов шеърияти тўғрисидаги барча мақолаларини жамлаб қаралса, ушбу тадқиқотлар мажмуасининг ҳам поэтика, ҳам миллий маънавият тарихи, ҳам фалсафийлик, ҳам хронологик жиҳатдан бирбутун тизимга эга экани маълум бўлади. Бир сўз билан айтганда, бунда бир шоир ижодини унинг ҳаёт лавҳалари, табиати, руҳий асрорлари билан муштарак ўрганиш, айни ижтимоий-бадиий феноменинг миллий ва жаҳон адабиётида тутган мавқеини билгилашдек катта илмий-назарий масала ҳал қилинади.  Хусусан, “Абдулланинг шеърлари,  -деб ёзади Б.Қосимов, замонинг ҳар қандай синовларига жавоб бера олади. Гап шундаки, у ҳатто шўро замонида ҳам инсоният мудом излаётган адабий ҳақиқатни рамзлар, тимсоллар воситасида айта олди. Шоир ушбу ҳақиқат мазмун-маъносини идрок ва талқин этар экан, мутлақо оригинал усул ва йўллар билан иш кўради. Кўпинча инсон руҳининг камалакдек рангин ҳолатларидан келиб чиқади.” Ёки домланинг ХХ аср ўзбек шеъриятининг бетакрор истеъдоди Р.Парфи ҳақидаги, ҳали 70-йилардаёқ, ёзган мақоласини олайлик. Р.Парфининг “Самарқанд осмонида”, “Чўли ироқ”, “Ёмғир ёғар” каби шеърларини ўткир поэтик дид, фундаментал назарий қарашлар негизида ўта нозик таҳлил этган олим шундай хулосани илгари суради: “Шоир оз сўз билан кўп фикр англатишга уринади. Бу ҳол сўзнинг барча маъно ва имкониятларини ишга солишни талаб қилади. Натижада биз одатланган грамматик қурилишлар бузилади, бизга нотаниш тамсил ва тафсиллар пайдо бўлади. Бу ерда ассоциация, бирор сўз ёки ҳолатнинг бамисли занжирли реакция сингари, туйғу ёки фикрлар силсиласини ечиб юборишига алоҳида аҳамият берилади.”  Аммо таъкидлаб айтишни истардимки, Б.Қосимовнинг замондош олимлар, шоир ва ёзувчилар ҳақида ёзганларининг биронтаси ҳам шунчаки ёзилмаган. Умуман, домла қаламни, сўзни муқаддас санарди. Шунчаки қўлига қалам олмас, шунчаки ёзмас эди. Шу сабабдан олимнинг ҳажман кичик мақолаларида ҳам муайян ижодкор ва ижодий олам манзараси тўла акс этади. Ҳар бир хулоса-фикр далиллар билан асосланади. Энг муҳими, бундай мақолаларда холис, илмий, мантиқли, фойдали танқидий фикр бўлади.“Ҳозирги ўзбек адабиётига бир назар” деб номланган тадқиқотида ХХ аср бошидан сўнгига қадар бўлган ўзбек адабиёти намуналарини эпик, лирик, драматик турлар нуқтаи назаридан текширади. Фитрат, Қодирий Чўлпондан, Абдували Қутбиддин, Эшқобил Шукур, Салим Ашурларгача бўлган улкан тадрижий йўналиши ҳақида салмоқли хулосаларни илгари суради.    Б.Қосимовнинг адабий-илмий алоқаларга  тегишли фаолиятида бир қанча қирралар кузатилади: 1. Халқаро илмий анжуманларда маърузалар билан қатнашди. Бунинг географияси, кўлами анча кенг - Қозоғистон, Қозон, Истанбул, Анқара, Қрим.2. Франция, Туркия, Татаристон ва Қримда жадидшуносликка оид  илмий мақолалари босилди. Анқарада “Миллий уйғониш” китобининг таржимаси нашр қилинди.3. Немис, турк, қозоқ, татар ва бошқа чет эл олимлари билан илмий ҳамкорликда ишлади. Хориждаги олимлар эътирофига сазовор бўлди; 1993 йили Яссавий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди, 1997 йил Туркия Отатурк култур маркази фахрий аъзоси, 1998 йили Туркия Отатурк Араштирма тадқиқот маркази мухбир аъзоси бўлди. Б.Қосимов ёзган китобларига Х.Меннигулов, Аҳмад Севги, С.Нагаев, Ж.Зайнуллин каби олимлар яхши муносбат билдирди.4. Энг муҳим қирраларидан бири Б.Қосимов жадид ижодкорларининг анъаналарини ўз фаолиятида давом эттирди. Қардошлик  муносабатларини ўрнатди ва ҳамкорликда илмий анжуманлар ташкил қилди; йўл эсдаликлари, хотира ва кундалик кўринишида асарлар ёзди. Уларда баён қилинган адабий-илмий манбалар ва маълумотларга объект бўлган мамлакат адабиёти ҳамда адабий шахсиятлари, олимларини танитиш йўлидаги тажрибалар, хизматлар сифатида қараш ўринлидир.Б.Қосимов жадидчилик ҳаракатини кенг кўламда, бутун таъсирланув омиллари, йўлбошчилари, асосий ғоялари, географик кўлами, машҳур шахсиятлари, қрим татарлари ва қозон татарлари, озарбайжон ва  қозоқлардаги жадидларгача тадқиқ қилишга илмий қуввати етадиган улкан бир мутахассис эди. Ўзбек жадидлари ижодини Жамолиддин Афғонийдан Исмоил Гаcпралигача,  Шаҳобиддин Маржонийдан Мағжон Жумабойгача, Норимон Норимоновдан Заки Валидий Тўғонгача бўлган оралиқдаги адабий-ижтимоий қарашлар билан бемалол қиёcлай оларди. Дунё олимлари умумжадидчилик юзасидан мулоҳаза юритадиган,  илмий тадқиқотлар олиб борадиган бўлса, асло Б.Қосимов номини, асарларини   четлаб ўта билмайди.Олим китобларида, Аёз Исҳоқий,  Абдурашид Қози Иброҳимов, бу каби номлар ва ёзган асарлари тафсилоти билан учрайди. “Исмоилбек Гаспрали”га махсус рисола бағишлади.    Б.Қосимовнинг ХХ асрнинг 80-йилларида ёзган мақолаларида ўзбек-татар адабий алоқаларининг қадим тарихидан жадидларгача, янги давргача бўлган қисқача тарихи қамраб олинган эди. Қозон университети кутубхонасидан 1527 йили Бобурнинг ўғли Камронга ёзган мактубини топиб илмий муомалага олиб киргани маълум. Кутубхонада ўн олтинчи асрдан йигирманчи аср аввалигача бўлган даврга оид ноёб адабий манбалар, ўзбек-татар фольклорини ўрганишнинг уйғун жиҳатларига тегишли манбалар сақланаётганидан хабар беради. Қозонда  босмохона иш бошлагач, ўзбек-чиғатой адабиёти намуналари нашр этилганини ҳам олим изланишларидан билиб олиш мумкин. Ўрни келганда Б.Қосимов асарларида Ризоуддин Фахриддин, Абдулла Тўқай, Абдурашид Қози Иброҳим, Алиасқар Камол, Зоҳир Бегиев ва бошқа кўплаб татар маърифатчи-жадидлари ижодини ўзбек адабиёти билан қиёсланади. Домла татарлар чиқарган “Шўро”, “Вақт”, “Улфат” каби газета ва журналларни жиддий ўрганди. Шу асосда “Татар матбуоти ва Туркистонда жадидчилик” номли махсус мақола ҳам ёзди.Б.Қосимовнинг адабий алоқаларга доир илмий мақолалари, улардаги қиёслар ХХ аср аввалидаги адабий-ижтимоий ҳаракатчиликнинг илдизини очишга, адабий ҳодисанинг асл моҳиятини англашга ёрдам беради. Ўз вақтида ижод аҳли бири-биридан таъсирланди; бу ҳолат янги кириб келган жанрларда, ўртага қўйилган бадиий асар ғоясида акс этди. Б.Қосимов жадид адабиёти хусусиятларини тадқиқ қилар экан, албатта, ўзбек адабиётига таъсир қилган омилларга тўхталиб ўтди. Ҳақиқат солиштирилганда ёрқинроқ кўринади. Бусиз мумкин эмас. Фитратнинг ҳаёти ва ижодий меросига Истанбулдаги таҳсилидан ажратиб қараб бўлмайди. Маҳмудхўжа Беҳбудийни текшира туриб, домла, албатта, Гаспралини, уларнинг  муштарак ғояларини, учрашувларини эсга олади. Домланинг “Исмоил Гаспринский ва Маҳумдхўжа Беҳбудий” мақоласи шундай жиддий таққосли текширувлар ҳосиласидир. Б.Қосимов 1991 йили 18-23 март кунлари Семфирополда бўлиб ўтган Гаспрали таваллудининг 140 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда қатнашди. Исмоил Гаспринскийга оид ўнлаб янги маълумотларни анжуман тафсилотлари билан уйғунликда “Исмоилбек Гаспрали” (Таништириш йўлида бир тажриба) рисоласида баён қилди. Унда америкалик Лаззери, турк олимлари Нодир Давлат, Меҳмед Сарой, Аҳмад Байжон Эржиласин ва бошқа кўплаб москвалик, қозонлик, қримлик гаспралишуносларнинг хизматлари юзасидан маълумотлар келтирилади. Б.Қосимов илмий фаолиятидаги бир томони жуда табиий равишда Қримга боғланади. Чунки Исмоил Гаспринский ижодини Б.Қосимовдан кўра теранроқ, чуқурроқ тадқиқ этган иккинчи бир олимимиз йўқ. 1887-1917 йилларда босилган “Таржимон”ни ўрганиш асносида “Таржимон” ва Туркистон” номли мақола ёзди. Б.Қосимов турли миллатга мансуб дунё олимлари, хусусан, туркий халқларнинг олимлари билан ижодий-илмий ҳамкорлик қилди. Бу фикр исботи учун олимнинг халқаро анжуманлардаги “Туркий халқлар адабиёти” дарслиги ёки “Турк дунёси энциклопедияси сўзлиги” режасини тузиш бўйича олиб борилган музокарлардан бир мисол келтиришини истар эдим. Б.Қосимов Туркиядаги анжуманда бошқарувчига танбеҳ беради. Мазмуни: биз имкони борича  сўзларимизни сизлар тушунсин учун тилимизни бураб сўзлаймиз. Сизда эса бундай муомала маданияти сезилмайди. “Умумтурк адабий тилининг асоси Истанбул туркчасидан олинмоғи керак”, деган фикрдамисиз? Бунинг нотўғрилигини Номиқ Камол Зейбек етказиб айтди-ку”, деб айтади (460). Муштарак дарслик ёзиш муҳокамасида озарбайжонлик Аскар Гулиев исмли олимнинг: “Навоий Низомийнинг назирачиси” деган гапи домланинг жонидан ўтиб кетади. Тафсилотларини ёзаётганда Б.Қосимов “чақиб олдим”, “назирачи” деган сўзининг заҳри ичимдан ҳануз чиқмайди” деган таъбирларни қўллайди.Адабий-илмий алоқалар олимнинг хориждан ўзбек адабиётшунослигига олиб кирган янгиликлари ва ўзбек олимининг хорижлик мутахассисларни таништирув йўлида қилган хизматлари тарзида икки қиррали бўлади. Албатта, Б.Қосимов ижодий меросида ҳар икки жиҳат ҳам ёрқин кўринади. Домла Ўзбекистондаги архив ва ноёб фондларни жуда яхши  билар эди. Сарғайган газета ва журналларнинг чангини ютиб, қорайтирилган тарихини илм зиёси билан ёритди; тарихий шахсларнинг миллат фидойилари эканини далиллар билан исботлади. Шунингдек, илмий сафарларда бўлиб, Қозондаги кутубхоналарда ишлади. Берлиннинг Гумбольд университети қошидаги нодир фонд манбаларини ўрганди. Б.Қосимов мақолалари, Франция, Туркия, Россия, Афғонистон, Қозоғистон ва бошқа хориж мамлакатларида босилди.Ўзбек бадиий адабиёти қандай қийинчилик билан дунёга йўл топаётган бўлса, ўзбек адабиётшуносларининг ёзганлари ҳам дунё билан бўйлашиш учун йўлга осонгина чиқаётгани йўқ. Аввало, хориж олимлари, соҳа мутахассислари олимнинг қаламини таниб, билимини билиб эътироф этиши лозим. Б.Қосимов истеъдодли адабиётшунос сифатида, ўзбек адабиёти ва маданиятнинг билимдони сифатида чет эл олимлари томонидан эътироф этилган. Бугунги авлод Б.Қосимовдек истеъдодли, заҳматкаш олимни, фидойи, қалб кўзи очиқ, холис ва одил зиёлини унутмаслиги керак.Б.Қосимовнинг миллатпарвралар тўғрисида ёзган асарларида Норимон Норимоновнинг бир гап тез-тез тилга олинади: “Миллат Исмоилбек каби қаҳрамонларини унутса, ўз ҳаётини барбод этажакдир”. Бу фикр Б.Қосимовни хайрли ўтган умрига илова қилиниб, айнан такрорланиши ўринлидир: “Миллат Бегали Қосимов каби зиёлиларини унутса, ўз ҳаётини барбод этажакдир”. Зотан, профессор Бегали Қосимовнинг авлодларга қолдирган улкан илмий-адабий мероси ҳали узоқ йиллат маърифат зиёсини сочиб туради.

Баҳодир Каримов,Узоқ Жўрақулов


Смотрите также

 

..:::Новинки:::..

Windows Commander 5.11 Свежая версия.

Новая версия
IrfanView 3.75 (рус)

Обновление текстового редактора TextEd, уже 1.75a

System mechanic 3.7f
Новая версия

Обновление плагинов для WC, смотрим :-)

Весь Winamp
Посетите новый сайт.

WinRaR 3.00
Релиз уже здесь

PowerDesk 4.0 free
Просто - напросто сильный upgrade проводника.

..:::Счетчики:::..

 

     

 

 

.