Маъруза: "Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди". Алишер навои хаети ва ижоди реферат


"Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди".

Алишер Навоий хаети

15- аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига азалдан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди.

Бўлғуси шоирнинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлининг тарбиясига жиддий эътибор берди. Алишернинг шеъриятдаги илк устози тоғаси Мир Саййид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлардир. Навоий «Мажолис ун-нафоис» асарида Кобулий ҳақида: «Яхши табъи бор эрди, туркчада майли кўпроқ эрди...» деса, Ғарибий ҳақида: «Хуш муховара (хушсуҳбат) ва хушхулқ ва дардманд йигит эрди. Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хўб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди...» — дейди.

1447 йилда Шоҳрух вафот этгач, Темурий шаҳзодалар ўртасида тож-тахт дарди хуруж қилиб, юртда талотўп бошланди ва Ғиёсиддин Муҳаммад хонадони ҳам кўп қатори ватанни тарк этди. Ёш Алишер учун тақдир синовлари бошланди. Шоҳрухнинг набираси Абулқосим Бобур 1452 йилда Ҳирот тахтига ўтиргач, Алишернинг отасини Сабзаворга ҳоким этиб тайинлади. Лекин орадан кўп ўтмай Ғиёсиддин кичкина дунёдан кўз юмди. Бу пайтда Алишер эндигина 12 ёшга қадам қўйган эди. Абулқосим Бобур Алишер ва унинг мактабдош дўсти Ҳусайнни ўз тарбиясига олди, 1456 йили эса ўзи билан Машҳадга олиб кетди. Кейинчалик Ҳусайн Бойқаро сипоҳийлик йўлини танлади, Алишер эса замонанинг «малик ул-калом»и Мавлоно Лутфий таҳсини ва ҳайратига сазовор бўлган истеъдод эгаси бўлиб етишди. «Фақирнинг назмлари Хуросонда шуҳрат тутиб эрди», деб ёзади Навоий 1455—1458 йиллар ҳақида.

Тақдир Алишер Навоийни замонанинг улуғ ва шарафли кишиларига яқин қилди, устоз-мураббийлик этувчи зотлар билан ошно этди. 1466—1468 йиллар Алишернинг умри асосан Самарқандда кечди. Султон Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни эгаллаганда, Алишер Навоий 28 ёшли мукаммал билимлар эгаси, юртга танилган шоир ва тажрибали давлат арбоби даражасига етишган эди.

1469 йилда Султон Ҳусайн илтимосига кўра Алишер Навоий Самарқанддан Ҳиротга қайтади ва рамазон ҳайити муносабати билан дўсти шарафига битилган «Ҳилолия» қасидасини унга тақдим этади. Ҳусайн Бойқаро Алишерни муҳрдор қилиб тайинлайди ва шу пайтдан шоирнинг эл хизматидаги фаол жидду жаҳди бошланади. Кўп ўтмай Навоий муҳрдорликни ўзининг яқин дўсти ва фикрдоши, шоир Амир Шайхим Сухайлийга топширади. «Бу нозиктаъб ва зукко Амир 20 йилдан ортиқ Бойқароға мулозим бўлди». Лекин Бойқаро дўстининг норозилигига ҳам қарамай, 1472 йил февралида уни вазир лавозимига тайинлайди ва «Амири Кабир» («Улуғ Амир») унвонини беради. Бу лавозимда Навоий эл-улус манфаати, шаҳар ва мамлакат ободончилиги, маданият равнақи, адолат тантанаси учун фойдаланадики, буларнинг барчаси пировард натижада Султон Ҳусайн давлатининг барқарорлиги ва нуфузини таъминлайди.

Ҳирот бу даврда ниҳоятда кўркамлашди, халқ турмуши яхшиланди, шеърият, нафис санъатлари ривож олди. Талабалар учун «Ихлосия» мадрасаси, дарвешлар учун «Халосия» хонақоҳи, беморлар учун «Шифоия» шифохонаси, масжиди Жомеъ ёнига қорихона («Дор ул ҳуффоз») қурилди. Улуғ амирнинг кутубхонасида 70 дан ортиқ хаттот ва мусаввирлар қўлёзмаларни оққа кўчириш, уларни бадиий безаш билан банд эдилар. Ҳиротда яна «Низомия», Марвда «Хусравия» ва бошқа мадрасалар бино этилди.

Навоий Мадраса, шифохоналар қурдириб қўя қолмасдан, уларни керакли даражада жиҳозлаш, ўз-ўзини таъминлаш учун вақф ерлар ажратиб бериш, мударрислар, табиблар ва бошқа ходимлар билан таъминлаш, уларга ойлик маош, озуқа, кийим-бош белгилашгача, талабалар нафақаси ва китобларигача, барча-барчасини мукаммал бошқариб, ташкил этиб берар эди ва ўзи доимо хабар олиб, назорат қилиб туришни ҳам унутмасди. Бинолар қурилиши тарҳи билан бевосита шуғулланар, уста ва шогирдлар меҳнатидан бохабар бўлиб турарди. Шоир ўз ҳузурига тез-тез шеър, илм ва санъат аҳлини чорлаб, маърифий суҳбатлар уюштириб турар, ёш истеъдодларни тарбият қилиб, уларга шароит яратарди. Хондамир, Беҳзод, Восифий ва ўнлаб ушбу тарбиятга ноил бўлган истеъдод эгалари шулар жумласидандир.

Шу давр ичида Алишер Навоий ўз қўли билан биринчи девони «Бадойи ул-бидоя» («Бадиийлик ибтидоси»)ни тузди. Бу девонга унинг ёшлик ва йигитлик пайтларида ёзган 800 дан ортиқ шеърлари жамланган бўлиб, шоир ижодий камолотининг биринчи босқичини акс эттиради.

Алишер Навоийга бағишланган тарихий ва илмий асарларда батафсил тавсиф қилинишича, 1469—1481 йиллар Алишер Навоийнинг ижтимоий ҳаёт ва ободончилик борасидаги энг фаол хизмат кўрсатган йиллари бўлган. Шоир 1481 йили «Вақфия» асарини ёзиб, унда ўзининг бинокорлик ва хайрия ишларига якун ясаб, ўз-ўзига ҳисоб берган.

Навоий деҳқончилик ишларини йўлга қўйиб, жуда яхши натижаларга эришган. Тарихчиларнинг ёзишича, Навоийнинг бир кунлик даромади 18 минг шоҳрухий динор миқдорида эди. Улуғ Амир бу даромаднинг кўп қисмини хайрли ишларга сарф қилган. Тарихчи Хондамир Навоий қурган 52 работ, 20 ҳовуз, 16 кўприк, бир қанча тўғон, ариқ, ҳаммом, масжид-мадрасаларни эслайди. Навоий турли соҳа олимларига ҳомийлик қилиб, ўнлаб илмий рисолалар битилишига бевосита сабабчи бўлган.

Алишер Навоий ўзи ва салафлари — Низомий, Деҳлавий, Ҳофиз, Ироқий ва бошқалар яратган мустақил бадиий тафаккур тарзини «мажоз тариқи» деб номлади ва унда Ҳақ асрори «мажоз сувратинда» акс этишини таъкидлаган. Бу Борлиқни ўзига хос идрок этиш тарзи Нақшбандиянинг: «Дил ба ёру даст ба кор», қоидасига мувофиқ бўлиб, унда ибрат, илм, ирфон ва амал бир нуқтада бирлашар ва янги дунёга кўз очарди. Тавҳид таълимоти ва эътиқодини идрок этишнинг энг юқори босқичи бўлган бу дунёқараш тизими «Хамса» ва «Лисон ут-тайр» асарларида, шоир лирикасида бадиий инъикосини топган.

1500 йилларга келиб шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашиб, соғлиги заифлашиб қолса-да, ижоддан тўхтамади. 1501 йилнинг бошида Навоий касалликдан вафот этди. Бутун Ҳирот халқи ўзининг буюк шоири билан хайрлашишга чиқди ва 7 кун давомида мотам тутди.

Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтади, мадрасаларда кенг ўрганилди.

Алишер Навоий ижодини ўрганиш, унинг илмий таҳлили бўйича сўнгги йилларда қатор таниқли тадқиқотчилар иш олиб бордилар ва бугунги кунда ҳам Навоийнинг мероси кўпгина олимларимизни илҳомлантириб келади. Ҳозирда мактаблар, хиёбонлар, кўчалар буюк шоиримиз номи билан юритилади. Унинг номида Ўзбекистон Давлат мукофоти таъсис этилган.

Фаолияти

1483 йилдан Алишер Навоий ўзининг буюк «Хамса» асарини ёзишга киришди ва уни уч йилда тугаллади. Беш достонни ўз ичига олган бу улкан бадиий қомус 50 минг мисрадан ошиқ бўлиб, Навоийнинг барча шеърий меросини деярли ярмини ташкил қилади. «Хамса» — Алишер Навоий ижодининг қалбидир.

Форс тилидаги биринчи «Хамса» буюк шоир Низомий Ганжавий (1141—1209) томонидан яратилди. Шоир ҳеч бир ўринда ўзининг «Хамса» ёзганлигини қайд этмайди. Низомий вафотидан 100 йил ўтиб, Ҳиндистонда туғилиб ўсган форсийзабон турк ўғлони Хусрав Деҳлавий Низомий «Хамса»сига биринчи бўлиб татаббу ёзади ва «хамсачилик» анъанасини бошлаб беради. Деҳлавий «Хамса»си Низомийга ажойиб шарҳ ва ундаги мазмунларнинг янгича талқини сифатида ўзининг ҳам, салафининг ҳам шуҳратини оламга ёйди. Кейинги ХИВ— ХВ асрлар минтақа маънавияти «Хамса» анъанаси таъсирида ривож олди, шоирнинг салоҳияти ва иқтидори ҳеч бўлмаганида «Хамса»нинг бир достонига муносиб жавоб ёза билиш билан ўлчанадиган бўлди. Бу жаҳон маънавияти тарихида бетакрор ҳодисадир. Туркий адабиётда Қутб ва Ҳайдар Хоразмийлар бошлаб берган «хамсачилик» анъанаси ўзининг камолини Алишер Навоий ижодида топди.

Ислом ақидаларига кўра бир кеча-кундузда ўқиладиган беш вақт намоз «ал-Хамсату» дейилади, динимизнинг беш устуни (рукни) ҳам тавҳид (имон), намоз, рўза, закот, ҳаж — ўзига хос «Хамса» (бешлик)ни ташкил этади. Демак, Низомий достонларининг «Хамса» туркуми сифатида талқин этилиши, унга Амир Хусрав ва Навоий жаноблари бежиз эмас. Алишер Навоий «Садди Искандарий» достонининг муқаддима қисмида бу масалага махсус тўхталиб, «Ҳамса»нинг ҳар бир достони ёзилишини куннинг маълум вақтларида ўқиладиган саҳар, пешин, аср, шом ва хуфтон намозлари билан қиёс этади ҳамда «Хамса»ни буюк тоғ чўққисига кўтарилиш мобайнида беш ўринда тўхтаб, нафасни ростлаш учун бино этилган беш оромгоҳга ўхшатади.

Навоий ўз «Хамса»сини яратишга 1483 йилда киришган бўлса, унинг биринчи достони «Ҳайрат ул-аброр» («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши»)ни ўша йили ёзиб тугатди. 1484 йилда «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр» («Етти сайёр»), 1485 йилда «Садди Искандарий» достонини поёнига етказди. Шоир ўз «Хамса»сига киритилган достонларда ўша давр учун муҳим бўлган муаммоларни қўйди, мутафаккир сифатида илғор қарашларни илгари сурди, ўзбек тилининг қудратини оламга намойиш этди.

Навоийнинг туркийча «Хамса»сининг яратилиши ХВ асрда Хуросон эли учун фавқулодда шодумонлик ва саодат сифатида қабул қилинди. Даврнинг икки қутби — маънавият пири Жомий ва буюк султон Ҳусайн Бойқаронинг ҳайрати ва юксак эътирофи ушбу ҳақиқатга далилдир.

Навоий шу йиллар орасида иккинчи девони — «Наводир ун-ниҳоя» («Беҳад нодирликлар»)ни тузишга киришди. Мутафаккир адиб тарихий ҳақиқатга ҳам муайян изчилликда ўз муносабатини билдириб ўтишни инсоф юзасидан лозим топди ва «Зубдат ут-таворих» («Тарихлар қаймоғи») асарини ёзиб тугатди.

1487 йили қишда Навоий Астробод ҳокими этиб тайинланди. Бошқа бек ва амирлар учун шарафли ҳисобланиши жоиз бўлган бу мартаба Амир Алишернинг нозик табиати учун муайян даражада озорли бўлди. Аммо шоҳ ҳукми вожиб, Амири Кабир ўлканинг ҳассос бир ҳудудини муҳофаза ва обод қилиш ниятида жўнаб кетди. Астрободда Навоийнинг икки йил чамаси ҳокимлиги бу шаҳар аҳли учун саодатли, Бойқаро салтанати учун хайрли бўлди.

Бу орада бирин-кетин Навоийнинг энг яқин устоз ва мусоҳиблари ҳаётдан кўз юмдилар. 1488 йили Сайид Ҳасан Ардашер, 1492 йили Абдураҳмон Жомий, 1493 йили Паҳлавон Муҳаммад вафот этди. Навоий устозлари хотирасига «Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад», «Хамсат ул-мутаҳаййирин» («Беш ҳайрат») асарларини шу йиллар ичида ёзиб тугаллади. Бу асарларида ўша давр воқелигига оид қимматли маълумотлар билан бирга Навоий яратган янги бадиий оламнинг назарий асосларига оид бир қатор далил ва мулоҳазалар ҳам баён этилган. Шу йилларда яна Навоий давр шуароси хусусида «Мажолис ун-нафоис» ва ислом маънавиятининг буюк сиймолари, хусусан, турк, форс, ҳинд машойихлари тарихига оид «Насоим ул-муҳаббат» («Муҳаббат шаббодаси») рисолаларини ёзади. Бу асарлар ниҳоятда муҳим манба бўлиб, ўша давр маънавиятининг жонли сиймоларидан мингга яқин киши ҳақида қимматли маълумотларни ўзида жам этган. Бундан ташқари нафақат тасаввур ирфони ва адабиёти, балки ислом даври маънавиятининг бошқа муҳим жиҳатлари ҳақида ҳам кўплаб назарий мулоҳазалар ушбу асарлар қатидан жой олган бўлиб, уларни муфассал тадқиқ этиш миллий маънавиятимизни холис англаб етишда бугунги авлодлар учун беназир манба ва асос бўлиб хизмат этади.

1492 йилда аруз илмига бағишланган «Мезон ул-авзон» («Вазнлар ўлчови») рисоласи ёзилди ва шоир ўз лирик ижодини қайта тақсимлаб, янги девонлар мажмуи «Хазойин ул-маоний» («Маънолар хазинаси»)ни яратиш ишига астойдил киришди. «Чор девон» номи билан шуҳрат қозонган бу буюк мажмуа 45 минг мисрага яқин турли жанрлардаги кичик ва ўрта ҳажмли шеърларни ўзида жамлаган бўлиб, «ғаройиб ус-сиғар» («Болалик ажойиботлари»), «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик даври нодирликлари»), «Бадоеъул-васат» («Ўрта ёш кашфиётлари»), «Фавойид ул-кибор» («Кексаликдаги фойдали мулоҳазалар») номлари билан аталади. Бу тўрт жилдда 16 жанрга оид 3000 дан ортиқ шеър бўлиб, уларда 2600 ғазал, 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо ва бошқалар мавжуд. «Хазойин ул-маоний»га олдинги икки алоҳида девондаги шеърларнинг деярли барчаси кирган бўлиб, кейин яратилган 1400 га яқин янги асарлар қўшилган.

Бу туркий тилда ёзилган асарлари, достонлари, шеърларидан ташқари Навоий форс тилида ҳам 12 минг мисрадан ошиқ шеър, муаммо жанри ҳақида «Муфрадот» рисоласини, «Ситтайи зарурия», «Фусули арбаа» туркум қиссаларини ёзди, «Фоний» тахаллуси билан алоҳида девон тузди. Ушбу асарлар Хоқоний, Амир Ҳусрав, Саъдий, Ҳофиз, Камол Хўжандий, Жомий каби форс адабиётининг мумтоз намояндалари билан ижодий баҳсда туғилган бўлиб, ҳам бадиий ифода, ҳам мазмуний теранликда салафлар билан тенг қудрат намойиш этади.

Навоий 1498 йилда «Лисон ут-тайр», 1499 йилда «Муҳокамат ул-луғатайн», 1500 йили «Маҳбуб ул-қулуб» асарларини езди. Бу уч асар буюк шоир ва мутафаккир ижодининг авж нукталари эди. Адиб «Муҳокамат ул-луғатайн» да ўзининг бутун ижодий йўлини сарҳисоб қилиб, туркий тилдаги шеъриятнинг қудратини таъкидлаган. Унда, жумладан, қуйидаги маълумот бор: «Чун «Лисон ут-тайр» илҳоми била тараннум тузупмен, қуш тили ишорати била ҳақиқат асрорини мажоз суратида кўргузупмен».

Алишер Навоий гўдаклик чоғларидан тасаввуф шеъриятининг устоди Фаридиддин Аттор яратган «Мантиқ ут-тайр» асарига меҳр қўйгани бизга маълум. Умрининг охирида ушбу асарга татаббу — жавоб ёзар экан, ўзининг шунгача ёзган барча асарларига фалсафий якун ясайди. Аттор асари Борлиқнинг ягона моҳияти ҳақида, Ҳақ асрори ва инсон учун уни англаб етиш имкон даражаси ҳақида эди. «Лисон ут-тайр» мазмуни «Мантиқ ут-тайр»га зид ёки ундаги фикрларнинг такрори ҳам эмас, балки янги тарихий-маънавий босқичдаги шарҳи, талқинидир.

Атторнинг қушлар тилидан ёзилган достонида ирфоний эҳтирос ниҳоятда жўшқиндир. Навоий эса босиқ воқеабанд тасвирга урғу беради, қушлар саргузаштида ва ички ҳикояларда ҳаётийликни кучайтиради. Бу бежиз эмас. Охирги хулосада Навоий салафига қараганда олға кетади, масала моҳиятини теранроқ ҳис қилади ва бадиий тасвирни ҳам шунга муносиб яратади.

Ниҳоят Навоий охирги асари «Маҳбуб ул-қулуб» («Кўнгилларнинг севгани») рисоласида барча саволларга яна ўзи жавоб берган. Бу асар том маънода ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий ғояларга тўлиқ бўлиб, ХV асрда мавжуд бўлган барча ижтимоий тоифалар моҳияти муфассал очиб берилган, ижтимоий ва ахлоқий ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги, яхлитлиги ишонарли таъкидланган. Бу асар турли афоризм, мақол ва маталларга бой бўлиб, халқ орасида жуда кенг тарқалган.

Алишер Навоий ўзи ва салафлари — Низомий, Деҳлавий, Ҳофиз, Ироқий ва бошқалар яратган мустақил бадиий тафаккур тарзини «мажоз тариқи» деб номлади ва унда Ҳақ асрори «мажоз сувратинда» акс этишини таъкидлаган. Бу Борлиқни ўзига хос идрок этиш тарзи Нақшбандиянинг: «Дил ба ёру даст ба кор», қоидасига мувофиқ бўлиб, унда ибрат, илм, ирфон ва амал бир нуқтада бирлашар ва янги дунёга кўз очарди. Тавҳид таълимоти ва эътиқодини идрок этишнинг энг юқори босқичи бўлган бу дунёқараш тизими «Хамса» ва «Лисон ут-тайр» асарларида, шоир лирикасида бадиий инъикосини топган.1500 йилларга келиб шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашиб, соғлиги заифлашиб қолса-да, ижоддан тўхтамади. 1501 йилнинг бошида Навоий касалликдан вафот этди. Бутун Ҳирот халқи ўзининг буюк шоири билан хайрлашишга чиқди ва 7 кун давомида мотам тутди.Навоий ўз ижоди билан узбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтади, мадрасаларда кенг ўрганилди.Алишер Навоий ижодини ўрганиш, унинг илмий тахдили бўйича сўнгги йилларда қатор таниқли тадқиқотчилар иш олиб бордилар ва бугунги кунда ҳам Навоийнинг мероси кўпгина олимларимизни илҳомлантириб келади. Ҳозирда мактаблар, хиёбонлар, кўчалар буюк шоиримиз номи билан юритилади. Унинг номида Ўзбекистон Давлат мукофоти таъсис этилган.

infourok.ru

Алишер Навоий хаети ва ижоди

15- аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига азалдан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди.

Бўлғуси шоирнинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлининг тарбиясига жиддий эътибор берди. Алишернинг шеъриятдаги илк устози тоғаси Мир Саййид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлардир. Навоий «Мажолис ун-нафоис» асарида Кобу­лий ҳақида: «Яхши табъи бор эрди, туркчада майли кўпроқ эрди...» деса, Ғарибий ҳақида: «Хуш муховара (хушсуҳбат) ва хушхулқ ва дардманд йигит эрди. Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хўб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди...» — дейди.

1447 йилда Шоҳрух вафот этгач, Темурий шаҳзодалар ўртасида тож-тахт дарди хуруж қилиб, юртда талотўп бошланди ва Ғиёсиддин Муҳаммад хонадони ҳам кўп қатори ватанни тарк этди. Ёш Али­шер учун тақдир синовлари бошланди. Шоҳрухнинг набираси Абулқосим Бобур 1452 йилда Ҳирот тахтига ўтиргач, Алишернинг отасини Сабзаворга ҳоким этиб тайинлади. Лекин орадан кўп ўтмай Ғиёсиддин кичкина дунёдан кўз юмди. Бу пайтда Алишер эндигина 12 ёшга қадам қўйган эди. Абулқосим Бобур Алишер ва унинг мактабдош дўсти Ҳусайнни ўз тарбиясига олди, 1456 йили эса ўзи билан Машҳадга олиб кетди. Кейинчалик Ҳусайн Бойқаро сипоҳийлик йўлини танлади, Алишер эса замонанинг «малик ул-калом»и Мавлоно Лутфий таҳсини ва ҳайратига сазовор бўлган истеъдод эгаси бўлиб етишди. «Фақирнинг назмлари Хуросонда шуҳрат тутиб эрди», деб ёзади Навоий 1455—1458 йиллар ҳақида.

Тақдир Алишер Навоийни замонанинг улуғ ва шарафли кишиларига яқин қилди, устоз-мураббийлик этувчи зотлар билан ошно этди. 1466—1468 йиллар Алишернинг умри асосан Самарқандда кечди. Сул­тон Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни эгаллаганда, Алишер Навоий 28 ёшли мукаммал билимлар эгаси, юртга танилган шоир ва тажрибали давлат арбоби даражасига етишган эди.

1469 йилда Султон Ҳусайн илтимосига кўра Алишер Навоий Самарқанддан Ҳиротга қайтади ва рамазон ҳайити муносабати билан дўсти шарафига битилган «Ҳилолия» қасидасини унга тақдим этади. Ҳусайн Бойқаро Алишерни муҳрдор қилиб тайинлайди ва шу пайтдан шоирнинг эл хизматидаги фаол жидду жаҳди бошланади. Кўп ўтмай Навоий муҳрдорликни ўзининг яқин дўсти ва фикрдоши, шоир Амир Шайхим Сухайлийга топширади. «Бу нозиктаъб ва зукко Амир 20 йилдан ортиқ Бойқароға мулозим бўлди». Лекин Бойқаро дўстининг норозилигига ҳам қарамай, 1472 йил февралида уни вазир лавозимига тайинлайди ва «Амири Кабир» («Улуғ Амир») унвонини беради. Бу лавозимда Навоий эл-улус манфаати, шаҳар ва мамлакат ободончилиги, маданият равнақи, адолат тантанаси учун фойдаланадики, буларнинг барчаси пировард натижада Султон Ҳусайн давлатининг барқарорлиги ва нуфузини таъминлайди.

Ҳирот бу даврда ниҳоятда кўркамлашди, халқ турмуши яхшиланди, шеърият, нафис санъатлари ривож олди. Талабалар учун «Ихлосия» мадрасаси, дарвешлар учун «Халосия» хонақоҳи, беморлар учун «Шифоия» шифохонаси, масжиди Жомеъ ёнига қорихона («Дор ул ҳуффоз») қурилди. Улуғ амирнинг кутубхонасида 70 дан ортиқ хаттот ва мусаввирлар қўлёзмаларни оққа кўчириш, уларни бадиий безаш билан банд эдилар. Ҳиротда яна «Низомия», Марвда «Хусравия» ва бошқа мадрасалар бино этилди.

Навоий Мадраса, шифохоналар қурдириб қўя қолмасдан, уларни керакли даражада жиҳозлаш, ўз-ўзини таъминлаш учун вақф ерлар ажратиб бериш, мударрислар, табиблар ва бошқа ходимлар билан таъминлаш, уларга ойлик маош, озуқа, кийим-бош белгилашгача, талабалар нафақаси ва китобларигача, барча-барчасини мукаммал бошқариб, ташкил этиб берар эди ва ўзи доимо хабар олиб, назорат қилиб туришни ҳам унутмасди. Бинолар қурилиши тарҳи билан бевосита шуғулланар, уста ва шогирдлар меҳнатидан бохабар бўлиб турарди. Шоир ўз ҳузурига тез-тез шеър, илм ва санъат аҳлини чорлаб, маърифий суҳбатлар уюштириб турар, ёш истеъдодларни тарбият қилиб, уларга шароит яратарди. Хондамир, Беҳзод, Восифий ва ўнлаб ушбу тарбиятга ноил бўлган истеъдод эгалари шулар жумласидандир.

Шу давр ичида Алишер Навоий ўз қўли билан биринчи девони «Бадойи ул-бидоя» («Бадиийлик ибтидоси»)ни тузди. Бу девонга унинг ёшлик ва йигитлик пайтларида ёзган 800 дан ортиқ шеърлари жамланган бўлиб, шоир ижодий камолотининг биринчи босқичини акс эттиради.

Алишер Навоийга бағишланган тарихий ва илмий асарларда батафсил тавсиф қилинишича, 1469—1481 йиллар Алишер Навоийнинг ижтимоий ҳаёт ва ободончилик борасидаги энг фаол хизмат кўрсатган йиллари бўлган. Шоир 1481 йили «Вақфия» асарини ёзиб, унда ўзининг бинокорлик ва хайрия ишларига якун ясаб, ўз-ўзига ҳисоб берган.

Навоий деҳқончилик ишларини йўлга қўйиб, жуда яхши натижаларга эришган. Тарихчиларнинг ёзишича, Навоийнинг бир кунлик даромади 18 минг шоҳрухий динор миқдорида эди. Улуғ Амир бу даромаднинг кўп қисмини хайрли ишларга сарф қилган. Тарихчи Хондамир Навоий қурган 52 работ, 20 ҳовуз, 16 кўприк, бир қанча тўғон, ариқ, ҳаммом, масжид-мадрасаларни эслайди. Навоий турли соҳа олимларига ҳомийлик қилиб, ўнлаб илмий рисолалар битилишига бевосита сабабчи бўлган.

Алишер Навоий ўзи ва салафлари — Низомий, Деҳлавий, Ҳофиз, Ироқий ва бошқалар яратган мустақил бадиий тафаккур тарзини «мажоз тариқи» деб номлади ва унда Ҳақ асрори «мажоз сувратинда» акс этишини таъкидлаган. Бу Борлиқни ўзига хос идрок этиш тарзи Нақшбандиянинг: «Дил ба ёру даст ба кор», қоидасига мувофиқ бўлиб, унда ибрат, илм, ирфон ва амал бир нуқтада бирлашар ва янги дунёга кўз очарди. Тавҳид таълимоти ва эътиқодини идрок этишнинг энг юқори босқичи бўлган бу дунёқараш тизими «Хамса» ва «Лисон ут-тайр» асарларида, шоир лирикасида бадиий инъикосини топган.

1500 йилларга келиб шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашиб, соғлиги заифлашиб қолса-да, ижоддан тўхтамади. 1501 йилнинг бошида Навоий касалликдан вафот этди. Бутун Ҳирот халқи ўзининг буюк шоири билан хайрлашишга чиқди ва 7 кун давомида мотам тутди.

Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтади, мадрасаларда кенг ўрганилди.

Алишер Навоий ижодини ўрганиш, унинг илмий таҳлили бўйича сўнгги йилларда қатор таниқли тадқиқотчилар иш олиб бордилар ва бугунги кунда ҳам Навоийнинг мероси кўпгина олимларимизни илҳомлантириб келади. Ҳозирда мактаблар, хиёбонлар, кўчалар буюк шоиримиз номи билан юритилади. Унинг номида Ўзбекистон Давлат мукофоти таъсис этилган.

Фаолияти

1483 йилдан Алишер Навоий ўзининг буюк «Хамса» асарини ёзишга киришди ва уни уч йилда тугаллади. Беш достонни ўз ичига олган бу улкан бадиий қомус 50 минг мисрадан ошиқ бўлиб, Навоийнинг барча шеърий меросини деярли ярмини ташкил қилади. «Хамса» — Алишер Навоий ижодининг қалбидир.

Форс тилидаги биринчи «Хамса» буюк шоир Низомий Ганжавий (1141—1209) томонидан яратилди. Шоир ҳеч бир ўринда ўзининг «Хам­са» ёзганлигини қайд этмайди. Низомий вафотидан 100 йил ўтиб, Ҳиндистонда туғилиб ўсган форсийзабон турк ўғлони Хусрав Деҳлавий Низомий «Хамса»сига биринчи бўлиб татаббу ёзади ва «хамсачилик» анъанасини бошлаб беради. Деҳлавий «Хамса»си Низомийга ажойиб шарҳ ва ундаги мазмунларнинг янгича талқини сифатида ўзининг ҳам, салафининг ҳам шуҳратини оламга ёйди. Кейинги ХИВ— ХВ асрлар минтақа маънавияти «Хамса» анъанаси таъсирида ривож олди, шоирнинг салоҳияти ва иқтидори ҳеч бўлмаганида «Хамса»нинг бир достонига муносиб жавоб ёза билиш билан ўлчанадиган бўлди. Бу жаҳон маънавияти тарихида бетакрор ҳодисадир. Туркий адабиётда Қутб ва Ҳайдар Хоразмийлар бошлаб берган «хамсачилик» анъанаси ўзининг камолини Алишер Навоий ижодида топди.

Ислом ақидаларига кўра бир кеча-кундузда ўқиладиган беш вақт намоз «ал-Хамсату» дейилади, динимизнинг беш устуни (рукни) ҳам тавҳид (имон), намоз, рўза, закот, ҳаж — ўзига хос «Хамса» (бешлик)ни ташкил этади. Демак, Низомий достонларининг «Хамса» туркуми сифатида талқин этилиши, унга Амир Хусрав ва Навоий жаноблари бежиз эмас. Алишер Навоий «Садди Искандарий» достонининг муқаддима қисмида бу масалага махсус тўхталиб, «Ҳамса»нинг ҳар бир достони ёзилишини куннинг маълум вақтларида ўқиладиган саҳар, пешин, аср, шом ва хуфтон намозлари билан қиёс этади ҳамда «Хамса»ни буюк тоғ чўққисига кўтарилиш мобайнида беш ўринда тўхтаб, нафасни ростлаш учун бино этилган беш оромгоҳга ўхшатади.

Навоий ўз «Хамса»сини яратишга 1483 йилда киришган бўлса, унинг биринчи достони «Ҳайрат ул-аброр» («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши»)ни ўша йили ёзиб тугатди. 1484 йилда «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр» («Етти сайёр»), 1485 йилда «Садди Искандарий» достонини поёнига етказди. Шоир ўз «Хамса»сига киритилган достонларда ўша давр учун муҳим бўлган муаммоларни қўйди, мутафаккир сифатида илғор қарашларни илгари сурди, ўзбек тилининг қудратини оламга намойиш этди.

Навоийнинг туркийча «Хамса»сининг яратилиши ХВ асрда Хуросон эли учун фавқулодда шодумонлик ва саодат сифатида қабул қилинди. Даврнинг икки қутби — маънавият пири Жомий ва буюк султон Ҳусайн Бойқаронинг ҳайрати ва юксак эътирофи ушбу ҳақиқатга далилдир.

Навоий шу йиллар орасида иккинчи девони — «Наводир ун-ниҳоя» («Беҳад нодирликлар»)ни тузишга киришди. Мутафаккир адиб тарихий ҳақиқатга ҳам муайян изчилликда ўз муносабатини билдириб ўтишни инсоф юзасидан лозим топди ва «Зубдат ут-таворих» («Тарихлар қаймоғи») асарини ёзиб тугатди.

1487 йили қишда Навоий Астробод ҳокими этиб тайинланди. Бошқа бек ва амирлар учун шарафли ҳисобланиши жоиз бўлган бу мартаба Амир Алишернинг нозик табиати учун муайян даражада озорли бўлди. Аммо шоҳ ҳукми вожиб, Амири Кабир ўлканинг ҳассос бир ҳудудини муҳофаза ва обод қилиш ниятида жўнаб кетди. Астрободда Навоийнинг икки йил чамаси ҳокимлиги бу шаҳар аҳли учун саодатли, Бойқаро салтанати учун хайрли бўлди.

Бу орада бирин-кетин Навоийнинг энг яқин устоз ва мусоҳиблари ҳаётдан кўз юмдилар. 1488 йили Сайид Ҳасан Ардашер, 1492 йили Абдураҳмон Жомий, 1493 йили Паҳлавон Муҳаммад вафот этди. На­воий устозлари хотирасига «Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад», «Хамсат ул-мутаҳаййирин» («Беш ҳайрат») асарларини шу йиллар ичида ёзиб тугаллади. Бу асарларида ўша давр воқелигига оид қимматли маълумотлар билан бирга Навоий яратган янги бадиий оламнинг назарий асосларига оид бир қатор далил ва мулоҳазалар ҳам баён этилган. Шу йилларда яна Навоий давр шуароси хусусида «Мажолис ун-нафоис» ва ислом маънавиятининг буюк сиймолари, хусусан, турк, форс, ҳинд машойихлари тарихига оид «Насоим ул-муҳаббат» («Муҳаббат шаббодаси») рисолаларини ёзади. Бу асарлар ниҳоятда муҳим манба бўлиб, ўша давр маънавиятининг жонли сиймоларидан мингга яқин киши ҳақида қимматли маълумотларни ўзида жам этган. Бундан ташқари нафақат тасаввур ирфони ва адабиёти, балки ислом даври маънавиятининг бошқа муҳим жиҳатлари ҳақида ҳам кўплаб назарий мулоҳазалар ушбу асарлар қатидан жой олган бўлиб, уларни муфассал тадқиқ этиш миллий маънавиятимизни холис англаб етишда бугунги авлодлар учун беназир манба ва асос бўлиб хизмат этади.

1492 йилда аруз илмига бағишланган «Мезон ул-авзон» («Вазнлар ўлчови») рисоласи ёзилди ва шоир ўз лирик ижодини қайта тақсимлаб, янги девонлар мажмуи «Хазойин ул-маоний» («Маънолар хазинаси»)ни яратиш ишига астойдил киришди. «Чор девон» номи билан шуҳрат қозонган бу буюк мажмуа 45 минг мисрага яқин турли жанрлардаги кичик ва ўрта ҳажмли шеърларни ўзида жамлаган бўлиб, «ғаройиб ус-сиғар» («Болалик ажойиботлари»), «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик даври нодирликлари»), «Бадоеъул-васат» («Ўрта ёш кашфиётлари»), «Фавойид ул-кибор» («Кексаликдаги фойдали мулоҳазалар») номлари билан аталади. Бу тўрт жилдда 16 жанрга оид 3000 дан ортиқ шеър бўлиб, уларда 2600 ғазал, 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо ва бошқалар мавжуд. «Хазойин ул-маоний»га олдинги икки алоҳида девондаги шеърларнинг деярли барчаси кирган бўлиб, кейин яратилган 1400 га яқин янги асарлар қўшилган.

Бу туркий тилда ёзилган асарлари, достонлари, шеърларидан ташқари Навоий форс тилида ҳам 12 минг мисрадан ошиқ шеър, муаммо жанри ҳақида «Муфрадот» рисоласини, «Ситтайи зарурия», «Фусули арбаа» туркум қиссаларини ёзди, «Фоний» тахаллуси билан алоҳида девон тузди. Ушбу асарлар Хоқоний, Амир Ҳусрав, Саъдий, Ҳофиз, Камол Хўжандий, Жомий каби форс адабиётининг мумтоз намояндалари билан ижодий баҳсда туғилган бўлиб, ҳам бадиий ифода, ҳам мазмуний теранликда салафлар билан тенг қудрат намойиш этади.

Навоий 1498 йилда «Лисон ут-тайр», 1499 йилда «Муҳокамат ул-луғатайн», 1500 йили «Маҳбуб ул-қулуб» асарларини езди. Бу уч асар буюк шоир ва мутафаккир ижодининг авж нукталари эди. Адиб «Муҳокамат ул-луғатайн» да ўзининг бутун ижодий йўлини сарҳисоб қилиб, туркий тилдаги шеъриятнинг қудратини таъкидлаган. Унда, жумладан, қуйидаги маълумот бор: «Чун «Лисон ут-тайр» илҳоми била тараннум тузупмен, қуш тили ишорати била ҳақиқат асрорини мажоз суратида кўргузупмен».

Алишер Навоий гўдаклик чоғларидан тасаввуф шеъриятининг устоди Фаридиддин Аттор яратган «Мантиқ ут-тайр» асарига меҳр қўйгани бизга маълум. Умрининг охирида ушбу асарга татаббу — жавоб ёзар экан, ўзининг шунгача ёзган барча асарларига фалсафий якун ясайди. Аттор асари Борлиқнинг ягона моҳияти ҳақида, Ҳақ асрори ва инсон учун уни англаб етиш имкон даражаси ҳақида эди. «Лисон ут-тайр» мазмуни «Мантиқ ут-тайр»га зид ёки ундаги фикрларнинг такрори ҳам эмас, балки янги тарихий-маънавий босқичдаги шарҳи, талқинидир.

Атторнинг қушлар тилидан ёзилган достонида ирфоний эҳтирос ниҳоятда жўшқиндир. Навоий эса босиқ воқеабанд тасвирга урғу беради, қушлар саргузаштида ва ички ҳикояларда ҳаётийликни кучайтиради. Бу бежиз эмас. Охирги хулосада Навоий салафига қараганда олға кетади, масала моҳиятини теранроқ ҳис қилади ва бадиий тасвирни ҳам шунга муносиб яратади.

Ниҳоят Навоий охирги асари «Маҳбуб ул-қулуб» («Кўнгилларнинг севгани») рисоласида барча саволларга яна ўзи жавоб берган. Бу асар том маънода ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий ғояларга тўлиқ бўлиб, ХV асрда мавжуд бўлган барча ижтимоий тоифалар моҳияти муфассал очиб берилган, ижтимоий ва ахлоқий ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги, яхлитлиги ишонарли таъкидланган. Бу асар турли афоризм, мақол ва маталларга бой бўлиб, халқ орасида жуда кенг тарқалган.

Алишер Навоий ўзи ва салафлари — Низомий, Деҳлавий, Ҳофиз, Ироқий ва бошқалар яратган мустақил бадиий тафаккур тарзини «мажоз тариқи» деб номлади ва унда Ҳақ асрори «мажоз сувратинда» акс этишини таъкидлаган. Бу Борлиқни ўзига хос идрок этиш тарзи Нақшбандиянинг: «Дил ба ёру даст ба кор», қоидасига мувофиқ бўлиб, унда ибрат, илм, ирфон ва амал бир нуқтада бирлашар ва янги дунёга кўз очарди. Тавҳид таълимоти ва эътиқодини идрок этишнинг энг юқори босқичи бўлган бу дунёқараш тизими «Хамса» ва «Лисон ут-тайр» асарларида, шоир лирикасида бадиий инъикосини топган.1500 йилларга келиб шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашиб, соғлиги заифлашиб қолса-да, ижоддан тўхтамади. 1501 йилнинг бошида Навоий касалликдан вафот этди. Бутун Ҳирот халқи ўзининг буюк шоири билан хайрлашишга чиқди ва 7 кун давомида мотам тутди.Навоий ўз ижоди билан узбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтади, мадрасаларда кенг ўрганилди.Алишер Навоий ижодини ўрганиш, унинг илмий тахдили бўйича сўнгги йилларда қатор таниқли тадқиқотчилар иш олиб бордилар ва бугунги кунда ҳам Навоийнинг мероси кўпгина олимларимизни илҳомлантириб келади. Ҳозирда мактаблар, хиёбонлар, кўчалар буюк шоиримиз номи билан юритилади. Унинг номида Ўзбекистон Давлат мукофоти таъсис этилган.

kopilkaurokov.ru

Алишер навоий ижодида халқ Оўзаки ижоди

АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА ХАЛҚ ОўЗАКИ ИЖОДИ

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг аждодларимиз томонидан яратилагн миллий қадриятларни, урф-одатларни, тиклаш, буюк шоир ва мутафаккирлар ижодини ўрганишга киришилди.

Бугун Ўзбекистон миллий истиқлол ва мустақиллик йўлидан оғишмай олға томон бораётган бир пайтда ёшлар онгида миллий онг, мустақиллик тафаккури ва миллий бирлик каби ғояларни шакллантиришда Мир Алишер Навоий ижодига мурожаат қилинмоқда.

Улуғ шоир ва мутафаккир А. Навоий ижоди ҳам, босиб ўтган йўли ҳам ҳамма учун ибратдир.Навоий фаолияти ва ижоди инсоннинг бахт-саодати учун курашга, илм-фан, санъат ва адабиётига бағишлади.

А.Навоий меросини ўрганишда биринчи манба унинг «Муншаот», «Вақфия»,»Мужолисун-нафоис», «Муҳокаматул- луғатайн» каби асарлари, иккинчи манба ўзбек, тожик, туркман ва бошқа халқларнинг оғзаки ижодига кўпгина эртаклар, афсона, ҳикоялар, учинчи манба эса унинг замондошлари томонидан яратилган асарлари қимматлиги билан эътиборга лойиқдир.

Алишер Навоий асарлари билан танишар эканмиз шоир халқ ижодиётидан бевосита ва бавосита фойдаланганлигини кўрамиз шу билан бирга шоир асарларини яратишда турли манбалардан-тарих, тазкира, луғат, илмий ва бадиий асарлардан фойдаланганлигини, мукаммал билганини кўрамиз. А.Навоийга манзур бўлган фольклор асарлари туркий халқларнинг бадиий ижоди билан бирга, шу халқлар билан асрлар давомида яқин алоқада бўлиб келган форс-тожик, араб халқлари фольклори орқали антик дунё хусусан, Юнонистоннинг маданияти, санъати ва улуғ кишилари ҳақидаги латифа ва афсоналар билан ҳам яқиндан таниш эканлиги намоён бўлади. А.Навоий ўз асарларида хилма-хил манбалардан, турли ўлка ва халқларга мансуб бўлган ёднома ёки обидалардан, санъат ва адабиётдан фойдаланганлигини ошкор ёки ишора тарзида бот-бот таъкидлайди. Жумладан, «Сабъаи сайёр»да туркий шу билан бирга Ироқ Ажам халқлари достони, нағма суруди ҳақида бундай дейди:

Ўнгда турки навоз уруб достон,

Қўзғолиб ҳар навода Туркистон.

Тортқон турк нағмасида суруд,

Оқизиб халқ кўзларидан рўд.

Сўл сори форси суруди нағам,

Фитнаи форс, бал Ироқу Ажам.

Улуғ шоир ва мутафаккир асотир (мифология) ва халқ афсоналаридан эртак ва қиссалардан, уларнинг сюжети ва композицияси, тимсоллар системаси, тил ва услуб бойликларидан баҳраманд бўлди. Халқ қахрамонлари тимсолини қайта ишлади, ўз асарларига фольклор мотивларини киритди, халқнинг санъаткорлик маҳоратини, услубини, тилини ижодий ўрганди. Шоир фольклор материалларидан фойдаланар экан, уларни айнан сақлаб қолишга интилади, баъзиларини қайта ишлади, ўзгартирди. Унинг асарларида қадимги мифология ва афсоналарнинг чуқур излари мавжуд. Миф ва афсоналар А Навоийга қадар дастлабки, қадимги ҳолича эмас, балки кайта- қайта ишланиб, жуда катта ўзгариш ва янгиликлар билан етиб келди Шоир миф ва афсоналар билан турли манбалар орқали: қадимий китоблар, илмий асарлар, диний китобиёт ва бошқа манбалар орқали таниш эди. Бу борада у аниқ ва равшан маълумот беради. Масалан:»Тарихи мулуки Ажам»да Каюмарс ҳақида баҳс қилар экан, бундай дейди: «...Ўзга қабилалар Каюмарс дебтурлар. Маъниси ҳаййи нотиқдир, яъни тиригики сўз айткай.»

Қисса, ривоят, эртак, афсона айтувчиларни шоир «ровий», «ҳикоятчи», «қиссагўй», «қиссахон», «қиссапардоз» номлари билан атайдилар.

Алишер Навоийнинг «Хамса»си қаҳрамонлари тарихий ёки ярим тарихий-ярим афсонавий шахслар ном билан боғлиқ, шу билан бирга, улар соф афсонавий, фантастик бадиий тўқима тимсоллардир. Улуғ шоир асарни яратишда халқ афсоналари, қўшиқлари, эртаклари, мақол ва ҳикматли сўзларидан моҳирлик билан фойдаланди.

«Ҳайратул-аброр»да фақат халқ мақолларидан эмас балки, халқ оғзаки ижодиётининг бошқа жанрларидан ва усулларидан ҳам фойдаланган. Масалан, «Ҳотами Той», «Шер билан Дуррож», «Искандар» каби ҳикоя ва масалларида халқ оғзаки ижодига хос усулда баён этиб, шу билан бирга халқ қўшиқларидан намуналар ҳам келтиради. «Фарҳод ва Ширин» достонини яратишда тарихий асарларга айниқса, халқ оғзаки ижодига мурожаат этиб, халқ орасида турли ватанпарварлик ғоясидаги эртак ва афсоналардан фойдаланган. Достонда Фарҳоднинг аждарга қарши кураши, Ахрамоннинг енгиши, Искандар тилсимини очиши, денгизда қароқчиларга қарши кураши каби воқеалар тасвири халқ эртаклари ва афсоналаридаги воқеаларга ўхшаб кетади. «Хамса»да берилган «Лайли ва Мажнун» достонидаги Мажнун тимсолини келтирилиши 8-аср бошларида пайдо бўлган Мажнун ҳақидаги айрим ривоятлар сабаб бўлган. Лайли ва Мажнун ҳақида биринчи марта 1188 йилда улуғ Озарбайжон шоири Низомий Ганжавий достон яратди. Навоий эса халқ ривоятлари, ҳикояларини қайта ишлаб ўзига хос кўринишдаги бу достонни яратди

Кўп сўз ясоди Лайли Мажнун сўзида халқ,

Эрмас начукки ҳуснунгу ишқким афсонаси. А.Навоий лирикасида ҳам, достонларида ҳам халқ оғзаки ижодиётига мурожаат қилади. Айрим асарлар, айрим асар қаҳрамонларининг номини зикр қилади., халқ ижодининг сеҳрловчи хусусиятларини таъкидлайди, ўз асарлари билан қиёс этади;

Ровиё баҳрларидин манга йўқтур кеча уйқу,

Қиссаи Ҳамза дегил гоҳию гаҳ қиссаи Юсуф.

ёки

Дема ровиё эрур Фарҳоду Мажнун қиссаи муҳлик,

Ани алқисса бир «долу алиф» бил достонимдин.

ёки,

Шоми ҳажрим шарҳи элни беҳуд этса не ажаб,

Уйқу келтирмакдурур хосият афсонанинг.

«сабъаи сайёр»нинг 7-ҳикояти. Хоразмлик машшоқ Кофур уйқусиз Баҳром ҳузурида. У Дилором ҳақида ҳикоя бошлайди, Баҳром «ғойибдан нишон» топади.

Сўзга бергунча қиссагўй анжом,

ўойибдин нишон топиб Бахром.

Хуллас, халқ қиссалари ва эртакларига эътибор, улардан ижодий фойдаланиш адабий ҳаётда ижобий бир ҳодисадир А.Навоий қиссагўйларларни қадрлайди.

А.Навоий халқ поэтик ижодиётини билмаган ёки уни менсимаган, халқ шеъриятидан таълим ва баҳра олмаган нозимларни қаттиқ қоралайди, танқид қилади. Бу жиҳатдан хусусан «Ҳайратул аброр»нинг муқаддима бобларидан бўлган 15- боби диккатга сазовордир. Боб шундай номланади: «Бир неча сўз ул маънидаким, сўздаки маъни жони дудурким, сўз қолиби онсиз қолибе дурур жонсиз» деб қиссагўйларларни қадрлайди.

А.Навоий халқ поэтик ижодиётини билмаган ёки уни менсимаган, халқ шеъриятидан таълим ва баҳра олмаган нозимларни қаттиқ қоралайди, танқид қилади.Бу жиҳатдан хусуссан «Ҳайратул аброр»нинг муқаддима бобларидан булган 15- боби диққатга сазовордир. Боб шундай номланади: «Бир неча сўз ул маънидаким, сўздаки маъни жони дудурким, сўз қолиби онсиз қолибе дурур жонсиз ва ани топмоқ ишини киши билмас, балки ани топқон киши топилмас ва аҳли газоф ноинсофлиғиға мунсиф бўлмоқ, балки ўз газофиға инсоф бериб, аларни узрини килмоқ».

А.Навоий «Мезонул-авзон»да халқ шеърияти, маросим қўшиқларининг энг қадимий турларидан бўлган «чанг» (ёр-ёр) ҳақида шундай ёзади:

«Яна «чанги»дурким, турк улуси зуфоф ва қиз чиқаур туйларида ани айтурлар, ул суруддедур бағоят муассир ва икки навъдур. Бир навъи ҳеч вазн била рост келмас ва бир навъи бир байт айтилурким, мунсариҳт матвийи баҳридур ва ёр-ёр лафзини радиф ўрниға, мазкур қилурлар, андоқдурким, байт:

Қайси чамандин эсиб келди сабо, ёр-ёр.

Ким, дамидин тушти ёт жоним аро,ёр-ёр.

«Садии Искандарий» достонида Искандарнинг тўйи муносабати билан шоир лирик хотимада соқийга мурожаат қилиб «ёр-ёр» айтади;

Муғанний тузуб чинга вазнида чанг,

Наво чекки, ҳай-ҳай ўланг, жон ўланг.

Десанг сенки: жон қардошим, ёр-ёр.

Мен айтайки: мунглуғ бошим, ёр-ёр.

«Садди Искандарий» достони Навоий яшаган даврнинг энг муҳим масалаларига бағишланган достонлиги сабабли шоир бу асарини юксак баҳоланишига ишонади.Чунки, Навоий асарни яратишада айниқса, халқ мақолларига, халқ таъбирига, ҳикматли сўзларга эътибор беради. Шоир халқ мақолларидан айримларини айнан келтиради ёки уларни мазмунини сақлаган ҳолда шаклан шеърий мисраларга мувофиқлаштиради.

«Ҳай-ҳай ўланг» янги моҳиятга эга бўлиб шу кунга қадар яшаб келмоқда. Мана шу кунда айтилаётган ёр-ёрлардан намуналар:

...Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан,,,,

Сочиқ келди, ёр-ёр,

Сочиқ келди.

Ўқимишли келин болам

Очиқ келди, ёр-ёр,

Очиқ келди.

Бу халқ шеърияти ва санъатининг замонлар оша яшаши ва анъаналарини янги мазмун ва шакл билан тўлдириб, бойитиб боришини кўрсатади.

Улуғ шоир халқнинг ижодий куч-қудратига, унинг санъаткорлик даҳасига чексиз меҳр қўйди, ундан маънавий, бадиий илҳом олди. Халқ тилининг сеҳрли кучи, халқ оғзаки ижодининг бойлиги А.Навоий асарларини бойитди.Шоир ўз асарларида ўзбек тилининг лексик бойлигидан матал ва мақолларидан фойдаланиш йўлларин кўрсатиб берди У халқ тили, унинг бойликлари ва гўзаллигини тўлароқ мужассамланган фольклор тилидан, унинг анъаналаридан кенгроқ фойдаланди. Шу сабаб, унинг асарлари асрлар оша ўқилиб, ўрганилиб келинмоқда.

^

Инсоннинг яшаш ва ҳаёт кечириш тарзи,урф-одатлар, маросимлар, билан боғлиқ равишда жуда кўп қўшиқлар яратилган.Марсимлар, одатлар турли туман бўлганидек, буларга бағишланган қўшиқлар ҳам хилма-хилдир. Қўшиқлар халқнинг оилавий байрамларини. Маросимларини безаб келган. маросим байрамларида кишилар ўйин-кулгу қилганлар., дам олишган, янги меҳнат фаолииятига илҳомланганлар.

Киши ҳаётидаги биринчи қўшиқ, бу меҳрибон она алласидир.

АЛЛА

Аллалар-бешик қўшиқларининг кенг тарқалагн анъанавий жанри ҳисобланади. Жаҳонда бирор халқ ёки миллат йўқки, уларни тилида алла куйланмаса. Русларда «байки», «баюшки»,туркманларда «ҳувдилар» озарбайжонларда «лай-лай», татарларда «алли-балли», атамалари билан машҳўрдир. Алла қўшиқлари ижтимоий-эстетик қимматига кўра икки вазифани бажаради: биринчиси болаларни ухлатиш, («алла» сўзининг луғавий маъноси ҳам аллалаш-овутиб, авайлаб ухлатиш)дан иборат. Бундай аллалаб овутиш ёки ухлатиш куйлаш жараёнида намоён бўлади. Худди шу аснода иккинчи вазифаси-тарбиявий-эстетик моҳияти намоён бўлади. бу болани куй оғушида ҳаёт билан таништириш. Алла қўшиқлари бола тарбилашда фақат Марказий Осиёдагина эмас, Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларида яшовчи халқлар орасида муҳим аҳамият касб этган.

Туркий халқлар ўртасида «балу-балу» номи билан юритилганлигига оид маълумотларни М.Кошғарий ўзининг «Девону луғотит турк» асарида ҳам келтириб ўтади. Алишер навоий ҳам Фарҳоднинг бешикдаги аҳволини шундай тасвирлайди:

Аруси чарх тун-кун доя кирдор,

Бўлиб ҳар таври ҳолидин хабордор.

Бешик даврида чинию хитойи

Бўлуб юз нўш лаб достон саройи.

Кўзининг нози элдин элтиб уйқу,

Анга уйқу кетурмакка навогў.

Шоир алла айтувчини «навогў» дея таърифлаётир. Чунки, ўша даврда олий табақаларда бола тарбияси алоҳид энагалар томонидан амалга оширилганлиги туфайли улар орасида аллагўйлик-навогўйлик маълум даражада такомиллашганлигини эътироф этади..

Аллалар одатда бола уч ёшга етгунча айтилади. Аллаларда онанинг меҳри дарёлиги, бағри кенглиги, меҳрибонлиги акс этиб туради. Баъзи аллаларда болани ўраб олган мўҳитнинг ифодаси бўртиб туради., рус халқи аллаларида болани уни ўраб олган муҳит билан таништиришга кўпроқ эътибор қаратилади ва турли-туман қушлар, ҳайвонлар поэтик мақтовида уларнинг ҳам салбий, ҳам ижодий хусусиятларини кўрсатишга ҳаракат қилинса, ўзбек халқи аллаларида эса, асосан, бешик ёки беланчакнинг мақтови билан чекланганлар ҳайвонлар, қушлар ва ҳашоратлар поэтик таърифидан таркиб топган аллалар йўқ ҳисоби. Аммо, ўзбек аллаларида ҳайвонларнинг болалари, қушлар номи билан алоқадор эркалаш оҳанги бор:болалар қўзичоққа, тойчоққа, бўталоққа, булбулга, лочинга қиёсланиб эъзозланади. Бундай қиёслаш аслида ўша жониворларга бўлган самимий муносабатлар замирида табиийлик касб этган.

Булбул кушнинг боласи,

Алла, қўзим, алла.

Дарахт бўлар уяси,

Алла, болам, алла.

ёки: Булбул сайрар ёзина, алла-ё алла.

Қуллуқ қуш овозина, алла-ё алла.

Маним булбул шу ўғлим, алла-ё алла.

Қулоқ қўйсин овозима, алла-ё алла.

Аллачиликнинг энг такомилллашган намунаси воқеабанд аллалр бўлиб, бундай аллалар ягона сюжетга бўйсунган, ҳаётий воқеаларнинг бирор лавҳаси натижасида вужудга келган кайфиятлар тасвирини беради.

Воқеабандлик хусусиятларини юмористик аллаларда, шунингдек, йиғи аллаларида ҳам кўриш мумкин

Паст-пастгина тепадан

Тойдим тушдим-о, алла,

Қўлимга қайчи олиб-о,

Сенга қўзичоғим-о,

Чопон бичдим-о, алла.

Пароканда аллалар ўзбек оналари алласида кўп учрайди. Уларнинг мухим хусусияти- ягона сюжт асосида қурилмаганлиги.Ҳар бир пароканда банд ўзича мустақил тугал мазмунга эга.Лекин бундай мустақиллик фақат ташқи белги, чунки мазмун мантиқи, барибир болага қартилганлиги бандларни ягона бир ипга тизади, буни вазн, қофия, радиф ва ҳатто нақарот каби бадииий-тасвирий компонентлар кучайтиради.

Саҳарлар ўйғонарман,

Туриб санга суярарман.

Суянганим сан ўзинг,,,.

Раҳм қил манга, қўзим,

Алла-ё алла.

Бола учун алланинг сўзи эмас, куйи ёқимли. Чунки у ҳали сўз англамайди. Алладаги сўзлар эса она учун муҳим улар- она қалбининг нидолари.Алла қўшиқларининг бир кўриниши ҳэялар бўлиб, уни асосан эркаклар куйлашади. Шу сабабли ҳэялар эркаклар алласи дейишади. Ҳэялар чорвачилик билан билан шуғулланувчи ўзбеклар орасида кенг тарқалган. Зотан аёллар уй-рўзғор юмушлари билан банд бўлганда болани овутиш, ухлатиш эркаклар зиммасига тушган. Шундай кезларда оталар ёки бободар болани тиззалари олиб, тебратиш мувозанатига мос оҳангда ҳэя айтиб ухлатганлар, овутганлар.

Ҳэя, болам, ҳэянг қани?

Буванг берган туянг қани?

Буванг берган туянг бўлса,

Боқиб юрганларинг қани?

ёки: Болам, сенам ботирим,

Чопиб келаётирим,

Чўпон бўлсанг қўйларга,

Боқарсан ўтлоқ-сойларга,

Ҳэя, болам, ҳэя.

Ўзбек аллалари халқ этнографияси ва этнопедагогикасини ўрганишда қимматли манба ҳисобланади. Уларда болалик билан боғлиқ қатор расм-русумлар ифода этилган.

^

Турли урф-одатлар, маросим ва иримлар билан боглик бир канча кушиклар яратилганки бунга «Ё,рамазон», «Барот келди», «Сафар кочди», «Бадик», «Бука-букавой», «Суст хотин», «Бойчечак» кабиларни курсатиш мумкин. Шулардан «Ё, рамазон» эски йил календаридаги рамазон ойидаги болаларнинг (илгариги замонларда катталарнинг хам) ховлима-ховли юриб айтадиган кушиклар эди. Сиртдан караганда, «Ё, рамазон» диний мазмундаги кушикларга ухшаса-да, уларга хонадон эгасига фарзанд куриш истаклар, уларнинг сахий булиши ёки бахиллиги каби мотивлар устунлик қиладилар. «Ё, рамазон» кушиклари ижро этилганда, унинг таҳлили равонлиги, енгил юмор билан кўпчилик бўлиб айтилиши кўзга ташланади. болалар уйма-уй юриб, борган хонадонларига яхши ниятлар билдирилган қўшиқлар ижро этиши бугунги кунда ҳам учрайди.

^

Тўй жуда қадим замонлардан бери кишилар ҳаётида муҳим воқеа бўлиб келган. Халқнинг маънавий бойлиги тўй-томошаларда намоён булган. Тўй маросимлари- бешик тўйи, хатна тўйи, ёш тўйи, уйланиш тўйи сингари хилма-хил бўлганидек, унинг қўшиқлари ҳам турли тумандир

^

Киз узатар кечасида айтиладиган қўшиқлардан бири «ёр-ёр»лардир. «Ёр-ёр» қўшиқлари мусиқийлиги, маълум чўзиқ оҳангда кўпчилик бўлиб куйланиши, нақоратлари билан ажралиб туради. «Ёр-ёр» қўшиқларида асосан қиз ўстирган ота-онанинг таърифи, орзулари, узатилаётган қизнинг мадҳияси- гўзаллиги, чеварлиги,. Қизга турмуш ҳақидаги насиҳатлар, ўниб-ўсиши, серфарзанд бўлиши ҳақидаги тилаклар ташкил қилади. «Ёр-ёр» қўшиқлари республикамизнинг ҳамма ерида ҳам кенг тарқалган ва асосан аёллар ижро этишади. Айрим жойларда эркаклар томонидан хам айтилиши мумкин. Келин салом. Келинчакни куёвнинг якин қариндош-уруғлари билан таништириш маросимида келинсалом ёки беточар қўшиклари айтилади. Анъанага кўра кайвони (дастурхончи) келинни тушадиган уйга дарвозадан олиб киришдан бошлаб айтади. Уй эгалари, тўйга келганлар эса «алик салом» деб жавоб қайтарадилар. Бухоро ва Самарқанд вилоятида анъанавий «саломнома»лар ўқилади. «Келин саломда» кайвони куёвга қайната, қанана ҳамда тоғалари, аммалари, холаларига салом берганда таъриф-тавсифлар орасида ҳазилнамо гапларни қўшиб чатиб юборади. «Келин салом»га қатнашган аёллар бундан роҳатланиб, куладилар. Танқидий ҳазил ҳам, кулги ҳам беғубор, бундан ҳеч ким хафа бўлмайди. Аслида «Келин салом»да айтиладиган қўшиқлар аввалдан ижод қилинган эса-да, кайвони тилидан гуё янги келиннинг қариндошлари табиатига мос тушадиган қилиб, ҳозиргина ижод қилингандай туюлади. Кўп ерларда «Келин салом» уч сатрдан, Фарғона водийсида тўртликлардан ташкил топади. Асосан, аввалги икки сатр ўзаро кофиядошдир.

Кайвони: Боғ орқасидан йўл берган,

Хамёнидан пул берган

Қайнатасига салом.

Аёллар: Алик салом.

Кайвони: Сув кечгани эринган,

Уғил туғиб керилган,

Қайнанасига салом.

Аёллар: Алик салом.

Кайвони: Ариқдаги зулукдай,

Қоши-кўзи пиликдай,

Қоқиб қўйган иликдай,

Овсинига салом.

Аёллар: Алик салом.

Кайвони ҳазиломуз келин саломларни бирваракай тўкиб, одамларни кулдириб, айтаверади. Берилаётган тавсифлар номи тилга олинган кишини тўла тасаввур этишга ёрдам беради:

Томга босган буйрадай,

ўўзадаги печакдай,

Юришлари тўрадай,

Қайрилмачоқ гажакдай,

Куёв йигитга салом.

Очилган гул печакдай Қайнэгачисига салом.

Айрим ерларда келинга қариндош бўлмиш кишиларнинг, шунингдек, тўйда астойдил хизмат қилганларнинг номлари бирма-бир айтилади:

Боқувдан чиккан отдек,

Икки бети банотдек,

Ҳабибуллога салом.

Яна халқ орасида куёв томонидан келин томонга атаб, шунингдек, келинникига куёв навкарлари билан келганларида қиз томонидан айтиладиган «хуш келибсиз», шунингдек, «Тўй муборак» қўшиқлари ҳам бўлиб, улар ҳозир ҳам кенг тарқалган.

ЙИўИ-ЙЎҚЛОВЛАР

Қадрдон кишисининг вафоти муносабати билан аёллар томонидан йиғлаб айтиладиган аза, йиғи, йўқлов, айтим, бўзлов кикларида марҳумнинг энг яхши сифатлари йўқланади, шафқатсиз ўлим туфайли бошга тушган мусибат, жудолик дарди ғам-алам билан изҳор этилади. Йиғиларни бошловчилари бўлади. Буларни гўянда ёки йиғичи дейилади. Ҳар бир тўртликдан сунг аёллар бир оҳангда «ув» тортиб

ЛАПАР

Ўзбек маросим фольклорида оилавий маиший маросимлардан бири никоҳ тўйи билан боғлиқ фольклор намуналари ташкил этади. никоҳ тўйи маросимлари ва унинг фольклорини бойдир. Никох маросимлари билан боғлиқ равишда жар (чорловлар), улан, лапар, ёр-ёр, келин салом, куёв салом, тўй олқишлари каби мустақил фольклор жанрлари мавжуд. Республикамизнинг шаҳар ва қишлоқларида ижро этиладиган, лапар жанрлари ва унинг хусусиятлари ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Лапарлар никоҳдан бир-икки кун олдин келин бўлиб тушадиган қизнинг уйида ижро этилган. Бу маросим турли ерларда «Киз окшоми», «Кизлар мажлиси», «Киз оши», «Лапар кечаси», «Кизлар базми», «Лапар туйи» каби турли туман номлар билан юритилади. Лапар тўйи тадбири тўй маросиларининг никоҳларгача бўлган таркибий қисми ҳисобланади. Одатда кизнинг (келиннинг) янгаларидан бири махсус ясатилган отга миниб, орқасига 11-12 ёшли болани мингаштириб, ёки пиёда ҳолда қишлоғи ва тўйдош яқин қишлоқларни айланиб, лапар кечасига хабар қилади. Бунда ашулачи, ўйинчи, лапарчи қиз жувонларни таклиф килишга алоҳида эътибор берилади. Йигитлар ва ёш яланлар қизлар базмининг охирида, яъни унинг лапар айтишиш қисмида иштирок этадилар. Қиз билан йигитлар тарафма-тараф туриб, ошиқона ғазал-байтлар айтишганда, худди сўз билан тортишмачоқ ўйнагандай бўлади. Бу базмда қизлар ва йигитлар томонидан икки киши сал олдинга чиқиб лапар айтишади. Одатда, туйга атаб, қизнинг отаси икки-уч жуфт кавуш олиб қўяди. Лапар айтувчи шулардан бир пойини ушлаб туриб лапар бошлайди ва қизлар тўдасидаги лапарчи қизга узатади. Улар ҳам ўз навбатида лапар билан жавоб бериб, ҳалиги бир пой кавушни рўпарадаги лапарчи йигитга олиб келиб беради. шу тариқа янгидан-янги лапарчилар уртага тушаверади.

Лапар билан қиз ва йигитлар бир-бирларига муҳаббат изҳор этиб, танишган ва аҳди-паймон қилишган. Ўз юрак дардларини музикасиз маълум оҳангда ашула қилиб айтишган. Борди-ю лапар айтаётган йигит билан қиз бир-бирин ёқтириб қолса, лапар айтиб туриб бир-бирларига совға беришган. Масалан, йигитлар кўпинча кавуш билан бирга танга, сўм берсалар, қизлар қийиқча, даструмол, атир, совун ва шу каби нарсаларни кавушнинг ичига солиб қайтаришган.

Қиз базмида кўпдан бери айтилиб келинган лапарлар такрор айтилар ва янгилари ҳам ижод қилинарди. Одатга кўра, базмдан аввал зиёфат берилади, машъала ёқилади, сунг ўйин бошланади, кейин лапарга ўтилади.

Лапар Тошкент атрофи туманларида, Жанубий Козоғистон ўзбеклари орасида кенг тарқалган. Лапарни кўп билувчиларни лапарчи деганлар. Айрим тўйларга махсус лапарчилар хам чақирилган.

Лапарчиларда кўпинча ҳазил-мутойиба, пичинг, қочириқ,

uz.denemetr.com

Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оят, ҳадисларнинг таъсири

Алишер Навоий ижоди қуръоний мавзуларни ёритиши жиҳатидан ўзбек мумтоз адабиётида алоҳида ажралиб туради.Отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлига Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) саҳобаларидан Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) номини берди. Алишер исмининг иккинчи қисми ҳам Ҳазрати Ачига дахлдордир. Жаноби Пайғамбаримиз Ҳазрати Алининг мушриютар билан бўлган жангдаги жонбозлигини кўриб: «Али — Аллоҳнинг шери», дер эканлар. Шоириинг тўлиқ исми Мир Низомидцин Алишер Навоий деб юритилади. «Мир» сўзи амир сўзининг қисқарган шакли бўлиб, шоҳ саройидаги амал-мансабни ифода қилади. “Низомиддин” эса диннинг йўл-йўриқларини белгиловчи маъносини беради.“Навоий” шоирнинг тахаллуси бўлиб, наво сўзи «куй», «бахт», «сайраш», «баҳра» маъноларини беради. Навоийшуносликка оид китобларда шоир тахаллуси «куй» сўзидан олинган деган нотўғри фикр бор. Шоир ўз тахаллусини «баҳра» сўзидан олган. Бу ҳақда унинг ўзи бундай деган:

Даҳр боғида бўлиб комим раво,Комронлар топди назмимдин наво.

Бутун умрини элга бақра, фонда етказишга бағншлаган шоирнинг «баҳра» сўзини тахаллусига асос қилиб олгани Ислом ғояларига мое келади. Шоирнинг иккинчи тахаллуси ҳам шундай маънолар билан боғлиқдир. Қуръони каримда таъкидланишича, бу дунё - ўткинчи, синов учун яратилган дунё. Шунинг учун шоир ўзига “Фоний” тахаллусини танлаган. Бу ҳақда шоирнинг ўзи бундай ёзган:

Файз етгач ул маонийдин менго,Топди белгу назм фонийдин менго.

Алишер болалик чоғлари кўп китоб ўқиди. Эски мактаб, мадрасада Қуръон суралари ёд олинар, қироат усуллари ўргатилар зди. Демак, Алишер болалик чоғлариданоқ Қуръони каримни ёд олди. Унинг қувваи ҳофизаси жуда кучли эди. Шоир болалигида Қуръондан ташқари Фаридуддин Атторнинг «Мантиқут тайр» достонини ҳам ёд олган. Навоий йигитлик чоғлари 50 минг байт ғазални ёд билган.

«Мантиқут тайр» достони бу дунёнинг ўткинчилигини, чинакам бахт Аллоҳ жамолига эришиш эканини тасвирловчи достон эди. Бу достон Навоий дунёқарашининг шаклланишида жуда катта омил бўлди. Навоий Самарқандда ўқиш чоғлари тасаввуф илмининг йирик вакили Хўжа Аҳрор билан учрашди. Бу учрашув, ундаги суҳбатлар оқибати шу бўлдики, Навоий тасаввуф томон юз бурди, нақшбандия тариқатини қабул қилди.

Навоийнинг ҳар бир фаолияти Қуръони карим ояти карималарида қайд этилган фикрлар билан мос келади. Бақара сурасининг 110-оятида «Намозни қоим қилинг, закот беринг, ўзингиз учун қилган яхшиликни Аллоҳ ҳузурида топасиз», дейилган. Навоий намозни ҳамиша қоим қилган зотдир. «...Бу обидлар ва бандалар паноҳининг жума намозини ва бошқа намозларни жамоат билан ўташда ғайрати шу даражага етган эдики, Марғани боғида ғоятда зийнатли бир масжид бино қилиб, ўз замонининг атоқли қориларидан Хожа Ҳофиз Муҳаммад Султоншоҳни имом белгилади ва ўзи у ерда беш вақг намозга ҳозир бўларди».

Навоий Ўрта Осиё ва Хуросонда Хўжа Аҳрордан кейинги бой-бадавлат одам эди. Навоийнинг бир кунлик даромади 18 минг шоҳруҳий динор эди. Навоий бу бойликни масжидлар, мадрасалар, кўприклар қуришга, мискинларга емак ва кийим-бош беришга, талантли кишиларни қўллаб-қувватлашга, хуллас, эл-юрт ишларига сарф қилган.

Навоий Ҳусайн Бойқаро хазинасидан ойлик ҳам олмаган. Аксинча, ўзи ҳар йили Ҳусайн Бойқарога катта-катта тортиқлар қилиб турган.

Навоий бу ҳақда шундай деган: «Бир оз нима зироатга иштиғол кўргуздим. Чун ул ишимда қила олғонча инсоф тарафи малҳуз эрди. Тенгри иноятидин кўп маҳсуллар ҳосил ва ғаниматлар восил бўла киришди. Бу жумладин, ўз маошимға соири авомдин бирининг маоши ўткунча иссиқ-совуқ дафъи учун бирор тўн, доғи мунча муносиб емакка қониъ бўлуб, қолғонким баъзисин элнинг келиш-боришига ва навкар ва мутааллиқлар улуфасиға ва черик яроғига сарф қилдим ... ва баъзиниким, жамъи маунот ва барча таклифотдин ортди, буқон хайр бино қилдим».

Навоийнинг замондоши Давлатшоҳнинг ёзишига кўра, Навоийнинг вақфларга ва биноларга сарф қиладиган маблағи юз туман кепакига баравардир.«Холисия» хонақоҳида ҳар куни мингдан зиёд мискинга овқат тарқатилган, ҳар йили муҳтожларга 2 мингга яқин пўстин, чакмон, кўйлак-иштон, ковуш улашилган.Бақара сурасининг 265-оятида: «Молларини Аллоҳ ризолигини истаб, самимий дилларидан чиқариб сарф қиладиган кишилар адирдаги боққа ўхшар: унга жала қуйгач, ҳосилнииг икки баравар етиштирар», дейилган. Навоий бутун бойлигини эл-улус манфаати йўлида сарф қилган. Хондамир, бундай ёзади: «Чунончи, бу ислом таянчларини юқори кўтариб мустаҳкамлаш намозда қоим бўлишга ҳаракат қилиш эди, закот ва садақалар адосига ҳам саъй ва ғайрат кўрсатиш эди, балки бу сўзларни ёзувчининг ишончи шудирки, ҳеч қачон ул ҳазратнинг хазинасида йил давомида закот бериш вожиб бўларли миқдордаги маблағ тўпланиб турмасди. Чунки мулозимларнинг қўлига нимаики тушса, тездан кишиларга инъом бериш йўли билан сарф қилинар ёки хайрли бинолар барпо қилишга кетарди».

Қуръони карим Ҳаж сурасининг 26, 27, 28, 29-оятларида ҳаж ҳукмлари келган. Бошқа сураларда ҳам бу ҳақда оятлар бор. Жумладан, 27-оятда бундай дейилган: «Одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чорлагин! (Шунда) улар сенга (Каъбага) пиёда ва ҳар қандай туяда узоқ йўллардан келурлар».

Навоий «Сирож ул-муслимин» китобида ҳаж амали ҳақида бундай ёзган:

Бешинчи рукн билгил ҳажи ислом,Чу фарз ўлди адоси келди ноком.Вале фарзиятида шартлар бор,Кулоқ тутким, қилай борини изҳор.Биров улким, иститоат бўлса мавжуд,Анга тегруки, қилдинг ани мақсуд.Яна бир шарт йўл амнияти бил,Бу чун мавжуд ўлур ҳаж нияти қил.Яна гар дайн йўқ бўйнунга лозим,Сайга бўлмоқ бўлур ул йўлга озим.Яна гар йўқ аёлингдин маунат Ки, ул кўргай маош учун суубат.Яна гар бермади жисмингда сонеъ,Мараз андоқки, бўлғай йўлга монеъ.Бу маҳзурот гар йўқ тебра филҳол, Ўзунгни дўст кўйи тавқига сол.Неким фарз ўлди бўйнунгда адо қил,Етиб мақсадқа комингни раво қил.

Навоийнинг ҳаж сафарига отланиши, лекин боролмаслик сабабларини Хондамир бундай шарҳлаган:

«... Ул ҳазратда ўсиб-ўниш кунлари бошланишидан то ҳаётининг охирги дамларигача бошида ислом ҳажини ўташ ҳаваси ва хотирида пайғамбар қабрини зиёрат қилиш жойлашган эди. Ҳар доим имкон борича бу бобда ҳаракат қиларди ва узлуксиз тилга келтириб ва ўз ҳолати билан бу икки байтни ифодалар эди.

Қай бувад, ёраб, ки рў дар Ясрибу Батҳо кунам,Гаҳ ба Макка манзилу гаҳ дар Мадина жо кунам.Бар канори Замзам аз дил бар кашам як замзам,В-аз ду чашми хунфишон он чашмаро дарё кунам.

Таржимаси:

Ё раб, Ясриб билан Батҳога қачон бораркинман?Гоҳ Маккада турсаму гоҳ Мадинада жойлашсам. Замзам атрофида юрак таронасини куйласам,Қон сочувчи икки кўзимдан у чашмани дарё қилсам.

Неча бор бу сафарга рухсат олиш учун муборак оёғини узангига қўйиб, тўғри томонга (подшо ҳузурига) йўлланар, ҳар бор соҳибқирон илтимоси билан қайтар ва бу истакнинг юзага чиқишидан чекланар эди».

Навоий уч марта ҳаж сафарига отланган. Икки марта шоҳ турли баҳоналар билан рухсат бермагач, учинчи марта юзма-юз айтишга андиша қилган гапларини хат орқали баён қилади. Ҳусайн Бойқаро ҳам Навоийга хат орқали жавоб беради. Жумладан, бундай дейди: «Сиз Хуросонда турар экансиз, ҳар қандай илтимосингиз бўлса, ҳурмат билан қабул қилинади. Мен шуни жуда аниқ биламанки, агар бу давлат сизнинг шарофатли вужудингиздан ҳоли бўлса, айрим шахслар ва халқ орасидаги ўзбошимчалик аҳвол ихтилофга айланиб кетади».

Хуллас, Ҳусайн Бойқаро рухсат бермагани сабаб Навоий ҳаж сафарига бора олмаган.

Исро сурасининг 37-оятида: «Ер юзида кибру ҳаво ила юрма», дейилган. Навоий ана шу ояти каримага асосан, ҳаж сафарига бора олмагач, подшо фармони билан Ансорий қабрига жузвкашликка (сув сепувчи, супурувчи) тайинланади. Навоийнинг бутун ҳаёти Қуръон ғоялари асосига қурилган.

Низомиддин Алишер Навоий ижоди ҳам Қуръон ояти карималари билан зич алоқададир. Навоий поэзиянинг бош вазифаси Аллоҳни мадҳ этишдан иборатдир, дейди. Аллоҳни васф этиш, Аллоҳни зикр қилиш пайғамбарлардан меросдир. Довуд (алайҳиссалом) тасбеҳ айтганида, тоғу тошлар, қушлар ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишган. Закариёни (алайҳиссалом) кофирлар дарахт билан арралаб ташлашганида ҳам, Аллоҳ зикрини айтишдан тўхтамаган. Аюб пайғамбарни синаш учун Аллоҳ унинг баданига яра тоштириб юборган. Шунда ҳам Аюб пайғамбар: «Аллоҳим, тилимга яра тоштирмагин, токи зикрингни айтолмай қолмайин», деб илтижо қилган.

Навоий барча асарларининг «Дебоча» қисмида, ҳамд бобида Аллоҳ таолони мадҳ этади. Жумладан, «Лисонут тайр» достонида Семурғ тимсоли орқали Аллоҳни мадҳ этади:

Сизга Шоҳе бор бешибҳу мисол,Васфини айтурда юз минг нутқ лол.Ул яқин сизгаву сиз Ондин йироқ,Васл Анга айну, вале сизга фироқ.Ҳар киши бўлса тирик Ондин йироқ,Ул тирикликдин ўлим кўп яхшироқ.

«Ҳайратул аброр» достонида бундай ёзган:

Аввал ўзинг, охиру мобайн ўзинг,Барчаға холиқ, бориға айн ўзинг.

Раҳмон сурасининг 14-оятида: «Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди», дейилган. Инсонни тупроқдан яралганини бугунги илмий тажриба ҳам тасдиқламоқда. Тупроқда қандай моддалар бўлса, инсонда ҳам ўша моддалар мавжуд. Тупроқда карбон, кислород, фосфор, азот, калий, хлор, темир, мис, йод каби 20 хил модда бўлса, булар инсон жисмида ҳам мавжуддир.

Исро сурасининг 70-оятида бундай дейилган: «Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (уловила) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик».

Инсоннинг азизу мукаррам қилиб яратилгани ғояси Навоийнинг «Ҳайратул аброр» достонида бундай акс этган:

Мунча ғаройибки мисол айладинг,Барчани миръотга жамол айладинг.Ганжинг аро накд фаровон эди,Лек боридин ғараз инсон эди.Конию ҳайвони, агар ҳуд нобот,Ҳар бири бир гавҳари олий сифот.Барчасини гарчи латиф айладинг,Барчадин инсонни тариф айладинг.

Навоий Аллоҳ таоло азизу мукаррам қилиб яратган инсонга севгисини бундай баён қилади:

Жондин сени қўп севармен, эй умри азиз,Сондин сени қўп севармен, эй умри азиз.Ҳар неники севмоқ ондин ортиқ бўлмас,Ондин сени қўп севармен, эй умри азиз.

Шоирнинг «Ситтаи зарурия» қасидалар тўпламидаги «Руҳул-қудс» қасидасида Аллоҳ таоло васф этилади. Навоийнинг талқинича, дунё ва ундаги бутун мавжудотни фақат Аллоҳ яратган. Улар якка-ягона Худонинг қудрати туфайли йўқдан бор бўлганлар ва бордан йўқ бўладилар. Кучлиларни қучсиз, заиф ва забун этувчи, кучсизларни эса кучли этувчи ҳам Аллоҳдир.Навоий инсоннинг яратилиши ҳақида ёзади:

Чу соз карди таркиби жисми инсони,Зи хок таъбияи сохта ба зебу баҳо Чу аз заминаш бардошти ба сад эъзоз Ба мартаба гузаронди зи торами хазро Ба хоки жисмаш борони раҳмат афшонди,Каз он мулоямат овард тинаташ пайдо.Ба дасти ҳикмати худ карда тинаташ тахмир,Се зидди дигараш афзуда аз ажойибҳо.Чаҳор зидро карди ба якдигар таркиб,Ки хоку оташ буд онгаҳ об буду ҳаво ...Ҳавоси зоҳирияш низ чун, ки карди рост,Зи нури ақл ба коҳи димоғ тофт зиё.Ғариб пишваре орасти зи шаҳри бадан,Ки мулк то малакут он чи ҳаст, ҳэст онжо.Дар у нишониди дилро ба тахти султони,Ки шуд ба расми салотин хидави мулкаро.Хират вазорати он шаҳро муайян шуд,Гадой шоҳу вазирон камина банда туро Бас он гаҳе ба улумаш чу раҳнамун гашти,Нажуст карди таълими, алламан - «асмо».За илми маърифат аш чунки баҳравар карди,Малоикаш ба сужуд амоданд абдосо.Зи офариниши худ он чи кардан мавжуд,Уюну баҳру жиболу нужуму арзу само.Дар он а жуба намундори аз ҳама карди,Амонатро ҳам додият ба расми хаоро.Чу гашт мазҳари кул баъд оз он лақаб додеш Чу миёни моҳалақуллоҳ олами кубро.

Таржимаси:

Сен инсон жисми таркибини соз этганингда,Тупроқдан чиройлик ва қимматбаҳо нарса яратдинг.Уни тупроқдан қўтардинг юз эъзоз билан,Унинг мартабасини кўк осмон гумбазидан юқори кўтардинг. Жисми тупроғига раҳмат ёмғирини ёғдирдинг,Шу туфайли унинг табиатида мулойимлик пайдо бўлди. Ҳиммат қўлинг ила унинг табиати хамирини оширдинг. Яна унга уч зиддиятли ажойибларни қўшдинг,Тўрт зиддиятни бир-бири-ла таркиб этдинг.Улар тупроқ, ўт, сув ва ҳаводир ...Инсоннинг вужуди гўзаллик билан безатилгач,Унга жон бахш этдинг.Зоҳирий ҳавасларини рост айлаганингдан кейин Ақл нуридин мия қасрига зиё тарқалди.Бадан шаҳрида ажойиб мамлакат оро бердинг,Унда мулкдан малакутга қадар ҳамма нарса мавжуддир. Унда Сен дилни султонлик тахтига ўтқаздинг.У султонлар каби мулк ҳукмрони бўлди.Ақл ул шоҳнинг вазоратига муайян этштди.Гадо-ю шоҳу вазирлар ҳаммаси Сенга бандадирлар.Ундан кейин Сен уни илмга раҳнамул этдинг.Биринчи таълимда ўқишни танитдинг.Уни илми маърифатдан баҳравар қилганингдан кейин Малоикалар амринг ила унга сажда қилишди.Яратган нарсаларинг ичидаБулоқлар, денгизлар, тоғлар, юлдузлар, ер ва осмон бўлиб, У ажубада ҳамма нарсани кўрсатдинг.Махфий равишда ўз омонатингни ҳам ҳам уларга бердинг. Бутун борлиқ пайдо бўлгач, Сен (инсонга) лақаб бердинг, Яратилган мавжудотлар ичида (инсон) энг улуғ оламдир.

Навоий Қуръони карим таъсирида «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарини ёзган. Бу асар икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида Одам атодан тортиб, Нуҳ, Исо, Яъқуб, Сулаймон, Юсуф, Довуд ва бошқа пайғамбарлар ҳақида маълумотлар берилади. Ҳар бир қисса охирида рубоий берилиб, хотима ясалган.

Навоий Қуръон таъсирида «Сирож-ул муслимин» номли китоб ёзди. Бу китобда шариат аҳкомларини, Аллоҳнинг саккиз сифатини англатганидан сўнг, Ислом асосларини назмда баён этади.

Шоир Аллоҳнинг қодирлиги, барча мавжудотнинг яратувчиси экани, Унинг муқаддас китоби - Қуръонни билиш, пайғамбарларни эътироф этиш, авлиёлар каромати, қиёматга ишониш, сирот, мезон, жаҳаннам ва жаннат, пайғамбар шафоати, шунингдек, Ислом рукнларини билиш, озодалик, намоз фарзлари ва суннатлари, закот, рўза ва ҳаж масалаларини қисқача шеърий баён этади.

Жосия сурасининг 7-оятида: «Ҳар бир ёлғончи гуноҳкорга ҳалокат бўлсин», дейилган. Зориёт сурасининг 10-оятида: «Ёлғончиларга лаънат бўлсин», дейилган.Навоий «Ҳайрат-ул аброр» достонида ростгўйликни улуғлайди, ёлғончиликни қоралайди. Достоннинг ўнинчи мақолатида шундай фикрларни ўқиймиз:

Улки шиор айлади ёлғон демак,Бўлмас ани эру мусулмон демак.Кимсага ёлғончи дебон қолса от,Бу от ила чорласалар ўзу ёт.Сидқ хитоби яна ёнмас анга,Чин деса ҳам, халқ инонмас анга.Неча зарурат аро қолғон чоғи,Чин демас эрсанг, дема ёлғон доғи.

Шоир «Шер ва Дуррож» ҳикоятида ёлғончи Дуррожнинг фожиавий аҳволи орқали ёлғончиликни қоралайди.

Аҳқоф сурасининг 15-оятида: «Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик», дейилган. Навоий фарзанднинг ота-онани эъзозлаши зарурлигини шундай уқтирган:

Бошни фидо айла ато қошиға,Жисмни қил садқа ано бошиға.Туну қунингга айлагали нуриош,Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

Раъд сурасининг 17-оятида бундай дейилган: «(Аллоҳ) осмондан сув (ёмғир) ёғдирганида жилғалар миқдори билан оқиб, (бу) сел ўз устида кўникларни ҳам кўтариб келур. (Одамлар) зеб-зийнат ёки асбоб-ускуна (ясаш) учун ёқадиган (олов)лардан ҳам шунга ўхшаш (чиқинди пайдо) бўлур. Аллоҳ ҳақ билан ботилни (мана шундай мисол билан) баён қилур. Бас, кулик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ерда қолур. Аллоҳ мисолларни мана шундай баён қилур».

Бу оятни ҳадисда бундай шарҳланади: «Мен билан юборилган ҳидоят ва илм бамисоли ерга ёққан ёмғирдир. Ер ҳам турли бўлади. Сувни яхши қабул қилиб, ўзидан ҳар хил гиёҳларни ундирадигани ҳам, аксинча, сувни қабул қилмайдиган, бирор гиёҳни ундирмайдиган қуруқ-бўз ерлар ҳам бўлади. Шунга ўхшаш Аллоҳ дини ва мен келтирган ишларни ўрганиб, унга амал қилиб, бошқаларга ҳам ўргатадиган кишилар бўлганидек, илм ва ҳидоятни қабул қилмайдиган кимсалар ҳам бўлади».

Шеъриятда ихтибос деган санъат бор. Бу санъатнинг моҳияти шундаки, Қуръон оятлари мазмуни, ҳадислар мазмуни шеърга солинади. Навоий ана шу санъат воситасида юқоридаги оят ва ҳадис мазмунини шундай шеърга солган:

Гарчи қуёшдин парвариш ер юзини ом қилур,Саҳрода қумғоғу тикан, бўстонда сарву гул битар.

Қуёш бутун ер юзига тенг нур сочса ҳам, саҳрода қумғоғу тикан, бўстонда сарву гул битади.Юсуф сурасининг 3-оятида: «Биз Сизга ушбу Қуръон (сураси)ни ваҳий қилишимиз билан бирга гўзал қиссани айтиб берурмиз», дейилган. Бу гўзал қисса Навоийни ҳам мафтун этган. У «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асарида Юсуф (алайҳиссалом) тарихини берган бўлса-да, бу пайғамбар қақида достон ҳам ёзмоқчи эди.

Қуръони каримда «Лавҳул маҳфуз» ҳақида тушунчалар бор. Бу манбада Аллоҳ барча мавжудотлар тақцирини ёзиб қўйган. Аллоҳнинг хоҳишисиз ҳеч нарса бўлмайди. Навоийнинг Саид Ҳасан Ардашерга ёзган хатида ана шу маъно ўз ифодасини топган:

Сафар тушти оллимға беихтиёр,Қазо амрида элга не ихтиёр.

Моида сурасининг 90-оятида хамр (ичкилик) ҳаром экани уқгирилиб, бандаларни ундан узоқ бўлйши лозимлиги айтилган. Навоий шаробни «уммул хабоис», яъни барча ёмонликлар, фалокатлар онаси деб атаган. «Ҳайратул аброр» достонида шундай ёзган:

Ҳар кишики қилса бу сувдин тараб,Хона сиёҳ ўлмоғи эрмас ажаб.Сув демагин оники бир ўт эрур,Ким етти, кўп хирмонни куйдирур.

Навоий «Ҳайратул аброр» достонида тарбия масаласига тўхталади. Одатда итнинг оғзи теккан таом ҳаром саналади. Аммо овчи ит тишлаб келган қуш ҳалол саналиб ейилади. Овчи итнинг бошқа итлардан фарқи шундаки, у тарбия қўргандир.

Итга таълимда чу бўлди камол,Сайд онинг оғзида ўлди ҳалол.

Қуръон ояти карималарининг таъсири «Хамса» таркибидаги барча достонларда сезилиб туради. Бу умуминсоний ғоялар шоирга илҳом берган, уларни турли шаклларда ўз достонларида ифода этган. Жоҳилият даврида Абу Жаҳл каби оталар қизларини тириклай ерга кўмишган. Оталар характеридаги бу шафқатсизлик, бу жаҳолат Навоийнинг «Лайли ва Мажнун» достонидаги Лайлининг отаси характери орқали қўрсатилиб, унинг характеридаги бу қабоҳат қаттиқ қораланган.

Лайлининг отаси қизи Қайсни қанчалар севишини билса-да, ўзидан паст оилага қиз беришдан ор қилади. Бошқа қабила бошлиғи — Навфал Қайсни бахтиёр қилмоқчи бўлади. Аммо Лайлининг отаси Навфал совчи бўлиб келсаҳам, Қайсга қизини бермайди. Навфал жанг қилиб бўлса ҳам, Лайлини Қайсга олиб бермоқчи бўлади. Лайлининг отаси шу қадар жоҳилки, мабодо Навфал ғалаба қилса, қизини дарҳол ўлдириш учун жаллод тайёрлаб қўяди.

Ким тонг-ла ул ойни қозир айлай,Бир дамда ишини охир айлай.Ўқ игнасидан тикай либосин,Ханжар суйидин эзай хиносин.Туфроққа солай қади ниҳолин,Ерга киюрай қоши ҳилолин.Хушроқки адувға ком бўлғай,Номус менга ҳаром бўлғай.

Қуръони каримнинг Каҳф сураси 13-оятидан бошлаб Зулқарнайн ҳақида қиеса келади. Унинг яшаган жойи, замени ҳақида эмас, қилган ишлари ҳақида маълумотлар айтилади. У Мағрибдан Машриққача бўлган жойларни забт этган. Яъжуж ва Маъжужлар чиқадиган икки тоғ орасига девор барпо қилади. Девор қуришда темирни эритади, унинг устига мисни эритиб қуяди. Мис аралашган темир қоришмаси мустаҳкам бўлиши фанда яқинда кашф этилди.

Қуръонда зикр этилган Зулқарнайн билан Филипп ўғли Александр тарихи ўртасида ўхшашлик бўлгани учун китобларда чалкашликлар бор.

Навоий Низомий Ганжавий ва Хисрав Деҳлавийдан сўнг «Хамса» яратиб, Қурьон маълумотлари, устозлари асарларига таянган ҳолда, Искандар (Зулқарнайн) тимсолини яратди. Навоий Искандар тимсоли орқали ўз замонасининг муҳим ижтимоий масалаларини ифода этди. Навоий учун Искандарнинг жаҳонгирлиги, шон-шуҳрати эмас, халқ манфаатини кўзлаб, Яъжуж-Маъжужлар чиқадиган тоғ орасига қурган девори муҳимдир. Шунинг учун унинг бу ишини асар сарлавҳасига олиб чиқиб, асар номини «Садди Искандарий» — «Искандар девори» деб атади.

Навоий достонида Искандар Қирвон ўлкасига етишганида, бу ернинг халқи унга мурожаат этиб, ўзларини Яъжуж-Маъжуж балосидан халос этишини сўрайди. Бу балолар ҳар йили икки марта маконларидан чиқиб, водийга ёйилади. Ҳамма ёқни хонавайрон қилиб, қўлга тушган одамларни еб, сўнг қайтиб кетади.

Искандар одам юбориб, Рус, Шом, Румдан усталар келтиради. Мис, рух, қалай, бронза, темир, қўрғошинни эритиб, тоғ жинслари билан қориштиради. Узунлиги ўн минг қарн, биноси беш юз қарн девор олти ойда қуриб битказилади. Деворнинг баландлиги уч юз қарн эди.

Ки неча минг устоду санъатгарий Тамом этдилар Садди Искандарий.

Айтишларича, Яъжуж-Маъжужлар Искандар деворини кечаси билан ялаб, тонггача пиёз пўстича ҳолатга келтирар экан: Тонгда азон товуши эшитилииш билан девор ўз ҳолатига қайтиб, уларнинг йўллари беркитилар экан. Қиёматнинг бир белгиси Яъжуж-Маъжужларнинг ер юзига чиқишидир.

Навоий достонида Искандар Файлақуснинг асранди ўғли деб берилган. Рум шоҳи Файлакус бир куни овдан қайтаётиб, йўл устидаги вайронада янги туғилган чақалоқни кўради. Унинг онаси ҳомиладан бўшагач, вафот этган эди. Тирноққа зор шоҳ уни саройга олиб келиб, валиаҳд деб эълон қилади.

Навоий замонида шоҳ ўлгач, тахтга лойиқми, лойиқ эмасми, албатта, шоҳ зурриёти ўтирар эди. Навоий Искандар тимсоли орқали бу удумга қарши чиқиб, тахтга муносиб одам ўтиришини орзу қилмоқда.

Достонда Навоийнинг яна бир орзуси берилган: шоҳ атрофида олимлар жамланган бўлиши шарт. Шоҳ ҳар бир тадбирни уларнинг маслаҳати билан амалга оширса, мақсадга мувофиқ бўлади. Искандар машҳур олим Никумоҳис қўлида тарбия топади, унинг ўғли Арасту билан дўстлашади.

Искандар ер юзини, сув остини эгаллайди. Жаҳонгирликнинг нима билан тугашини Навоий Искандарнинг ўлими тимсолида намоён этади. Ер юзаси, баҳрлар ва сув остини забт этган Жаҳонгир қизиган қумлокда, ёлғизликда, бир қалқон соясида дунёдан ўтади. У ўлим олдидан онасига ёзган мактубида бутун қилган ишлари хом эканини, хатолигини бўйнига олади. У онасига мурожаат қилиб:

Санга айлабон хоки даргоҳлик,Анинг отин этсам эди шоҳлик, —

деб кечиккан орзусини баён этади.

Шундай қилиб, Навоий бутун ҳаёти ва ижодини Қуръон оятлари, ҳадислар асосига қурган комил мусулмоннинг ибратли намунасидир. Шоир ҳамиша Қуръон ўқишни, унинг ғояларига амал қилишни комилликнинг асосий шарти деб тушунади.

Олам эли ичра гар гадо, гар шоҳ эрур,Не дардки, ул кўнгли аро ҳамроҳ эрур.Қуръонни тиловат этсун ар огоҳ эрур,Эл кўнглига чун даво Каломуллоҳ эрур.

Навоий умрининг охирида «Муножот» асарини ёзди. Шоир бунда ўзининг ҳаётий ва ижодий йўлига якун ясайди. «Муножот» Аллоҳга тазарру баёнидан иборат. Навоий унда давр, муҳит билан боғлиқ армон-ўкинчларини, инсоннинг асл ҳис-туйғуларини қаламга олади. «Муножот» Навоий эзгу ниятларининг, самимий интилишларининг тажассуми ўлароқ, моҳиятан келажак авлодларга битилган бир мактубдир. Навоий бу асарида ҳам инсонни нафсини англашга чорлаб, маънавий камолот, имон-эьтиқод устуворлигини тараннум этади. Асардан намуналар:

«Илоҳи, агар ҳавасдан бош-оёғ яланг ҳар ён югурдим, бошдин-оёғим ёмон эрканин халойиққа билдирдим.Илоҳи, йигитлигим бу навъ ҳам қатиғ ўтти, ҳам ачиғ, қарилиғда юз қатла ўзумни ўлтурсам не асиғ.Илоҳи, тоатқа тавфиқ берсанг, риёдин асра ва ибодатка йўл қўргузсанг, хатодин асра.Илоҳи, беилож дардға алил қилма ва бемурувват номардга залил қилма.Илоҳи, подшоҳи Исломни муслимин бошиға тутқил бардавом, яъни, бандаларнинг устиға кўлангкангни қил мустадом, то шоҳу гадоға дуогўйлик қилмиш бўлғаймен, вассалом».

Баҳром Жалилов

e-adabiyot.uz


Смотрите также