|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Куз фасли хакида рефератXurshid Davron. Kuz she’rlari | Xurshid Davron kutubxonasiКуз шоирларнинг севган фасли. Кузни куйламаган шоир бўлмаса керак. Ўзбек шоирлари учун куз фақатгина илҳом манбаи эмас, шу билан бирга, бу мавсум пахта, пахтазор, эгатларга эгилган халқ тимсоллари билан боғланган. Бугун сизга Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг куз билан боғлиқ шеърларини тақдим этамиз. Хуршид ДАВРОН КУЗ ШЕЪРЛАРИ* * * Кўз ўнгимда бепоён боғлар, Япроқларда тилла ранг ғубор. Яқинлашиб қолгандек тоғлар, Ҳаво шундай тиниқ, беғубор. Шитирлаган кечки ёмғир, ҳам Туманларни қучоқлаган тонг, Қоп-қорайган далаю қир ҳам, Бари менга таниш, қадрдон. Дарахтларда ловиллар гулхан, Юрагимда унинг тафти бор. Боғчадаги хазонлар билан Учиб юрар кечаги баҳор. Мени ташлаб кетмоқчи дўстни Тўхтатмоқчи бўлгандай, шу он Мен жимгина қўлим чўзаман Ёнаётган гулханлар томон. * * * Эшиклар тўсатдан бир қучоқ нурни Сочиб юборади туннинг кўксига. Эшикни ёпаман, тинч кўчаларни Кезиб термиламан ойнинг рақсига. Кейин далаларга чиқиб кетаман, Мен билан боғларда тентирайди тун. Булутлар оқади. Кўзни тутаман, Пойимда майсалар шивирлар афсун. Тун шаҳарни қучган. Бахтли аёллар Эркаклар кўксига қўядилар бош – Ухлар чойшабларга ўралган гуллар, Кўрпани тоблашиб мушукдай юввош. Фақат узоқларда, тунги қирларда Кўзлари қора қиз, қоши қора қиз Йигитнинг кўксига эмас, далада Уватга бош қўйиб ухлайди ёлғиз. 1977 * * * Мезон кечди. Қандай шошиб кечди бу мезон. Ҳосил тўла араваси лойларга ботиб Сочи оқарди. Мезон кечди. Қандай маъюс кечди бу мезон. Оромни, уйқуни унутиб қариди. Юлдузларга улашиб берди Дарахт учларида қолган нокларни. Чинни косаларга мусаллас қуйиб, Келинг, мезон билан хайрлашайлик. Қишда уни яқин дўст каби Жуда кўп бор эслаймиз ҳали. 1979 * * * Тунги боғлар – сирли, қўрқинчли, Хусусан куз, хусусан кеч куз. Қора тунга бўлиб қўриқчи Қотиб турар дарахтлар унсиз. Оёғингнинг остида ногоҳ “Чирс” этару синиб тушар шох, Бироқ, улкан қушдек баногоҳ Қалқиб кетар бутун улкан боғ. Тунги боғлар қора ўпқондай Гувлар бўрон кезинган чоғлар. Боғни четлаб ўтади тунда Қўрқа-писа ойдин сўқмоқлар. 1979 КУЗНИ ЎЙЛА Ёзни ўйла… Марис Чаклайс Кузни ўйла, Қор кетиши билан кузни ўйла… Кузни ўйла, Ғилдираги лойга ботиб қолган аравани Тортолмаётган отни аямай қамчилаб, Кузни ўйла. Бешафқат кузни ўйла, Усти очилиб қолган болаларингни Кўрпа билан ўраб қўя туриб, Кузни ўйла… Кузни ўйла, ташналикдан Баҳор ёмғирлари аро лабларинг ёрилиб кетганда, Саратон офтоби тиғида Меҳнат қорайтирган болаларнинг Кўзларига қаролмасдан кузни ўйла. Икки тол овута олмаётган Беланчакдаги боланинг бўғилиб йиғлаши, Кун иссиғида кўксида сути қуриб қолган аёлнинг Изтироби аро кузни ўйла, Кузни ўйла, кузни ўйла… 1981 ТЕРИМЧИ ҚИЗЛАР Теримчи қизлар Шохлардаги қушлардай енгил, Қоматлари хаёл, Қуёш иси анқиб турар чеҳраларидан. Улар Тўлиб кетган армонлар каби, Эгатларга эгилган. Орзулари мезонлар каби Оппоқ бўлиб учиб юргувчи Ойдин шамолларга осилган. Ҳув… Бўғилиб сайраган қушдан ҳам узоқ, Қишлоғимнинг чексиз далаларида, Оппоқ шийпонларда кўксини титроқ, Илиқ, мовий шамоллар ўпиб, Ухлаб ётар теримчи қизлар Тушларини қуёшга кўмиб… * * * Атрофда қора кеча. Мунгли най куйи янграр. Куз. Шамол. Бўм-бўш кўча. Зулматга чўккан ранглар. Соғинч дилни ўртайди. Куз. Шамол. Бўм-бўш кўча. Най куйи – соғинч байти. Атрофда қора кеча. 1983 * * * Кузни олиб ўтди деҳқонлар Аравада олмалар билан. Тўлиб кетди чексиз сайхонлар Ғилдираклар ғирчиллашидан. Дарахтларнинг ранги қорайиб, Боғда эсди аччиқ куюнди. Куз йўллари мисли қора ип Чўзилдилар – ёмғирлар ювди. Оқ вараққа сиёҳ доғлари Сочилгандай – айни кун ботар Ҳар шарпадан кузак боғлари Қарғаларни кўкка сачратар. Қушлар сергак – Қора олчадай Кўзларида ҳадик сурати. Кезиб юрар боғни кечалар Ёғилмаган қорлар ҳасрати. Аравада сават ва сават Нақш олмалар осмонга боқар. Кузни олиб кетди арава, Аравага сиғмади боғлар. 1978 УМРЗОҚ КУНБЎЙИ… Умрзоқ кунбўйи пахталарига ишлов бериб ҳориб қайтади. Уйда уни ойдай хотини, хотинининг маъюс кўзлари, икки қават кўрпа кутади. У ечиниб шошмай ювинар, бир оз шўхлик қилар хотини билан – бирдан уйғонади мудраган шамол, оҳиста титрайди шоҳи пардалар. Умрзоқ хотинининг кўзидан сезар, у ҳам ҳали туз тотимаган. — Овқатлансанг бўлмасмиди? – деб Умрзоқ тикилар маъюс кўзларга. Ҳомиладор хотини жилмайиб қўяр, Синиққан ёноқлар кетар қизариб. Хотини жуда ҳам яхши билади – ёлғиз овқатланмас эри. Умрзоқ ёрига тикилган сайин елкасидан сирғалар ҳорғинлик тоши. Улар эндигина чўзилган маҳал уфқ анор каби қизара бошлар… 1974 СЎНГГИ ОЛМА ҲАҚИДА ҚЎШИҚ Сунбуланинг еллари алла айтган чорбоғда, сунбуланинг йўлларин ёмғирлар ювган чоғда, аравалар ғижирлаб лойларга ботиб қолгач, қақраган ва ташна лаб ёз кузга етиб олгач, боғлар аро ҳокимлик қилганида болалар, қизариб нурга тўлар сўнгги кузги олмалар …………………………………. …………………………………. Аёл каби яланғоч гўзаллигин бу дамда шохлар аро ноилож кўз-кўзлар сўнгги олма. Бечора кўр гадони ўйнагандек тўрт ёндан, тош учар ёлғиз қолган олмага – ер, осмондан Ҳар дақиқа, ҳар бир он хавотир-ла кечади, боғга кирган ҳар шамол уни излаб учади. Кирган сайин куз боғлар юрагига ичкари, Талпинар олма шохлар учига – юлдуз сари. О, ёлғиз қолган олма, нақадар сен ширинсан. Ҳолбуки сен ҳам ўша олмаларнинг бирисан. Фақат сен бева каби ёлғизсан, о, ёлғизсан. Ёлғиз аёл эркакка ширин туюлар қиздан. …Ўрмалагач туманлар кузнинг хира саҳари, сўнгги олма, қалбингга ботар қишнинг заҳари. Шимирасан энтикиб ва қайғуга тўласан. Совуқни қанча ютсанг шунча ширин бўласан. О, бева каби ёлғиз сўнгги олма, алвидо. Қошингда турдим маъюс, чиқмади сендан садо. Бугун тунда осмонда ногоҳ юлдуз сурилар, уча-уча азонда келиб сенга урилар. Бироқ ҳеч ким сезмас куз ёнғинида исиниб, муздек тонги ҳавода куйган олма исини… 1980 ҚИШЛОҚҚА ҚАЙТИШ ЁКИ УМРЗОҚ ЛАЙЛАКНИНГ ЎЛИМИ Оқ кўйлак-иштонли Умрзоқ лайлак равоқда тўшини тўсинга босиб, тоғларга термилар, энтикар юрак: “Қишлоқни кўрмоқлик қиларми насиб?” Кўзини юмади, ғамгин далалар хаёлга бостириб кирар ушбу он. Пахтазор… Чарчаган ерни аллалар намхуш хазон иси ва телба осмон. …Ярим тун уйғониб кетар тўсатдан — осмонни ўксик дил каби титратар учиб кетаётган қушлар қўшиғи. Чол йиғлаб юборар ва учиб кетар оппоқ лайлакларга қўшилиб. 1977 ТУН ШУНДАЙ ЗИМ-ЗИЁ… (Мирослав Флорианга назира) Тун шундай зим-зиё – нақш олмалар юлдуздек порлар. Тун шундай чуқурки – Учган юлдуз қудуққа тушар. Тун шундай ойдинки – Келинчаклар дарчани тўсар. Тун шундай сокинки – Эшитилар қуёш нафаси. 1980 ЭРТАКНИНГ ДАВОМИ Қиз сочида шамол ҳайқирар, гувлар шамол каби қиз сочи. Йўл тугару уйига кирар қиз зангори эшикни очиб. Остонада қолади шамол, чекинади уфққа кундуз. Пахса деворларни қучоқлаб йиғлар шамол кўчада унсиз, ва шамолни дарахт шохлари олар экан тинч қучоғига, сочилади куз япроқлари қиз яшаган уй равоғига. Дарахтлар ҳам ҳеч чидаёлмай деразадан мўралар маъюс. Дарахтларни олиб кетолмай остонада турар сарсон куз. Қуюқлашиб бораркан майдай қора туннинг қора бўёғи, қиз тўшакка ўранган пайтда тиниб қолар кузакнинг боғи. Бу сукунат фароғатидан қиз киприги юмилгач аста, қиз сочини соғинган шамол деразани очар оҳиста, ва тилларанг хазонлар сочиб, боқмай ойнинг нур ўйинига, қордек оппоқ чойшабни очиб, кирар ойдек қизнинг қўйнига. 1980 ЭСКИ ШАҲАР Бибихоним даҳмаси харобасида сўнгги бор акс этар ва сўнар қуёш. Уйғона бошлайди кун нафасидан мудраб ухлаб қолган қора қабртош. Тор, қийшиқ кўчалар адашиб қолиб, илондек ўрмалар нурафшон тунда. Товлана бошлайди қайғуга тўлиб “Зижи Кўрагон”нинг акси осмонда. Мудрар сезгир қушлар бутоқлар аро, уларнинг уйқусин бузар шамоллар ва қайсар эшагин ниқтаб бесадо уйга қайтаётган бозорчи чоллар. Томга учиб тушган ёрқин бир юлдуз куйдира бошлаган пайтда ўтларни, мункайган чол каби қариган кундуз Шоҳизинда томон писиб ўтарди… Эски шаҳар ухлар, мудраган токлар пахса деворларни маҳкам қучоқлар. Ухлайди бохорда қовуну-ноклар, Тушларига кириб муаттар боғлар. Тунги сукунатда тўкилар ерга йиллар нафасидан нам тортган шўрхок. Боладек мўлтираб боқар шаҳарга бир четда биқиниб олган митти боғ. 1979 СЎНГГИ КУЗ Мезон оқшомлари қуйилгач тунга, қайғулар уйғонар кўксимда ногоҳ. Боқаман, дарахтлар сингар осмонга, англайман: яшамоқ оний бир нигоҳ. Кун келар, қушларнинг тўдаси узоқ айланар осмонда ва ўчар саси – баҳор – ташна қушлар интилган тузоқ, кузак – синдирилган қушлар қафаси. Кетарлар қушчалар парвоз билан маст, қайтарлар увиллаб қора шамоллар. …Эркаклар қонида йиғлар мусаллас, йиғлаб кузатади қушларни чоллар. 1980 КУЗ Қора ёмғир ва ёлғизлик, қоронғи чорбоғ – ғамгин қушлар карвон бўлиб кўчиб кетади. Ёмғир ювган дарахтлардан энг сўнгги япроқ узилару юрак каби учиб кетади. * * * Кейин яна кузак бошланар, деразадан боққанда – фақат бўзранг туман аралаш юксак тоғ чўққиси кўзга ташланар. Сен ўзингни қўярга ҳам жой тополмайсан… Бешафқатдир куз! Кўкка боқсанг… Кўринмайди ой, Сени ёдга солади юлдуз. Уйқусиз тун – қоронғи хатар аро кўкка боқасан… Тонгда сен ғижимлаб ташлаган хатлар – оқ булутлар сузар осмонда. 1985 * * * Ўз-ўзингга айтдинг: “Қарагин, хазон”. Ўз-ўзингга айтдинг: “Қарагин, куз бу!” Алвонранг қуёшнинг ёғдуси тушиб Сенинг кўзларингга урилди кўзгу. Сен унга қарашга қўрқасан, балки Унут ва олислаб кетган муҳаббат Ёдини кўзингда кўргинг келмайди. О, наҳот яшасанг шундай то абад! Мунғайиб, қор тушган тонгдаги қушдай Айвон чеккасида ўйлар сурасан, У кунлар бамисли унут бир тушдай – Айтгин, тушларингда кимни кўрасан?! Тўзғиган сочингдек тўзғиган ўйинг, Осмонга боқасан, босиб титроғинг. Бу куз ҳеч ким келмас, унутдир уйинг, Ҳеч ким тақдим этмас чинор япроғин. Нега йиғламайсан нега кулмайсан, Умр ўтаётир, умр – оқизоқ… Нега эшигингнинг олдидан ўтган Болалар ортидан қарайсан узоқ?.. 1986 * * * Қора тунда сўлди япроқ – Сўнгги япроқ. Вужудларда сўнди титроқ, Тинди тупроқ. Қушлар учди тонг олдидан – кўк сурмаранг. Уфқларга урилди-да, синди жаранг. Туман чулғаб чиқар тоғдан куз қуёши. Томчилайди ҳўл бутоқдан куз кўзёши. Ғижирлайди кўздан олис бир ғилдирак – Кимдир кетар ё қайтар? – Куз билса керак… Тикиламан, илғар кўзлар: Ҳув, далалар аро сўнгги тола излар ҳўл болалар… 1986 ПАХТАЗОР Ўзбекистон – пахта даласи, Уфққача, уфқдан сўнг ҳам. Болаларнинг мутолааси Пахтазордан иборат олам. Улар кириб келгунча кеча, Кун уфққа ботгунча сўниб, Совуқ, қалин қорлар тушгунча Ёмғирларга чўмилиб, тўниб, Митти, нозик бармоқлар ила Тиғли, кескир муз чаноқлардан Тола юлиб, хирмон уярлар — Хирмонларки, юксак тоғлардан. Бундан мактаб педсоветлари Ёмон баҳо олганни эмас, Ёмон пахта терган болани Муҳокама қилишдан тўймас. Ҳеч ёдимдан ўчмайди бироқ, Қоп-қорайган эгатлар аро Қора тунда ялт этган чироқ Каби кўзга ташланган чаноқ Ва пахта деб қад букканларим, Бир тола деб кун кеч бўлгани Оқшомгача бўм-бўш этаклар Пахтагамас, қорга тўлгани. Эй, пахтазор, эй, болалигим Сингиб кетган чексиз далалар, Тушларимга кирасиз, кирмас Онам айтган мунглиғ аллалар. Атлантида – ул чўккан диёр Нима бўпти?! – Тушмай дафтарга Неча-неча атлантидалар Чўкиб кетди пахтазорларга. Ҳа, рост, бугун ўзбек деганда, Айтган дамда ютуқлар ҳақда Фақат сени сонсиз минбарда Тилга олиб ўтарлар, пахта. Йўқ, биз чўкиб беиз кетмадик, Алишеру Ибн Синони Берган бу халқ ўлмаган, тирик — У лол қилар ҳали дунёни.. Бу халқ ҳали қул бўлгани йўқ, Ҳали бу халқ бағридан чиқар, Шоирларким, ҳар сўзида чўғ — Бир сўзларким зулматни йиқар. Биз англадик пахтазорларда Нон қадрини, эркнинг қадрини, Биз англадик пахтазорларда Она Ватан, халқнинг дардини. Биз англадик пахтазорларда Оналарнинг мунгли алласин, Биз англадик пахтазорларда Озиб-тўзган ўзбек даласин. Биз англадик пахтазорларда Ўзбекистон муҳаббатини, Биз англадик пахтазорларда Шеър ишқини, уқубатини. Шу сабабми, уяламан мен Пахта каби оппоқ қоғозда Айтолмасам халқим дардини, Қилолмасам уни овоза. Шу сабабми, уяламан мен Пахта каби оппоқ варақни Бўямасам қалбим қонига, Чорламасам шиддатга халқни. Ва пахтадек оппоқ дилларга Битиларкан энг эзгу битик Мен ҳам бутун халқ билан бирга Қичқираман: — Тирикман, тирик! 1986
Xurshid DAVRON KUZ SHE’RLARI* * * Ko’z o’ngimda bepoyon bog’lar, Yaproqlarda tilla rang g’ubor. Yaqinlashib qolgandek tog’lar, Havo shunday tiniq, beg’ubor. Shitirlagan kechki yomg’ir, ham Tumanlarni quchoqlagan tong, Qop-qoraygan dalayu qir ham, Bari menga tanish, qadrdon. Daraxtlarda lovillar gulxan, Yuragimda uning tafti bor. Bog’chadagi xazonlar bilan Uchib yurar kechagi bahor. Meni tashlab ketmoqchi do’stni To’xtatmoqchi bo’lganday shu on Men jimgina qo’lim cho’zaman Yonayotgan gulxanlar tomon. * * * Eshiklar to’satdan bir quchoq nurni Sochib yuboradi tunning ko’ksiga. Eshikni yopaman, tinch ko’chalarni Kezib termilaman oyning raqsiga. Keyin dalalarga chiqib ketaman, Men bilan bog’larda tentiraydi tun. Bulutlar oqadi. Ko’zni tutaman, Poyimda maysalar shivirlar afsun. Tun shaharni quchgan. Baxtli ayollar Erkaklar ko’ksiga qo’yadilar bosh – Uxlar choyshablarga o’ralgan gullar, Ko’rpani toblashib mushukday yuvvosh. Faqat uzoqlarda, tungi qirlarda Ko’zlari qora qiz, qoshi qora qiz Yigitning ko’ksiga emas, dalada Uvatga bosh qo’yib uxlaydi yolg’iz. 1977 * * * Mezon kechdi. Qanday shoshib kechdi bu mezon. Hosil to’la aravasi loylarga botib Sochi oqardi. Mezon kechdi. Qanday ma’yus kechdi bu mezon. Oromni, uyquni unutib qaridi. Yulduzlarga ulashib berdi Daraxt uchlarida qolgan noklarni. Chinni kosalarga musallas quyib, Keling, mezon bilan xayrlashaylik. Qishda uni yaqin do’st kabi Juda ko’p bor eslaymiz hali. 1979 * * * Tungi bog’lar – sirli, qo’rqinchli, Xususan kuz, xususan kech kuz. Qora tunga bo’lib qo’riqchi Qotib turar daraxtlar unsiz. Oyog’ingning ostida nogoh “Chirs” etaru sinib tushar shox, Biroq, ulkan qushdek banogoh Qalqib ketar butun ulkan bog’. Tungi bog’lar qora o’pqonday Guvlar bo’ron kezingan chog’lar. Bog’ni chetlab o’tadi tunda Qo’rqa-pisa oydin so’qmoqlar. 1979 KUZNI O’YLA Yozni o’yla… Maris Chaklays Kuzni o’yla, Qor ketishi bilan kuzni o’yla… Kuzni o’yla, G’ildiragi loyga botib qolgan aravani Tortolmayotgan otni ayamay qamchilab, Kuzni o’yla. Beshafqat kuzni o’yla, Usti ochilib qolgan bolalaringni Ko’rpa bilan o’rab qo’ya turib, Kuzni o’yla… Kuzni o’yla, tashnalikdan Bahor yomg’irlari aro lablaring yorilib ketganda, Saraton oftobi tig’ida Mehnat qoraytirgan bolalarning Ko’zlariga qarolmasdan kuzni o’yla. Ikki tol ovuta olmayotgan Belanchakdagi bolaning bo’g’ilib yig’lashi, Kun issig’ida ko’ksida suti qurib qolgan ayolning Iztirobi aro kuzni o’yla, Kuzni o’yla, kuzni o’yla… 1981 TERIMCHI QIZLAR Terimchi qizlar Shoxlardagi qushlarday yengil, Qomatlari xayol, Quyosh isi anqib turar chehralaridan. Ular To’lib ketgan armonlar kabi, Egatlarga egilgan. Orzulari mezonlar kabi Oppoq bo’lib uchib yurguvchi Oydin shamollarga osilgan. Huv… Bo’g’ilib sayragan qushdan ham uzoq, Qishlog’imning cheksiz dalalarida, Oppoq shiyponlarda ko’ksini titroq, Iliq, moviy shamollar o’pib, Uxlab yotar terimchi qizlar Tushlarini quyoshga ko’mib… * * * Atrofda qora kecha. Mungli nay kuyi yangrar. Kuz. Shamol. Bo’m-bo’sh ko’cha. Zulmatga cho’kkan ranglar. Sog’inch dilni o’rtaydi. Kuz. Shamol. Bo’m-bo’sh ko’cha. Nay kuyi – sog’inch bayti. Atrofda qora kecha. 1983 * * * Kuzni olib o’tdi dehqonlar Aravada olmalar bilan. To’lib ketdi cheksiz sayxonlar G’ildiraklar g’irchillashidan. Daraxtlarning rangi qorayib, Bog’da esdi achchiq kuyundi. Kuz yo’llari misli qora ip Cho’zildilar – yomg’irlar yuvdi. Oq varaqqa siyoh dog’lari Sochilganday – ayni kun botar Har sharpadan kuzak bog’lari Qarg’alarni ko’kka sachratar. Qushlar sergak – Qora olchaday Ko’zlarida hadik surati. Kezib yurar bog’ni kechalar Yog’ilmagan qorlar hasrati. Aravada savat va savat Naqsh olmalar osmonga boqar. Kuzni olib ketdi arava, Aravaga sig’madi bog’lar. 1978 UMRZOQ KUNBO’YI… Umrzoq kunbo’yi paxtalariga ishlov berib horib qaytadi. Uyda uni oyday xotini, xotinining ma’yus ko’zlari, ikki qavat ko’rpa kutadi. U yechinib shoshmay yuvinar, bir oz sho’xlik qilar xotini bilan – birdan uyg’onadi mudragan shamol, ohista titraydi shohi pardalar. Umrzoq xotinining ko’zidan sezar, u ham hali tuz totimagan. — Ovqatlansang bo’lmasmidi? – deb Umrzoq tikilar ma’yus ko’zlarga. Homilador xotini jilmayib qo’yar, Siniqqan yonoqlar ketar qizarib. Xotini juda ham yaxshi biladi – yolg’iz ovqatlanmas eri. Umrzoq yoriga tikilgan sayin yelkasidan sirg’alar horg’inlik toshi. Ular endigina cho’zilgan mahal Ufq anor kabi qizara boshlar… 1974 SO’NGGI OLMA HAQIDA QO’SHIQ Sunbulaning yellari alla aytgan chorbog’da, sunbulaning yo’llarin yomg’irlar yuvgan chog’da, aravalar g’ijirlab loylarga botib qolgach, qaqragan va tashna lab yoz kuzga yetib olgach, bog’lar aro hokimlik qilganida bolalar, qizarib nurga to’lar so’nggi kuzgi olmalar …………………………………. …………………………………. Ayol kabi yalang’och go’zalligin bu damda shoxlar aro noiloj ko’z-ko’zlar so’nggi olma. Bechora ko’r gadoni o’ynagandek to’rt yondan, tosh uchar yolg’iz qolgan olmaga – yer, osmondan Har daqiqa, har bir on xavotir-la kechadi, bog’ga kirgan har shamol uni izlab uchadi. Kirgan sayin kuz bog’lar yuragiga ichkari, Talpinar olma shoxlar uchiga – yulduz sari. O, yolg’iz qolgan olma, naqadar sen shirinsan. Holbuki sen ham o’sha olmalarning birisan. Faqat sen beva kabi yolg’izsan, o yolg’izsan. Yolg’iz ayol erkakka shirin tuyular qizdan. …O’rmalagach tumanlar kuzning xira sahari, so’nggi olma, qalbingga botar qishning zahari. Shimirasan entikib va qayg’uga to’lasan. Sovuqni qancha yutsang shuncha shirin bo’lasan. O, beva kabi yolg’iz so’nggi olma, alvido. Qoshingda turdim ma’yus, chiqmadi sendan sado. Bugun tunda osmonda nogoh yulduz surilar, ucha-ucha azonda kelib senga urilar. Biroq hech kim sezmas kuz yong’inida isinib, muzdek tongi havoda kuygan olma isini… 1980 QISHLOQQA QAYTISH YOKI UMRZOQ LAYLAKNING O’LIMI Oq ko’ylak-ishtonli Umrzoq laylak ravoqda to’shini to’singa bosib, tog’larga termilar, entikar yurak: “Qishloqni ko’rmoqlik qilarmi nasib?” Ko’zini yumadi, g’amgin dalalar xayolga bostirib kirar ushbu on. Paxtazor… Charchagan yerni allalar namxush xazon isi va telba osmon. …Yarim tun uyg’onib ketar to’satdan — osmonni o’ksik dil kabi titratar uchib ketayotgan qushlar qo’shig’i. Chol yig’lab yuborar va uchib ketar oppoq laylaklarga qo’shilib. 1977 TUN SHUNDAY ZIM-ZIYO… (Miroslav Florianga nazira) Tun shunday zim-ziyo – naqsh olmalar yulduzdek porlar. Tun shunday chuqurki – Uchgan yulduz quduqqa tushar. Tun shunday oydinki – Kelinchaklar darchani to’sar. Tun shunday sokinki – Eshitilar quyosh nafasi. 1980. ERTAKNING DAVOMI Qiz sochida shamol hayqirar, guvlar shamol kabi qiz sochi. Yo’l tugaru uyiga kirar qiz zangori eshikni ochib. Ostonada qoladi shamol, chekinadi ufqqa kunduz. Paxsa devorlarni quchoqlab yig’lar shamol ko’chada unsiz, va shamolni daraxt shoxlari olar ekan tinch quchog’iga, sochiladi kuz yaproqlari qiz yashagan uy ravog’iga. Daraxtlar ham hech chidayolmay derazadan mo’ralar ma’yus. Daraxtlarni olib ketolmay ostonada turar sarson kuz. Quyuqlashib borarkan mayday qora tunning qora bo’yog’i, qiz to’shakka o’rangan paytda tinib qolar kuzakning bog’i. Bu sukunat farog’atidan qiz kiprigi yumilgach asta, qiz sochini sog’ingan shamol derazani ochar ohista, va tillarang xazonlar sochib, boqmay oyning nur o’yiniga, qordek oppoq choyshabni ochib, kirar oydek qizning qo’yniga. 1980 ESKI SHAHAR Bibixonim dahmasi xarobasida so’nggi bor aks etar va so’nar quyosh. Uyg’ona boshlaydi kun nafasidan mudrab uxlab qolgan qora qabrtosh. Tor, qiyshiq ko’chalar adashib qolib, ilondek o’rmalar nurafshon tunda. Tovlana boshlaydi qayg’uga to’lib “Ziji Ko’ragon”ning aksi osmonda. Mudrar sezgir qushlar butoqlar aro, ularning uyqusin buzar shamollar va qaysar eshagin niqtab besado uyga qaytayotgan bozorchi chollar. Tomga uchib tushgan yorqin bir yulduz kuydira boshlagan paytda o’tlarni, munkaygan chol kabi qarigan kunduz Shohizinda tomon pisib o’tardi… Eski shahar uxlar, mudragan toklar paxsa devorlarni mahkam quchoqlar. Uxlaydi boxorda qovunu-noklar, Tushlariga kirib muattar bog’lar. Tungi sukunatda to’kilar yerga yillar nafasidan nam tortgan sho’rxok. Boladek mo’ltirab boqar shaharga bir chetda biqinib olgan mitti bog’. 1979 SO’NGGI KUZ Mezon oqshomlari quyilgach tunga, qayg’ular uyg’onar ko’ksimda nogoh. Boqaman, daraxtlar singar osmonga, anglayman: yashamoq oniy bir nigoh. Kun kelar, qushlarning to’dasi uzoq aylanar osmonda va o’char sasi – bahor – tashna qushlar intilgan tuzoq, kuzak – sindirilgan qushlar qafasi. Ketarlar qushchalar parvoz bilan mast, qaytarlar uvillab qora shamollar. …Erkaklar qonida yig’lar musallas, yig’lab kuzatadi qushlarni chollar. 1980 KUZ Qora yomg’ir va yolg’izlik, qorong’i chorbog’ – g’amgin qushlar karvon bo’lib ko’chib ketadi. Yomg’ir yuvgan daraxtlardan eng so’nggi yaproq uzilaru yurak kabi uchib ketadi. * * * Keyin yana kuzak boshlanar, derazadan boqqanda – faqat bo’zrang tuman aralash yuksak tog’ cho’qqisi ko’zga tashlanar. Sen o’zingni qo’yarga ham joy topolmaysan… Beshafqatdir kuz! Ko’kka boqsang… Ko’rinmaydi oy, Seni yodga soladi yulduz. Uyqusiz tun – qorong’i xatar aro ko’kka boqasan… Tongda sen g’ijimlab tashlagan xatlar – oq bulutlar suzar osmonda. 1985 * * * O’z-o’zingga aytding: “Qaragin, xazon”. O’z-o’zingga aytding: “Qaragin, kuz bu!” Alvonrang quyoshning yog’dusi tushib Sening ko’zlaringga urildi ko’zgu. Sen unga qarashga qo’rqasan, balki Unut va olislab ketgan muhabbat Yodini ko’zingda ko’rging kelmaydi. O, nahot yashasang shunday to abad! Mung’ayib, qor tushgan tongdagi qushday Ayvon chekkasida o’ylar surasan, U kunlar bamisli unut bir tushday – Aytgin, tushlaringda kimni ko’rasan?! To’zg’igan sochingdek to’zg’igan o’ying, Osmonga boqasan, bosib titrog’ing. Bu kuz hech kim kelmas, unutdir uying, Hech kim taqdim etmas chinor yaprog’in. Nega yig’lamaysan nega kulmaysan, Umr o’tayotir, umr – oqizoq… Nega eshigingning oldidan o’tgan Bolalar ortidan qaraysan uzoq?.. 1986 * * * Qora tunda so’ldi yaproq – So’nggi yaproq. Vujudlarda so’ndi titroq, Tindi tuproq. Qushlar uchdi tong oldidan – ko’k surmarang. Ufqlarga urildi-da, sindi jarang. Tuman chulg’ab chiqar tog’dan kuz quyoshi. Tomchilaydi ho’l butoqdan kuz ko’zyoshi. G’ijirlaydi ko’zdan olis bir g’ildirak – Kimdir ketar yo qaytar? – Kuz bilsa kerak… Tikilaman, ilg’ar ko’zlar: Huv, dalalar aro so’nggi tola izlar ho’l bolalar… 1986 PAXTAZOR O’zbekiston – paxta dalasi, Ufqqacha, ufqdan so’ng ham. Bolalarning mutolaasi Paxtazordan iborat olam. Ular kirib kelguncha kecha, Kun ufqqa botguncha so’nib, Sovuq, qalin qorlar tushguncha Yomg’irlarga cho’milib, to’nib, Mitti, nozik barmoqlar ila Tig’li, keskir muz chanoqlardan Tola yulib, xirmon uyarlar — Xirmonlarki, yuksak tog’lardan. Bundan maktab pedsovetlari Yomon baho olganni emas, Yomon paxta tergan bolani Muhokama qilishdan to’ymas. Hech yodimdan o’chmaydi biroq, Qop-qoraygan egatlar aro Qora tunda yalt etgan chiroq Kabi ko’zga tashlangan chanoq Va paxta deb qad bukkanlarim, Bir tola deb kun kech bo’lgani Oqshomgacha bo’m-bo’sh etaklar Paxtagamas, qorga to’lgani. Ey, paxtazor, ey, bolaligim Singib ketgan cheksiz dalalar, Tushlarimga kirasiz, kirmas Onam aytgan munglig’ allalar. Atlantida – ul cho’kkan diyor Nima bo’pti?! – Tushmay daftarga Necha-necha atlantidalar Cho’kib ketdi paxtazorlarga. Ha, rost, bugun o’zbek deganda, Aytgan damda yutuqlar haqda Faqat seni sonsiz minbarda Tilga olib o’tarlar, paxta. Yo’q, biz cho’kib beiz ketmadik, Alisheru Ibn Sinoni Bergan bu xalq o’lmagan, tirik — U lol qilar hali dunyoni.. Bu xalq hali qul bo’lgani yo’q, Hali bu xalq bag’ridan chiqar, Shoirlarkim, har so’zida cho’g’ — Bir so’zlarkim zulmatni yiqar. Biz angladik paxtazorlarda Non qadrini, erkning qadrini, Biz angladik paxtazorlarda Ona Vatan, xalqning dardini. Biz angladik paxtazorlarda Onalarning mungli allasin, Biz angladik paxtazorlarda Ozib-to’zgan o’zbek dalasin. Biz angladik paxtazorlarda O’zbekiston muhabbatini, Biz angladik paxtazorlarda She’r ishqini, uqubatini. Shu sababmi, uyalaman men Paxta kabi oppoq qog’ozda Aytolmasam xalqim dardini, Qilolmasam uni ovoza. Shu sababmi, uyalaman men Paxta kabi oppoq varaqni Bo’yamasam qalbim qoniga, Chorlamasam shiddatga xalqni. Va paxtadek oppoq dillarga Bitilarkan eng ezgu bitik Men ham butun xalq bilan birga Qichqiraman: — Tirikman, tirik! 1986 (Tashriflar: umumiy 10 226, bugungi 7) kh-davron.uz Куз ҳақида ўйларБир энциклопедияни кўздан кечираётиб куз ҳақидаги мана бу ёзувлар диққатимни тортди. Уни сизнинг ҳам эътиборингизга ҳавола қиламан. Аммо сатр ораларига ўз фикрларимни ҳам қўшиб, бойитиб тақдим қилмоқчиман. Куз 22 сентябрдан 22 декабргача давом этадиган, ёз билан қиш ўртасидаги ўтиш мавсумидир. Яъни, ёшлик билан ўлим ўртасидаги ҳаётлик давримиз. Куз бу кексалик. Куз қишнинг хабарчисидир. Кексаликдан кейинги тўхтайдиган бекатимиз ўлим эканига кўра, кексалик ўлимнинг хабарчисидир. Бу мавсумда ҳаво аста-секин совиб, кишиларни қишга тайёргарлик кўришга ундайди. Одам ёши ўтгани сари секин-аста қувватдан қолиб, мадори кета бошлайди. Букилган беллар, тутолмай қолган қўллар ва тоқатсиз баданлар энди охиратга ҳозирлик кўриш зарурлигини эслатиб туради. Дарахтлар ям-яшил гўзаллигини йўқотиб, баргларини тўкади, ўсимликлар сарғаяди, ҳайвонлар ҳам қишга тайёрлана бошлайдилар. Ёшликнинг лов-лов ёниб, кўзни қамаштирувчи чиройи ўз ўрнини оқариб тўкилган сочларга бўшатиб беради. Мана қаранг: ҳайвонлар ҳам қиш тадоригини кўришмоқда. Ҳатто чумоли ҳам уриниб-толиб қиш ғамини емоқда. Шундай экан, қачон бир ушоқни орқалаб, минг машаққат билан уяси томон ошиқаётганини кўрсак, уни яхши амал қилиб, савобини совурмасликка тиришиб, бус-бутунича қабрига олиб кетишга уринмоқда, деб тасаввур қилайлик. Ана шу биз учун намунадир. Қани, шу битта чумоличалик бўла оламизмикан? Кузда бошқа мавсумдагидек барқарор об-ҳаво ҳукм сурмаслиги учун ҳушёр бўлиш керак. Буниси жуда муҳим. Барқарор об-ҳаво бўлмаслиги, аслида сўнгги нафасимиз имон билан чиқиб-чиқмаслиги қўрқуви биз учун. Шунинг учун қўрқув ва умид ичра ҳушёр туришимиз талаб этилади бу мавсумда. Куз тўртта фасл орасида мўл-кўлчилик, пишиқчилик мавсуми экани билан ажралиб туради. Мева-сабзавотлар бу фаслда ғарқ пишиб етилади. Айтиб ўтганимиздек, кузда серҳосил бўламиз. Кексаларимиз ҳам ўзлари эга бўлган бой ҳаётий тажрибалари, бошларидан кечирган ибратли воқелари билан биз учун энг серҳосил пайтларини яшайдилар. Бу фасл қишнинг хабарчисидир. Унинг кишиларни қишга тайёрланишга ундаш вазифаси ҳам бор. Ҳавонинг баъзан совуқ, баъзида ёмғирли, гоҳида эса очиқ бўлиши бунинг мисолидир. Ҳа, бу пайтга келиб руҳий ҳолатимиз ҳам ўзгаради. Ўлимга яқинлашган сари кишини умид ва қўрқув ҳисси қамраб олади. Албатта, кексалар кўпроқ умидвор бўлишлари керак. Киши савобли ишлар, ибодатларни кўпроқ қилиб қолишга интилади, аммо кекса бадан кўп ҳолларда буни қийинлаштиради. Шу маънода куз фасли қишга тайёргарликнинг тезлашиш мавсумидир. Тузламалар тайёрлаш, ўтин-кўмир ғамлаш, иссиқ кийимлар ҳозирлаш бу мавсумнинг асосий хусусиятларидандир. Яъни, баданимизни эркин қўйиб, кайфиятимиз чоғ бўлиши учун ҳали келмаган кунларга катта тайёргарлик бошлаймиз. Танг кунларимизда ғамлаганларимизни ишлатишдан ҳам яхши нарса борми дунёда! Тайёрланяпмиз, аммо қишгами? Ҳақиқий қийин кунлар келишидан олдин ҳозирдан барча имконимизни ишга солиб, савоб ишлар қилиб қолишга иштиёқ борми бизда? Қабрга кирганимизда асқотадиган ягона нарса солиҳ амалларимиз бўлади. Ўша тузламалар, иссиқ кийимлару ўтин-кўмирга берган аҳамиятимизни яхши ишлар қилишга ҳам қаратишимиз керак. Қиш учун кўмир қандай аҳамиятли бўлса, қабр учун савоб амаллар ҳам шундайин муҳимдир. Куз фасли ёз билан қиш ўртасидаги кўприк кабидир. Ҳавонинг ўзгарувчанлиги инсон саломатлиги, деҳқончилик, чорвачилик ва боғдорчилик учун хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун янада диққат-эътиборли бўлиш ва ҳар қандай эҳтимолий ўзгаришларга тайёр туриш талаб этилади. Ҳаво ўзгаради. Яъни, руҳий ҳолатимиз, кўнглимиз ўзгаради. Ҳар он нафс билан, шайтон билан, ёмон дўст билан кураш ичидамиз. Лекин уларнинг тузоқларига тушиб қолиш хавфи ҳар вақт бор. Бу хавф шуниси билан қўрқинчлики, унинг оқибатида шунча йиллар давомида орттирган мўл ҳосил – кўплаб яхши амаллар бир онда соврилиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам бу фаслга келиб жуда тадбирли бўлиш ва бор вужуд билан ибодатлару яхшиликларга берилиш керак бўлади. Бу фаслда шамоллаш, грипп ва шунга ўхшаш касалликлар кўпаяди. Бунга қўшимча ёмон ўртоқ, ғийбат ва ёмон гумон каби қалб касалликлари таҳликаси ҳам бор. Унинг устига бу иллатлар кишига ҳар фаслда илашиши мумкин. Охирги вақтда илашиб қолса-чи?.. Шунинг учун кийинишга, ейиш-ичишга жуда аҳамият бериш керак ва С дармондорисини кўпроқ истеъмол қилиш керак. Яъни кийим-кечак, озиқ-овқатимиз ҳалол эканига жуда аҳамият беришимиз лозим. С дармондориси эса ибодатлар билан нафсимизни енгишимизда бизга асқотади. Ҳақ ва халқ ҳақида асло ёмон ўй-фикрларга бормаслигимиз керак. Баргларнинг оҳиста сарғайиб тўкилиши, бутун табиат ажойиб хусусиятини йўқотиши, кишини маҳзун ўй суришга мажбур қилгани каби, фурсат тугаётганини ёдга солади ва ўлимга тайёрланишга ундайди. Энди кузнинг ойлаб ёғадиган ёмғири ҳақида фикрлашсак. Унинг тупроқ билан қоришиқ ҳиди димоққа хуш ёқади. Ёмғир остида хазонлар тўкилган йўлларда сайр қилиш қандай маза! Кузда ёмғир нега бунчалик кўп ёғишини билмайман. Аммо кузни кексаликка ўхшатдикми, ёққан ёмғирни Парвардигоримизнинг кексаларга берган марҳаматига, улар узра ёғдирган раҳматига менгзаш мумкин. Ривоятларга кўра, Раббимиз қари одамнинг юзига ҳар куни эллик марта раҳмат назари билан қарайди ва бундай деб хитоб қилади: “Эй Одам боласи, ёшинг бир жойга етди, суякларинг мўртлашди, ажалинг яқинлашди. Энди Мен сендан уялганимдек, сен ҳам Мендан уял! Зеро, Мен соқоли оқарган одамни азоблашга ҳаё қиламан!” Кексаларимизнинг энг ибратли сўзлари бундай: “Нима эдик, нима бўлдик?..” Бу жуда муҳим ибрат тахтасидир биз учун. Биз ҳам бир кун келиб ана шу сўзларни такрорлаймиз. Ёшлигимиздаги ерга урса кўкка сапчийдиган пайтларимизни эслаймиз. Сўнгра кексалигимиздаги мана бу ўрнидан қўзғалолмас ҳолимиз ёдга тушиб, ич-ичимиздан хўрсиниб қўямиз. Ҳатто балки ўшандай дейишга улгурмасдан қишга кириб кетармиз... Аслида ҳар он куз фаслидамиз. Ҳар вақт ўлимга – қишга киришимиз ҳам мумкин. Куз фасли ҳам, қарияларимиз ҳам ўлимга, охиратга тайёргарлик кўриш учун ҳаракатга киришишга ундамоқда. 2013 йил 3 октябрда эълон қилинган 3222 марта кўрилган irfon.uz Йил фасллари ва табиат ҳодисалари ҳақида мақолларАзиз бўлмай, мазиз бўлмас. Азиз момо олти кун, Қаҳри келса — етти кун. Азиз момо олти кун, Қалтираса — қатти кун, Сакранса — саккиз кун, Тўқранса — тўққиз кун, Ўқранса — ўн кун. Азиз ақчасиз кетмас, Қизлар — бўғчасиз. Асад ё расад, ё нарасад. Асад кирса, сув оқарар. Асад — расамат. Асад суви — асал суви. Асад, экинларни ясат. Асад, ғўзангни ясат. Асадда оралаб е, Сунбулада — саралаб. Аямажуз олти кун,Олти ой қишдан қаттиқ кун. Ақраб келар ҳайқириб, Бола-чақасини чақириб. Ақраб келди ақириб, Совуқларни чақириб. Ақрабда жўхорини совуқ урмаса, Охиратда ҳам урмас. Аҳман-даҳман олти кун, Қаҳрига олса қатти кун. Аҳман музи даҳмондай бўлса ҳам, қўрқма, Кузнинг музи кўзгудай бўлса ҳам, қўрқ. Барс йили — бойлик, Қуён йили — қаҳатчилик. Далв кирди — давр кирди. Далв кирди, экинларга давр кирди. Даройи ола бўлди, Дарё бир бало бўлди. Ёз — ёзил, қиш — қисил. Ёз ёмғири ёндан ўтар, Қиш ёмғири — жондан. Ёз ёмғири — илон билан чаён. Ёз куюнган, қиш суюнар. Ёз меваси — қиш хазинаси. Ёз қоқиси — қишга дори. Ёз ҳаракати — соз ҳаракат. Ёзги ҳаракат — кузги баракат. Ёзда боши пишмаганнинг, Қишда оши пишмас. Ёзда жароҳат кўрсанг, Қишда роҳат кўрасан. Ёзнинг гилами — кенг. Ёзда хотин қутуради, Қишда — бурун. Ёзнинг ёзиғи — қишнинг озиғи. Ёзнинг ёмғиридан қўрқ, Қишнинг — қировидан. Ёзнинг куни — юз турли, Қишнинг куни — қирқ турли. Ёзнинг ювиндиси — қишга ош-қатиқ. Ёлқитса ҳам, ёғ яхши, Ёндирса ҳам, ёз яхши. Ёмғир — экиннинг жони. Жавзодаги ёмғирдан илон ёғса яхши. Жавзонинг ярмида сув тагида арпа пишар. Жул келди — ҳамал келди. Жума ёғса, шанба тинар, Шанба тинмаса, қачон тинар. Илиб-илиб, ёз бўлар, Совиб-совиб, қиш бўлар. Ит йили эксанг, Тўнғиз йили ўрасан. Йил яхши келса, арқар кетмас. Йилнинг яхши келиши баҳордан маълум. Кузги қатиқ куёвга бергисиз. Кузнинг бир куни қишнинг бир ойини боқар. Кун ғамини саҳар е, Йил ғамини баҳор е. Лайлак келмай, ёз бўлмас, Қирғияк чопмай, куз бўлмас. Лайлак келса — ёруғ ёз, Турна келса — тунуқ ёз. Мизон чиқиб, ақраб кирса — қиш. Наврўздан сўнг қиш бўлмас, Мизондан сўнг ёз бўлмас. Оз бўлмай, ёз бўлмас, Ёз бўлмай, маз бўлмас. Ой бошида кун ё тузалар, ё бузилар. Ой чалқанча туғса, ой бўйи аёз. Ой ўтовласа, ойлик ғамингни е, Кун ўтовласа, кунлик ғамингни е. Ой қуланса, оёғингни узат, Кун қуланса, курагингни тузат. Ойнинг бешидан қўрқма, бошидан қўрқ. Оқпон-оқпон олти кун, Ой-ҳой сенинг қотувинг. Ўлчаб осган этингга Қўноқ келса, қаттиқ кун. Оқпонда от одимидай кун узаяр. Пайти келса, дарахт гуллар. Пайшанбанинг келиши чоршанбадан белгили. Савр бўлмай, сайрон бўлмас, Сайрон бўлмай, айрон бўлмас. Савр деган сонли қиш, Мен жавзонгдан қўрқаман. Савр ёмғири — сари олтин. Савр келса, муз турмас, Қуда келса, қиз турмас. Савр кирди — экинларга давр кирди. Савр ойи — давр ойи. Саврнинг саноғида қишнинг ёғини бор. Саратон — сара экиш, Қолаверса — тариқ экиш. Саратонда сув қўй, Асадда тек қўй. Саратоннинг ўни — тегирмоннинг дўли. Сафар ойи — хатар ойи. Савалаб ёққан ёмғир ёмон, Майдалаб ёққан қор ёмон. Совуқ оёқдан урар, Иссиқ — бошдан. Сойда ётма, сел олар, Қирда ётма, ел олар. Сигир йили — тўқлик, Қўй йили — йўқлик. Сумбула туғар сумпайиб, От семирар қампайиб. Сумбула туғса, сув совир, Тарози туғса, тонг совир. Сумбулада сув совийди, Мизонда — кун. Сумбуланинг суви тиниқ, ўзи совуқ. Сумбуланинг суви — шароб. Сумбуланинг туққанини сув билар. Тоза ҳаво — дардга даво. Тоққа ёғса, чўл обод, Чўлга ёғса, эл обод. Тоққа қалин қор тушгани — Ернинг қониб сув ичгани. Тоғ ҳавоси — дард давоси. Тўқсон кирса, тўрғай одимича кун узаяр. Тўқсон тўлмай, ёз чиқмас. Чилла кирса — чил оёғи. Чилла суви — тилла суви. Чилла қори — ернинг қони. Чиллага чиллаки чидамас. Чиллада суғорилган боғ, Чил ботмон узум берар. Шанбада бичма, жумада кўчма. Эр туғилса — элнинг бахти, Ёмғир ёғса — ернинг бахти. Эрталабки туман очар, Кечки туман ёпар. Янтоқ гулласа, чилги пишар. Яхши йил баҳоридан маълум, Яхши кун — саҳаридан. Яхши келса — ҳут, Ёмон келса — ют. Яхши келса ҳут — Кади-кади сут. Ёмон келса ҳут — Қақшаб қолган пут. Яхши келса ҳутни кўринг, Хурма-хурма сутни кўринг. Ёмон келса, ҳутни кўринг, Серрайиб ётган путни кўринг. Қавс суви — жон суви. Қантар овса, қалт этар, Деҳқоннинг кўзи ялт этар. Қантар овса, қозиқнинг бошида қор турмас. Қантарда қарға одимидай кун узаяр. Қарға кетмай, қор кетмас, Турна келмай, муз кетмас. Қарға қағилласа, қишни чақирар, Ғоз ғағаласа — ёзни. Қирқкуяк келди — куз келди. Қирқкуякда қиндаги ҳам пишар. Қирқкуякда қирқ томгунча, Мизонда бир томсин. Қиш — оладан, ёз — моладан. Қиш — серташвиш. Қиш ўлдирма, ёз ўлдир, Оч ўлдирма, тўқ ўлдир. Қиш ўтар, қоралик қарғага қолар. Қиш ўчоғи тор, Тур, уйингга бор. Қиш қаттиқ келса — ит йили. Қиш қилиғини қилмай қўймас, Ёз йўриғини йўймай қўймас. Қиш — қисилмоқ, ёз — ёзилмоқ. Қиш қишлигини қилмаса, Ёз ёзлигини қилмас. Қиш қўноғи — ўт. Қишнинг бир куни қолса қўрқ. Қишнинг куни қирқ турли, Қирқови ҳам қилиқли. Қишнинг совуғида тўнгандан, Ёзнинг иссиғида ўлган яхши. Қишнинг қаҳри — кузга барака. Қишнинг қори — ёзга дори. Қор ёғди — дон ёғди, Ёмғир ёғди — ош ёғди. Қор — ош билан нон. Қора булутдан тиниқ сув томар. Қорачанинг қори турмас. Қуён йили ют бўлар. Қуруқ аёз — тилсиз ёв. Ғоз келгани — ёз келгани. Ҳамал кирди — амал кирди. Ҳулкар туғди — ўт туғди. Ҳулкарли ойнинг бари қиш. Ҳут кирди, деҳқоннинг кетига қуит кирди. Ҳут кирди, ер остига дуд кирди. Ҳут сувига ҳўкизингни суғорма. Ҳут — ют. Ҳутда мол тўймаса, одам тўймас. ziyouz.uz Капалакнинг куз ёшлари ёхуд укувчисини севган укитувчи хакидаJuly 7, 2012 Behruz Almatov tomonidan joylashtirilgan - 384 marta ko‘rilganКуккисида келган мухаббат хакида куп эшитганман. Ва бу гал дугонамнинг таникли рассом билан булиб утган мухаббат киссасини сизларга айтиб бермокчиман… Дугонам камтар киз. Менга сирини очганида хеч кимга бу хакда айтмаслигимни тайинлаганди. Шунинг учун келинг унинг исми сиз учун хам сир була колсин. Хуллас хаммаси кундаликдан бошланди. Бир куни дугонамнинг хонасига кириб, каравоти устида турган оддий бир дафтарга кузим тушди. Кизикувчанлигим панд бериб, биринчи бетини укидим. У ерда шундай сузлар ёзилганди: «Соат милларини томоша килиб ётардим. Хонам жим-жит. Факат кучадан вакти-вакти билан кушларнинг чиркиллаши эшитиларди. Ёмгирдан намланган майсаларнинг иси, хонамга кузнинг ифорини олиб киргандай булди. Чикиллаётган соат миллари хам хар дакикада бу манзарага кушилиб борарди. Оллохнинг яратган санъатига беминнат шукроналар айтганча урнимдан турдим. Ёстигимнинг тагидан кул телефонимни олиб, узим ёктирган мусикани эшитгим келди. Кеча радиода «Тунги бедорлар» лойихасини эшитаман деб ухлаб колибманку. Радиони ёкиб, наушникни кул телефонимга уладим. Уладиму турган жойимда котиб колдим. «Мен нечун коламан ёлгиз…Капалакка айланди рухинг…Билсанг эди канчалик орзу, умидларим сен билан учди…» Бу сузлар мен учун эски хотираларни, уша инсонни…» - Нима киляпсан?!-эшикни очган дугонам югуриб кела кундалигини кулимдан юлкиб олди. - Каравотингни устида турган экан ,кейин кизикиб…умуман олганда сен нимага мендан кундалик тутишингни сир саклайсан? Энг якин дугонангман-ку ахир. Мени эса сендан сирим йук,-дедим ковогимни солганча. - Хафа булма Сурай, ( у мени эркалаб шундай чакирарди) бу шахсий… - Шахсиймиш!-дедим мен гапини булиб. Ёзувчи булиб кет-эээ…кундаликка чиройли ёзаркансан. Хикоя укиётгандай булдим узиям. Каердан шунча кобилият? Тугрисини айт. - Нимани?-деди у хайратлана. - Мана бу бетдаги «уша инсон» ким?-дедим мен укиган бетимни курсата. - Сендан сир саклаб булармиди, агар сиримни очсам хеч кимга айтмайсан-ку а? Шу билан унинг хикояси бошланди. - Хаммада хам шундай булса керак. Сенга ёккан мусика калбингда бирон-бир тарих ила мухрланиб колади. У албатта кимнидир сенга эслатади. Ногох юзингга табассум олиб киради. Ёки кузингни намлайди-деди дугонам уйчан холда жилмайиб. Уша мусика хам менга бир инсонни эслатади. Куз олдимда эски, аммо ёркин хотиралар намоён булади…-дугонам кул телефонини олди. – Мана шу мусика «Мен нечун коламан ёлгиз…» Адашмасам ушанда ёшим ун еттида эди. Мен укийдиган лицей касб-хунарга йуналтирилганди. Чизишни ёктирганим учун иккиланмай рассомчиликни танладим. Хар куни дарсликларимни кулга олганча укишга йул олардим. Расмдан дарс утадиган укитувчимиз айрим сабабларга кура лицейга кела олмасди. Бир хафтадан бери бизга бошка киши дарс берарди. Эшитишимизча у хали унчалик хам танилмаган рассом экан. Укитувчимиз жуда каттиккул. Хар бир укувчига «сиз» деб мурожаат этарди. Биз хам иложи борича уларнинг жахлларини чикармасликка харакат килардик. Уйга берилган вазифани бажардим. Кузда тудалашиб учиб кетаётган кушларнинг расмини чизиш керак эди… Дарс бошланди. Мен охирги партага бориб утирдим. Чизган расмимдаги камчиликларни кидира бошладим. Гал менга етганда, учиб кетаётган кушларни эмас, шаршара ёнида раксга тушаётган калдиргоч билан капалакнинг расмини курсатдим. Бу расмнинг маъносини айтиб бермокчи эдим хамки, укитувчим когозга, сунгра менга разм солдида «Нимага хамма осмонда учиб кетаётган кушларни чизадию, сиз гапимга кирмай калдиргоч билан капалакни расмини чизддингиз? Утиринг!» дея икки куйди. Индамай жойимда туравердим. Тугрисини айтсам ичим ёнар, томогимни камраб олган огрик кучайиб йиглагим келарди. Чизган расмимни кулга олганимда, ногохдан кузимдан ёш сизиб чикди. Сизиб чикдию, капалакнинг канотини намлади. Укитувчимга карашга уялсам-да, улар мени харакатимни кузатаётганларини сезардим. Жойимга бориб утиргач, кучага карадим. Фаррош арикдан сув олиб ерга сепдида, кулига супургисини олиб бир оз тин олди. Нимага? Шунчаки, мен кузда учиб кетаётган кушларни овозини хам, кузатишни хам ёмон кураман. Гамгин манзара. Лекин калдиргоч билан капалак хеч качон шаршара ёнида раксга туша олмайдилар-ку… Дарс тугади. Шунчалик хаёлга берилганимдан кунгирокн чалинганини эшитмабман. Кимдир бошимни силади. Хаёлимдаги фикрлар окими хар ёкка таркалиб кетди. Бошимни партадан кутардим. Ёнимда укитувчим турарди. Нахотки? Нахотки шу укитувчида хам мехр булса? Кузимдаги ёшларни артиб, партадаги бир нуктага тикилиб турдим. У аста ёнимга эгилди-да: «Мени кечир, кизим…». Кузларига тикилдим, кора кузлар. Ботиб кетган дардли кузлар. Яна йигладим. Билмайман нимага, балки…ёши киркларга бориб колган инсонни, ёш киздан кечирим сураши галатидир… Шу билан бошка укитувчимни кура олмадим. Йук, бу вокеадан сунг яна бир хафта бизга дарс бердилар. Лекин мен утирган партага умуман карамасди. Аммо нимага? Ёки мени ёмон куриб колганмикин? Нега кечирим суради? Куп саволларим жавобсиз колсада, бу хакда хеч кимга огиз очишни истамасдим… Шундайин кунларнинг бирида «Кизим, дарсинг тугаганидан сунг, хонамга кириб ут. Сенда ишим бор эди» деб айтдилар. Дарсларим тугагач, укитувчимнинг ёнларига утдим. Хоналарининг эшиги кия очик булгани учун, аввал ичкарига разм солдим. Улар зур иштиёк билан куз манзарасига ранг бераётгандилар. Куллари гохида шундайин тез харакат килар, кейин эса бир нуктада тухтаб коларди-да, аста секинлашарди…Укитувчим ок билан кук ва яна тушуниб булмас рангларни бир-бирига кушди. Шундагина синф хонаси эшиги ёнида турганимни курди: - Кел кизим, киравер… Ёнларига боргач, уткан куни чизган расмимни уларга эсдалик сифатида колдиришимни илтимос килдилар. Портфелимдан уша куни канотлари намланиб, ранги сал учган капалак билан калдиргочнинг расмини укитувчимга бердим. Кузлари севинчга тулгандай булди. Сунг «Рахмат» деди-да, кузимга каради: - Сен чиройли ранг танлар экансан, хеч качон расм чизишдан тухтама… Кейин эшитишимча чет эл сафари билан ишдан бушабдилар. Орадан анча йиллар утди. Хозирги касбимни тасвирий санъатга дахли булмаса хам, чизишни ёктираман. Ёзги таътилларнинг бирида курсдошларим билан Мустакиллик майдонини айланишга бордик. Тасвирий санъат галереяси ёнидан утиб кетаётганимизда, балки ичкарига кирармиз дея курсдошларимга таклифимни билдирдим. Галереяга кирганимизда кузга энг ташланадиган холат, бу одамларни хайрат билан асарларни томоша килишаётганида эди. Биринчи каватида купрок каттарок картиналар осилганди. Ёнимда турган биринчи расмга эътиборимни каратдим. Антика ранглар билан буялган куз. Иккинчи расмда сочлари узун киз шижоат билан расм чизяпти. Кейинги санъат асари мени янада хайратда колдирди. Инсон юрагидан учиб чикаётган капалаклар. Яна гул устида ухлаб ётган кизча. Сочларида эса капалаклар утирибди…Галереянинг марказига борганимда, катта картинада качонлардир лицейда чизган расмимни куриб янада хайратга тушдим. Факат бу асар меникига нисбатан жуда аник ва нафис ранглар билан буялганди. Куёш нури порлаяпти. Шаршарадан сув отилиб тушяпти. Калдиргоч билан канотларини пирпиратаётган хаёлимдаги капалак…Асарга «Капалакнинг куз ёшлари» деб ном берилганди. Бир сонияда хамма-хаммаси куз унгимдан утди. Уша фаррош хотин, аламдан йиглаб юборганим, бошимни силаган укитувчим, хали хамон кулогим остида янграб турган уша садо «Мени кечир, кизим…» Кейин суриштирсам бу асарларнинг хаммаси бир кизга атаб чизилган экан. Факат аниги шундаки, кизнинг кузларида куринган мехр гузаллиги, рассомнинг асарларини узгартириб юборишига сабаб булибди. Унинг энг ноёб асари «Капалакнинг куз ёшлари» деб тан олинган экан. Мен шок холатида эдим. Бу холатимни сузлар билан тасвирлай бера олмайман.Кузларимга ишонмай, калдиргочга карадим. У тумшугида бир дона атиргулни ушлаб парвоз этаётганди. Хамма рассомнинг яратган асарлари билан банд. Картинанинг энг пастида ёзув хам бор эди: «Бу асарларни мен эмас уша киз яратган». Биламан бу ёзувни хамма укиган, аммо нимага? Нимага уша киз менман? Асарлар хакида маълумот бераётган киз, укувчисини севиб колган рассомнинг мухаббат тарихини гапириб берди…Куплар хайратланарди. Бир оздан кейин хамма галерея марказига йигилди. Узини Жураев Анвар Исмоилович деб таништирган киши, рассомнинг энг якин дусти эканлигини айтиб гап бошлади: – Мен дустим хакида бир гапни шубхасиз айтишим мумкин. У камтар, жуда хам инсофли, иймонли ва гузал калб сохиби эди. Биз унинг асарларини томоша килиш учун бу ерга куп йигилганмиз. Тугри у хозир орамизда йук. Лекин бугун, бизни бу даргохга унинг пок ва самимий мухаббати йигди. Дустимнинг аёли ва бита кизи бор. Аммо у хаётда бир марта севди! Бир хафтада, уз укувчисини севиб колди. Барчангиз унинг мухаббат тарихини эшитдингиз. Дустим укувчисига нисбатан булган мухаббатини, янада жуш уришидан куркиб лицейдан бушаганди. Сунгги нафаси олдидан сирини фош этди. Неча йиллардан бери когозга тушириб келаётган мухаббатини дунёга курсата олишимни илтимос килди. Лекин кизалокнинг исмини айтмади. Дустим бу дунёни тарк этишидан олдин, «Ундан ноёб нур таралиб турарди», «Унинг йиглагани хамон куз олдимда», «У чиройли йиглаган эди» деб куп эсларди. Адашмасам унинг куз ёш туккан гузал капалаги хозир йигирма ёшда. Эхтимол у устозинин muloqot.uz |
|
||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|